2017 йил асосий қонунга киритилган ҳамда «Аёлларга қарши зўравонликка барҳам бериш» номли 58 модда мусулмон оилани парчалаш учун ишлатиладиган дастакдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
2017 йил асосий қонунга киритилган ҳамда «Аёлларга қарши зўравонликка барҳам бериш» номли 58 модда мусулмон оилани парчалаш учун ишлатиладиган дастакдир
Шу кунларда юртимиз аёлга қарши зўравонликка барҳам бериш номли халқаро кунни нишонламоқда. Бу фаолиятлар 2019 йил 25 ноябрдан бошланиб, 16 кун давом этади ва инсон ҳуқуқлари куни бўлмиш 10 декабрга уланиб кетади.
Аёллар вазирлиги шу мақсадда бир қанча маҳаллий ва халқаро феминистик ташкилотларга қўшилди. Уларнинг энг юқорисида Британиянинг «Оксфам» ташкилоти туради. Бундан ташқари, Испаниянинг халқаро ёрдам агентлиги байрам тадбирларини кучайтириш учун иштирок этди. Уларнинг даъво қилишича, улар 58 моддани воқеда қандай татбиқ қилинишини кузатишмоқда.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлимининг аёллар қаноти вакиллари қуйидагиларни таъкидлаймиз:
1 – Аёллар вазирлигининг юрт аҳолиси эътиқодига зид ва исломий ўзлигига бегона феминистик ташкилотлар манҳажини қабул қилиши Ислом ҳукмларини инкор қиладиган ажнабийга мусулмон юртлардаги ижтимоий ҳаётни тартиблаштирадиган қонунларни ишлаб чиқаришга аралашиш ҳуқуқини беради.
2 – Аёллар вазирлиги олиб бораётган сиёсат шуки, оилага алоқадор қонунлар қарз ва ёрдамлар эвазига Ғарбдан олинадиган бўлиб қолган. Бундан мақсад, Ғарб ҳазорати андозасига мос манҳаж яратишдир.
3 – «Аёлларга қарши зўравонликка барҳам бериш» номли сохта қонун Исломий Уммат низоми ва қонунларига қарши қаратилган уруш стратегиясининг бир қисмидир. Аслида бу қонун уларнинг зўравонлик, талоқ, бевалик, аборт ва ёлғиз оналик ҳақидаги ҳисоб-китобларига кўра, муслима аёл ва оилага қарши зўравонлик қилиш учун таъсис этилган… Бу эса, қонуннинг асл мақсадини ва у амалда ижро этилгач зўравонлик ортганини кўрсатмоқда.
4 – Аёллар вазирлиги онглими ёки онгсизми бундан қатъий назар, мустамлакачи ўзининг ҳарбий жиҳатдан муваффақиятсизликка учраган мақсадларини рўёбга чиқаришга қаратилган лойиҳани ижро қилмоқда. Бу иш Умматдан йироқ ва Ғарблик хўжайинининг буйруғини бажарадиган гуруҳ ва малайлари орқали амалга оширилмоқда.
5 – Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари мусулмон оилани парчалашга қаратилган ҳаракатларга қарши курашамиз. Шунингдек, мустамлакачи, журналист ва зиёлилар томонидан ёлланган илмонийлар билан бўладиган ҳар қандай иттифоқни фош қиламиз.
6 – Ушбу юртдаги холис ва доно кишиларни масонлар ва салибчи душманларнинг алдамчи уйдирмалари қаршисида мустаҳкам девор бўлиб туришларига чақирамиз. «CEDAW» ташкилоти ва бошбошдоқлик пайдо қилиш мақсадида алоқа ва оила асосига қарши чиқишга чақирадиган ташкилотлар шулар жумласидандир.
7 – Юртдаги ҳар бир гуруҳни Умматимизга тиргак бўлишга ҳамда оила таркиби, аёл шарафи ва номуси билан ўйнашмасликка чақирамиз. Шунингдек, аёлни оналик, тарбиячилик, қозилик ва табиблик ролларидан маҳрум қилишга ҳаракат қилмасликка чақирамиз… Бу ишларнинг барчаси унинг ҳурматини сақлаш доирасида бўлмоғи даркор.
8 – Таъкид билан айтамизки, исломий ҳаётни қайта бошлашгина мусулмон оилани Аллоҳ хоҳлагандек бўлишини таъминлайди.
﴿ فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى﴾
«Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас» [Тоҳа 123]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги
матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ