Бизнинг бугунги тариқатимиз – Расулуллоҳ ﷺнинг йўлидир

Бизнинг бугунги тариқатимиз – Расулуллоҳ ﷺнинг йўлидир
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Гуруҳ Расулуллоҳ ﷺнинг Мадинада илк Исломий Давлатни барпо қилишидаги қадамларини ўрганиши лозим. Тариқат Расулуллоҳ ﷺнинг ҳаракатларидан, даъват қонунлари – маълум бир даврдан олинади ва бу йўлдан барча қийинчиликларга қарамай, сабр ва матонат билан ўтилиши керак, чунки ҳақ даъвати йўлига киришган ҳар бир киши тўсиқларга дуч келади. Расулуллоҳ ﷺга биринчи ваҳий келгач, Варақа Ибн Навфал унга: "Сени ёлғончиликда айблайдилар, сенга зулм қиладилар, юртингдан қувиб чиқарадилар ва сен билан урушадилар”. Шунда Расулуллоҳ ﷺ "Мени қувиб чиқарадиларми?" деб сўраганларида Варақа жавоб берди: “Сенгача илгари қайси Пайғамбар келган бўлса, одамлар албатта уни қувиб чиқардилар”.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:
وَلَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِّن قَبْلِكَ فَصَبَرُوا عَلَىٰ مَا كُذِّبُوا وَأُوذُوا حَتَّىٰ أَتَاهُمْ نَصْرُنَا ۚ وَلَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِ اللَّهِ ۚ وَلَقَدْ جَاءَكَ مِن نَّبَإِ الْمُرْسَلِينَ
“Сендан олдин ҳам Пайғамбарлар ёлғончига чиқарилганлар. Бас, улар то нусрат келгунча ёлғончига чиқарилганларига ва берилган озорларга сабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Батаҳқиҳ, сенга Пайғамбарларнинг хабари келган”. (Анъом: 34)
Бизнинг тариқатимиз Расулуллоҳ ﷺнинг тариқатидир. У куфр ҳудуди – Дорул-куфр бўлган Маккада яшаб, Дорул-Ислом ҳудудининг шаклланишига олиб келган бир қатор ҳаракатларни амалга оширди. Маккадан Мадинага – Ислом давлати ташкил топган жойга кўчиш куфр ҳудудидан Ислом ҳудудига қилинган ҳижрат эди.
Бу ерда савол туғилади: бу биз қилаётган даъватимизнинг Расулуллоҳ ﷺ давридаги — Макка ва Мадина каби икки босқичдан ўтиши кераклигини англатадими?
Ҳа, Расулуллоҳ ﷺнинг даъватлари икки босқичдан ўтди:
1. Маккадаги давр. Бу даврда унга тушган оятларнинг кўп қисми ақидага оид бўлиб, қонунларга оид оятлар эса оз тушган эди. Бу босқичда мусулмон фақат нозил бўлган нарса учун жавобгар эди. Расулуллоҳ ﷺга авф етиш, ҳикмат ва яхши насиҳат билан насиҳат қилиш, қурол ишлатишдан тийилиш ва қийинчиликларга чидаш буюрилди.
2. Мадина даври. Бу даврда Расулуллоҳ ﷺга ақидага оид қолган оятлар ва қонунларга оид барча оятлар нозил бўлди. Бу босқичда Расулуллоҳ ﷺга шариат аҳкомларини ўрнатиш, жазо чораларини қўллаш, жиҳод эълон қилиш, ерларни забт етиш ва халқ ишларига ғамхўрлик қилиш буюрилди. Мусулмон бу босқичда Исломнинг барча қонунларини амалга ошириш учун жавобгар бўлди.
Бугунги кунда мусулмон хоҳ Маккада, хоҳ Мадинада нозил қилинган қонунлар бўлсин, бутун Исломни амалга ошириш учун масъулдир. Мусулмон киши Исломнинг ҳар қандай қонунини бажарилишига бепарво бўлгани учун сўроқ қилинади. У никоҳ ва талоқ, савдо ва жиҳод, рўза ва ҳаж, даъво ва жазолар, мол-мулк ва ер эгалигига оид қонунлардан тортиб то Мадинада нозил бўлган охирги қонуннинг бажарилиши учун масъулдир. Аммо қонунлар орасида фақат мусулмонларнинг Халифасига ишониб топшириладиган ва оддий мусулмон томонидан бажариши мумкин бўлмаган қонунлар ҳам борки, масалан, жазонинг барча қонунлари, Исломнинг ёйилиши учун жиҳод қонунлари, Давлат мулкига оид қонунлар ва Халифалик қонунлари. Ва Халифага боғлиқ бўлмаган қонунлар ҳам бор-ки, мусулмон қандай ҳолатда бўлмасин, уларга риоя қилиши талаб қилинади, бу қонунлар ҳоҳ Маккада, ҳоҳ Мадинада нозил бўлган бўлсин, уларни бажармаганлиги устида сўралади. Масалан, Ислом мусулмонни алоҳида шариат аҳкомларини бажаришига йўл бермайдиган мамлакатдан чиқиб кетишлигини талаб қилди.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай марҳамат қилади:
إِنَّ الَّذِينَ تَوَفَّاهُمُ الْمَلَائِكَةُ ظَالِمِي أَنفُسِهِمْ قَالُوا فِيمَ كُنتُمْ قَالُوا كُنَّا مُسْتَضْعَفِينَ فِي الْأَرْضِ قَالُوا أَلَمْ تَكُنْ أَرْضُ اللَّهِ وَاسِعَةً فَتُهَاجِرُوا فِيهَا فَأُولَئِكَ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَسَاءَتْ مَصِيرًا ، إِلَّا الْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ لَا يَسْتَطِيعُونَ حِيلَةً وَلَا يَهْتَدُونَ سَبِيلًا ، فَأُولَئِكَ عَسَى اللَّهُ أَن يَعْفُوَ عَنْهُمْ وَكَانَ اللَّهُ عَفُوًّا غَفُورًا فَأُولَئِكَ عَسَى اللَّهُ أَن يَعْفُوَ عَنْهُمْ وَكَانَ اللَّهُ عَفُوًّا غَفُورًا
“Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: “Нима қилаётган эдинглар?” дерлар. Улар: “Ер юзида бечора эдик”, дерлар. Фаришталар: “Аллоҳнинг ери кенг эдику, ҳижрат қилсаларинг бўлмасмиди?!”, дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой! Фақат эркаклар, аёллар ва болалардан иборат, ҳийлага қодир бўлмаган, йўлни топа олмаган бечораларгина бундан мустасно. Ана ўшалар, шоядки, Аллоҳ уларни авф этса. Зотан, Аллоҳ авф этувчи ва мағфират қилувчи Зотдир”. (Нисо: 97-99)
Шунинг учун бизнинг ҳозирги ҳолатимизни Макка ёки Мадина даври дейиш нотўғри. Бироқ, биз Расулуллоҳ ﷺнинг Маккада олиб борган ҳаракатларига тақлид қиламиз, чунки улар даъват босқичлари билан боғлиқ ва Ислом ҳудудини барпо бўлишига олиб келади. Бу Дор ул-Исломни барпо қилиш фаолиятига тегишли. Бироқ мусулмон хоҳ куфр ҳудудида бўладими, хоҳ Ислом ҳудудида бўлсин, барча ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда давом этади.
"Исломга даъват" китобидан»
Аҳмад Махмуд



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ