АҚШ сиёсий ечимининг ҳар бир банди Шом қўзғолонига якун ясашга қаратилган

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
АҚШ сиёсий ечимининг ҳар бир банди Шом қўзғолонига якун ясашга қаратилган
АҚШнинг Дамашқдаги элчихонаси ўзининг твиттердаги саҳифасида Сурия режимининг тупикдан чиқиши учун ягона стратегия Хавфсизлик Кенгашининг 2254 сонли резолюцияси эканини таъкидлади. Сўнг Сурия режими ортга қайтмас кескин қадамларни ташлаши кераклигини, бу Сурия халқининг ҳақ-ҳуқуқлари ва иродасини ҳурмат қиладиган қадам бўлишини, акс ҳолда, режимни қўшимча санкциялар ва яккаланишларга дуч келадиган сиёсий ечим кутаётганини қўшимча қилди. Элчи Жеффри – Башар Асад ва унинг режими Суриядаги иқтисодий вайронагарчиликнинг бевосита жавобгарлари эканини кўп бор таъкидлади.
Роя газетаси шарҳи:
Шунча ишлардан кейин ортиқча изоҳга ҳожат қолмадики, бугунги кунда Америка тоғут Асад режимини ҳимоя қилиб, уни ҳаёт сабаблари билан таъминлаб, тупикдан қутқаришга зўр бериб ҳаракат қилмоқда ҳамда икки миллион шаҳид берилганидан кейин ҳам ўзининг хавфсизлик ва ҳарбий репрессия машинасини қайта ишлаб туришини кафолатлаш учун елиб югурмоқда. 2254 рақамли резолюция режимнинг арконларини мустаҳкамлайдиган муқаддимадан бошқа нарса эмас. Бунда режимнинг боши қоладими ёки кетадими фарқи йўқ. Зеро, қўзғолончи Шом аҳли яна жиноятчи режим зулми остига киритилмоқда. Шу учун ҳам, бўлиб ўтган барча ишлардан сўнг, режимни барча аркону башаралари билан қўшиб йиқитиш ва одамларни унинг ёвузлигидан қутқариш сари қўзғолонни давом эттириш зарурлиги яна бир бор тасдиқланмоқда. Чунки яримтаки қўзғолонлар ҳалокатга олиб бориши аниқ.
Роя газетасининг 2020 йил 24 июн чоршанба кунги 292-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ