| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Америкача “дўстлик” ортидаги геосиёсат

Америкача “дўстлик” ортидаги геосиёсат

By htadmin
01.08.2025
241
0
Share:

Америкача “дўстлик” ортидаги геосиёсат

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 23 июль куни Вашингтондаги Капитолий тепалигида АҚШ Конгресси биносида “Ўзбекистон куни” тадбири ўтказилди. Ушбу форум АҚШ Конгрессидаги Ўзбекистон бўйича Кокус аъзолари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация қатнашди. Шунингдек, Америка сиёсий элитасининг юқори даражадаги вакиллари, жумладан, Конгресс аъзолари, Пентагон, Давлат департаменти, етакчи компаниялар ва нуфузли оммавий ахборот воситалари иштирок этган мазкур форум, авваламбор, катта геосиёсий ўйин доирасида Вашингтон ўз стратегик мақсадларига эришиш учун расмий Тошкентдан фойдаланишга қатъий интилишини намоён этди.

"Президент Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. У дадил ислоҳотчи, ишончли ҳамкор, АҚШнинг самимий дўсти. Унинг раҳнамолигида Ўзбекистон ўзгаришлар йўлидан дадил кетмоқда. Инсон ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда, демократик институтлар кенгаймоқда, халқаро ҳамкорлик учун имкониятлар очилмоқда. Бу ютуқлар барчамизни руҳлантирмоқда. Биз яқинда "Жексон-Вэник тузатиши”ни кун тартибимиздан олиб ташлаймиз, чунки Ўзбекистон ҳамма нарсани тўғри қилиб, ислоҳотларни амалга оширмоқда", – деди Трент Келли Миссисипи штати вакили, Республикачилар партияси аъзоси, Ўзбекистон бўйича АҚШ Конгресс Кокуси асосчиси ва унинг ҳамраиси.      

"Uzbekistan Caucus” лойиҳаси асосчисининг Президент Мирзиёевни "дадил ислоҳотчи" ва "АҚШнинг самимий дўсти" дея аташи ҳамда "Жексон-Вэник тузатиши”нинг бекор қилиниши ҳақидаги баёноти шунчаки “дипломатик хушомад” эмас, балки Вашингтоннинг Ўзбекистонга нисбатан стратегик геосиёсий мақсадларидан далолат беради.

"Жексон–Вэник тузатиши" 1974 йили “совуқ уруш” даврида АҚШ Конгресси томонидан Савдо тўғрисидаги қонун доирасида қабул қилинган бўлиб, СССР билан савдога нисбатан чекловларни жорий этган. Бу тузатиш яҳудийларнинг (исроил)га эркин кўчиб ўтишига тўсқинлик қилган давлатларга нисбатан йўналтирилган эди. СССР парчаланганидан сўнг, Америка мазкур тузатишни геосиёсий қурол сифатида постсовет ҳудудидаги мамлакатларга иқтисодий босим ва сиёсий таъсир механизми ўлароқ сақлаб қолди. Шунинг учун унинг бекор қилиниши Вашингтоннинг расмий Тошкентни ўзининг геосиёсий таъсир доирасига тортишга уринаётганини кўрсатади. Бошқача айтганда, Ўзбекистонни глобал тизимда Ғарб стандарти бўйича “қайта форматлаш”га ҳаракат қилмоқда. Бу эса, аввало, Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги ноёб металлар ва атом инфратузилмаларига эркин кириш ҳамда Россия ва Хитойнинг минтақадаги таъсирини чеклашга қаратилган.

Сўнгги ойларда Марказий Осиёда геосиёсий кучлар ўртасида минерал ресурслар ва ядровий шартномалар учун рақобат кучайди. Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи атом электр станцияларини қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш, шунингдек минерал ресурслар бўйича муҳим келишувларга катта қизиқиш билдирмоқда. Бунинг белгиларидан бири, республикачи сенатор Кэрол Миллернинг Марказий Осиёга ташриф буюриб, иқтисодий саноат ва минерал ресурслар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилгани бўлди. Миллерни Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам, Шавкат Мирзиёев ҳам қабул қилди. Унинг ташрифи жуда кам ёритилди. Ўзбекистон ОАВларидаги мақолалардан бирида Миллернинг Ўзбекистон Савдо вазирлигининг юқори лавозимли мулозимлари билан учрашгани ва Тошкент "саноат, муҳим минераллар, инвестициялар ва савдо каби асосий йўналишларда ҳамкорликни янада фаол ривожлантиришга тайёрлигини" билдиргани айтилди. Маълумотларга кўра, АҚШ Конгресси Қонунчилик палатасига киритилган “Жексон–Вэник тузатиши”ни Ўзбекистонга нисбатан бекор қилишга оид янги қонун лойиҳаси устида Ўзбекистон бўйича кокус аъзоси Кэрол Миллер ўз ҳамкасблари Висенте Гонсалес ва Жимми Панетта билан фаол иш олиб бормоқда.

Шу билан бирга, Россия ва Хитой ўзларининг Ғарб рақибларига ўз ўринларини осонликча бўшатиб бериш ниятида эмас. Россиянинг «Лукойл» компанияси қазиш ишлари бўйича асосий хорижий иштирокчи сифатида 2004 йилдан «Қандим-Хаузак-Шади» ва «Ҳисор» МТБ лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда. Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси (йилига 8,1 млрд кубометр газ) қурилди. Жами инвестициялар ҳажми 10 миллиарддан ортиқ, 135 миллиард куб метрдан ортиқ газ қазиб олинди. Шунингде, Россиянинг “Газпром” компанияси 2024 йилда Шоҳпахта конида 4,4 млрд куб метр қазиб олишни тиклаш лойиҳаси якунланди. 2043 йилгача МТБ бўйича (Устюрт) Жел конини ўзлаштиради.

2024 йилда «Ўзнефтгаз» бурғилаш ишларини бошқариш марказига бурғилаш вақтини 45 фоизга қисқартирувчи технологияларни етказиб берди.

Хитойнинг CNPC компанияси эса, «Ўзбекнефтгаз» билан қўшма корхона орқали «Ўрта Осиё – Хитой» газ қувурининг бир қисмини қурди ва Бухоро вилоятидаги Мингбулоқ нефть кони ва қатор газ конденсати конларини ўзлаштиришда иштирок этмоқда. 2024 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилишни бошлади.

Шунингдек, Франция ва АҚШнинг Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш борасидаги ҳаракатлари эса, "Росатом" ва Хитой корпорацияларини сиқиб чиқаришга қаратилган стратегик мақсадларини тасдиқлайди.

"Uzbekistan Caucus"нинг тузилиши АҚШ Конгрессининг Ўзбекистон билан сиёсий алоқаларини институционаллаштириш ва таъсир тизимини расмийлаштириш орқали Америка манфаатларини ҳимоя қилиш механизми сифатида хизмат қилади. Шунинг учун, АҚШ Конгрессида “Ўзбекистон куни” деб номланган расмий тадбирнинг ўтказилиши – жонли дипломатик ёндашувдан кўра, мураккаб геосиёсий шахмат ўйинидаги навбатдаги юришдир. Расмий лоббизм асосида фаолият юритадиган "Uzbekistan Caucus” эса, мазкур форумнинг институционал юзи ҳисобланади.

Кокуслар, одатда, стратегик манфаатлар йўлида хорижий давлатларнинг АҚШ ичидаги лоббистлари сифатида хизмат қилади. Бу тузилмалар орқали Вашингтон расмийлари “ҳамкорлик” ниқоби остида ўзига керакли геосиёсий тақсимотларни амалга оширади. Ўзбекистон Кокуси ҳам, амалда, АҚШнинг сиёсий таъсир доирасини кенгайтириш вазифасини бажаради ва Ўзбекистон манфаатини эмас, айнан Ўзбекистон орқали амалга ошириладиган Америка режаларини илгари суради.

2018 йилдаги биринчи расмий йиғилишдан то 2025 йилдаги “Ўзбекистон куни” тадбиригача бўлган даврда "Uzbekistan Caucus”, аввало, геосиёсий заруратлар, хусусан, Афғонистон масаласида Вашингтоннинг Ўзбекистонни воситачи сифатида ишлатишга боғлиқ эҳтиёжи учун хизмат қилди. Конгрессмен Трент Келли ва Висенте Гонсалис бошчилигидаги Кокус аъзолари 2019 йилдаёқ Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутувчи резолюцияни тақдим этган эди.

Генерал Жозеф Вотел: “Ўзбекистон – минтақавий хавфсизликни таъминлашда етакчи ўринни эгаллайди”, – дея баёнот бергани бежиз эмас.

Шу ўринда айтиш мумкинки, Трент Келли ва Висенте Гонсалес нафақат сиёсатчилар, балки АҚШнинг мудофаа ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лоббистлари сифатида ҳам танилган шахслардир. Келлининг Миссисипи Миллий гвардияси орқали Ўзбекистон билан ҳарбий алоқалари, Гонсалеснинг эса демократик партия доирасидаги глобал ҳамкорлик лойиҳалари  "Uzbekistan Caucus” ортида Вашингтоннинг Ўзбекистонга нисбатан кенг қамровли ва стратегик режалари мавжудлигидан далолат беради.

Қолаверса, “Ўзбекистон куни” форумида Американинг ресурслар бўйича стратегик лойиҳалари, жумладан, Олмалиқдаги мис лойиҳасига 4,5 миллиард долларлик сармоя киритиш тўғрисида маълум қилинди. "FLSmidth" трансмиллий компанияси катта вице-президенти Питер Фленаган ўз чиқишида унинг компанияси дунёдаги энг йирик мис кони бўлган Олмалиқдаги мис конини қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳасида иштирок этишини билдирди.

Питер Фленаганнинг қайд этишича, лойиҳанинг Олмалиқда амалга оширилиши жаҳондаги энг йирик мис кони Кеннекоттдаги ишлаб чиқариш даражасидан тўрт баравар юқори ишлаб чиқариш ҳажмига олиб келади. У Ўзбекистонда тоғ-кон саноатини ривожлантиришда ишончли шерик бўлишга тайёрлигини тасдиқлади.

Лойиҳанинг дастлабки сармояси Россия билан келишилган бўлиб, бу унинг таъсири остида бўлишини англатар эди. Бироқ Ғарбнинг Россияга нисбатан жорий этган санкциялари туфайли бу келишув ўз кучини йўқотди. Натижада лойиҳа учун сармоя ва ҳамкорлик бўйича Япония, Жанубий Корея ва Европа мамлакатлари билан қайта музокаралар бошланди.

Ҳозирда Hyundai, Marubeni, JOGMEC каби йирик халқаро компаниялар мазкур лойиҳага жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу эса лойиҳанинг глобал аҳамияти ва салоҳиятидан далолат беради. Шу билан бирга, АҚШ ва Европа Иттифоқи бу лойиҳани Россиянинг таъсир доирасидан бутунлай чиқариш учун фаол ҳаракат қилмоқда. Бунинг сабаби, Ғарб давлатларининг Россиянинг энергетика ва иқтисодий лойиҳалардаги таъсирини камайтиришга бўлган умумий сиёсатидир.

Шунингдек, тадбир доирасида 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати делегацияси АҚШ Савдо ваколатхонасида ҳам учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Америка томони бу йўналишда стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди. ЖСТга қўшилиш ва бозор очиқлиги, деган шиорлар ортида Вашингтон ўз трансмиллий корпорацияларини ўзбек бозорига киритиш учун шароит яратишга интилмоқда. Бир қарашда инвестиция каби кўринган ушбу ҳаракатлар келгусида стратегик тармоқларда, хусусан, геология, металлургия ва транспорт логистикасини назорат қилишга хизмат қилишига қаратилган.

Айтиш мумкинки, Президент Мирзиёевнинг "хеч кимга қарши дўстлашмаслик" сиёсати АҚШ, ЕИ, Россия ва Хитойнинг қарама-қарши манфаатлари ўртасида мувозанатни сақлашга қаратилган бўлса-да, бироқ АҚШнинг Ўзбекистонга яқинлашуви, аслида, Россия ва Хитойга қарши стратегик қадамдир. Шунингдек, жаҳон сиёсий саҳнасида “душманинг дўсти – сенга ҳам душман” тамойили устувор экан, бетарафлик сиёсати иллюзия ва яроқсиз бўлиб қолиши муқаррардир.

Америка олам устидан ҳукмронлик тахтини бой бермоқда. Трампнинг "куч орқали тинчлик" сиёсати ҳам кутилган натижаларни бермаяпти. Халқаро майдонда янги шаклланган қутблар ўзларига юклатилаётган "ўйин қоидаларини" қабул қилишдан бош тортмоқда. Халқаро тузилмалар ичидан емирилиб, парокандаликка юз тутмоқда.

Шундай экан, Мирзиёев ҳукумати Ўзбекистон мусулмонлари тобора заруратини ҳис қилаётган, тушкун қалбини фақат угина ёритаётган, ёлғиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қонунлари билан ҳукм юритувчи Рошид Халифалик давлатини барпо қилиш сари интилишига тўсиқ бўлмаслиги лозим! Зеро, мана шу йўлгина уни глобал кучлар рақобатида ҳар тарафдан тортқиланаётган “ўлжа”га айланиб қолишдек аянчли вазиятдан қутқара олади. Аллоҳ таоло айтади:

وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا

– “Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барч ғам-кулфатлардан чиқар йўлни (пайдо) қилур”.    (Талоқ:2)

 

Иззатуллоҳ

01.08.2025й

 

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsАмерикача “дўстлик” ортидаги геосиёсат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ливан жанубидаги фаластинлик қочқинлар жамлоғидаги мудҳиш воқеалар

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий Халифалик ва унинг машҳур Олтин асри

  • МАҚОЛАЛАР

    Мюнхен-2026: Ғарб мафкуравий ниқобларининг йиртилиши ва капиталистик иттифоқларнинг заволи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/