| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Мусулмонлар устидаги ҳукмдорлар Американинг мудофаа битимини тузиш ҳақидаги буйруқларини ижро этишга кучлари етади, лекин мусулмонлар улардан мадад сўраб фарёд қилганида, дарҳол ортга тисариладилар!

  • ЧЎЛПОН-ОТА ДЕКЛАРАЦИЯСИ: МАРКАЗИЙ ОСИЁДА КИМ ТАЪСИР АРХИТЕКТУРАСИНИ ҚУРАДИ?

  • 2100 йилгача бўлган «инглиз ҳудуди» – «Enterprise Uzbekistan» ортида нима яширинган?

  • Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро мудофаа шартномасининг сабаби нима?

  • Ўзбек режими ШХТнинг 25 йиллик юбилейига “совға” тайёрламоқдами?

  • Жеффри Сакс ўзбекистонликлар учун холис маслаҳатчими?

  • Покистон ҳукмдорлари хўжайинлари Трампга кўмак беришга шошилишмоқда

  • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

ХАБАР ВА ИЗОҲ
Home›ХАБАР ВА ИЗОҲ›Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро мудофаа шартномасининг сабаби нима?

Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро мудофаа шартномасининг сабаби нима?

By htadmin
13.08.2026
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Хабар ва изоҳ

Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро мудофаа шартномасининг сабаби нима?

Одатда давлатлар ўртасидаги ўзаро мудофаа шартномалари уларга таҳдид солаётган умумий хавф-хатарларни англаш натижасида тузилади, яъни бу давлатларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида қарши турган тақдирда енгиб қўйиши мумкин бўлган умумий душман пайдо бўлганида, ёки ҳеч бўлмаганда, ҳар бири унга алоҳида қарши чиққан тақдирда уни енгиш ва тажовузини қайтариш қийин ва катта харажат талаб қиладиган бўлганида юзага келади. Айниқса, бу душман йирик ва кучли давлат ёки биргаликда улкан ҳарбий кучни ташкил этган “давлатлар иттифоқи” бўлган тақдирда шундай бўлади.

Бунга мисол сифатида Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида Германия ва унинг иттифоқчиларига қарши Британия, Франция ва Россиянинг иттифоқини келтириш мумкин. Чунки ҳар икки уруш арафасида Германия улкан ҳарбий кучга айланган эди. Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Совет Иттифоқининг Шарқий Европа давлатларини босиб олиши ортидан коммунистик Совет Иттифоқи улкан ҳарбий кучга айлангач, унга қарши НАТО ҳарбий блокининг тузилиши ва кейинчалик НАТОнинг эълон қилинишига жавобан Варшава шартномаси ташкилотининг вужудга келиши бунга мисолдир.

Бир неча кун аввал Маккада эълон қилинган, юқорида тилга олинган уч давлат ўртасидаги ҳарбий иттифоққа назар ташласак, улардан иккитаси — Покистон ва Туркия ҳарбий жиҳатдан Ислом оламидаги энг кучли икки давлат сифатида баҳоланишини, Саудия Арабистони эса жаҳондаги энг кучли ва энг йирик жанговар қирувчи ҳаво флотларидан бирига эга эканини кўрамиз.

Шу ўринда зеҳнга биринчи келадиган савол, Исломий юртларга таҳдид бу сафар биринчи марта пайдо бўлиб, мазкур ҳарбий иттифоқни, яъни ўзаро мудофаа шартномасини тузишни тақозо қилдими? Яҳудий вужуди қарийб саксон йилдан бери Фаластин заминини босиб олиб турмаяптими?! Пайғамбаримиз ﷺнинг Исро жойи ва Исломнинг биринчи қибласи бўлган Масжидул Ақсони қарийб олтмиш йилдан бери ўз ҳукмронлиги остида ушлаб келмаяптими?! У ўнлаб йиллар давомида бу Исломий Заминда қотиллик, талон-тарож, вайронгарчилик ва ҳудудларни кенгайтириш жиноятларини содир этишда давом этмаяптими?! Қарийб уч йилдан бери Ғазо аҳолисини қириб ташлаш ва Ғазони вайрон-талқон қилиб, ер билан яксон қилишни бошлаганича, ҳали-ҳануз тўхтагани йўқ-ку?! Қарийб икки йилдан бери Жанубий Ливанни вайрон қилиб, қишлоқ ва шаҳарларини ер билан яксон этиш ва аҳолисини қирғин қилишни бошлаб, ҳануз тўхтамаяпти-ку?! У жинояткор Башар режими қулаганидан кейин Суриянинг яна бир қисмини босиб олмадими?! Собиқ Сурия режими ҳамда унинг иттифоқчилари бўлган Эрон ва Россия бир миллиондан ортиқ сурияликнинг ҳаётига зомин бўлган қирғинларни содир этмадими, аҳолининг ярмидан кўпини ер юзида сарсон-саргардон қилиб қўймадими?! Америка Афғонистон, кейин эса Ироқни босиб олиб, уларнинг ўн минглаб аҳолисини ўлдирмадими?! Ҳиндистон ўнлаб йиллар давомида Жамму ва Кашмир мусулмонларига ҳамда Ҳиндистондаги бошқа мусулмонларга тажовуз қилиб келмаяптими ва ҳануз бу тажовузлар давом этмаяптими?!… Рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин.

Бундан ҳам ачинарлиси, мазкур уч давлат биргаликда ёки алоҳида ўзи юқорида айтилган тажовузкорлар ёки уларнинг айримлари билан Ислом юртларига қилинган баъзи тажовузларда бир неча бор иттифоқдош бўлган… Қандай шармандалик-а?!

Демак, Ислом оламининг энг кучли мамлакатлари ўртасида бундай иттифоқ тузиш учун сабаблар ўнлаб йиллар давомида, ҳатто уларнинг ҳар бири вужудга келганидан бери кетма-кет ва керагидан ортиқ даражада топилиб келган. У ҳолда нега ўз тасарруфида улкан ҳарбий салоҳиятга эга бўлган бу қудратли иттифоқ фақат ҳозир, шунча йиллардан кейингина вужудга келди?!

Бу қадар улкан ҳарбий имкониятларга эга бўлган мазкур ҳарбий иттифоқдан Фаластин, Ливан, Сурия, Кашмир, Шарқий Туркистон, Чеченистон ва бошқа тажовузга учраган Ислом юртларидаги мусулмонларни қўллаб-қувватлаш учун зудлик билан ижобий бирор ҳаракатни кўрамизми?!

Аччиқ ҳақиқат шуки, мазкур уч давлат Америка сиёсатига тобе бўлган ва унинг орбитасида ҳаракат қилувчи давлатлардир. Сиёсатнинг алифбосини тушунган ҳар қандай киши бу иттифоқ Америка қарорисиз вужудга келмаслигини англайди. Уни, “Эрон ва унинг ўқига қарши тузилган” дейилсинми ёки “яҳудий вужуди, Ҳиндистон ва у иккисига эргашувчиларни жамлаган ўққа қарши тузилган”и айтилсинми — фарқи йўқ. Чунки, Америка сиёсати минтақада бир давлат ёки бир нечта давлатлар ўқининг ҳаддан ташқари кучайиб кетишига йўл қўймайдиган ҳарбий мувозанатни вужудга келтиришни тақозо қилди. Токи бир давлат ёки бир нечта давлатлар ўқи АҚШ белгилаган чегарадан ошиб кетса, уни йўқотиш ва ўз ҳажмига мажбуран қайтариш учун Америкага маълум бир пайтда ўзи истамаган амалиётларни амалга оширишга тўғри келмасин. Америка бугун Эронни ўзининг табиий ҳажмига қайтариш учун сарфлаётган саъй-ҳаракат ҳам шунга ўхшайди. Зеро, Американинг минтақадаги сиёсати қайта-қайта муваффақиятсизликка учраши ва Америка маъмуриятининг Афғонистон, Ироқ, Ливан, Сурия ва Яманда Эроннинг кетма-кет хизматларидан фойдаланиши натижасида Эрон минтақада ҳаддан ташқари кучайиб кетди. Натижада бу ҳамкор шерик Американинг минтақадаги режалари ижроси асносида унга ноқулайлик туғдирувчи тўсиққа айланиб қолди.

Бу давлатларнинг ҳукмдорларига вожиб бўлган нарса – Америка сиёсатига эргашган ҳолда ўзаро мудофаа шартномасини тузиш билан чекланмасдан, балки бу беҳуда ишдан воз кечиб, инсоний салоҳияти, ҳарбий куч-қудрати, беҳисоб табиий бойликлари, улкан географик кенглиги ва энг муҳим бўғозлар устидан назорат қилиш имконияти билан дунёдаги барча давлатлардан устун бўлишга қодир ягона Буюк Давлатга айланиш учун ўз давлатларини бирлаштириш устида уйғун қадам ташлашлари, ўзининг исломий ўзлигини тиклаши ва исломий ҳаётни қайта бошлашларидир. Буларнинг энг муҳими эса — Мазкур Давлат ўзи кўтариб чиқадиган ҳазорий(цивилизацион) рисолат ва Ер юзидаги барча кучларга бас келадиган руҳий қудратга эга бўлишидир.

Бироқ бу ҳукмдорлар бундай буюк шарафга лойиқ эмаслар. Чунки уларнинг садоқати Аллоҳга, Унинг Росули ﷺга ва мўминларга эмас, балки Ғарбга, унинг дунёқараши ва сиёсатигадир. Уларга нисбатан Аллоҳ таолонинг мунофиқлар ҳақида нозил қилган мана бу қавли нақадар ҳамоҳангдир:

﴿وَلَوْ أَرَادُوا الْخُرُوجَ لَأَعَدُّوا لَهُ عُدَّةً وَلَٰكِن كَرِهَ اللهُ انبِعَاثَهُمْ فَثَبَّطَهُمْ وَقِيلَ اقْعُدُوا مَعَ الْقَاعِدِين﴾َ

«Агар улар (яъни мунофиқлар жиҳодга) чиқишни хоҳлаганларида эди, албатта, унга тайёргарлик кўрган бўлур эдилар. Лекин Аллоҳ уларнинг отланишини ёқтирмади ва уларни сустлаштирди ҳамда: “(жиҳодга чиқмай ўтириб) қолувчилар билан бирга ўтиринглар”, дейилди».  (Тавба:46)

 

Муаллиф: Аҳмад ал–Қасос

Ҳизб ут–Таҳрир Марказий Матбуот бўлими аъзоси

Tagsва Саудия Арабистонимудофаа шартномасиПокистонТуркия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сиз ҳаётни тушунмайсиз

  • МАҚОЛАЛАР

    “Аҳли Сунна вал – Жамоа“ истилоҳи

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзингизга яхшиликни раво кўрсангиз, Исломни танланг!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/