Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш

Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Мусулмонлар Исломдан узоқлашгани сари уларнинг ўзаро муносабатларидаги ўлчов ҳам бузилиб борди. Бугунга келиб эса, Исломий бўлган ўлчовлар тамоман ўзгариб кетди. Шу жумладан одамлар бир-бирини яхши ёки ёмон кўриши ҳам нотўғри асосда шаклланиб улгурди. Улар бир-бирини яхши ёки ёмон кўришда асосан фойда-зарарни асос қилишга одатланишди. Эътибор берсангиз жамиятда шундай бир муҳит ҳукмронки, Аллоҳнинг буйруқ ва таъқиқларига очиқдан-очиқ қарши чиқаётганларни яхши кўраётган мусулмонлар талайгина. Аксинча, Аллоҳга итоат қилиб, Уни рози қилиш ҳаракатида юрганларга эътибор кам. Кофирлар ва гуноҳ ишларга ботганларни яхши кўриб, улардек бўлишга интилаётган мусулмонларни кўриб ичингиз ачишади. Кофир спортчилари, актёрлари, қўшиқчилари, бизнесменлари, сиёсатчилари, мутафаккирлари ва бошқа соҳа мутахассисларини яхши кўриб, уларга ҳавас қилаётган мусулмонлар озми? Ваҳоланки, улар яхши кўришга арзимайдиган кимсалар эди. Чунки мусулмон одам кофирни кофирлиги учун ёмон кўриши, уни Аллоҳга исён қилаётганидан нафратланиши лозим. Бу мусулмондаги иймоннинг кўринишларидан бири ҳисобланади.
Яна баъзи бир мусулмонлар гуноҳ-маъсият ишларга ботиб кетган бошқа мусулмонларни яхши кўриб, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатадилар. Масалан, зинокор йигит ўзини кўп зино қилиши билан мақтанса, унинг тенгдошлари унга ҳавас билан қарайдилар. Ичадиган одам ўзини ичкиликни кўтара олиши, улфатларининг кўплиги билан мақтанса, атрофдагилар оғзига тикилиб ўтирадилар. Бой-бадавлат одам ўз мол-мулкини кўз-кўз қилиб, муваффақиятлари ҳақида оғиз кўпиртириб гапириб бировга гап бермайди. Атрофидагилар унга қуллуқ қилиб ўтиради. Шарм-ҳаёсиз ва фоҳиша аёлларни яхши кўриб, улар билан ношаръий алоқаларга киришишга интилиш ҳам оддий ҳолга айланиб қолган. Санасангиз санаб тугатиб бўлмайди. Аслида бундай кимсаларни уларнинг очиқ-ошкора қилаётган ҳаром ишлари учун ёмон кўриш лозим.
Агар жамиятимизда одамлар бир-бирини тақвоси, Аллоҳга итоатгўйлиги сабабли яхши кўрса, кофирлиги ва гуноҳи учун ёмон кўрса, муҳит исломийлашиб, тозаланади. Одамлар яхши амаллар қилишга, тақволи бўлишга интиладилар. Чунки жамиятдаги муҳит одамларга таъсир кўрсатмай қолмайди. Мусулмонлар яна ўзларининг Исломий ўлчовларига қайтиш билан ўзаро муносабатларини тўғрилайдилар. Аллоҳ учун яхши кўриб, Аллоҳ учун ёмон кўришлари ортидан кўп ажрга эришадилар. Муслимда келишича, Абу Ҳурайра Росулуллоҳ ﷺдан ривоят қилади:
«إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى يَقُولُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ: أَيْنَ الْمُتَحَابُّونَ بِجَلاَلِي الْيَوْمَ أُظِلُّهُمْ فِي ظِلِّي يَوْمَ لاَ ظِلَّ إِلاَّ ظِلِّي؟»
«Қиёмат кунида Аллоҳ Таоло: «Менинг улуғлигим ҳаққи бир-бирларини яхши кўрганлар қани, Менинг соямдан ўзга соя йўқ бўлган мана шу кунда Мен уларни ўз соямга оламан», дейди».
Бухорийда келишича, Анас р.а. Пайғамбаримиз ﷺдан ривоят қилади:
«لا يَجِدُ أَحَدٌ حَلاَوَةَ الإِيمَانِ حَتَّى يُحِبَّ الْمَرْءَ لاَ يُحِبُّهُ إِلاَّ لِلَّهِ …»
«Киши бировни фақат Худо учун яхши кўрмагунича… иймон ҳаловатини топмайди».
Энди Худо учун ёмон кўришга келсак, Аллоҳ Субҳонаҳу очиқ кофир, мунофиқ ва фосиқларни яхши кўришдан қайтарган:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ تُلْقُونَ إِلَيْهِمْ بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ كَفَرُوا بِمَا جَاءَكُمْ مِنْ الْحَقِّ يُخْرِجُونَ الرَّسُولَ وَإِيَّاكُمْ أَنْ تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ رَبِّكُمْ إِنْ كُنتُمْ خَرَجْتُمْ جِهَادًا فِي سَبِيلِي وَابْتِغَاءَ مَرْضَاتِي تُسِرُّونَ إِلَيْهِمْ بِالْمَوَدَّةِ وَأَنَا أَعْلَمُ بِمَا أَخْفَيْتُمْ وَمَا أَعْلَنتُمْ وَمَنْ يَفْعَلْهُ مِنْكُمْ فَقَدْ ضَلَّ سَوَاءَ السَّبِيلِ
– “Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки, улар сизларга келган Ҳақ (Дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар! Улар пайғамбарни ҳам, сизларни ҳам Парвардигорларингиз бўлмиш Аллоҳга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар Менинг Йўлимда жиҳод қилиш учун ва Менинг розилигимни истаб чиққан бўлсангизлар, (у ҳолда мушрик-кофир кимсаларни дўст тутманглар)! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар! Ҳолбуки, Мен сизлар яширган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам жуда яхши Билгувчидирман! Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас, аниқки, у Тўғри Йўлдан озибди!” (Мумтахана:1)
Хулоса шуки, Худо учун яхши кўриш ва Худо учун ёмон кўриш Аллоҳнинг розилиги, раҳмати, нусрати ва жаннатини умид қилган мусулмон сифатланиши керак бўлган улуғ ишлардандир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
08.01.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли