| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Обаманинг Саудияга сафари ва бу сафарнинг Сурияга нисбатан бўладиган оқибатлари

Обаманинг Саудияга сафари ва бу сафарнинг Сурияга нисбатан бўладиган оқибатлари

By htadmin
13.11.2016
1756
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Обаманинг Саудияга сафари ва бу сафарнинг Сурияга нисбатан бўладиган оқибатлари

Савол:

Ҳаёт сайти 2014 йил 8 мартда француз ахборот агентлиги «АФП»га таяниб қуйидаги хабарни тарқатди: «Сурия озод армияси олий ҳарбий кенгаши генерал Абдулилоҳ Башир Наимийни генерал Салим Идрис ўрнига бош штаб бошлиғи этиб тайинлашга розилик берди…». Бу «олий ҳарбий кенгаш таркибини тўлиқ тузиш» доирасида юзага келди. Бу тўлиқ тузишдан бош штабдаги бошқа тайинланишлар ҳам ўрин олди… Бу ҳодисалар билан бир вақтда Туркиянинг коалиция офисларини ёпиб қўйиши ва бу офисларнинг Қоҳирага кўчирилиши эҳтимоли ҳақидаги хабарлар ҳам сизиб чиқди. Энди шундай савол туғилади: бу ўзгаришларнинг ва сизиб чиққан хабарларнинг Обаманинг сафарига, айниқса унинг шу ойнинг охирларида Саудияга қиладиган сафарига – Саудиянинг Суриядаги жанг фронтларида, айниқса жанубий фронтда роли борлиги учун – алоқаси борми? Офисларни ёпиб қўйишдан мақсад нима? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин.

Жавоб:

Обаманинг шу ой охирларида Саудияга қиладиган сафари ҳамда генерал Салим Идрисни вазифасидан озод қилиб унинг ўрнига генерал Абдулилоҳ Баширнинг тайинланиши, бу иккаласи Американинг Сурия борасидаги сиёсатига оид кенг кўламли режалардаги туташ ҳаракат йўналишларидир. Лекин бу икки йўналиш ўртасида тафсилотлар жиҳатидан фарқ бор. Чунки иккаласидан ҳар бири муайян ғараз-мақсадларни рўёбга чиқариб берадиган бир алоҳида йўналишдир. Буни ойдинлаштириб бериш учун қуйидагиларни баён қиламиз:

Биринчи: Обаманинг шу ой охирларида минтақага, хусусан Саудияга қиладиган сафари хусусида:

1 – Америка ташқи ишлар вазирлиги сайти IIP Digital 2014 йил 21 январда Оқ уй матбуот котиби бюроси нашр қилган бир баёнотга таяниб келтиришича, матбуот котиби ўша баёнотда президент Обаманинг 24-25 мартда ядровий хавфсизлик масалаларига бағишланган саммитда иштирок этиш учун Голландияда бўлишини айтган. Саммитда ядровий материаллар хавфсизлигини таъминлаш ва ядровий терроризмга йўл қўймаслик учун келажак қадамларни ташлаш бўйича чораларни кўриш масалалари муҳокама қилинади… Обама Қўшма Штатлар билан Европа Иттифоқи ўртасидаги саммит йиғинида ҳозир бўлиш учун 26 мартда Брюсселга ўтади… У ўз турнесини давом эттириб 27 мартда Ватиканда папа Френсис билан учрашади, Италия президенти ва бош вазири билан учрашади. 2014 йил 3 февралда, яъни ўн кундан ошиқроқ вақтдан кейин Оқ уй матбуот котиби бюроси яна бир баёнот чиқариб унда бундай деб билдирди: «Мамлакатларимиз ўртасидаги мунтазам маслаҳатлашувларнинг бир қисми сифатида президент Обама март ойида Саудия Арабистони подшоҳлигига боради…». Баёнотда бундай деб қўшимча қилинган: «Президент анча вақтдан буён Саудия подшоҳи билан Қўшма Штатлар билан Саудия подшоҳлиги ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни муҳокама қилишга интилиб келади, бундан ташқари икки мамлакат ўртасидаги Кўрфаз хавфсизлигига боғлиқ муштарак манфаатларни мустаҳкамлаш мақсадини кўзловчи мавжуд ҳамкорлик, регионал хавфсизлик, Ўрта Шарқда тинчлик, кучайиб бораётган экстремизмга қарши кураш, гуллаб-яшнаш ва хавфсизликка тааллуқли масалалар ҳам муҳокама қилинади. Президентнинг Саудия Арабистони подшоҳлигига қиладиган сафари унинг Голландия, Бельгия ва Италия бўйлаб қиладиган Европа турнесидан кейин амалга ошади». (IIP Digital Америка ташқи ишлар вазирлиги сайти 2014 йил 3 феврал).

Юқоридагилардан аниқ бўляптики, Обаманинг шу ой охирларида Саудияга қиладиган сафари унинг Италияга 2014 йил 27 мартда қиладиган сафаридан кейин бўлади.

2 – Американинг Си-Эн-Эн сайти 2014 йил 3 февралда нашр қилишича бу сайт қуйидаги мазмундаги бир баёнотни олган: «Америка президенти март ойида Саудия подшоҳи билан Эрон ядровий программаси бўйича яқинда эришилган келишув борасида Вашингтон билан Риёз ўртасидаги келишмовчиликлар шароитида қатор масалаларни муҳокама қилмоқчи». Бу сайт Оқ уй вакили Жей Карнининг бу хусусда айтган ушбу сўзларини ҳам келтирди: «Бизнинг ўртамизда нуқтаи назарлар қанчалик турлича бўлмасин бу нарса жуда муҳим ва жуда мустаҳкам шериклик воқесидан ҳеч нарсани ўзгартирмайди».

Вашингтон Пост 3 февралда хабар тарқатишича, Оқ уй вакили Жей Карни ўзи ўтказган матбуот конференциясида бундай деди: «Саудия Арабистони Қўшма Штатларга яқин дўстдир, ўртамизда кенг кўламли масалаларни қамраб оладиган икки томонлама чуқур, кенг кўламли алоқалар бор, шунинг учун президент бу сафарга зўр қизиқиш билан интилмоқда, чунки у ўтказадиган учрашувларда ана шу масалаларнинг барчаси муҳокама қилинади… Ўртамизда бўлиши мумкин бўлган келишмовчиликлар қанчалик бўлмасин бу нарса бунинг жуда муҳим ва мустаҳкам шериклик деган ҳақиқатини ўзгартирмайди».

Американинг «Wall Street Journal» газетаси 2014 йил 1 февралда бундай деб ёзди: президент Обама келгуси ойда Саудия Арабистони мамлакатига бориб Саудия подшоҳи Абдуллоҳ Абдулазиз билан учрашмоқчи. У икки мамлакат ўртасидаги кескинлашган алоқаларни юмшатмоқчи. Бу алоқалар Америка идораси Ўрта Шарқ минтақасига нисбатан, аниқроғи Эроннинг ядровий программасига нисбатан юритган сиёсатлар сабабли ҳамда бу идоранинг Суриядаги ички урушга ҳарбий аралашувга тайёр эмаслиги сабабли кескинлашган эди. Газета араб масъулларидан бирининг: бу саммит ўта аҳамиятли бўлади ва ундан мақсад Америка сиёсати билан Саудия сиёсатини мувофиқлаштиришга эришишдир, деган гапларини келтирди. Ўша масъул: Обаманинг бу сафари «ёмонлашган алоқага ва камайган ишонч»га алоҳида алоқадордир, деб қўшимча қилди.

Бу эса бу ерда Американи Обаманинг Европадаги уч минтақа бўйлаб белгиланган сафари ҳақидаги баёнот чиққанидан ўн кундан кўпроқ вақтдан кейин чиққан баёнотда бу сафар тартибига Саудияни ҳам қўшиб қўйишга мажбур қилган ишлар борлигини англатади! Бу ишларни ва уларнинг омилларини билиш учун қуйидагиларни кўриб чиқамиз:

а) Америка Эрон билан ядровий программа бўйича 2013 йил 24 ноябрдаги келишувдан кейин яқинлашди, бу келишув Эроннинг минтақадаги қўлини деярли бўшатиб юбориш даражасига етди. Қолаверса Америка Суриядаги ҳодисаларга нисбатан шундай бир позицияда турибдики бу позициядан Американинг Башарни бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлаётгани аниқ кўриниб турибди… Буларнинг барчаси Саудияга таъсир қилди. Айниқса Эроннинг минтақадаги қўли бўшатиб юборилганлиги Саудияга таъсир қилди. Эроннинг мазҳаб томонидан ўзига алоқаси бор ҳар бир мамлакатда мазҳабчилик жиҳатидан фойдаланиши маълум. Эрон ана шу мамлакатда кескинликларни келтириб чиқариш учун мазҳабчиликдан фойдаланади. Саудия Баҳрайнда, Ироқда, Сурияда, Ливанда, Яманда… нималар бўлаётганини кўриб турибди. Саудия Эроннинг Саудиянинг шарқий минтақасидаги хатти-ҳаракатларидан ва бу хатти-ҳаракатларнинг бошқарув хавфсизлигига путур етишида таъсири бўлишидан хавотирга тушмоқда… Буларнинг барчаси Саудиянинг асабийлашишига ва халқаро ҳамжамиятнинг иш тутишларига норозилик сифатида Хавфсизлик Кенгашидаги ўзининг аъзолигини чақириб олишига олиб келди. Бунда Саудия табиийки Қўшма Штатларни нишонга олди. Бундан ташқари Саудиянинг баъзи масъуллари Америка позицияларини танқид қилиб баёнотлар ҳам беришди.

б) Саудия Суриянинг жанубий минтақасидаги қўзғолончиларга Иордания орқали қурол-аслаҳалар етказиб бермоқда. Бу эса Американи ташвишга солмоқда. Айниқса Сурия жанубидаги қўзғолончиларга етказиб бериладиган қурол-аслаҳаларни назорат қилиш учун Иорданияда ташкил этилган Америка координацион пунктини четлаб ўтаётган қурол-аслаҳа юклари Американи ташвишга солмоқда… Масалан «Ле Фигаро» француз газетаси 2013 йил 28 октябрда журналист Жорж Мальбрюнонинг бир ҳисоботини нашр қилди. Унда айтилишича «Ҳар ҳафта Сурия озод армияси омборларига 15 тонна қурол-аслаҳалар келиб тушмоқда». Ҳисоботда «бу қурол-аслаҳалар Саудия самолётларида Иордания жанубидаги аэродромларга етиб келишидан олдин Саудия пулларига Украина ва Болгариядаги қора бозорлардан сотиб олинмоқда» деб кўрсатиб ўтилган. Ҳисоботда «ҳозирги йилнинг биринчи олти ойи орасида Сурия президенти Асадга қарши чиқаётган оппозициячиларга Иордания орқали олти юз тонна қурол-аслаҳа етказиб берилган» деб ҳам кўрсатиб ўтилган… «Сафир» газетаси эса 2014 йил 21 февралда ушбу хабарни тарқатди: «… Ўтган йилнинг 29 январида Саудиянинг қурол-аслаҳа ортилган уч ҳарбий транспорт самолёти Мифраққа қўнди. Ўша қурол-аслаҳалар орасида «Лау» ракеталари, шифрли алоқа аппаратуралари, танкларга қарши ракеталар, енгил қурол-аслаҳалар, бронетехникалар бор… Бир араб манбасининг айтишича, америкаликлар Хитойда ишлаб чиқарилган ва такомиллаштирилган ракеталар системасини Сурия қуролли оппозициясига етказиб бериш тўғрисида ҳамон иккиланишмоқда..». Газета яна бундай деб ёзди: «Айрим алоҳида-алоҳида Ғарб ва араб хавфсизлик манбаларининг айтишича, Шарқий Ғутадаги жанглар чоғида ва ундан кейинги ҳафталарда саудияликлар Мифрақ аэродроми орқали қурол-аслаҳа юкларини етказиб беришди, бу қурол-аслаҳаларнинг баъзилари Украинада сотиб олинган. Ҳар ҳафта 15 тонна қурол-аслаҳа ортилган карвонлар саҳро орқали ўтган ўтиш йўллари бўйлаб Иордания-Сурия чегараларидан ўтиб Шарқий Ғута сари чўзилган минтақадаги сони 15дан ошган марказларга қараб йўл олмоқда». Қурол-аслаҳаларнинг етиб келганига «Сафир» 2014 йил 6 февралда тарқатган хабар далолат қилиб турибди: «Дарадаги қуролли отрядларнинг кўпчилиги кеча йиғин ўтказиб «Ярмук дивизияси» байроғи бирлашишга қарор қилди, бу дивизия таркибига 14 ҳарбий отряд ва полклар киради. Уларнинг энг кўзга кўринганлари «Жануб зирхи» «Баро ибн Молик» ва «Зирхли техникалар отряди»дир». Газета бундай деб қўшимча қилди: «Қуролли отрядларнинг бирлашиши улар Сурия жанубида бутун Дара муҳофазаси бўйлаб сочилиб кетган бешта ҳарбий амалиётлар пунктлари қўмондонлигида «Женева ҳаврон» деган ном остида бошлашган жанг билан бир вақтга тўғри келди»…

Буларнинг барчаси Американи ташвишга солмоқда, Америка жанубий фронтдаги баъзи қўзғолончилар ўзига итоат этишдан чиқиб кетиши эҳтимолидан чўчимоқда. Айниқса Саудияда инглизларга тобе бўлган ва улар чизган чизиқ бўйича юрадиган кучлар борлиги учун Америка бундан ташвишга тушмоқда. Чунки ана шу кучлар инглиз сиёсатида маълум бўлганидек Америка режаларига ташвиш туғдиришади… Буларнинг барчаси Американи Саудиянинг Суриядаги жанубий фронтдаги ҳаракатларидан хавотирга тушишига олиб келди… Америка 2013 йил 13 январда Сурия озод армиясига тобе бўлган Сурия қўзғолончилар фронтини пайдо қилди. Унинг асосий тармоқлари жанубдадир. Бу Саудиянинг Сурия жанубидаги хатти-ҳаракатларига қарши жавоб сифатида бўлди. Бироқ шунга қарамай Америка Саудиянинг жанубдаги хатти-ҳаракатларини, айниқса Иорданиядаги Америка назорат координацион пунктини четлаб ўтаётган хатти-ҳаракатларини жиддий ҳисобга олмоқда.

в) Қолаверса бу ерда бошқа бир омил ҳам бор. Чунки саудлар оиласига ҳозирда инглизларнинг одамларидан бири бўлган подшоҳ Абдуллоҳ ва унинг ёрдамчилари бошчилик қилаётган бўлса-да лекин Саудияда Американинг «эркатой» одамлари ҳам бор. Америка ўзининг у ердаги одамларини ўстириб, етиштириш учун ва ҳокимиятни подшоҳ Фаҳд даврида бўлганидек ўз нуфузига қайтариш учун ўзининг Саудияга душманлигини очиқ кўрсатмасликка мажбур. Айни вақтда Американинг подшоҳ оиласидаги одамлари ҳам Америка билан яхши алоқалар ўрнатилишидан манфаатдор…

3 – Шундай қилиб демак иккала тараф ҳам келишмовчиликларни бартараф қилишни истаяпти! Ва бу истак иккала тарафдан бўлаётган амалий тадбир-чораларга айланди. Бу тадбир-чоралар Обаманинг шу ой охирларида қиладиган сафарига тайёргарлик кўриш қадамлари сифатидаги ишлардир. Иккала тараф кўрган тадбир-чоралар қуйидагича бўлди:

а) Саудия ҳақида айтадиган бўлсак у «хорижда жанг қилаётганларни ва экстремистик оқимларга мансуб кишиларни жазолаш» ҳақида қонун чиқарди. (Иқтисодийя 2014 йил 3 феврал). Табиийки бу билан Суриядаги жанг кўзда тутилди. Бу қонун 2014 йил 3 февралда чиқди, яъни ҳозиргина айтиб ўтганимиздек Обаманинг Саудияни ўз сафари жадвалига қўшиб қўйиш ҳақидаги қарори билан бир вақтга тўғри келди! Буларнинг барчаси Американи рози қилиш учун бўлган ҳаракатлардир… Бундан ташқари амир Муҳаммад ибн Найиф (ички ишлар вазири) Вашингтонда Америка Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) билан ва разведканинг бошқа бошлиқлари билан учрашиб қатор масалаларни, жумладан Сурия масаласини ҳам муҳокама қилди… Масалан «Рўъя» ахборот тармоғи 2014 йил 24 февралда ушбу хабарни тарқатди: «Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Сьюзан Райс ва ички хавфсизлик маслаҳатчиси Лиза Монако ўтган чоршанба куни Саудия ички ишлар вазири Муҳаммад ибн Найиф билан учрашишди, ана шу учрашувдан кейин Америка миллий хавфсизлик кенгаши вакиласи Кэтлин Хайден томонидан бир баёнот чиқди, унда Хайден учала масъулнинг регионал масалалар бўйича ўзаро фикр алмашишганини, бир талай муҳим муштарак масалаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаттиқ аҳамият бериш лозимлигини таъкидлашганини билдирди».

Б) Америка эса Керрини охирги ойларда: 2013 йил 3 ноябрда ва 2014 йил январда Саудияга икки марта юборди. Бу зиёратлар саудиялик масъулларни Американинг Эрон ва Сурияга тааллуқли сиёсатидан тинчлантириш учун бўлди. Керри Америка Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслигини қайта-қайта таъкидлади. Керри бу учрашувдан сал олдин Саудиянинг араб минтақасида асосий ролни ўйнашини айтган эди. (Би-Би-Си туркча хизмати 2013 йил 6 ноябр).

4 – Ана шундан кейин ўзаро муносабатларни яхшилаш, икки томон ўртасидаги кескинликни юмшатиш ва фақат ўз режимлари тақдиридангина хавотир бўлаётган саудлар оиласини тинчлантириш учун Обаманинг Саудияга қиладиган ва олий даражада бўлиб ўтадиган сафари юзага келди. Саудларни ҳозир айтиб ўтганимиздек фақат ўзларининг тожу тахтлари тақдири ташвишга солмоқда, уларни Сурияда кечаётган ҳодисалардан фақат ўзларининг режимларига таъсир қиладиганигина ташвишга солади, холос, ундан бошқаси ташвишга солмайди. Шунинг учун ҳам улар Сурия аҳлига ёрдам кўрсатишмади, улар Американинг Сурия режими мавзусини «Женева-1» ва «Женева-2» конференциясида ҳал қилишини исташди. Саудлар бу икки конференцияни қўллаб-қувватлашди ва Сурия қўзғолони хавфларидан шу билан халос бўладиган бўлишди. Демак саудларнинг бутун ғами мусулмонлар қонини сақлаб қолиш ва Суриядаги мусулмонларга ёрдам бериш эмас, балки ўз тожу тахтларини сақлаб қолишдир, холос…

Демак Обаманинг сафаридан мақсад Саудия билан кескинликни юмшатиш ва Саудияни Американинг Эрон билан яқинлашиши саудлар бошқарувига путур етказишга қаратилмаганига аниқ ишонтиришдир. Америка саудларнинг асосий ғам-ташвиши ўзларининг бошқарувига путур етмаслик ва ўзларининг тожу тахтлари бўшаб қолмаслиги эканини яхши билади. Саудларнинг бутун ғам-ташвиши мана шу. Уларни Сурияда шунча одамнинг қирғин қилинаётгани ва шунча одамларнинг жароҳатланаётгани заррача ташвишга солмайди… Улар учун тожу тахт барча нарсадан устун туради.

Обама ўзининг бу минтақага қиладиган сафари чоғида бошқа жойларга кириб ўтиши ҳам эҳтимол тутилаётган бўлса-да лекин унинг Саудияга қиладиган сафари асосий сафар бўлиши кутилмоқда… Обама саудларнинг тожу тахтлари сақланиб қолишини, ўзининг Эрон, Ироқ билан бўлган алоқаси, Сурия, Ливан, Ямандаги алоқаси саудлар бошқарувига қарши қаратилмаганини, балки «терроризм»га қарши қаратилганини айтиб Саудия ҳокимларини тинчлантиришга уриниб кўрмоқчи. У «терроризм»га қарши кураш соҳасида Саудиянинг саудияликларни Суриядаги жангга боришдан ман қилиш тўғрисидаги қароридаги қадамларни мақтаб кўкларга кўтаради…

Иккинчи: Энди Салим Идриснинг мансабидан четлатилгани ҳамда баъзи офисларни ёпиб қўйилиб уларни Қоҳирага кўчиришга тўхталадиган бўлсак, бу иш кўпроқ қуйидагичадир:

1 – 2012 йил 7 декабрда 260 билан 550 ўртасидаги ҳарбий қўмондонлар ва Сурия қуролли оппозицияси вакиллари Туркияда тўпланишди. Йиғинда Ғарб ва араб давлатлари хавфсизлик масъуллари ҳам ҳозир бўлишди. Унда фаол ролни АҚШ ўйнади, Озод армиянинг ўттиз қўмондонидан тузилган янги ҳарбий кенгаш сайланди, генерал Салим Идрис Озод армиянинг янги бошлиғи этиб сайланди ва у олий ҳарбий кенгаш раисига ҳам айланди. (SMC). (Ассошиэйтед Пресс, 2012 йил 12 июл).

2 – Вашингтон Пост 2013 йил 7 майда бундай деб ёзди: «Барак Обама бошчилигидаги Америка идораси Салим Идрисга умид боғламоқда». Газета яна бундай деб ёзди: «Салим Идрис Америка идорасининг янги стратегиясидаги тамал тоши бўлди, чунки унинг масъулиятли ва мўътадил позициялари идоранинг унга умид боғлашига олиб келган омил бўлди». Газета яна бундай деб ёзди: «Салим Идрис президент Обамага мактуб юбориб, ўзининг Американинг Сурияга аралашувдан огоҳлантиришдан иборат позициясини тушунганини билдирди ва Америкадан молиявий жиҳатдан, керакли ускуналар билан таъминлаш ва машқдан ўтказиш жиҳатидан қўллаб-қувватловни талаб қилди, ўзининг жиҳодий жамоатларга қарши курашишга тайёр эканини билдирди». Демак бундай ҳолатда Идрисни Америкага маълум қилмасдан, балки Американинг буйруғисиз истеъфога чиқариш мумкин эмас. Чунки Идрисни мансабга тайинлаган ва унинг Америкага хизмат қилишига умид боғлаган шу Америкадир. Қўғирчоқ коалицияни пайдо қилгандек қўғирчоқ ҳарбий кенгашни пайдо қилган ҳам шу Америкадир.

3 – Салим Идрис қўзғолончилар фронтларидан ҳеч бирини ўз томонига оғдира олмади, зўр бериб уринганига қарамай ичкарида ўзининг фронтини ҳам тузолмади, буларга эришиш у ёқда турсин у Озод армия жангчиларининг ва баъзи ҳарбий отрядларнинг исломий жангчилар сафларига қўшилишларига ҳам тўсқинлик қилолмади. Масалан Рейтер 2013 йил 30 сентябрда бу қўшилиш ҳақида бундай деб ёзди: «Исломчилар сафига қўшилиш фақат якка шахслар сифатидагина бўлмади, аксинча кичик, лекин кучли гуруҳлардан иборат бутун бошли ҳарбий отрядлар ҳам уларнинг сафларига қўшилди». Қолаверса Америкага нисбатан ишни янада мушкуллаштирган нарса исломий фронтнинг 2013 йил декабрда чегарадаги ўтиш йўли устидан ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия озод армияси омборларидаги қурол-аслаҳалар устидан ўз назоратини ўрнатгани бўлди… Американинг «Тайм» журнали Америка масъуллари Сурия озод армияси қўмондони Салим Идриснинг Суриядан қочиб кетганини тасдиқлашди деб ёзди. Бу Америка журнали – ўзининг электрон сайтида 2013 йил 12 декабрда ўзи келтирган ҳисобот оқимида – америкалик масъулларнинг «Идрис Суриядан Туркияга қочиб кетди, сўнгра Қатарга сафар қилди» деган гапларини келтирди. Салим Идриснинг иш тутишлари америкаликларга ёқмай қолганга ўхшайди. Америкаликларни ўзлари Идрисга беришган ёрдамлари омборларига бўлган ҳужум ҳодисаси ташвишга солиб қўйгани кўриниб турибди. Америка бу қуролларнинг Америка билан бирга ҳаракат қилишни эълон қилмаган, коалицияни тан олмаган ва Америка лойиҳасини қабул қилишларини эълон қилмаган қўзғолончилар қўлига етиб бормаслигини шарт қилиб қўйган эди.

4 – Салим Идрисга келсак, уни – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – Американинг ўзи тайинлади, Америка Идриснинг Озод армияни Сурия ичкарисида эътиборни тортадиган амалиётлар билан обрўга эга қилишига, ана шу амалиётлар орқали баъзи гуруҳларни Озод армия сафига қўшишига умид боғлади… Лекин Американинг умиди пучга чиқди. Чунки Идрис ичкаридаги гуруҳларни Озод армия сафига қўшолмади, аксинча у бу армияни сонини камайтирмай сақлашнинг уддасидан ҳам чиқолмади, чунки бир қанча жангчилар бу армияни тарк қилиб ҳарбий отрядларга қўшилиб кетди! Қолаверса унинг бу армиянинг Америка таъминлаган қурол-аслаҳасини муҳофаза қилишнинг уддасидан чиқолмагани масалани янада чигаллаштирди. Чунки қурол-аслаҳа омборларини бошқа отрядлар эгаллаб олди. Салим Идриснинг Қатарга қочгани ҳақида миш-миш тарқалди. Бу эса Американи янада кўпроқ ташвишга солди. Шундай қилиб демак Американинг Салим Идрис орқали Озод армияни ичкарида бир муҳим, эътиборли илдизларга эга қилиш борасидаги уриниши барбод бўлди. Америка бу ишга умид боғлаган эди. Чунки унинг коалициядаги қўғирчоқлари хориждадир. Америка Озод армия ўзи амалга оширадиган таъсирли амалиётлар ёрдамида ичкарида мустаҳкам ўрнаша олади, деб ўйлаган эди. Лекин унинг умиди – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – пучга чиқди. Шунинг учун Америка уруғ ёки қабила каби насаб жиҳатидан ичкарида илдизларга эга бўлган ҳамда жанговор амалиётлар жиҳатидан ҳам ичкарида илдизларга эга бўлган бошқа қўмондонни қидиришга қарор қилди. Шунда Американинг назари Абдулилоҳ Баширга тушиб уни 2014 йил 16 февралда Салим Идрис ўрнига тайинлади ва ҳарбий кенгаш бу тўғрида бир қарор ҳам чиқарди. Шунингдек шимолдаги Идлиб муҳофазасидан полковник Ҳайсам Асифа Башир ўринбосари этиб тайинланди. Вашингтон Баширнинг жанубда, Ҳайсамнинг эса шимолда икки фронтнинг ичкаридаги базаларини вужудга келтириб иккала фронт ҳаракатларини мувофиқлаштиришни яхшилай олишига умид боғлади. Тайинланган ана шу қўмондонлар Жамол Маъруф бошчилигидаги Сурия қўзғолончилари фронти билан биргаликда мустаҳкам тарзда ҳаракат қилишга янгидан тайёрланишди. Вашингтон Баширнинг жанубдаги алоқаларидан фойдаланишни ҳам умид қилди. Америка шу алоқалар ёрдамида хориждаги коалициянинг ичкаридаги мустаҳкам таянчи бўладиган ва айни вақтда Саудия томонидан қўллаб-қувватланаётган жанубдаги қўзғолончиларни тутиб турадиган бир кучни ташкил қилмоқчи бўлди.

Салим Идрис бошида ғазабли муносабат билдирди. У коалиция раиси Жарбани диктаторликда айблади ва фронтлар қўмондонлари ҳамда ҳарбий кенгашлар номидан бир баёнот чиқариб, олий ҳарбий кенгаш қарори борасидаги масъулиятни Жарба зиммасига юклади. У бундай деди: «Ташкилотлар қўмондонлари Жарбага ишонишмайди, улар уни молиявий коррупцияда ва қарорга имзо чекканларга пора берганлигида айблашди». (АФП 2014 йил 17 феврал). Маълумки Жарба ва унинг ҳамтовоқлари Американинг розилигисиз ёки буйруғисиз ҳеч қандай қарорни қабул қилишолмайди!

Ҳар ҳолда Идрис ана шундан кейин тинчиб қолди. У айниқса 2014 йил 6 мартда тарқалган ушбу хабардан кейин тинчиб қолди: «Сурия коалицияси раиси Аҳмад Жарба, бош штабдаги беш ҳарбий қўмондон, жанубий фронт қўзғолончи қўмондони ва Дарадаги ҳарбий қўзғолон кенгаши раиси мудофаа вазири Асъад Мустафонинг ўз истеъфосини коалиция раисига топширишини ва унинг ўринбосарларини истеъфога чиқарилган деб ҳисоблашни бир овоздан маъқуллашди… Бу қўмондонлар генерал Салим Идриснинг бош штаб бошлиқлигидан истеъфога чиқишига ва коалиция бошлиғининг ҳарбий ишлар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланишига ҳамда олий ҳарбий кенгаш таркибини кенгайтириб унинг аъзолари сонини оширишга ҳам келишиб олишди».

2014 йил 6 мартдаги бу хабар 2014 йил 8 мартда тасдиқланди. Чунки «Ҳаёт» сайти 2014 йил 8 мартда француз ахборот агентлиги «АФП»га таяниб ушбу хабарни тарқатди: «Сурия озод армияси олий ҳарбий кенгаши генерал Абдулилоҳ Башир Наимийнинг генерал Салим Идрис ўрнига бош штаб бошлиғи этиб тайинланишини тасдиқлади…».

5 – «Сурия озод армия»си бош штаб бошлиғи, парашютчилар дивизияси генерали Абдулилоҳ Башир Наимий (Исроил) босиб олган Жўлон тепаликлари билан чегарадош Қунайтира муҳофазасидаги Рафид қишлоғидан бўлиб, у Суриядаги энг катта уруғлардан бири ҳисобланадиган Наимий уруғининг обрўли кишиларидан биридир. Башир Сурия мунтазам кучларидан 2012 йил июлда ажралиб чиққан. У ана шу вақтдан бошлаб Қунайтира муҳофазасида «Озод армия» ядросини ташкил қилишга ҳаракат қилиб келди. Кейинчалик у бу муҳофазадаги амалиётларга бошчилик қилиш, бинобарин у ердаги ҳарбий кенгашга бошчи бўлиш вазифасини зиммасига олди. У амалиётлар пунктини шахсан ўзи бошқарди ва ҳарбий режалар тузди. Бу режалар унинг қўмондонлиги остида муҳофазанинг жанубий чеккасидан 90 %дан кўпроғи устидан назорат ўрнатишга ўз ҳиссасини қўшди. Шунинг учун коалиция раиси Аҳмад Жарбанинг ҳарбий кенгаш қарорини изоҳлаб берган баёнотида қуйидагилар келди: «Коалиция олий ҳарбий кенгашнинг генерал Абдулилоҳ Баширни Сурия озод армияси бош штаби бошлиғи мансабига тайинлаш ва полковник Ҳайсам Афисани бош штаб бошлиғи ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини ҳаддан ортиқ хурсандлик билан қарши олди». (Ал-Жазира + агентликлар).

Баширнинг сифатлари мана шулардир. У жанубдаги уруғнинг вакили ва майдон қўмондонидир. Американи уни шу мансабга тайинлашига мана шу сифатлар ундади. Америка шу сифатлар ёрдамида ўзининг хориждаги қўғирчоқлари учун ичкарида илдизлар пайдо қилишни умид қилмоқда… Инша Аллоҳ унинг бу тўғридаги умиди ҳам олдинги умидлари пучга чиққанидек албатта пучга чиқади. Зеро Аллоҳ Азиз, Ҳаким Зотдир.

Учинчи: энди Туркиядаги баъзи офисларнинг ёпилиши ва уларни Қоҳирага кўчиришни муҳокама қилинишига келсак:

Тўғри, бу тўғрида 2014 йил 12 февралда «Барчамиз шерикмиз» сайтида хабарлар тарқалди. «Ўрта Шарқ панорамаси» сайтида ҳам 2014 йил 5 февралда бунга ишора қилинди.

Лекин бу хабарлар узоқ давом этмади, аксинча бу хабарлар яна йўқ бўлди. Масалан Ўрта Шарқ газетасида 2014 йил 25 февралда қуйидагилар келди: «… Туркиядаги «Сурия коалицияси» вакили Холид Хавха «Турк ҳукумати коалициядан ўз қароргоҳини Қоҳирага кўчиришни талаб қилганлиги» ҳақида «Ўрта Шарқ» тарқатган хабарни рад қилиб «Кеча у Туркия ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан учрашганлигини, улар Туркия Сурия халқининг диктатурага қарши курашини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ принципиал позициядан келиб чиқиб коалиция аъзоларини олқишлашини таъкидлашганини» маълум қилди».

Росна – Париж сайтида ҳам 2014 йил 24 февралда қуйидагилар келди: «Сурия оппозицион коалицияси ахборот маслаҳатчиси Баҳийя Мардини хонимнинг айтишича, турк ҳукумати коалициянинг Туркиядаги офисларини ёпиб қўйгани йўқ. Мардинининг Росна радиоси билан бўлган махсус мулоқотда таъкидлашича, бу хабар Сурия режими Женева-2 ўтказилишидан олдин коалицияга қарши бошланган кампания доирасида пайдо бўлган, Сурия режимига тобе сайтлар бу кампанияни авж олдирган. Мардини изоҳ бериб коалиция ўзининг офисларини Туркиянинг Баржали минтақасидан Туркиянинг Флоря минтақасига кўчирди, Сурия режими томонидан ва Доиш томонидан тажовузлар бўлиши тўғрисида турк ҳукуматидан олинган маълумотлар натижасида шундай бўлди, хавфсизлик сабабларига кўра коалиция ўз офисларини тинчроқ жойларга кўчиришга мажбур бўлди, бундан олдин офислар одамлар гавжум бўладиган минтақада эди, деди».

Кўриниб турибдики, бу мавзу борасидаги миш-мишларнинг тарқалишига ҳақиқатдан ҳам асос бўлган. Лекин офислар Туркиядаги бир жойдан бошқасига кўчирилган. Ана шундан кейин коалициянинг Туркиядан бутунлай кўчиб кетишига атайлаб, қасддан урғу берилган. Бундан мақсад коалиция билан миллий кенгашнинг яна бирлашиши кераклиги тўғрисида, акс ҳолда уларнинг Туркиядан Қоҳирага кўчиб кетишларига тўғри келиши тўғрисида нома йўллаш бўлган. Табиийки кўчиб кетиш коалициядагилар учун қўрқинчли ишдир. Чунки у уларни Суриядан узоқлаштиради. Бу эса улар учун ўлим демакдир. Чунки бу эски югурдакларни Қоҳирага ҳайдаб уларнинг ўрнига Туркияда яна бир коалицияни пайдо қилиш демакдир! Шунинг учун бу хабарлар ўз «мева»сини берди. Чунки миллий кенгаш коалиция билан яна бирлашишини эълон қилди! Франс Пресс агентлиги 2014 йил 1 мартда бундай хабар тарқатди: «Сурия миллий кенгаши бош секретариати ўзининг 27-28 февралда Истанбулда бўлиб ўтган йиғинида миллий кенгаш уюшмаси ўзининг барча тузилмалари билан яна Сурия оппозицион қўзғолончи кучлари миллий коалицияси сафларига қўшилишга қарор қилди».

Тўртинчи: сизнинг саволингиздаги уч нуқтага жавоб менимча кўпроқ шундай. Биз бу мавзуни кузатиб боряпмиз. Агар қўшимча тушунтиришни ва ойдинлик киритишни тақозо қиладиган нарсани топсак инша Аллоҳ баён қиламиз. Аллоҳ Субҳанаҳу тўғри йўлга ҳидоятловчи Зотдир.

7 жумодул-аввал 1435ҳ

8 март 2014м

0
0

Related posts:

  Эрдоганнинг Эронга қилган сафари ортида нима турибди? Ямандаги ўзгаришлар – Саудияда Салмон ибн Абдулазизнинг ҳокимиятни қўлга олиши Ливандаги президентлик сайловлари ва Саудия билан Эрон ўртасидаги келишмовчиликлар Американинг Хитойга қарши Ҳиндистон сиёсатига таъсири
TagsОбамаСаудиясафар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

     «Воо Умматимоо! Ўзбекистондаги фикр маҳбусларидан нидо» кампанияси ҳақида махсус ҳисобот

  • МАҚОЛАЛАР

    Рамазон Аллоҳнинг ойи ва Қуръон ойидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй мусулмонлар, Ғазони ёрдамсиз ташлаб қўйманг!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 12.05.2026

    Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • 12.05.2026

    Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • 12.05.2026

    Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • 11.05.2026

    “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/