Инсоният муаммолари ечими мусулмонлар қўлида

Инсоният муаммолари ечими мусулмонлар қўлида
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсоният не-не даврларни, қанчадан-қанча тузумларни бошидан кечирмади дейсиз. Бу тарихнинг қайси даврига мурожаат қилманг, инсон ўз ҳаётидаги муаммоларига ечим топиш билан банд бўлганини кўрасиз. Аслида ҳам шундай, инсон умрини ўз муаммоларига ечим топиш билан ўтказади, бу табиий ҳол. Шу йўлда инсоният турли манбалардан турлича ечимларни, яъни инсон ҳаётини бошқарадиган қонунларни ўз ҳаётига татбиқ қилиб кўрди. Бу худди бирор нарса борасида тўғри хулосага келиш учун унинг устида кўплаб тажрибалар ўтказишга ўхшайди. Фақат бу ўринда тажриба қуёнчаси ҳам, унинг устида тажриба ўтказувчи ҳам инсоннинг ўзи бўлди. Шу йўл билан инсоният ўзи учун мукаммал бир тузумни танлади ва уни ҳаётда татбиқ ҳам қилди. Лекин инсонлар ичидан чиққан ва уларга душман бўлган бошқа инсонлар шайтонни йўлидан бордилар ҳамда қолганларни ҳам унинг йўлига эргаштирдилар. Бунинг оқибатини мана бугун кўриб турибмиз. Натижа жуда қайғули ва шу билан бирга жуда қизиқ бўлди. Чунки бугун инсоният ўз тарихидаги ривожланишнинг энг юксак чўққисига чиққанлиги даъво қилинаётган бир вақтда, муаммолар шу даражада кўпайиб кетдики, улар қачондир ўз ечимини топишидан умидлар деярли узилди. Бундан ташқари, бир муаммога берилган нотўғри ечим яна бир неча муаммолар келтириб чиқармоқда, бундай ечимлар муаммоларни бартараф қилиш ўрнига уларни янада чигаллаштириб юбормоқда. Буни қарангки, замонавий дунё тараққиётнинг энг юксак чўққисида бўлишига қарамай, муаммолар ортса ортяптики, асло камайгани йўқ. Инсоният бўғзигача муаммоларга ботиб кетди…
Узоққа бормайлик, яқин тарихга мурожаат қилайлик. ХХ аср бошларида социалистик тузумни татбиқ қиладиган давлат барпо қилинди. Социализм тузуми ҳам инсон муаммоларига ўз ечимини берди. Ва бу муваффақиятсизлик билан тугади, чунки у берган ечимлар инсон фитратига тўғри келмади. У бир аср ҳам умр кўрмай шу аср охирига келиб қулади. Шундан сўнг уни мағлуб қилган капитализм бутун дунёга ҳукмрон бўлиб олди. Бироқ бу тузумнинг инсон муаммоларини муолажа қилиш борасида берган ечимлари социализмнинг муваффақиятсизлигидан ҳам ошиб тушди. Балки уни инсоният тарихидаги энг омадсиз тузум, дея номлаш ҳам ўринлидир. Чунки юқорида айтилганидек, унинг ҳукмронлиги остида миллионлаган одамлар хорлик, қашшоқлик, азоб-уқубатларга тўла бўлган бахтсиз ҳаётда яшамоқдалар…
Лекин ҳали нажот бор. Нажот топишдан умидимиз сўнгани йўқ. Чунки бизда Ислом бор. Агар у бўлмаганида нима қилардик… Инсоният бахтига Аллоҳнинг энг юксак неъмати – Ислом Шариати бор. У инсон фитратига мос келадиган, унинг муаммоларига тўғри ечимлар берадиган ягона тузумдир. У тарихда мисли йўқ муваффақият билан татбиқ қилинган ва биз бу татбиқнинг нақадар гўзал бўлганлигини ажиб бир иштиёқ билан ўқиймиз. Афсуски, фақат ўқияпмиз, ҳаётда кўрмаяпмиз. Бироқ Ислом тузумини татбиқ қилиш ўзимизнинг қўлимизда. Демакки, дунёни ўзгартиришга қодир бўлган ягона уммат Ислом Умматидир. Угина бутун оламни капитализм зулматидан қутқаришга қодир. Бу давр Ислом Умматининг ҳам, инсониятнинг ҳам замонавий тарихидаги янги бахт-саодат даври бўлади, ин ша Аллоҳ!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
10.02.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ