Туркия режимига Германия раҳбарларигина эмас, балки унга қарши чиққанларнинг барчаси душмандир

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Туркия режимига Германия раҳбарларигина эмас, балки унга қарши чиққанларнинг барчаси душмандир
Ҳижрий 1438 йил 27 зул-қаъда, милодий 2017 йил 19 август шанба куни Би-Би-Си арабийя сайти тарқатган хабарда бундай дейилади:
«Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Германия раҳбарларини Туркиянинг душманлари, деди ҳамда ўзларининг кутилаётган сайловларида асли туркиялик немисларнинг қатнашишини ман этиш кераклигини таъкидлади.
Маълумки, Германияда жорий йил 24 августда оммавий сайловлар бўлиб ўтиши ва у ерда яшаётган асли туркиялик бир миллион атрофидаги шахснинг овоз беришда қатнашиши кутилмоқда».
Роя газетаси шарҳи:
Германия раҳбарлари мустамлакачи кофирлар бўлиб, Ислом ва мусулмонларга нисбатан гина-адоватлари чексиздир. Шунинг учун уларнинг Туркияга душманлик қилиши табиий. Қолаверса, улар Туркиянинг ҳақиқий душманларидан биридир. Бошқа ғарблик кофир раҳбарлар сингари улар Туркия учун бирорта ҳам яхшилик бўлишини истамайди, Туркиянинг ўсишини ва Халифалик замонидаги ўзининг улуғ қудратли ҳолатига кўтарилишини олдини олиш учун ҳар қандай услубдан фойдаланишга зўр бериб ҳаракат қилишади.
Бу ерда савол шуки: Эрдўған ва унинг турк раҳбарларидан иборат гумашталари Туркияга нисбатан худди Ғарб раҳбарлари ўйнаётган ролни ўйнамоқда. Улар Америкага тобе бўлиб, Туркиянинг ташқи сиёсатини Америка сиёсати доирасида олиб боришмоқда. Шунингдек, Америка буйруқларини бажариб, унинг манфаатлари асосида қадам ташлашмоқда. Америкалик сиёсатчилар Туркия ва унинг мусулмон аҳлига қарши фитна тўрини тўқишлари учун, бу раҳбарлар уларга юрт дарвозаларини ланг очиб беришди. Ҳа, улар юрт дарвозаларини Америка аскарлари шу юртдаги базалардан парвоз қилиб мусулмонлар юртларини бомбардимон қилишлари учун очиб беришди… Шунга кўра бундай дейишга ҳақлимиз: Туркияни ўз аҳли эътиқодига зид бўлган илмоний ва демократик тузум билан бошқараётганлар кимлар, уларни Туркия дўстлари деб бўладими?! Ёки улар Туркияни вайрон қилишга ҳаракат қилаётган душманлари қаторига қўшиладими?!
Роя газетасининг 2017 йил 23 август чоршанба кунги 144-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ