| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

  • ФИРЪАВН МЕРОСИ: СУКУТ ҚАЪРИДАГИ КИНОНА

  • «ТИШСИЗ БЎРИ — ҒАНИМГА ЎЛЖА!»

  • ОР СОТИЛМАС ЎЛКА – ХАЛИФАЛИКДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИКРИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Ислом билан кураш

Ислом билан кураш

By htadmin
11.11.2016
2125
0
Share:

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Ислом билан кураш

Савол:

Хурматли биродар! Биз кўриб турганимиздек, ҳукумат ва махсус хизмат мусулмонларни ўзларига нисбатан тобора қарши қўйишмоқда ва хозирда Ислом билан терроризм ёки экстремизм деб эмас, балки дин сифатида очиқ курашга ўтишганини ҳеч кимга сир бўлмай қолди (табиий Исломга бўлган адоват уларда мавжуд, лекин Исломга қарши курашни ниқоблашга мажбурлар-ку ахир). Уларнинг барча ҳаракатлари мусулмон минтақаларидаги вазиятни издан чиқаришликка қаратилган. Охирги ҳаракатларидан бири бу – Қозондаги “Ал-Ихлос” масжидининг ёпилишидир. Мени бу нарса бироз боши берк кўчага олиб киргандек бўляпти, чунки мен тартибсизликлар хозир нафақат ҳукуматга, балки Қозонга ҳам, унинг Универсиада – 2013 бўсағасида турганлиги сабабли ҳам керак эмас, деб тушуниб турибман, лекин барчага бу ҳаракатларнинг ахмоқлиги аниқ кўриниб турибди. Оддий мусулмонлар бу нарсани аниқ идрок этиб турган бўлсалару, қандай қилиб ҳукумат бу нарсани тушунмаслигини ва ҳукуматда фақат ахмоқларми, деб мен бундай вазиятни тасаввуримга келтира олмаяпман. Балки бу, бошбошдоқликда қаттиққўллик билан бошқариш учун режалаштирилган тартибсизликларми? Мархамат қилиб тушунтириб берсангиз.

Жавоб:

Ха сиз хақсиз, ҳукуматда фақат ахмоқлар бўлиши бу – умуман  бўлмайдиган нарса. Агар умумий олиб, қарайдиган бўлсак, унда уларнинг онглари юқори ва сиёсий жиҳатдан йиллар давомида орттирилган тажрибага эга эканлигини кўрамиз. Ҳукумат ва махсус хизматларнинг самарасиз ҳаракатлари чуқур илдизга эга ва бу бузуқ жамият ҳамда бузуқ тузумнинг татбиқ этилишининг натижасидир.

Масалан, гиёҳванд моддаларининг савдоси муаммоси маълум ва уни ҳар хил йўллар, шу қаторда жазо чоралари билан ечишликка ҳаракат қилишмоқда, лекин оддий қидирув бўлимидаги ходим агар бу муаммо ечилса, у ишсиз қолишлигини тушунади. Шунга кўра, у ушбу муаммо ечилмаслиги учун ишни шунга қараб мувофиқлаштиради. Бунинг учун у мунтазам равишда майда савдогарларни қўлга олиб, судга топшириши керак, бунда яхшиси кўпчиликни ташкил этадиган оддий наркоманларни наркотик савдогарлари қилиб кўрсатиб (подстава) шу билан бирга қилинган иши юзасидан ҳисобот топширади ва бунинг эвазига рағбатлантириш олади.

Бошқа томондан, ўзининг касбидаги фаолиятининг натижасида, у барча савдогарларни билади ва унда бу нарсадан фойдаланиб қолишлик учун нафс пайдо бўлади. Фақат айнан фойда – унинг ҳаракатларининг ўлчови ва у, наркотик савдоси билан курашадиган ғоявий курашчи эмас. Шунинг учун қидирув бўлимидаги ходим, мунтазам равишда маълум фойда олиб туришликка келишишади ва жиноий фаолиятга кўзини юмади ва ҳатто жиноятчини ҳимоялайди ҳам.

Шунингдек ўз касбининг фаолияти натижасида, унда ўша наркотиклар ўз қўлида бўлишлиги имконияти бор ва уни сотиб ўша фойдага эга бўлиши ҳам мумкин ва бунда у хавфсизликда бўлишини ҳам сезади, нега деганда ўзи ушбу нарсалар билан курашишлиги керак бўлганлиги учун. Шундай қилиб, жиноятчига, жиноятчи билан курашишликни топшириб қўйишганлигини кўриб турибмиз. Тақрибан ҳудди шундай нарса, лекин ўз жилолари ва нозик жиҳатлари билан, барча хукумат ва куч тизимларида бўлмоқда, фақат қилинаётган ишларнинг кўлами унвонига қараб белгиланади.

Бу умумий холатнинг шахсий мисолларидан.

Агар “Ал-Ихлос” билан бўлаётган вазиятни оладиган бўлсак ва Татаристон бўйича алохида вазиятга қарайдиган бўлсак, бунда вазият ўзгачадир ва одатийдан фарқ қилади. Махсус хизмат ва ҳукуматнинг мақсадга етишлигида ва самарадорлик нуқтаи назаридан ҳаракатларнинг нотўғрилигининг асосий муаммоси, ақллари йўқлиги ёки ишга лоқайдлик билан ёндашишлик ёки шахсий манфаатларини қувишлик билан боғлиқ эмас, балки воқеликка нотўғри бахо беришлик ва фикрлашнинг нотўғри тариқатларидандир.

1.1. Воқеликка бахо беришга тааллуқли нарсада. Воқеликни кўришлик тўғридан-тўғри ҳаракатга таъсир қилишлиги табиийдир. Фараз қилайлик, инсон ташқи сабабларга бахо бериб фараз қилди, гўёки кўча совуқ ва табиийки чиқишдан олдину иссиқроқ кийиниб олади. Кўчага чиқса, у ерда иссиқ бўлади ва ён-атрофдагиларнинг кўз ўнгида у иссиқ кийимларида кулгили ва ахмоқ бўлиб кўринади. Ҳудди шундай нарса, Исломга ва хусусан “Ал-Ихлос”га нисбатан ҳукумат ва ҳуқуқни химоя қилувчи органлар томонидан бўлиб ўтмоқда.

Улар воқеликни қандай тушунишлигини кўриб чиқсак. Уларнинг фикри бўйича, мусулмонларнинг анъанавий ва ноанъанавийлари бор. Асосий қатлам бу – анъанавийлар ва бунга мусулмонларнинг икки категорияси (хили) киради:

1) ибодат маросимларини адо қилувчи мусулмонлар – булар муфтиётларга қарашли масжидларнинг қавмлари, улар ўта кўпчилик, ҳукуматпараст сиёсат олиб борувчи имомларига ишонишади ва ушбу имомлар уларнинг фикрларини керак бўлган йўналишда ушлаб назорат қилишади ва ишонч билан маълум бир мафкуравий  майдонда уларни ушлаб туришади (фақат ҳеч ким ишонмай қўйган, яъни ишончдан чиққан баъзи-бир имомлар бор, масалан, И. Файзов). Бунинг устига бу мусулмонларнинг кўпчилиги ханафия мазхабидагилардир. Ушбу гуруҳга ибодатларни адо этмайдиган, лекин миллати бўйича ўзларини мусулмон деб ҳисоблайдиган инсонлар ҳам киради. Наригиларнинг ва буларнинг орасида махсус хизмат фарқ йўқ деб ҳисоблайди.

2) Шунингдек, бошқа гуруҳ бор бу – радикал (муроса қилмайдиган) мусулмонлар, улар озчилик, улар ханафий мазхабига эргашмайдилар, алохида масжидларда ёки “тўғри” масжидларда қолган бошқа қавмдан алохида тўпланишади. “Анъанавий” ва “ноанъанавий”лар  ўртасида – доимий келишмовчиликлар мавжуд ва уларни ҳеч нарса бир бирига бирлаштирмайди. Ноанъанавий мусулмонлар анъанавий қатламдагилардан баъзи-бир инсонларини тортиб олишади, уларни “радикал” қилиб тарбиялашади.

Юқорида келтириб ўтган воқеликка кўра, махсус хизмат, агар ноанъанавий мусулмонларнинг баъзиларига зарба берилса, бу нарса анъанавийлар томонидан тўғри тушинилади деб ўйлашади.

Кейин эса улар, ноанъанавий мусулмонларнинг маълум қатламда баъзи-бир кўмаклари бор, ва бу кўмак, ноанъанавий мусулмонлар ўз масжидларини минбар қилиб олишиб маълум бир мафкуравий таъсир ўтказганларидан сўнг пайдо бўлган ва маълум фикрлар билан доимо суғориб, уларда хайрихоҳликни қўзғашган деб ҳисоблашади.

Юқорида келтирилган барча нарса, бу – махсус хизмат ва ҳукуматнинг воқеликда шаклланган тушунчаларидир.

Кейинчалик улар кўрмоқдаларки, ноанъанавий бўлган масжид “Ал-Ихлос” бор, у ўзига хайрихоҳ бўлган маълум қатламга эга ва ўз фаолияти, маъруза йўллари билан халқни тўплашга, таъсир ўтказишга қодир бўлган тахдидни кўрмоқдалар ва буни ечиш керак деб фикрлашади.

Уларнинг олдиларида бир савол туради – нима қилиш керак? Улар воқеликни фикрлаб кўришиб, қанчалик юқори онг эгаси бўлмасинлар уларда шундай тушунча пайдо бўлдики, ундан яхшисини кўрмадилар ва кўра олмадилар ҳам.

Биринчиси – радикал масжидни ёпишлик зарур деб билишди ва ана шунда хайрихоҳларни омматан йиғилишларининг имконияти йўқолади. Шундан сўнг, ашаддий тарафдорларнинг бир-иккисини ҳисобга олмаганда, хайрихоҳлардан бўлган қавм бошқа масжидларга ўтиб кетадилар ва аста-секин уларнинг фикрлари тартибга келади ва улар керак бўлган мафкуравий майдонда бўлишлиги таъминланади. Қатъий чоралар, қолган мусулмонлар орасида норозиликка олиб келмайди ва улар буни экстремизм ва терроризм билан кураш деб тушунишади. Шундай қилиб уларнинг ҳаракатлари тўлиқлигича тушунарли, табиий ва ҳатто муваффақиятли бўлиши ҳам мумкин эди, фақат воқелик улар қандай тушунишса, шундай бўлганда.

2. Фикрлаш тариқатидаги хатога тааллуқли нарсада.

Сиёсатчилар ва қувват эгалари бор, улар фикрлашда ҳар-хилдирлар ва у билан чекланганлар. Ислом ва мусулмонларга тегишли муаммоларда, бунда асосий таянч бўлиб қувват эгалари хизмат қилади ва керак бўлса сиёсатчилар ҳам, асосан, уларнинг қўллари билан ишлашга ҳаракат қилишади.

Қувват эгалари бу – куч ишлатиш услуби билан тахдидни бартараф қиладиганлар.

У ўзгариши ҳам, бўйсундириши ҳам, бирга ҳаракатлантирадиган ва х. қилиши мумкин эмас, бироқ айнан кучга таянган ҳаракат билан йўқ қилиб юбориш керак. Шундай қилиб, унга жуда тор йўлакча қолдирилади ва шунинг кўламида унинг ҳатто дахо фикрлаши бўлганда ҳам, фикрлаши чекланган. Агарда ушбу тор йўлакча кўламида мутлақ ҳар қанақанги ҳаракатлар нотўғри бўлса, унда бундай кўлам билан чекланмаганлар учун ҳам, бу харакатлар,  унинг нотўғрилиги ва ахмоқлигининг аниқ ифодаси бўлади.

Фикрлашдаги кейинги хатолари бу – уларнинг шаклланган мантиқий формуласидир:“ноанъанавий Ислом=экстремизм, терроризм=жамиятга, тинчликка тахдид=қўшнилар кўз ўнгида ўз имиджини (ўзининг кўриниши) йўқотишлик. Бу формуладан энди оралиқдаги барча элементларни олиб ташланг. Энди Қозонда бўлиб ўтадиган Унверсиадани яқинлашаётганини эсланг. Аниқ, ҳукумат назарида, Универсиадани ўтказиш ва “Ал-Ихлос” масжидидан чиқаётган хавфни бостиришлик каби асосланмаган мустахкам алоқа пайдо бўлмоқда, чунки улар наздида масжид шундай куч-ки, жамиятни беқарорлигини кўрсатиб, ўша Универсиада ўтказилаётган махалда қандайдир жамоий норозилик акцияси ўтказиши мумкин ва бу нарса қўшнилар кўз ўнгида Татаристонни ва бутун мамлакатни имиджини (обрў-эътиборини) тушириб юбориши мумкин. Бу – менинг назаримда – ҳукуматнинг асосий хатоларидан ва бу нарса эса хозирда маълум муаммони келтириб чиқарди, лекин улар буни бир-бири билан хозирча боғламаяптилар, бироқ бу кейинчалик улар учун янада ёмон ва қайтариб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин.

Воқеликнинг ҳақиқий холати қандай? Уни тушуниш куч эгалари ва ҳукумат учун қийин кечади, чунки улар ташқарида, биз эса Ислом Умматининг ичидамиз. Бу нарса учун бошқа тўсиқлар ҳам бор. Ҳақиқатда, ибодат амалларини қилувчи мусулмонлар бор ва этник деб номланган мусулмонлар бор. Этник мусулмонларда воқеликни тушуниш махсус хизмат ва ҳукуматникига ўхшаб кетади, лекин уларда ҳам етарлича кучлар ўзгаришлар содир бўлаяпти.

Улар хозирда терроризм ва экстремизм билан эмас, балки Ислом билан кураш кетаётганини кучли англаб етмоқдалар, бироқ шунга қарамай бу чўпчакларга ишонаётган етарлича катта гуруҳ ҳам қолмоқда. Бунда холат, ҳукумат халқдан узилиб қолгандан ва халқда ҳукуматнинг ҳаракатларига нисбатан норозилик ва ишончсизлик етилиб пишиб бораётганлигидан келиб чиқмоқда.

Қўшимчасига, этник мусулмонларда Ислом туйғулари мавжуд ва Исломга нисбатан ҳар бир ходисани оддий янгиликларга ўхшаб ўтказиб юбормасдан, балки бу нарса хусусида ўрганиш ва фикрлашга олиб келмоқда. Бунинг устига, бизнинг интерактив асримизда, вазиятга нисбатан ҳар хил фикрларнинг садолари етиб келмоқда ва “сарафан”(“кўйлак”) радио орқали шахсий суҳбатлар ҳам – жуда самарали қурол бўлмоқда. Бу, Исломга хужум ва мусулмонларга таъқиб бошлангандан, ўз динига қайтиш ва Исломнинг қабул қилишликдаги шиддат, яъни тезкорликни содир бўлишининг тушунтирувчи жихатлардан биридир. Шунинг учун халқда – Исломга нисбатан бўлаётган ҳаракатларда, ҳукумат ва куч тизимидаги рахбарларга қараганда, муносабат ўзгачадир. Нимага мен куч тизимидаги рахбарлар дедим? Чунки кўпчилик терговчилар, ИИВ ходимлари, ГИБДД, СИЗО, КПЗ қўриқчилари ва бошқа оддий давлат хизматчиларнинг иқрорига кўра, улар ҳам бўлаётган ишлардан уялишаётганини ва муштумзўрлик бўлаётганини аниқ англаб турганларини айтмоқдалар. Хаққирост айтиб ўтиш керак, ўз ишларини ушлаган холда ва ҳукуматнинг буйруқларини мажбур бажараётган холда, улар ўзлари нима бўлаётганлигидан қизиқишмоқда. Албатта улар орасида мракобеслар (тараққиётнинг душманлари) ҳам бор, улар ўз ишларини ҳеч виждонлари қийналмай давом эттирмоқдалар. Ундайлар – камчиликни ташкил қилади.

Шунингдек, этник мусулмонлар ҳукумат ва махсус хизмат ўйлаётгандек, имомларга ва уларнинг тутган позицияларига (мавқеларига) кўпроқ даражада ишонмаяптилар. Уммат имомларни бизнесмен ва давлат хизматидаги хоин имомлар деб хисоблашмоқда.

Кейин, этник мусулмонлар орасида етарлича катта гуруҳ бор, менинг фикримча 20% ташкил этадиган ва улар воқеликни тўғри тушунишади ва бу фикр аста-секин бошқа мусулмонларнинг ҳам фикри бўлиб бормоқда, чунки улар мусулмонлар ўзаро у ёки бу йўл билан яқин мулоқотда бўладилар (қариндошлик ришталари, қўни-қўшнилар, ҳамкасблар ва хоказо).

Бу ерда бир хиллари, махсус хизмат ҳам мусулмонлар билан сухбатлашишади-ку, деб эътироз билдиришлари мумкин. Гап шундаки куч тизимидагилар воқеликни тўғри бахолай олмайдилар. Бунга уларнинг фикрлаш услубида тўсиқ бор, чунки сухбат чоғида уларнинг олдига бир мақсад қўйилган ва шуни амалга оширишлик учун, у, шундан келиб чиқиб фикрлайди. Улар дастлаб мусулмонларни жиноятчи холатига қўйиб олишиб, бу тўсиқдан ўта олмайдилар ва уларнинг тушунчаси ушбу тўсиққа мувофиқ пайдо бўлади.

Энди ибодат амалларини қилувчи мусулмонларга келсак, унда масжидларда шундай вазият юзага келди, яъни имом ва бир неча кишидан иборат масжид фаоллари бор, буларнинг имомни қўллаб-қувватлашликлари, мажлис ва х. сифатида манфаатланаётганидан келиб чиқмоқда. Бу алоқа манфаатланаётганидан келиб чиқмоқда, ҳамфикрлик тариқасида эмас. Масжид қавмларининг кўпчиликлари имомга ишонишмайди ва агар яхши деб эътибор қилинган холатда, у имом, давлат хизматчиси сифатида махсус хизмат ва ҳукуматга қўл келадиган “анъанавий Ислом”ни мажбурий равишда олға суради, ёмон холатда эса – имом ўзи ФСБ (федерал хавфсизлик хизмати) жосуси бўлади.

Яна бу нарса ханафий мазхабининг намоёндалари деб аталиб олинади. Имомларнинг барча сиёсийлаштирилган нутқлари тўғридан-тўғри акссамара бермоқда ва бу нарса кимга қарши йўналтирилган бўлса, бошқалар томонидан уларга нисбатан хайрихоҳлик билдирилмоқда. Қандай ахамиятли мисол бўлиб, мана бу нарса, яъни “Ал-Ихлос”нинг энг ашаддий рақиби бўлган Саид Жаффарнинг масжидидан қавмлар “Ал-Ихлос” қавмига келишиб ва қўллаб-қувватловчи сўзларни билдириб кетишдилар.

Ҳукумат ва махсус хизмат тушунмаётган кейинги холат бу – мусулмонларнинг ҳар хил гуруҳлари орасида келишмовчилик ва зиддиятлар бор, лекин уларда кучли бирлик билан боғлаб турувчи илдиз бор бу – Буюк Аллоҳга бўлган иймон ва бу нарсани ҳукумат томонидан тушунишлиги қийин, чунки улар бу нарсани ҳис қилишлик қобилиятидан маҳрум бўлганлардир.

Бу боғлиқликка солиштирилганда, қолган барча келишмовчиликлар қанчалик баланд овозда бақирилмасин – арзимасдир. Шундай қилиб мусулмонларнинг ҳар хил гуруҳлари ўртасида бир-бирини боғлаб турувчи кўп нарсалар бордир. Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, куч тизимидагиларда ва ҳукуматда бу хусусида ўзгача фикрлар бор. Шунинг учун қайси мусулмонга нисбатан ҳар хил куч ишлатиш ҳаракатлари содир этилса, унда бу нарсани Ислом ва мусулмонларга қарши кураш деб бахоланмаслиги мумкин эмас.

Албатта шундайлар ҳам бор, масалан радикаллар билан кураш бу тўғри ва уларни бошқа гуруҳдагилар билан ҳеч нарса боғламайди деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор, лекин улар жуда озчилик ва мусулмонларнинг орасида улар бир неча фоизни ташкил этади холос ва уларнинг фикрича хал қилувчи омил бўлмайди.

Ушбу воқеликни тасдиқланиши учун, куч тизимидагилар ОАВларидаги ҳар хил исломий мақолаларга билдирилаётган изоҳларни кўриб қўйса етарли бўлади. Агарда ролик (лавҳа) ёки мақола мазхаблараро келишмовчиликларга тааллуқли бўлса, унда бахс ва ҳар хил изохларни кузатса бўлади.

Агар мақола Исломга нисбатан куч тизимидагиларнинг ҳаракатларига тааллуқли бўлса ёки имомлар томонидан “анъанавий Ислом”ни олға суришлик ҳаракатига тегишли бўладими, унда бу нарсаларни Исломга қарши кураш деган якдил шарх билан бахолайдилар. Албатта, агарда у ерда ФСБга қарашли шархловчи ёки этник мусулмонлар вакилларининг баъзи-бир шархлари бўлмаса.

Бутун дунё мусулмонлари уйғонмоқдалар ва ҳеч нарса уларни қайтадан уйқуга кетишга мажбурлай олмайди, бу фақат бир йўналишдаги жараёндир. Шунингдек Татаристоннинг мусулмонлари ҳам ўз динини кўпроқ тушуниб бормоқдалар ва кун сайин ҳукуматни уларнинг динларига бўлган муносабатига нисбатан кўзлари очилиб бормоқда. Кучли туртки бўлиб бу уйғонишда, воқеликка нотўғри бахо бериш ва шундан келиб чиқаётган ҳаракатларни содир этаётган куч тизимидагилар ва ҳукумат, бу жараёнга хизмат қилмоқдалар. Айнан шу нарсани, мен юқорида таъкидлаганимдек, уларнинг бу ҳаракатлари маълум муаммоларга олиб келиб бўлганини ва кейинчалик улар учун янада ёмон бўлади деган нарса, назарда тутилган эди. Вазият устидан назоратни кундан-кунга янада кўпроқ йўқотаверадилар.

Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади:

“Улар хийла қилурлар ва Аллоҳ ҳам хийла қилур, Аллоҳ эса – хийлакорроқдир”.

Шу туфайли душман хийлаларини ўзларига қарши йўналтириб юборилади.

Шунинг учун, “Ал-Ихлос” масжидини ёпишлик билан мусулмонлар бошқа масжидларга ўтиб кетишади ва ўзгаришади деб ҳисоблашлик – воқеликка зид ва хатодир. Ахир бу масжиддаги жуда кўп мусулмонлар, тақрибан 90%дан кам бўлмаган, ҳукумат ўйлагандек эмас, балки ноанъанавий фикрлайдилар. Албатта ушбу вазиятни кўпчилик имомлар жуда яхши биладилар ва ўзлари ишонган инсонлари билан бўлган шахсий мулоқотларда бу нарсани тан олишади. Лекин ўзининг номуносиблигини ўзининг хўжайинларига айта олмайдиларку. Унинг юзига ҳам унинг кимлигини айтадиганлар жуда кам, чунки у махсус хизмат билан қандай алоқадалигини ва бажараётган вазифалари қандайлигини яхши билишади.

Энди шаклланган фикрлаш формуласидан келиб чиққан мустахкам фикрга келсак, гўёки “Ал-Ихлос” бу Ҳизб ут-Таҳрирнинг таянч марказидек қилиб кўрсатишлик ва Универсиадани ўтказишлик – тўғридан-тўғри боғлиқ (“Ал-Ихлос”ни нуфузи ошган сари, Универсиадага шунчалик хавф ортиб бораверади) нарсада, бу ҳам айнан хатодир. Барчага маълумки, Ҳизб ут-Таҳрир мажол бўлмаган майдонларда, бунинг сирасига Россия ҳам киради, Исломга даъват қилади ва Исломни тушунтиради. Ҳукуматни ағдариб ташлашлик учун ҳеч қандай сиёсий ҳаракатларини содир этмайди. Энди эса беқарорлик учун тартибсизлик келтириб чиқарадиган ҳар бир акциялар, бутун дунёдаги Ҳизб томонидан умуман қатъий равишда қабул қилинмайди.

Жамоий акциялар (митинг, норозиликлар) бирор-бир ҳаракатга аталган бўлиб ва Шариат томонидан хужжати бўлиши керак. Фараз қилайлик, мусулмонларни хибс қилиниши – жамиятга бу ходисани етказиш ва ноқонуний амал содир бўлаётганига этиборни қаратишлик учун, жамоий акциялар ўтказилиш билан ҳам ифодаласа бўлади. Ва барча “Ал-Ихлос” масжиди уюштирган акциялар, мусулмонларни ҳибсга олинишлари, байрамларни ўтказишликка таъқиқ солиниши, исломий белгиларга хужум қилинишлар (ҳукумат томонидан террористик белги деб қайд қилинган – байроқлар) каби ноқонуний ҳаракатларга жавоб бўлган холос. Ноқонуний ҳаракатлар бўлмаганда эди, бу акциялар ҳам бўлмас эди.

Универсиадани ўтказишлик Исломга зид келмайди ва Ҳизб нуқтаи назаридан бу парво қиладиган ходисалардан ҳам эмас. У ўзининг фаолиятида бу Универсиадани умуман ҳисобга олмайди ва уни масалан, ушбу ходиса туфайли бирор-бир акция уюштиришлик учун ўз ҳаракатларига боғлиқ ҳам қилмайди. Шунингдек, у Исломга бўлган даъватини, Универсиадани ўтказишликда барча таваккалчиликларни бартараф қилишлик учун ҳукумат томонидан бўладиган бирламчи чора сифатида репрессия (таъқиб) тахдиди бўлганда ҳам, тўхтамайди. Умуман, мабдаий Ҳизбга нисбатан куч ишлатиш репрессиясини (таъқиб) ўтказишлик номақбулдир, чунки бу нарсада, дунёда ҳеч бир давлат муваффақиятга эришаолмаган. Аксинча, Ҳизбнинг қуввати ва обрўси бундан ошиб бораверади, ахир куч, аъзоларнинг сонида эмас, балки унинг кучи фикридадир. Шу тариқа Ҳизб билан курашаётган режимларни обрўлари тушиб бораверади. Россияда Ҳизбнинг мафкурасига қарши қўядиган ҳеч нарсаси йўқ ва у Ўзбекистон, Тожикистон ва Ислом дунёсининг бошқа мамлакатларидаги диктатор режимлари даражасигача тушиб кетди.

Мафкурага қарши фақат бошқа мафкурани қўйишликни ва бу – ёлғиз тўхтатиб турувчи омил эканлигини, Ғарб жуд яхши тушуниб турибди. Натижада, Ҳизб ушбу мамлакатларда ўзини эркин хис қилаётган бўлса ҳам, ҳукуматга тахдид соладиган даражада кучли сиёсий таъсирга эга эмаслигини кўриб турибмиз. Шунинг учун Ғарб Ҳизбга нисбатан ўз мамлакатларида куч ишлатиш услубини қўлламаяпти, лекин бошқа мамлакатларни бу нарсага ундаб келмоқда.

Албатта, мусулмонлар орасида ҳар хил инсонлар бор. Шундайлар ҳам борки, Ислом ва мусулмонларга нисбатан зулм кучайиб бораётган сиёсатнинг оқибатида ўта муросасиз бўлиб кетмоқдалар, ҳар хил терактлар (қўпорувчилик амалиёти)ни ўтказишга тайёр ва бу нарса ҳам – куч тизимидагиларнинг айнан ўша хато сиёсатнинг дебочасидир, лекин бу нарсалар ҳеч қандай Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига тааллуқли эмас. Эҳтимолдан холи эмаски, бошқа баъзи бирларнинг кетига тушушиб, куч тизимидагилар ҳақиқий тахдидни қўлдан чиқаришлари мумкин. Мисол тариқасида барчага маълум бўлган Нурлат районидаги ходисаларни олайлик.

Ўша вақтда бўлиб ўтган нарса куч тизимидагилар учун тўлиқлигича кутилмаган иш бўлди. Улар ўша пайтда Ҳизб билан курашиб барча кучни шунга сафарбар этишган эди, натижада ўша ходисани рўй беришига имкон яратдилар. Универсиадани ўтказишликка қизиқиш нуқтаи назаридан олинадиган бўлса, унда ҳукуматни йўқ қилиб юборишни мақсад қилган, мусулмонлар орасидан мутаассибларнинг ҳукуматга нисбатан кучли зарба беришлик мақсад қилинган бўлиши мумкин.

Лекин кўриниб турганидек, махсус хизмат ва ҳукуматнинг сиёсий акциялардан қўрқиши бу йўналишдан юқори бўлмоқда, Универсиадани ўтказишликда Ҳизб томонидан тахдид бўлишлигининг хато тушинишлиги, улар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Дарвоқе, оддий инсонлар Нурлат районида мусулмонларни йўқ қилиб юборилишига, қандай муносабат билдирдилар?

Хоҳ ибодатгўй, хоҳ этник мусулмонлардан бўлсин ўта кўпчилиги уларга ҳамдардлик билдирдилар. Бу хозирги вақтда бўлаётган воқеликнинг тасдиғини ҳақиқатидир. Куч тизимидагилар агар ўйланиб кўрганларида эди, баъзи нарсалар бошқача бўлаётганини тушунишар эди. Барча келтирилган мавзу ва вазиятларни ушбу жавобда янада ривожлантириб давом эттирса бўлар эди. Бу саволга жавоб беришлик учун бутун бир китобни ёзса бўлади. Кўп вазиятлар ва нозик жихатлар умуман тилга олинмай юзаки қараб ўтилди. Масалан, биз ташқи сиёсатнинг таъсирини, яъни:

– Араб мамлакатларидаги ва хусусан Суриядаги вазият,

– Навальный, Удальцов мисолидаги нотузум мухолифатдагиларга нисбатан ишлаб чиқилиб шаклланган ҳаракат механизми ва унинг ўзаро муносабатларнинг таъсири,

– Москва ва Қозон ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг таъсири,

– Ўзгача воқеликка эга бошқа мусулмон минтақалар бўйича ишлаб чиқилган услублар таъсири ва хоказолар хақида сўзлаб ўтмадик.

Сизни ўқиш билан чарчатиб қўймасдан, шу билан кифояландик, чунки юқорида ёзилган нарсалар берилган саволнинг жавобидир.

2013 йил

TagsИсломкураштерроризмэкстремизм
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Эй мусулмонлар, Ғазо аҳли сизнинг ёрдамингизга муҳтож!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳар ишда Аллоҳга боғланиш… биз хозир шундай қилаяпмизми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазода қирғин уруши давом этмоқда, гуманитар ёрдамлар ўлим тузоғига айланди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 14.06.2026

    Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • 14.06.2026

    Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • 14.06.2026

    ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • 14.06.2026

    СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

  • 14.06.2026

    ФИРЪАВН МЕРОСИ: СУКУТ ҚАЪРИДАГИ КИНОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/