“Мустақиллик” ҳам, унга атаб уюштирилган “байрам” ҳам Ўзбекистон халқи учун бегона нарсадир
“Мустақиллик” ҳам, унга атаб уюштирилган “байрам” ҳам Ўзбекистон халқи учун бегона нарсадир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Жорий йилнинг 1-2 сентябр кунлари Тошкент шаҳри ва вилоятларда Ўзбекистон “мустақил бўлганига 30 йил тўлиши” муносабати билан концерт дастурлари ва тадбирлар ўтказилди. Уларнинг ичида энг кенг қамровлиси ва дабдабалиси албатта Тошкентда бўлиб ўтди. Ушбу тадбир янги очилган “Янги Ўзбекистон” боғида бўлди ва 2 соатдан ошиқроқ давом этди. Катта ҳашамат билан ўтказилган бу тадбирда мамлакатдаги барча машҳур хонандалар ва раққосалар иштирок этди. Бир сўз билан айтганда, тарихда сарой аҳли учун уюштириладиган дабдабали зиёфатларга ўхшаб кетди. Ҳақиқатдан ҳам, юрт аҳолиси муаммоларга ботиб, ғам-ташвишга тўлиб, яшаш учун курашаётган бир вақтда, ҳукумат тепасидаги бир тўда амалдорлар учун ҳашаматли байрам ўтказилди. Албатта, бундай исрофгарчилик учун тўловни ҳар доимгидек халқ тўлади. Ўзи бир бурда нонга зор бўлса ҳам тепасидаги золим бўлса-да, ҳарқалай “тиним билмайдиган амалдорларни қадрлайдиган” бундай халқни қаердан ҳам топасиз?
Бироқ бу ҳокиму амалдорларда заррача ҳам инсоф, андиша қолмаганлиги яна бир бора ўз исботини топди. Агар уларда, хусусан Мирзиёевда озгина инсоф бўлганида бу жабрдийда халқни устидан кулиб байрам қилмаган бўларди. Аммо у телевизор қаршисида ўтириб байрам томоша қилаётган содда халқнинг ичидан “шу бошлиқларга маза-да, ҳар куни маишату байрам билан ўтади, биз эса байрам деган нарса нима эканини унутиб ҳам қўйдик” деган изтироблар ўтишини қаердан ҳам билсин. Буни билиш учун ўзини шу халқнинг энг камбағали ва заифи ўрнига қўйиб қўйиши керак-да. Лекин биз бу билан сохта мустақиллик ва унга атаб уюштириладиган байрамни тан олмоқчи эмасмиз. Зеро, Ўзбекистон 30 йил давомида бир кун ҳам мустақил, яъни озод юрт бўлмаган. У гоҳ Америка, гоҳ Россияга қарам бўлган. Бугун янги ҳашаматли боғда рақс тушиб, маишат қилаётган раҳбару ҳокимлар, айниқса Мирзиёевнинг жиноий тўдаси бу қарамликни давом эттиришяпти. Аслида, улар халқни кофир мустамлакачиларга қул қилиб бераётганлари, юртни талон-тарож қилиб, коррупцияга ботирганликлари, аёлларини фоҳиша, эркакларини мардикор қилаётганлари, ҳукм Аллоҳникидир, деган холис мусулмонларни таъқиб қилиб, қамаб, ҳатто ўлдираётганларини… нишонлаб байрам қилаётгандек. Энди ким шуларга шерик бўлса, улар ҳам ўшалардандир.
Юқорида айтганимиздек, биз сохта мустақилликни тан олмаймиз. Унинг сохталиги кундек равшандир. Айтмоқчимизки, ҳозирги раҳбару ҳокимларимизда озгина уят ҳам қолмади. Халқимиз орасида шундай гап бор: ўғри бўл, лекин инсофли ўғри бўл, деган. Тарихда шундай ўғрилар бўлганки, улар фақат бойларни тунашган, камбағалларга тегишмаган. Бироқ бизнинг тепамизда турган ўғрилар шунчалик даражада ноинсофки, ҳатто ўз маишатларини ҳам халқнинг бўйнига юклашади. Ёки ушбу тадбирлар учун миллиардлаган маблағлар сарфланганлигини кимдир инкор қила оладими? Бир тарафдан халқни камбағалликдан қутқараман, деб кўкрак кериб, бошқа тарафдан хонанда-ю раққосаларни ўйинга тушириб, дабдабали байрам уюштиришни қандай тушуниш мумкин? Бу ёқда коронавирусни жиловлаш учун сарфланди, деб 8 миллиард доллар пулни қаерга кетгани борасида ҳукумат ҳали ҳам ҳисоб бергани йўқ, бу пуллар ҳам халқ бўйнига қарз бўлиб тушди. Ноинсоф ўғри, дегани шулар бўлса керак. Улар бойни бой демайди, камбағални камбағал, демайди. Ҳаммасини бир чеккадан тунайверади. Минг афсуслар бўлсинки, кунимиз шуларга қолди.
Умар р.а. каби халқ нима еётган бўлса, менга ҳам шуни келтиринглар, дейдиган халифалар бошқарувини соғиндик. Ривоят қилинишича, Умар р.а. халифалиги давридаги очлик йилларида у бир аъробий билан бир дастурхонда ўтириб тамадди қилади. Дастурхонда озгина зайтун ёғи ва қотган нон. Аъробий нонни ёққа яхшилаб ботириб олишга уринарди, буни кўрган Умар ёғ ўзи озроқ, дейди. Шунда аъробий биз ёғни кўрмаганимизга анча бўлди, деб жавоб беради. Бундан қаттиқ таъсирланган Умарнинг дастурхонидан ўша кундан бошлаб зайтун ёғи ҳам чиқиб кетади, фақат қаттиқ нон ва сув билан кифояланишга ўтади. Энди шундай халифалар билан анави уятсиз ҳокимларни бир солиштириб кўринг. Солиштириб кўраётганда шуни унутмангки, анавиларнинг бошқаруви динни ҳаётдан ажратишга асосланган, халифаларнинг бошқаруви эса, Қуръон ва Суннатга. Агар ҳали ҳам анавиларга ишонаётган бўлсангиз, улардан заррача яхшилик кутаётган бўлсангиз, ҳолингизга вой. Бошқа айтар сўзимиз йўқ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Фаррух
05.09.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми