Закот бериш ва бир йил ўтиш тўғрисидаги саволга жавоб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Закот бериш ва бир йил ўтиш тўғрисидаги саволга жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум, менда закот нисобига етган маблағ бор, нисобга етганига тахминан бир йилча бўлди, закот бериш вақти етганда эса ундан маълум эҳтиёжимга ишлатиб қўйиб, озроғи ошиб қолди… Бир йил ўтгани учун шу аслий маблағимдан закот бериш менга фарз бўладими???
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
То нисобга етмагунча ва тўла бир йил ўтмагунча молдан закот бериш фарз бўлмайди. Бунга Али ибн Абу Толибнинг Набий САВдан ривоят қилган ҳадиси далил:
«إذَا كَانَتْ لَكَ مِئَتَا دِرْهَمٍ، وَحَالَ عَلَيْهَا الْحَوْلُ، فَفِيهَا خَمْسَةُ دَرَاهِمَ، وَلَيْسَ عَلَيْكَ شَيْءٌ – يَعْنِي فِي الذَّهَبِ – حَتَّى يَكُونَ ذَلِكَ عِشْرُونَ دِينَارًا، فَإِذَا كَانَتْ لَكَ عِشْرُونَ دِينَارًا، وَحَالَ عَلَيْهَا الْحَوْلُ، فَفِيهَا نِصْفُ دِينَارٍ»
«Қачон сизнинг икки юз дирҳамингиз бўлса, орадан бир йил ўтса, ундан беш дирҳамини закот берасиз. Диноринг эса, то у йигирмага етмагунча (бу олтин динордан) закотга ҳеч нарса бермайсиз, қачон сизнинг йигирма динорингиз бўлса ва бир йил ўтса, ундан ярим динор закот берасиз» (Абу Довуд ривояти).
Эътибор бериладиган ери, ҳижрий ҳисоб бўйича бир йил ўтишидир, милодий эмас. Яъни нисоб етган маблағ 354 кунга етса, бир йил ўтган ҳисобланади ва ундан закот бериш фарз бўлади, қачон мусулмонга закот фарз бўлса, закот ундан соқит бўлмайди.
Шунга кўра, сизнинг нисобига етган молингиз юқорида айтганимиздек ҳижрий ҳисобда тўла бир йилга етса, ундан закот бериш фарз бўлади, бир йил тўлгандан кейин унинг бир қисмидан ишлатиб қўйилишининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ, закот фарз бўлганича қолади. Шунинг учун ундан ишлатиб қўйган бўлиш-бўлмаслигингиздан қатъий назар, албатта ундан закот чиқаришингиз лозим.
Бу бир йил ўтгандан сўнг ишлатган бўлсангиз шундай. Аммо бир йил ўтмасдан олдин ундан ишлатган бўлсангиз, у ҳолда, ўша бир йил ўтгандан сўнг қолган маблағдан закот бериш фарз бўлади.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рaшта
13 робиус-соний 1436ҳ
2 феврал 2015м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ