Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар: Собиқ сиёсий маҳбусларнинг апелляция суди бошланди.
Изоҳ: Ишончли манбаларнинг хабар беришича, Тошкент шаҳрида 18 июл куни 28 нафар собиқ сиёсий маҳбусларнинг апелляция суди бошланди. Эслатиб ўтамиз, жорий йил 18 майда уларга 8 йилдан 17 йилгача бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоларини бериш тўғрисида суд ҳукми ўқилган эди. Жазони махсус ва қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Хабар берилишича, суд олдидан йигитлар “конвой” бошлиғидан сув сўрашган. Бироқ у сув беришдан ҳам бош тортган ва “юқоридан” шунақа буйруқ борлигини айтган. Бунга судда иштирок этиш учун келган йигитларнинг яқинлари ҳам аралашган. Жазирама иссиқда сувдан ҳам маҳрум қиласизларми, дея норозилик билдиришган. Шунингдек, йигитлар орасида қаттиқроқ норозилик билдирган Бобур исмли биродаримизни “маскали”лар олиб чиқиб кетишган. Судда бўлганларнинг айтишича, катта эҳтимолга кўра уни уришган. Шундоқ ҳам одамларга етказилаётган жабр-зулмнинг қаттиқлиги сабабли норозилик кучайиб кетиб, каттароқ кўламга айланиб кетмаслиги учун йигитларнинг талаби қондирилган. Шундан сўнг суд давом этган. Умуман олганда, ушбу мазлумлар устида ўтаётган судлар аввалда бир гуруҳ собиқ сиёсий маҳбуслар устидан ўтказилган суд жараёнлари сценарийсининг айни ўзини такрорламоқда. Ўшанда апелляция суди аввалги суд ҳукмини деярли ўзгаришсиз қолдирганди. Агар ўзбек режимига фавқулодда инсоф бериб, ҳеч бўлмаса шу мазлумларга адолат қилмаса, апелляция суди аввалги ҳукмни деярли ўзгаришсиз қолдириши аниқ. Шу ўринда Мирзиёевнинг “адолат, адолат ва яна бир марта адолат” деган сўзлари қулоқларимиз остида янграйди. Демак, ўзбек режимининг “адолати” мана шу – золимлик ва мазлумларга зулм қилиш! Аввалдан айтиб келаётганимиздек, бунинг жавобгарлиги айнан ўзбек режими чекига тушади. Чунки “Роббим Аллоҳ” дегани учунгина мазкур пок-тақволи ва ҳалол йигитларни яна узоқ йилларга қамоққа ташлаш – “юқори”дан келган сиёсий буюртмадир! Шунингдек, ушбу золим бошқарувга хизмат қилаётган прокурор ва судьялар, улардан бошқалар ҳам режим жиноятига шерикдирлар! Биз суд залида йигитлар ва уларнинг яқинлари томонидан бутун ўзбек режимига қарата айтилган “Аллоҳдан қўрқинглар” деган огоҳлантирувга қўшилган ҳолда Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу сўзларини келтирамиз: “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўлинг! Чунки у билан Аллоҳ ўртасида парда йўқ”. (Бухорий ва Муслим ривояти)
Хабар (gazeta.uz 17.07.2025й): 17 июль куни Савдо-саноат палатасида Murad Buildings қурилиш компанияси асосчиси Мурод Назаров дарахтларни кесиш бўйича мораторийни бекор қилишни таклиф қилди.
Изоҳ: Жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган Назаровнинг бу чиқиши Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган янги бош режасига киритилаётган шаффофликдан йироқ ўзгартиришлар фонида янгради. Журналист Макаренко бундай дейди: “Шевченко кўчасида 5 қаватдан ошмаган бинолар қурилиши мумкин, деб белгиланган. Аммо шу ернинг ўзида 30 қаватли турар жой мажмуаси қурилмоқчи. Демак, лойиҳалар пинҳона ўзгартириляпти ёки режага амал қилинмаяпти”. Сўнгги пайтларда амалга оширилаётган йирик қурилиш лойиҳалари, “снос”лар билан боғлиқ муаммолар, экологик хатар каби аҳоли манфаатларига зид келаётган ишлар жиддий норозиликларни келтириб чиқармоқда. Ўзбекистоннинг асосий ичимлик суви манбаларидан бири Чорвоқ сув омборида “Sea Breeze” йирик туризм мажмуасининг қурилиши ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу лойиҳа ортида Илҳом Алиев ва шоу-бизнес вакили Эмин Агаларовга боғлиқ Бокунинг машҳур Sea Breeze бренди тургани айтилмоқда. Экология вазирлиги “Sea Breeze” лойиҳасига оид экология экспертизаси ҳали якунига етмаганлигини айтса-да, ушбу ҳудудда қурилиш ишлари бошлангани ҳақида фотосуратлар ва видеолар эълон қилинди. Ўзбекистон қурилиш сиёсатидаги лойиҳалар халқ манфаатини ҳисобга олмаган ҳолда ёпиқ эшиклар ортида бизнес ва ҳокимият ўртасидаги манфаатга боғлиқ ҳолда амалга оширилаётгани кузатилмоқда. Жорий йилда Халқаро Валюта Жамғармаси ва Жаҳон Банки Ўзбекистонга қурилиш ва инфратузилма соҳаларида хусусий сектор фаоллигини оширишни тавсия этди. Бу эса, қурилиш сиёсати ортида геосиёсий кучларнинг муайян мақсадлари турганини кўрсатади. Юзага келаётган муаммоларнинг асл сабаби эса, соф манфаатга асосланган капиталистик иқтисодий тузум ва унинг ажралмас хусусиятига айланган “ғоя воситани оқлайди” қоидасидир. Зеро, Уммат манфаатларини руёбга чиқарадиган сиёсат ёлғиз Ислом асосида юритиладиган Рошид Халифалик давлатининг сиёсатидир.
Хабар (uzdaily.uz 18.07.2025й): Хитойнинг Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Ўзбекистон ёшлари учун 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратилди.
Изоҳ: Хабарга кўра, 2025 йил 3 июнь куни Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон–Хитой транспорт факультети очилди. Тадбирда Хитойнинг Шенси провинцияси делегацияси, жумладан, губернатор Зҳао Ганг ва Чанган университети раҳбарияти иштирок этди. Шу муносабат билан Шенси ҳукумати ўзбекистонлик ёшлар учун 1,8 миллион доллар миқдорида таълим гранти ажратди. Грант 10 нафар PhD, 40 нафар магистр ва 60 нафар бакалавр талабани қамраб олади. Бу каби таълим ҳамкорликлари ортида фақат билим алмашинуви эмас, балки таъсир доирасини кенгайтириш сиёсати ҳам ётади. Хитойнинг таълим соҳасидаги экспансияси охирги ўн йилликда жадал суръатда кучаймоқда. Хусусан, Марказий Осиёдаги “грант сиёсати” Хитойнинг геосиёсий стратегиясининг ажралмас қисми сифатида намоён бўлмоқда. “Бир камар – бир йўл” ташаббуси доирасида тақдим этилаётган грантлар орқали Пекин нафақат инфратузилмага, балки инсон капитали орқали мафкуравий майдонга ҳам чуқур кириб бормоқда. Албатта, Чанган университетида таҳсил оладиган ўзбекистонлик ёшларга қайси дунёқараш, қандай сиёсий ва иқтисодий моделлар сингдирилаётгани жуда ташвишли ҳолат. Чунки таълим фақат илм олиш эмас, балки тарбия, тафаккур ва таъсир қуроли ҳамдир. Ўзбек режими эса, ўзининг мусулмон аҳолисини Исломий таълимдан маҳрум қилиш баробарида, Хитой сингари динсиз ва коммунистик ғояларга асосланган давлат билан таълим соҳасида ҳамкорлик қилмоқда. Ҳолбуки, бу нажас давлат уйғур мусулмонларини ўз эътиқодидан қайтаришга куч ва маблағни ҳар қанча бўлса ҳам сарфлашдан тўхтамаяпти. Мана шундай шафқатсиз ва ёвуз хитой режими қўлига қандай қилиб ёшларимизни ишониб топшириш мумкин?! Нима учун мусулмон ёшлар мустақил Исломий таълим тизими орқали тарбияланиши эмас, балки ташқи мафкуравий таъсирга очиқ секуляр дастурларга ем қилинмоқда?! Кофир давлатларнинг таълим соҳасидаги ҳар қандай аралашувига сукут сақлаш келажак авлоднинг Исломий қадрияти ва ўзлигини йўқотишга йўл очиш демакдир!
Хабар (kun.uz 19.07.2025й): Ўзбекистонда кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги мавжуд. Натижада фермерлар солиқ тўлай олмаяпти, ходимларига ойлик беролмаяпти. Бу ҳақда 19 июл куни Савдо-саноат палатасида тўқимачилик саноати вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев маълум қилди.
Изоҳ: Ҳеч кимга сир эмаски, фермерлар устига ўтириб олган очкўз кластерлар билганини қиляпти. Чунки куч ва давлат қўллови улар тарафда. Бечора фермерларнинг додини эшитадиган ҳеч ким йўқ. Маълум қилинишича, кластерлардан фермерлар фойдасига қарздорликларни ундириш бўйича суд ҳукмлари чиқарилиб, уни ижро қилиш МИБга топширилган. Бироқ халқни қақшатиб, мулкини тортиб олишда қўли қалтирамайдиган бу ташкилотнинг кластерлардан пул ундиришга келганда оёғи оғирлик қилиб қолган кўринади. Чунки суд ҳукмлари ҳозиргача ижросини кутиб ётибди. Мана шундан ҳам бу кластерлар сиёсий элита билан қанчалик чатишиб кетганини тушуниб олиш қийин эмас. Аммо ҳукуматни бу нарса ташвишга солаётгани йўқ, қишлоқ хўжалиги соҳаси абгорлашиб кетаётгани уни ўйлантирмаяпти. Балки фермерлар солиқларни тўлай олмаётганлари, кредитларни қайтара олмаётганлари ташвишга соляпти холос. Қудбиевнинг сўзларидан бундан бошқа нимани тушуниш мумкин?! Бечора фермерларнинг ташвиши нима-ю, бу солиқчи нима деяпти?! Демакки, ўзбек режимига солиқлар ва кредитлар вақтида тўланиши ҳаммасидан ҳам муҳим. Шу мақсадда ҳукумат халқнинг ўзидан ҳам уддабуронлик билан фойдаланяпти. Яқинда Солиқ қўмитаси эълон қилган бир маълумотда айтилишича, Ўзбекистонда жорий йилнинг олти ойи давомида солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 54 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 24 762 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 17,7 миллиард сўм мукофот тўланган. Бу билан айёр ҳукумат халқимизга бирни бериб, ўнни суғуриб оляпти. Ҳали бу солиқлардан ташқари тадбиркорларга солинган миллиардлаган жарималар холос. Капиталистик демократия тузумида давлат мана шундай солиқхўрга айланади ва одамларни лимондек сиқиб, сувини сўришдан бошқасига ярамай қолади.
Хабар (dunyo.info 21.07.2025й): Ўзбекистон ички ишлар вазири Азиз Тошпулатов бошчилигидаги делегация Венгрия пойтахти Будапештда жойлашган Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (ILEA)га ташриф буюрди.
Изоҳ: ILEA 1995 йилда АҚШ ва Венгрия ҳукуматлари ўртасида имзоланган келишув асосида ташкил этилган. У турли мамлакатлардан келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун қўшма ўқув платформаси ҳисобланади. Академия тактик операциялар, кибержиноятчилик, коррупция, уюшган жиноятчилик ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши кураш соҳаларида мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган. Ўқув жараёни АҚШнинг Венгриядаги элчихонаси томонидан қўллаб-қувватланади. Бу каби ташрифлар ортида оддий малака оширишдан кўра кенг қамровли геосиёсий мақсадлар яширинган. ILEA Американинг ташқи сиёсатдаги “юмшоқ куч” дипломатияси доирасида халқаро хавфсизлик тизимларига таъсир ўтказишнинг муҳим воситасидир. Бу йўл билан у нафақат маълумот оқимини назорат қилади, балки маҳаллий кадрларга ўз бошқарув услублари ва ғоявий қарашларини сингдириб, сиёсий ва ҳуқуқий тизимларни ғарбча моделга яқинлаштиришга ҳаракат қилади. Ўзбекистонда эса хавфсизлик тизими анъанавий равишда Россия таъсирида шаклланган. ДХХ (собиқ МХХ), ИИВ ва ҳарбий тизимлар кадрлари тайёргарлиги, техник таъминот ва маслаҳатчиларнинг аксарияти ҳозиргача Россия билан боғлиқ. Шу сабабли Америка томонидан – Венгрия каби америкапараст давлатлар орқали – амалга оширилаётган бундай лойиҳалар Россия таъсирини қисқартириш ва мувозанатни ўз томонига оғдиришга уринишдир. Хавфсизлик тизими ҳар қандай давлат учун стратегик устувор соҳа бўлиб, у маълумот, тартиб ва назоратнинг асосий қуроли ҳисобланади. Шунинг учун бу соҳада таъсир кучига эга бўлиш мустамлакачи давлатлар учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Бироқ юртимиз хавфсизлик тизими Америка ё Россия ва ёки бошқасининг назоратида бўлиши асло жоиз эмас. Чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам хавфсизлик тизимининг асосий вазифаси Ислом ва мусулмонларга қарши кураш бўлиб қолаверади. Бу соҳани яна мусулмонлар манфаатига хизмат қиладиган яхшилик ва раҳмат идораси қилиш фақат Халифалик давлатидагина амалга ошади.
Хабар (gazeta.uz 22.07.2025й): Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси генерал-полковник Баҳодир Қурбонов 21 июль куни Афғонистон пойтахти Қобулда “Толибон” муваққат ҳукуматида миллий мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб Мужоҳид билан учрашди.
Изоҳ: Сўнгги ойларда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги сиёсий-иқтисодий мулоқот сезиларли даражада фаоллашди. Июл ойи бошида президент Шавкат Мирзиёев “Толибон” бош вазири ўринбосари Мулла Бародарни қабул қилди, 17 июль куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қобулда Толибон раҳбарлари билан учрашди. Ундан тўрт кун ўтиб эса ДХХ раиси хавфсизлик масалалари бўйича музокара ўтказди. Бу Тошкентнинг Қобулдаги муваққат ҳукумат билан сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида бир вақтнинг ўзида алоқаларини мустаҳкамлаётганидан дарак беради. Транс-Афғонистон темир йўли нафақат товарлар оқимини таъминлаш, балки катта геосиёсий ўйиннинг марказига айланмоқда. Ўзбекистон учун бу йўл Жанубий Осиёга чиқиш ва минтақадаги ролини ошириш имконияти саналса-да, ортида халқаро шериклар ўртасидаги мувозанат ва манфаатлар ўйини бор. АҚШ ва Ғарб Афғонистондаги таъсирини сиёсий-иқтисодий йўл билан қайта тиклаш, Хитойнинг кенгайишини чеклаш ва Россиянинг нуфузини пасайтиришга интиляпти. Бу ҳолат давлатлар манфаатларидан кўра катта ўйинчиларнинг глобал стратегиясини акс эттиради. Россия ва Хитой ҳам ўз ўрнини сақлаш мақсадида бу жараёнга мослашмоқда. Аниқроқ айтганда, Россия Афғонистонни расман тан олган ягона давлат, Хитой эса дипломатик алоқаларни давом эттирмоқда. Хитой Теҳрон орқали минтақани стратегик жиҳатдан боғлашга ҳаракат қилаётган бир пайтда, Россия ҳар қандай ташаббусда ўз таъсирини намоён этишга интиляпти. Бу эса минтақадаги геосиёсий курашнинг яна бир қирраси бўлиб, Афғонистоннинг халқаро жамоатчиликда ҳали тўлиқ тан олинмагани ва сиёсий изоляцияси давом этишига ишора қилади. Ўзбекистоннинг Афғонистон билан алоқаларини кенгайтириш ҳаракатлари ана шу мураккаб халқаро шароитда амалга оширилмоқда. Натижада икки мусулмон давлат ўзаро бирликка эришиш ўрнига, мустамлакачи кучлар ўйинида восита бўлиб қолмоқда.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Форуқ
28.07.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!