| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

  • Роҳинжа мусулмонлари фожиаси — унутилганлар рўйхатида

  • 5+1 форматидаги яна бир саммит

  • Европанинг Россияга қарши кучайиб бораётган хавфсизлик сафарбарлиги ва урушкор риторикасининг яширин жиҳатларига бир назар

  • Америка ва Эрон уруши: зўравон куч ва энди шаклланаётган куч ўртасида

  • Тўлғоқ кучайганда дунё қандай чақалоқни кутиб турибди?

  • Агар умматимиз Исломни ўз мезони қилмаса, бошқаларнинг фикрлари унинг мезонига айланади

  • Умматимиз ўз қўлидаги куч ва таъсир салоҳияти кўламини англайдиган вақт келди

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Америка ва Эрон уруши: зўравон куч ва энди шаклланаётган куч ўртасида

Америка ва Эрон уруши: зўравон куч ва энди шаклланаётган куч ўртасида

By htadmin
11.10.2026
0
Share:

Америка ва Эрон уруши: зўравон куч ва энди шаклланаётган куч ўртасида

Сони ва қурол-яроғи, эга бўлган технологиялари ва ҳаводаги мутлақ устунлиги жиҳатидан ниҳоятда улкан бўлган, тенги йўқ денгиз кучларига эга, сони ва логистикаси тасаввур қилиш қийин бўлган қуруқлик қўшинларига эга, ер юзининг бўй-у эни бўйлаб ҳарбий базалар қурган бир зўравон куч билан, сони, қурол-яроғи, имкониятлари ва эга бўлган инфратузилмалари нисбатан кичик ҳамда эскириб, заифлашиб кетган бир куч ўртасида уруш кечмоқда. Бу зўравон куч атрофида унга хизмат қиладиган кўплаб қудратли давлатлар, фақат унга хизмат қилиш учун яшайдиган бўйсунувчан ва итоаткор тобе давлатлар ҳам ҳаракат қилади.

Бу куч ўз ҳудудида эмас, бошқаларнинг тупроғида уруш олиб бормоқда. Шу билан бирга, унинг стратегик чуқурлиги ва асосий таянчи бўлган Америка замини душманлар қўли етмайдиган узоқликда қолмоқда: у океанлар ва масофалар, ядровий тийиб туриш кучи ва унинг турли воситалари, ер юзини қаричма-қарич кузатиб турувчи сунъий йўлдошлар ҳамда дунёдаги энг кучли разведка аппаратлари билан ҳимояланган.

Сиёсий раҳбарияти Эрон майдонидаги ҳисоб-китобларда хатога йўл кўйган мана шундай улкан ҳарбий қудрат қаршисида сони, қурол-яроғи, имкониятлари ва инфратузилмалари жиҳатидан анча кичик бўлган бир куч  турибди. Ана шу манзарада илоҳий ваъда ўз кучини намоён этиб, воқеликни янада кенг ва чуқур нуқтаи назардан қайта чизади. Зеро, мулк Аллоҳникидир; У хоҳлаган кишисидан хоҳлаган вақтида уни тортиб олади, ҳатто у Америка каби дунёдаги энг буюк куч бўлса ҳам. Ва хоҳлаган кишисига хоҳлаган вақтида мулкни беради, гарчи у кучнинг қўлида бунинг учун ҳеч қандай моддий сабаблар бўлмаса ҳам.

Бугун биз атиги эллик йил аввалдан буён ўзимиз гувоҳ бўлиб келган империяларнинг қулашига қарар эканмиз, бу ҳол бизни бироз тўхтаб, чуқур мулоҳаза юритишга ундайди. Британия, Франция ва Совет империялари ер юзининг шарқу ғарбига ёйилиб, халқларни ниҳоятда оғир зулм остида тутган, уларнинг барча бойликларини аёвсиз сўриб олган ҳолда қулади ва емирилди. Аммо уларнинг қулаши бевосита уруш ва  шу урушдаги мағлубият сабабли содир бўлмади. Улар ғаройиб тарзда парчаланиб кетди ва улардан фақат асл номлари қолди: Франция, Британия, Россия.

Агар уларнинг қулаши сабабларига синчиклаб назар ташласак, бу оддий маънодаги ҳарбий мағлубият эмаслигини англаймиз. Балки уларга қарши бошқа омиллар ҳам жамланиб, ҳарбий юришлар ва халқларнинг қаршилиги туяни тиз чўктирган охирги сомон вазифасини бажарди. Бу омилларга холислик билан назар ташлаш зарур. Улар қуйидагилардир:

– мустамлакачилик йўлида ҳудудларни эгаллаш ва экспансияни кенгайтириш;

– ер юзида бузғунчилик қилиш ва халқларни қулликка солиш;

– қул қилинган халқларнинг бойликларини талаш, уларни очлик ва хорликка маҳкум этиш;

– ушбу империяларнинг ўзаро кураши ва бир-бирига қарши фитнаю макрлари;

– улар асосланган мафкуранинг бузуқлиги, чунки бу мафкура манфаатпарастлик ва бузғунчиликка асосланган;

– ер юзида кибрланиш ва коинотдаги Аллоҳ белгилаган қонунларга зид равишда улуғликка берилиш. Зеро, ким Аллоҳнинг кибриёси ва буюклигига даъво қилса, Аллоҳ уни синдириб ташлайди;

– ушбу империяларда адолатнинг йўқлиги.

Бугун аввалги империялар фақат яшаб қолиш учун курашмоқда. Чунки улар ҳалокат яқинлашиб келаётганини ҳис қилмоқда.

Америка ҳам ўзидан аввал ўтган империялардан мустасно эмас. У ўз ҳукмронлигини океанлар бағрида мустаҳкамлаб олганидан, Америка қитъасининг миллионлаб туб аҳолисини қириб, уларни фақат тарихий мерос ва халқ оғзаки ижодига айлантирганидан кейин дунё саҳнасига чиқди. Унинг учун қулай имконият Иккинчи жаҳон уруши бўлди. Шу тариқа Америка дунёдаги тўртинчи империяга айланиб, дунёни Совет Иттифоқи билан ўзаро бўлиб олди. Иккиси аввалги империяларни, биринчи навбатда Буюк Британия ва Буюк Францияни тугатишга келишиб олди. Уларнинг таъсири қисқартирилгач, Америка ўз режа ва фитналари билан Совет Иттифоқига ташланди. Бунда коммунистик мафкуранинг муваффақиятсизликка учрагани ва ҳукми остида эзилиб ётган халқларга бирор нарса таклиф қилишдан маҳрум бўлгани Америкага катта ёрдам берди. Натижада бу империя қулади, сиёсий харитадан ўчирилди ва аста-секин емирилиб, бугунги Россия ҳолатига келиб қолди. Ҳозирги Россия эса ўз пойтахти Москва ва  ҳудудларини ҳимоя қилишга ҳам қодир эмас.

Аввалгилар билан содир бўлган воқеалар дунёдаги сўнгги империя — Америка учун сабоқ бўлмади. У бу тарихий дарслардан ибрат олмади. Аксинча, бу ҳолат унинг ер юзидаги кибру ҳавосини, халқлар бойликларини талон-тарож қилиши, уларни қашшоқлаштириши ва уларнинг очлигидан баҳра олишини янада кучайтирди. Ҳатто унинг зулми шу даражага етдики, халқларни ўлдириш ва мамлакатларни вайрон қилишни оддий ва зарур иш деб ҳисоблай бошлади. Вьетнамни вайрон қилган ҳам у, Японияга атом қуролини ташлаган ҳам у, Афғонистон, Ироқ, Сурия, Ливия, Яман, Ливан ва Эронни вайрон қилган ҳам у. У ҳануз ўз адашуви, зулми ва ер юзидаги бузғунчилигида давом этмоқда.

Унинг яккаҳокимлиги ва зўравон қудрати кўзини шунчалик кўр қилдики, ўзидан аввалгиларни ҳалокатга олиб борган Аллоҳнинг суннатларини кўра олмади. Ўша қонуниятлар  аввалги империяларга қандай таъсир кўрсатган бўлса, энди Америкага ҳам худди шундай таъсир кўрсатмоқда.

Америка ич-ичидан бўшаб қолди ва ўргимчак уйига айланди. Ҳолбуки, агар улар билсалар, уйларнинг энг заифи, албатта, ўргимчакнинг уйидир.

Американинг кўплаб оқил кишилари ва кўплаб мутафаккирлари бу воқеликни англаб етдилар. Улар ҳозир Американинг бу заифлиги ва қулаши ҳақида ёзмоқда ва гапирмоқда. Аммо куч-қудрат ва кибрдан кўр бўлиш, бошқаларнинг ундан қўрқиши туфайли Америка ўзининг хорлиги ва заифлигини, ичкарисида кечаётган жамият парокандалиги ва мисли кўрилмаган ахлоқий емирилишни кўра олмаяпти. Шунингдек, у қашшоқлик, очлик, инқирозлар ва 40 триллион доллардан ошиб кетган қарз юкини ҳам кўрмаётир — бу қарзни тўлаш амри маҳол.

Аммо бу шифоси йўқ кўрлик ва қайтариб бўлмайдиган қулашдир. Шунинг учун Америка хоҳласин ёки хоҳламасин, рози бўлсин ёки норози бўлсин, ички қулаши ва халқаро саҳнадан чекиниши сари бормоқда. Зеро, у Аллоҳнинг золимлар, зўравонлар, мутакаббирлар ва ер юзида бузғунчилик қилувчилар ҳақидаги суннатларига қарши курашмоқда.

Олий ва Қодир Аллоҳдан Американинг буюк ва силкитувчи қулаши соатига гувоҳ бўлишимизни ва бу қулаши бизнинг қўлларимиз билан содир бўлишини сўраймиз.

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати билан хурсанд бўлурлар. У Ўзи хоҳлаган кишисига нусрат беради. У Азиз ва Раҳимдир». (Рум сураси, 4–5-оятлар)

Устоз Солим Абу Субайтан

Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан

TagsАмерика ва Эрон уруши
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан бири Қримда босқинчи руслар қўлида шаҳид бўлди!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими юртдаги улкан потенциалларни АҚШнинг Афғонистондаги нуфузини сақлаб қолишга совурмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган яҳудийлар хавфсизлиги ўзининг устувор вазифаларидан бири эканини амалда исботламоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Ўзбекистон-Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Британиянинг савдо бўйича давлат ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Асрлардан бери халқимиз оилавий ҳаётини Ислом аҳкомлари асосида юргизиб келади. Муаммо чиқса ҳам Исломга юзланиб, ундан ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун одамнинг жамғармасини камайтириш учун унинг уйига ўғри кириб, сейфини бузиши шарт эмас. Инсон йиллаб меҳнат қилади, маошидан тежайди, 50 ёки 100 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир қарашда Самарқанд форуми оддий халқаро йиғилишдек кўринади: турли мамлакатлардан расмийлар ва экспертлар йиғилади, халқаро пактлар ва ҳуқуқий стандартлар муҳокама ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: