Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти АҚШ давлат котибининг Суданга келишига қарши намойиш уюштирди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти АҚШ давлат котибининг Суданга келишига қарши намойиш уюштирди
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти сешанба куни пойтахт Хартум марказида Республика саройидан бир неча метр нарида АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг келишига қарши норозилик намойиши ўтказди.
Ҳизб аъзолари намойишда қуйидаги сўзлар ёзилган шиорларни кўтариб чиқдилар: «Уят сенларга, Помпео билан қўл бериб кўришган ҳукмдорлар!», «Йўқолсин, яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштираётган ҳукмдорлар!», «Яҳудий вужудига жавоб фақат қиличдир», «Хоин ва ювиндихўр ҳукмдорларнинг ҳар бир келишуви тарих ахлатхонасидан жой топади».
Намойишда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи ёрдамчиси Муҳаммаджоме Абу Айман нутқ сўзлаб, ушбу намойишдан кўзланган мақсадни ёритиб ўтди. У киши агар мусулмонларнинг Исломни татбиқ қилиб, унинг бошқарувини ўрнатадиган ва Пайғамбарлик минҳожига асосланган рошид Халифалик давлатлари бўлганда эди, бундай хоинликни қилишга на Судандаги ҳукмдорлар журъат қила олишган бўларди, на мусулмон юртларидаги бошқа ҳукмдорлар, деди. Сўнг Ислом Умматини яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришдан қайтарувчи шаръий позицияда туришга ҳамда бундай жиноятларга ва шармандали позицияларга чек қўювчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилишга тарғиб қилди.
Роя газетасининг 2020 йил 2 сентябр чоршанба кунги 302-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб