| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

  • ФАЛАСТИН АСИРАЛАРИ – УММАТ ВИЖДОНИ УЧУН ОҒИР ИМТИҲОН!

  • 1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Халифалик давлати жиҳози

Халифалик давлати жиҳози

By htadmin
28.12.2020
914
0
Share:

Халифалик давлати жиҳози

(Бошқарув ва идора)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Халифа

(2)

Халифанинг шартлари

Халифа халифаликка яроқли бўлиши ва унинг халифалигига инъиқод байъати берилиши учун унда албатта еттита шарт топилиши лозим. Ушбу етти шарт инъиқод шартлари бўлиб, агар улардан битта шарт етишмаса ҳам халифалик битими тузилмай қолади.

Инъиқод шартлари ушбулар:

Биринчи: Мусулмон бўлиши шарт. Чунки кофирнинг халифа бўлиши мутлақо жоиз эмас ва кофирга итоат қилиш вожиб бўлмайди. Чунки Аллоҳ Таоло шундай дейди:

وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً

– “Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”.                                                                           (Нисо:141)

Бошқарув эса, ҳокимнинг фуқаро устидан ҳукм юритишининг энг кучли йўлидир. Оятдаги «ҳаргиз» сўзи абадийликни ифодаловчи ибора бўлиб – Халифалик бўладими ё бошқами, ҳеч фарқсиз – кофирларнинг мусулмонлар устидан ҳар қандай бошқарувга эга бўлишдан қатъий қайтарилаётганига қарина (далил) бўлади. Модомики, Аллоҳ мўминлар устидан кофирларга йўл бўлишини ҳаром қилган экан, демак, мусулмонларга ўзлари устидан кофирларни ҳоким қилиб олишлари ҳаром бўлади.

Бунинг устига, халифа иш бошқарувчи бўлиб, Аллоҳ Субҳонаҳу мусулмонлар ишини бошқарувчи киши мусулмон бўлишини шарт қилган. Аллоҳ Таоло шундай деди:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ

– “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз!”                                    (Нисо:59)

Яна айтади:

وَإِذَا جَاءَهُمْ أَمْرٌ مِنَ الْأَمْنِ أَوِ الْخَوْفِ أَذَاعُوا بِهِ وَلَوْ رَدُّوهُ إِلَى الرَّسُولِ وَإِلَى أُوْلِي الْأَمْرِ مِنْهُمْ

– “Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юбормасдан) Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган иш эгаларигагина етказганларида эди…”.                                                                                                (Нисо:83)

Қуръони Каримда «иш эгалари» деган сўз қаерда келган бўлса, албатта улар мусулмонлардан бўлишлари керак, деган ибора билан келган бўлиб, бу нарса «иш эгаси» мусулмон киши бўлиши шарт қилинганига далолат қилади. Демак, халифа иш эгаси бўлиб, иш эгалари бўлган муовин, волий ва омилларни ҳам у тайин қилар экан, демак, унинг мусулмон бўлиши шарт бўлади.

Иккинчи: Эркак киши бўлиши шарт. Аёл киши халифа бўлиши жоиз эмас. Бу ҳақда Бухорий Абу Бакрдан ривоят қилган: Расулуллоҳ ﷺга Форс аҳолиси ўзларига Кисронинг қизини подшо қилиб олганликларининг хабари етгач, у зот:

»لَنْ يُفْلِحَ قَوْمٌ وَلَّوا أَمْرَهُمْ امْرَأَةً«

«Ўз ишларига аёл кишини бошлиқ қилиб олган қавм асло нажот топмайди», дедилар. Расулуллоҳ ﷺнинг ўз ишларига аёл кишини бошлиқ қилган кишиларнинг нажот топмаслиги ҳақидаги хабари аёл кишини бошлиқ қилишдан тақиқлашдир. Чунки бу талаб буйруқ сийғасида бўлиб, Расулуллоҳ ﷺнинг бу ҳадиси ишларига аёл кишини бошлиқ қилган кимсаларнинг нажот топмаслиги билан мазаммат қилиш хабаридан иборат эканлиги тақиқнинг қатъийлигига далил бўлади. Демак, бу ерда аёл кишини бошлиқ қилишни тақиқлаш, тарк қилишни қатъий талаб қилишга далолат қилаётган қарина билан ёнма-ён келганлигидан аёл кишини бошлиқ қилиш ҳаромлиги келиб чиқади. Аёл кишини бошлиқ қилиш, деган сўздан мурод бошқарув, яъни халифалик ва бошқарув, деб эътибор қилинадиган бошқа мансаблардир. Негаки ҳадис мавзуси Кисронинг қизи маълум бир подшоликка бошлиқ бўлишидан иборат бўлиб, бу айни шу ҳадисда келаётган бошқарув мавзусига хос мавзудир. Фақат Кисро қизининг бошлиқ бўлиш воқесига хос эмас. Шунингдек, бу ҳадиснинг мавзуси умумий эмас. У бошқарув мавзусидан ўзга мавзуни ўз ичига олмайди. Яъни қозилик, шўро мажлиси, муҳосаба ва ҳоким сайлашни ўз ичига олмайди, балки буларнинг барчасида аёл кишининг қатнашиши мумкин. Кейинроқ бу нарса қўшимча равишда баён қилинади.

Учинчи: Балоғатга етган бўлиши шарт. Халифа гўдак бола бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Абу Довуд Али ибн Абу Толибдан ривоят қилишича, Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

»رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاَثَةٍ: عَنِ الصَّبِيِّ حَتَّى يَبْلُغَ، وَعَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ، وَعَنِ الْمَعْتُوهِ حَتَّى يَبْرَأَ«

«Уч кишидан (амалларни ёзувчи) қалам кўтарилди: Гўдак то балоғатга етгунча, ухлаётган одам то уйғонгунича ва ақли ожиз одам то соғайгунича». Абу Довуднинг бошқа лафздаги мана бу ривояти ҳам бор:

»رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاَثَةٍ: عَنِ الْمَجْنُونِ الْمَغْلُوبِ عَلَى عَقْلِهِ حَتَّى يَفِيقَ، وَعَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ، وَعَنِ الصَّبِيِّ حَتَّى يَحْتَلِمَ«

«Уч кишидан қалам кўтарилди: Ақлдан озган мажнун одам то ақл-ҳуши жойига келгунича, ухлаётган одам то уйғонгунича ва гўдак бола то ихтилом бўлгунича». Кимдан қалам кўтарилган бўлиб, ўз ишларини тасарруф қилолмаса ва шаръан жавобгар киши бўлмаса, унинг халифа ёки халифаликдан ўзга бирор бошқарув ишида бўлиши мумкин эмас. Чунки у ишларни тасарруф қила олмайди. Халифа гўдак бола бўлиши жоиз эмаслигига яна бир далил Бухорийнинг мана бу ривоятидир:

»عَنْ أَبِى عَقِيلٍ زُهْرَةُ بْنُ مَعْبَدٍ عَنْ جَدِّهِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ هِشَامٍ وَكَانَ قَدْ أَدْرَكَ النَّبِيَّ r وَذَهَبَتْ بِهِ زَيْنَبُ بِنْتُ حَمِيْدٍ إِلَى رَسُولِ r فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، بَايِعْهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ r: هُوَ صَغِيرٌ. فَمَسَحَ رَأْسَهُ وَدَعَا لَهُ…«

«Абу Уқайл Зуҳра ибн Маҳбад бобоси Абдуллоҳ ибн Ҳишомдан ривоят қилади, Абу Уқайл Пайғамбар ﷺни кўришга муяссар бўлган, уни Расулуллоҳ ﷺнинг олдиларига онаси Зайнаб бинти Ҳамид олиб борган. Онаси: «Ё Расулуллоҳ, ўғлим билан Байъат қилинг», деди. Шунда Пайғамбар ﷺ: «Бу ҳали ёш бола экан», дедилар ва боланинг бошини силаб, уни дуо қилдилар…».

Модомики, гўдак боланинг байъати эътиборсиз ҳисобланиб, бошқага халифа сифатида байъат бериши зиммасида эмас экан, демак, унинг халифа бўлиши аллақачон жоиз эмас.

Тўртинчи: Ақли расо бўлиши шарт. Расулуллоҳ ﷺнинг:

…»رُفِعَ الْقَلَمُ عَنِ ثَلاَثَةٍ…«

«Уч кишидан қалам кўтарилди…», деган ва шу ҳадисда:

…»الْمَجْنُونِ الْمَغْلُوبِ عَلَى عَقْلِهِ حَتَّى يَفِيقَ…«

«… ақлдан озган мажнун одам то ақл-ҳуши жойига келгунча…», деб зикр қилинган сўзларига биноан халифа ақлдан озган одам бўлиши жоиз эмас. Кимдан қалам кўтарилган бўлса, у мукаллаф киши ҳисобланмайди. Чунки ақл мукаллаф бўлишнинг манбаи ва ишларни тўғри тасарруф қилишнинг шартидир. Халифа эса, бошқарув ишларини тасарруф қилиш, шаръий таклифларни ижро қилиш билан шуғулланади. Шунинг учун у мажнун бўлиши жоиз эмас. Негаки мажнун ўз шахсий ишларини тасарруф қила олмас экан, бошқа инсонларнинг ишларини тасарруф қилиши аллақачон жоиз эмас.

Бешинчи: Одил бўлиши шарт. Халифа фосиқ бўлиши жоиз эмас. Адолат халифаликка байъат берилиши ва бардавом бўлиши учун зарурий шарт ҳисобланади. Аллоҳ Таоло шундай деди:

وَأَشْهِدُوا ذَوَى عَدْلٍ مِنْكُمْ

– “Ва ўзларингиздан (яъни мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар…”.                                 (Талоқ:2)

Демак, энг катта гувоҳ халифа экан, унинг одил бўлиши яна ҳам зарурдир. Чунки гувоҳга адолат шарт қилинган бўлса, шу адолатнинг халифага шарт қилиниши айниқса зарурдир.

Олтинчи: Ҳур (озод) бўлиши шарт. Чунки қул ҳожасининг мулки бўлиб, ўзи мустақил тасарруф юрита олмайди. Демак, ўзидан бошқани тасарруф қила олмас экан, бошқа инсонларни аниқ бошқара олмайди.

Еттинчи: Лаёқатли бўлиши шарт. Халифа халифалик юкини кўтаришга лаёқатли инсонлардан бўлиши лозим. Чунки бу байъат тақозо қиладиган ишлардан ҳисобланади. Зеро, ожиз одам фуқаро ишларини Қуръон ва суннатга мувофиқ олиб бориш ҳақида берилган байъатни бажара олмайди. Халифада бўлмаслиги лозим бўлган «ожизлик турлари»ни маҳкаматул мазолим белгилайди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси

28.12.2020й

TagsБошқарувидораХалифаХалифалик давлати жиҳози
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Огоҳ бўлинг! Эмлаш фарзандларимиз учун давоми ё…?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудия ваҳҳобийлик меросидан воз кечмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трамп ўз салибчи юртининг мусулмонларга қарши жиноятларини тан оляпти

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 31.05.2026

    Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • 31.05.2026

    СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • 31.05.2026

    ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • 31.05.2026

    ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • 31.05.2026

    ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/