Иллатлар ҳаётимизга қандай кириб келди?

Иллатлар ҳаётимизга қандай кириб келди?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Аслида бу мавзуда асар ёзса арзийди. Биз қисқа қилиб умумий жиҳатдан ёритишга ҳаракат қилдик.
Бугунги яшаш тарзимиз борасида кўп баҳсларга гувоҳ бўламиз. Кимдир қандайдир сабаблар билан ҳаётни яхши, дея мақтайди. Мақтовига сабаб бўлаётган омилларга назар солсангиз, ачинмай иложингиз йўқ. Кимларнингдир бойлиги кўпайгани, қаерлардадир нималарнидир қурилгани, кимларгадир қандайдир шароитлар қилиб берилгани… Яна шуларга ўхшаш бир нарсалар. Ҳаётдаги қадриятлар, инсоний қадру қийматлар тўғрисида гап ҳам очилмайди. Келинг, биз шу нарсаларга қисқа назар ташлаб ўтсак.
Аёлнинг аёллиги, эркакнинг эркаклиги, қария ва болаларнинг ожизлиги эътиборсиз бўлиб қолди. Балки кимдир айтар, ҳаётимиз ундай эмас, деб. Лекин кўриб турибмизки, ўз номусини шу юртда, ҳатто бошқа юртларга бориб сотаётган аёллар кимнингдир опаси, синглиси ёки онаси ёхуд қизи… Ҳеч кимга бундай қисматни раво кўрмаймиз, бироқ афсуски бу ҳақиқат. Ўғри, ароқхўр, арзимаган нарса эвазига ота-онасига қўл кўтарган ёки оқ бўлган, оиласидан воз кечган, ундан ҳам оиласи, фарзандлари воз кечган эркаклар камми ҳаётимизда. Афсуски, бу ҳам ҳақиқат. Етимхоналар ва қариялар уйларини айтмай қўя қолай. Кўчаларда уйсиз санғиган одамлар ҳам аёл ё эркак ёки қария ёхуд гўдак. Бу қайси қадриятимизга тўғри келади? Топа олмадингизми? Лекин шу нарсалар бизнинг ҳаётимизда бор.
Мансабга ўтирса ёки озгина бойликка эга бўлса, бошқани қўйинг, ўзини ҳам унутиб қўяди. Аввал ким бўлганлиги, отасининг оёғи бир умр лойдан чиқмаган, кетмондан бўшамаган қўллари қаварган ҳолатда яшаб ўтганлиги ҳаёлидан кўтарилади. Камига шундай одамларнинг гапларини одамлар қонун сифатида қабул қиладилар. Унинг гапи тўғри ёки нотўғрилиги билан ҳеч кимнинг иши йўқ ва бу муҳокама қилинмайди ҳам.
Бу каби иллатлар бизнинг ҳаётимизга қандай кириб келди?! Бу тўғрисида фикрлаб кўрсак худди шу каби иллатлар аслида Исломдан йироқлашишнинг натижаси эканлиги маълум бўлади. Бу каби иллатлар Исломдан бошқа, яъни ботил фикрлар, тушунчалар орқали ҳаётимизга кириб келди. Шунинг учун ҳаётимиз бузулди. Бу ботил фикрларнинг негизи, социализм, капитализм ёки демократия ақидалари ҳисобланади. Айниқса, бугунги ҳаётимиз капиталистик ақида асосида шакллантириляпти. Бу эса, бизнинг ҳаётимиз фақат моддий манфаатга, фойда ва зарарга асосланган жирканчли ҳаётга айланишига сабаб бўляпти.
Буларнинг барчасидан қутулишнинг ягона йўли мавжуд. Бу йўл фақат Исломдир. Биз қачонки Исломни ҳақиқий асл моҳияти билан тушуниб, уни ҳаётимизга татбиқ қилсаккина бу жирканчли иллатлардан таг-томири билан қутуламиз, ин ша Аллоҳ!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
18.02.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ