| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Нигер Давлатнинг емирилишидан уни қайта шакллантириш учун курашгача!

  • Туркиянинг Суриядаги мавжудлиги яҳудий вужудига таҳдид соладими? 

  • Трамп Американинг мустамлакачилик ҳақиқатини фош қилди 

  • Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

  • Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

  • Бен-Гвирга жавоб эшитиладиган эмас, кўриладиган нарсадир!

  • Халифаликни барпо этиш учун нусрат бериш шарафи қайси мусулмон қўшинига насиб этади?

  • Сув йўллари бўғозлари — жаҳон савдосининг калитлари кимнинг қўлида?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Триполидан Бенғозигача: Американинг таянчи бўлмиш Туркия Ливияни қайта чизмоқдами?

Триполидан Бенғозигача: Американинг таянчи бўлмиш Туркия Ливияни қайта чизмоқдами?

By htadmin
29.08.2026
0
Share:

Триполидан Бенғозигача: Американинг таянчи бўлмиш Туркия Ливияни қайта чизмоқдами?

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фиданнинг 2026 йил 11 ва 12 август кунлари Ливияга қилган ташрифи хорижий пойтахтлар одатда Триполи эшиги орқали киришга ўрганган бир мамлакатдаги шунчаки навбатдаги дипломатик сафар бўлмади. Зеро Фидан пойтахтда Абдулҳамид Дбейба, Муҳаммад Ал-Манфий ва Муҳаммад Такала билан учрашди, сўнгра Бенғозига ўтиб, у ерда Халифа Ҳафтар, Саддом Ҳафтар, Оқила Солиҳ ва Белқосим Ҳафтар билан учрашди. Энг муҳими, у Туркиянинг шарқ ва ғарбни бирлаштиришга ҳамда «ягона, суверен ва мустақил Ливия»ни барпо этишга ёрдам бериш учун улар билан бўлган муносабатларидан фойдаланмоқчи эканини эълон қилди.

Ушбу манзаранинг ўзиёқ Туркия сиёсатида юз берган бурилишдан далолат бериш учун кифоя қилади. Чунки 2019 йилда Триполи ҳукуматини ҳимоя қилиш учун Ливия урушига кирган ҳамда унинг кучлари ва ҳарбий ёрдами Ҳафтарнинг пойтахтга ҳужумини қайтариш ортидан унинг ишончини қозонишда ҳал қилувчи омил бўлган Туркия энди Ливия шарқига рақиб лагерь сифатида муомала қилмаяпти, балки ҳар иккала томоннинг калитларига эга бўлишга интилмоқда. Масала энди Триполининг Бенғози устидан ғалаба қозонишида эмас, балки бўлажак келишувнинг шакли қандай бўлишидан қатъи назар, Туркиянинг Ливияда ҳозир бўлишида қолди.

Шу сабабли Фиданнинг ташрифига ундан олдинги жараёндан алоҳида ажратилган ҳолда қарамаслик керак. Зеро 2026 йил 24 июлда Фидан Анқарада Саддом Ҳафтарни қабул қилди ва бу учрашув Анқаранинг Ливия шарқига тобора кенгроқ очилаётганини яққол акс эттирди. Бундан олдин эса Саддом 29 июнь куни Вашингтонга ташриф буюриб, у ерда Масъад Булос (у АҚШ президенти Дональд Трампнинг араб ва африка ишлари бўйича катта маслаҳатчиси ҳамда бир қатор минтақавий масалаларни, биринчи навбатда Ливия саҳнасини қайта тартибга солиш бўйича Америка йўналишини кузатишга масъул шахс) иштирокида АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашган эди. Сўнгра у кейинги икки кун давомида ҳарбий муассасани ва Ливия муассасаларини бирлаштириш ҳамда ягона бошқарувга эришиш ва сайловлар ўтказишни муҳокама қилиш учун Ливия масаласига масъул Америка расмийлари билан учрашувларини давом эттирди.

Ушбу алоқаларнинг вақти тасодифий эмас эди; чунки Анқара ҳам у билан ўзининг махсус алоқа каналини қураётган бир вақтда, Вашингтон тўғридан-тўғри Шарқдаги энг кўзга кўринган куч марказларидан бири билан канал очаётгани намоён бўлди. Энг муҳими, Туркиянинг бу очилиши Масъад Булос Ливия ҳокимияти ва муассасаларини қайта тартибга солиш учун етакчилик қилаётган йўналиш доирасида айнан ўша лагерга, хусусан, унинг марказида турган Саддом Ҳафтарга нисбатан тобора кучайиб бораётган Американинг очилиши билан бир вақтга тўғри келди.

Мана шу ерда янада кенгроқ геосиёсий мазмун намоён бўлади. Зеро Вашингтон ва Анқара бир хил масала устида ҳар бири ўз услубида параллел равишда ишламоқда. Фидан ўз ташрифи давомида Анқаранинг Ливиядаги муассасаларни бирлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга ҳарислигини, халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда муҳим роль ўйнашга интилишини ҳамда доимий барқарорликка эришиш йўлида Ливия муассасаларини бирлаштиришни мақсад қилган Америка ташаббусини қўллаб-қувватлашини таъкидлади («Ал-Арабий ал-Жадид», 13/08/2026). Шу тариқа, барқарор Ливияни фақат Триполининг ўзидан туриб  қуриб бўлмайди ва мамлакат шарқи ифода этаётган кучни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Масъад Булос ташаббуси ўз моҳиятига кўра, сайловларга етиб боришдан олдин сиёсий, ҳарбий ва молиявий муассасаларни бирлаштириш сари йўналгандек кўринади. Бу эса ягона бюджетни тасдиқлаш, қўшма хавфсизлик тадбирларини барпо этиш ҳамда АҚШнинг Африкадаги ҳарбий қўмондонлиги «AFRICОМ» назорати остида Сиртда ҳарбий манёврлар ўтказиш билан бирга кечди («Ал-Жазира», 02/07/2026). Ушбу контекстда Америка-Ливия хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлиги шунчаки оддий машғулот бўлибгина қолмай, балки ягона бирлашган Ливия ҳарбий муассасаси қад кўтариши мумкин бўлган пойдеворни яратишга бўлган уринишга айланади.

Мана шу ердан Туркия-Америка кесишувини тушуниш мумкин. Зеро Туркия Ғарбда чуқур ҳарбий ва хавфсизлик мавжудлигига эга ва айни пайтда Шарқ билан каналлар қура бошлади; Америка эса томонларни жамлаш ҳамда ҳарбий ва молиявий муассасаларни қайта тартибга солиш қобилиятига эга. Агар ушбу йўналиш Шарқ ва Ғарб ҳокимиятда шерик бўладиган келишувга олиб борадиган бўлса, келажакдаги бошқарув формуласида Ҳафтар оиласининг майдонга чиқиши эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган эҳтимолга айланади. Балки ҳозирги кучлар мувозанати Саддом Ҳафтарни ҳар қандай бўлажак формулага жалб этишни четлаб ўтиш қийин бўлган ишга айлантиради.

Диққатга сазовор жойи шундаки, Туркия-Ливия ҳамкорлиги фақат сиёсат чегарасида тўхтаб қолмайди. Зеро хавфсизлик ва мудофаа стратегик муносабатлар рўйхатида олдинги ўринда туради, бироқ улар энергетика, инфратузилма, қайта қуриш ва савдо учун йўл очади. Турк компаниялари Ливия шарқининг ўзида ҳам Бенғози, Байда, Шаҳҳот ва Тобруқни ўз ичига олган лойиҳаларда кенгайдилар. Мана шундай қилиб ҳарбий қудрат иқтисодий нуфузга айланади, иқтисодиёт эса ўз навбатида сиёсий нуфузни мустаҳкамлаш қуролига айланади.

Эҳтимол, Туркия стратегиясининг рамзий жиҳатини энг кўп фош қилувчи нарса — Фиданнинг Бенғозида Умар Мухтор қабри олдида тўхташидир. Мақбарани танлаш шунчаки протокол тафсилоти эмас эди; зеро Фидан Ливия миллий хотирасига унинг энг мустаҳкам рамзларидан бири орқали хитоб қилишни ҳамда 1931 йилда мустамлакачи Италия қатл этган қаршилик ҳаракати кишисини хотирлашга чақиришни танлади.

Бу ерда Туркия ўзини ливияликларга шунчаки ўз манфаатларини кўзловчи Ўрта ер денгизи кучи сифатида эмас, балки Ливия тарихи мустамлакачилик билан боғлиқ бўлган Европага қарама-қарши ўлароқ, ушбу минтақа билан тарихий ва эмоционал хотира орқали боғланган давлат сифатида тақдим этишга уринмоқда. Бу қаттиқ нуфузни тўлдирувчи рамзий сиёсатдир: бир томондан қурол, тайёргарлик ва сармоя, бошқа томондан эса хотира ва ўзлик.

Шу сабабли Ливия бугун биринчи даражали Европа масаласи бўлишдан кўҳна қитъанинг нафсини қондирмайдиган иқтисодий, хавфсизлик ва энергетика манфаатлари билан боғлиқ бўлган Европа нуфузини сиқиб чиқаришга уринаётган Туркия-Америка салмоғи кучайиб бораётган майдонга айланди. Ўйин қоидаларининг ўзгариши билан Ливия ичида ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан ҳаракатланаётган кучлар унинг шарқи ва ғарби келажагини шакллантиришда янада каттароқ қобилиятга эга бўлиб қолдилар.

Бу ердаги масала Мағриб қўшничилиги нуқта назаридан кўринади. Агар Америка Шарқ ва Ғарбни бирлаштириш сари ундаётган, Туркия улар билан параллел алоқалар қураётган ва Бенғозининг ўзи янада жозибадор шаҳарсозлик ва иқтисодий марказга айланаётган бўлса, унда Тунис, Жазоир ва Миср бунга соф Ливиянинг ички иши сифатида қарай олмайдилар. Чунки Ливияни қайта шакллантириш амалда Шимолий Африкадаги кучлар мувозанатини қайта шакллантиришни англатади.

Шундай экан, энг муҳим савол нафақат: «Бирлашган Ливияни ким бошқаради?», балки: «Ушбу бирлик дунёга келадиган қолипни ким белгилайди?» деган саволдир. Агар Ливия бирлиги Америка-Туркия соябони остида амалга ошадиган бўлса, у бўлинишни тугатишда муваффақият қозониши мумкин, бироқ у айни пайтда ташқи куч марказларига янги қарамликни мустаҳкамлайди. Агар ливияликлар ушбу халқаро кесишувни суверен давлат қуриш учун имкониятга айлантира олсалар, эҳтимол Ливия ўзгача тарихий лаҳза қаршисида бўлиши мумкин.

Янада кенгроқ ва энг долзарб савол очиқлигича қолмоқда: Нима учун Исломий Мағриб ўзини жамловчи география, тарих, сақофат ва ҳазорий ўзлик билан лойиҳаларни қабул қилиб олувчи мавқедан уларни яратувчи мавқега ўта олмайди?! Ливиянинг келажаги фақат Вашингтон, Анқара ва Европанинг иши бўлмаслиги керак, худди Тунис, Жазоир, Ливия, Марокаш ва ҳатто Мавританиянинг уйғониши халқлар тақдирини ўйинчоқ қилишни касб қилиб олган йирик давлатларнинг кучлар мувозанати гаровига айланиб қолмаслиги керак бўлганидек.

Эҳтимол, Фиданнинг Умар Мухтор қабри олдидаги суратидан олинадиган энг чуқур сабоқ шуки: минтақа нафақат Ливияни бирлаштиришга, балки ўзининг стратегик иродасини бирлаштириш қобилиятини қайтариб олишга муҳтождир — сунъий тўқима чегаралардан ошиб ўтувчи ҳамда ҳижрий учинчи ўн йилликдан бери илк Рошид Халифаликни бағрига олган ушбу минтақани ўз қарори билан ўз хавфсизлиги, иқтисодиёти ва уйғонишини қуришга қодир қилувчи, ҳамда тарих, ҳазорат ва Ислом риштасини оддий бир муштарак хотирадан Росулуллоҳ ﷺ нинг пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик ҳақидаги хушхабари рўёбга чиқадиган келажак пойдеворига айлантирувчи бирликка муҳтождир — токи Исломий Мағриб мустамлакачиликка қарши бир асрлик қаршиликдан кейин ташқи кучлар уни қайта шакллантириш устида рақобатлашадиган шунчаки бир майдон бўлиб қолмасин!

Муҳандис Висом Ал-Атраш

Роя газетасининг 2026 йил 26 август чоршанба кунги 614-сонидан

TagsЛивияТриполиТуркия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Адолат шуми ёхуд ўзбек режими яҳудларга садоқатни нега ўз фуқароларидан устун қўймоқда?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Замон ўзгарди, демак, яна нималар ўзгариши керак?

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий тараққиётгина инсон манфаати учун хизмат қилади

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 9 сентябрда Гонконгда ўтказилган ўн биринчи “Бир макон — бир йўл” саммити доирасида Ўзбекистон Миллий банки Хитойнинг Чегаралараро ...
  • МАҚОЛАЛАР

    BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув?

    BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган дунё тартиботига дарз кетгани энди ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Илгари дунё давлатлари гўёки ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 7 сентябрда Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш таклифлари тақдим этилди. Расмий маълумотга кўра, мамлакатда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Газпром» раҳбари Алексей Миллер 2026 йил бошидан Россиянинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 70 фоизга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: