| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

By htadmin
12.05.2019
0
Share:

Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

بسم الله الرحمن الرحيم

Ҳазрати Умар Рабаза деган жойда қўриқ ташкил қилишни буюрди. Бундан мақсад сафарга мўлжалланган отларни йиғиш эди. Тўрт мингта от йиғилди. Бу отлар қўшинга янги ёзилган ёки жангда отини йўқотган аскарларга берилди. Ҳар бир отни топширар экан, Ҳазрати Умар эгасига шундай дерди:

– Бу отга қарамасдан, ўз ҳолига ташлаб қўйсанг, ҳақини ундириб оламан. Жангда ўлса, унда майли. Қани, борақол! («Китобул хараж»)

Амирул мўминин бу қўриққа бир пайтлар ўзи озод қилган Хунай деган одамни бош қилиб, унга бир қанча тавсиялар берди:

– Марҳаматли бўл! Одамларга зулм, ҳақларига тажовуз қилишдан сақлан. Мазлумнинг дуоибадидан қўрқ. Чунки унинг дуоси қайтарилмайди. Бу қўриққа бир-икки қўй ё туя келса, зарар қилмайди. Лекин Усмон ибн Аффон ва Абдураҳмон ибн Авф каби ўзига тўқларнинг подаларини қўшма. Чунки уларнинг подаларини қоринлари ўзларининг ерларида ҳам тўяди. Уч-тўрт ҳайвони борлар келса, менга учрасинлар. Ҳайвонларга ўт-ем бериш уларни зое қилиб, ўрнига олтин-кумуш беришдан енгилроқ. Бу ер мадиналикларнинг асл юртидир. Улар Исломдан аввал ҳам бу замин учун курашганлар. Улар туфайли динимиз шу тупроқда яшаб келди. Аллоҳ розилиги йўлида шу ҳайвонларни боқишга тўғри келмаганида, ҳеч қачон бу шаҳарни қўриқ жойига айлантирмас эдим ва бу тупроқнинг ўт-сувидан бировни маҳрум қилмас эдим.

Ҳазрати Умар кейинчалик Халифалик таркибидаги саккиз вилоятнинг ҳар бирида қурбига яраша от сақлашни буюрди. Масалан, ўша пайтда Куфада тўрт минг от боқилган, бу иш тепасида Салмон ибн Робия ал-Бохилий турган эди.

* * *

Араблар шу кунгача маълум бир йил ҳисобини ишлатмас эди. Фақат баъзи муҳим воқеалар билан сана белгиланарди.

Масалан, фил йилидан уч йил аввал, тўрт ой кейин, дегани каби. Лекин бу етарли эмасди. Чунки Ҳабашистонга ҳижрат, Бадр жанги, Мурайсеъ жанги каби воқеаларнинг қай бири аввал, қай бири кейин содир бўлганини айтиш анча қийин эди.

Бир кун Ҳазрати Умарнинг қўлига дия тўлангани ҳақида қоғоз келиб, унда: «Шаввол ойида», деб ёзилган эди. Лекин қайси йилнинг шаввол ойи экани маълум эмасди. Ҳазрати Умар:

– Биз шу кунларда қайси йилнинг шавволи эканини била олмасак, кейинги йилларда аҳвол янада чигаллашади, – деди.

Сўнг одамларни тўплаб, фикрларини баён қилди. Йиғилганлар халифанинг таклифини маъқулладилар. Шу тариқа бутун Ислом оламида жорий этилажак йил ҳисобини белгилашга қарор қилинди. Йиғилганлардан ҳар ким ўзича таклиф айтди. Охирида Ҳазрати Али:

«Расулуллоҳ с.а.в. ширк ва куфр ерини ташлаб, иймон шаҳрига кўчиб ўтганларидан бошлаб йил ҳисоблаш керак», деди. Бу таклиф барчага маъқул бўлди. Ҳеч ким менинг таклифим яхшироқ демади. Бу қарор ҳижратнинг 16 йили рабиул аввал ойида қабул қилинди. Йил боши қилиб арабларнинг истеъмолидаги муҳаррам ойи белгиланди. («Тарихи Табарий»)

Аммо халқ бир мунча вақт Ярмук воқеасидан икки йил кейин, Қодисиядан уч ой бурун, деб аввалгидек санани ўзи истаганича ишлатаверди. Белгиланган йил ҳисоби эса, расмий ҳужжатлардагина қўлланилар эди.

Ҳазрати Умар йил ва ой-кунлар борасидаги ноаниқликларга чек кўйиб, Ислом оламида янги тақвим (ҳижрий тақвим) ни жорий қилди.

Аҳмад Лутфий Қозончининг “Ҳазрати Умар ибн Хаттоб р.а.” китобидан олинди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

13.05.2019й

TagsзулмҲазрати Умарҳақларига тажовуз
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср муфтиёти Ислом ва мусулмонларга қарши курашни тўхтатмаяпти

  • МАҚОЛАЛАР

    Ёрдамми ёки заҳар?!

  • МАҚОЛАЛАР

    МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/