Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегациясининг ахборот ва сақофат вазири вакили билан учрашуви
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегациясининг ахборот ва сақофат вазири вакили билан учрашуви
Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегацияси ахборот ва сақофат вазирлиги вакили ҳамда радио ва телевидение миллий ҳайъат мудири устоз Рашид Саид Яъқуб билан учрашди. Учрашув Ахборот ва сақофат вазирлиги вакилининг офисида 2020 йил 6 январ, душанба куни тонгда бўлиб ўтди. Делегацияга Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризо етакчилик қилди. У кишига шайх Абдулқодир Абдурраҳмон ва муҳандис Муҳаммад Мустафолар ҳамроҳлик қилишди. Учрашув давомида делегация Исломий юртнинг қайноқ муаммоларини муолажа қилишини айтди. Шунингдек, қабилалар ўртасида юз бераётган биродаркушлик урушларини мисол тариқасида келтириб, Ислом бу қабилалар орасини ажрим қилиши, тирик жонни ўлдиришни ҳаром қилгани ҳамда тарафкашлик ва регионализмни тан олмаслигини эслатди.
Делегация яна ер монополияси низоми Исломга зид экани, Исломда қабилалар ерни хусусий қилишга ҳаққи йўқлиги, балки уй қуриш учун бўладими ёки деҳқончилик учунми фарқсиз ер шахсларники эканини ҳамда яйловлар барчаники эканини тушунтирди. Шунингдек, бу муолажалар Ислом давлати соясида рўёбга чиқишини баён қилди. Зеро, Ислом давлати Ислом ҳукмларини ва биз айтиб ўтган тушунчаларни ўргатиш учун барча оммавий ахборот воситаларини сафарбар қилади.
Учрашув ахборот ҳақида бўлгани учун, Рашид шу доирада делегациядан Ҳизб ут-Таҳрирнинг Халифалик ҳақидаги тушунчаларини телевидение орқали тақдим қилишларини сўради. У яна тасвирларнинг 40 % исломий дастурлар экани ва ахборот эшиги кенг очиқлигини айтди. Шунингдек, Ҳизбнинг фикр ва раъйларини бевосита тинглаш учун алоқалар давомий бўлишини хоҳлашини айтди. Бундан ташқари у Ҳизбни билиши ва у бутун оламда мавжудлигини таъкидлади.
Учрашув якунида Рашид биродаримиз Ҳизб делегациясига ташрифи учун миннатдорчилик билдириб ўтди. Ўз навбатида делегация ҳам Рашидга уларни яхши кутиб олгани ва чиройли тинглагани учун миннатдорчилик билдирди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги
матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми