Сиёсий етакчилик ҳамда унинг Уммат ғояларини рўёбга чиқаришда ва ўзгартиришга қаратилган ҳаракатни муваффақиятга элтишда тутган ўрни

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Сиёсий етакчилик ҳамда унинг Уммат ғояларини рўёбга чиқаришда ва ўзгартиришга қаратилган ҳаракатни муваффақиятга элтишда тутган ўрни
Доктор Муҳаммад Ҳивроний
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти марказий алоқалар қўмитаси аъзоси
Сиёсий етакчилик Умматга йўл кўрсатадиган ва насиҳат қиладиган органдир. Чунки келажак йўлни очиб берадиган, хавф-хатарлардан уни огоҳ этадиган ва то ғоясига етгунича тўсиқларни енгиб ўтадиган мана шу сиёсий етакчиликдир. Нега ҳам шундай бўлмасин, ахир, у йўлни кўра биладиган онгли етакчилик бўлиб, қўлида ўзгартириш лойиҳаси бор бўлса. Шунингдек, ўзгартириш кайфиятини ва Уммат манфаатларини яхши билиб, уни табанний қилса ҳамда бу манфаатларни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилса. Бунга қўшимча, Умматга макр қилиб, унга қарши тил бириктириб, тузоқ қўяётган ҳар қандай кимсанинг пайига тушади, фитналарни амалга ошишидан олдин фош этади, малайларни шармандасини чиқариб, Умматга қарши тўқилаётган ёвуз режаларга зарба беради.
Умматга сиёсий етакчи бўлишга лойиқ ушбу томон Уммат воқелигини ҳар томонлама кўра оладиган оқил бўлиши, ўзининг таклиф этаётган ўзгариш йўлини онгли равишда англайдиган, сиёсий тажриба ва маҳорат соҳиби бўлиши лозим. Шунингдек, Умматни қизғанадиган, Аллоҳ амрини бажарадиган, ҳаётнинг барча соҳаси учун манҳаж бўлмиш буюк Ислом лойиҳасини кўтариб чиққан, уни Умматга инъом этиб, воқеда уни татбиқ қилишда Умматга ёрдам берадиган томон бўлиши лозим.
Бу шундай сиёсий етакчиликки, ҳар қандай халқ унга жуда муҳтож бўлади, ҳеч бир ҳолатда ундан бошқасига эҳтиёж сезмайди. Чунки умуман олганда, халқлар ўзгариш ясашга ҳаракат қилар экан, уларнинг ҳаракатларида халқдаги бетартиб характер устун келади ва шундай бўлиши табиий ҳол. Мана шундай пайтда халқлар ўз ҳаракатларини тартибга солувчи бирор сиёсий етакчиликка эришмасалар, бошбошдоқликка юз тутишлари ва аянчли равишда муваффақиятсизликка учрашлари муқаррар. Бу оддий халқлар ҳолатида шундай. Аммо бу муваффақиятсизлик Ислом Умматининг ҳозирги ҳолатида, яъни ер юзининг барча паст-разил кимсалари, иблислари ва жиноятчилари Умматимизга панд бериш пайтини пойлаб турган бир пайтда янада аянчли бўлади!
Тўғри, Уммат оммаси Халифалигидан ажраган пайтда қўзғалди. У қатор қўзғолонлар билан мустамлакачи кучларга қарши ҳаракатга келиб, миллионлаб шаҳидлар берди. Бироқ, кўп ўтмай, мустамлакачилар ўрнатган малай ҳукмдорлар ҳукми остида қолди ва ўнлаб йиллар давомида уларнинг зулм ва репрессиясидан азият чекиб келди.
Халқлар тарихини варақлайдиган бўлсак, шунга гувоҳ бўламизки, мозийда аланга олган кўплаб қўзғолонлар ва ўзгариш ҳаракатларининг ҳоли ҳам шундай бўлган. Бироқ ўтган аср бошларида болшевиклар революцияси Чор Россияси ҳокимиятини мағлуб эта олди ва бунга мабдага асосланган сиёсий етакчиликка эргашгани учун муваффақ бўлди. Яъни бу Ленин бошчилигидаги Коммунистик партия етакчилигида эди. Бу партия қисқа вақт ичида биринчи давлат мақомини талашувчи етакчи давлатни барпо эта олди.
Франция революциясида ҳам шундай бўлганди. Ўшанда қўзғолон кўп адашганди ва ниҳоят мабда-тузумга асосланган сиёсий етакчиликка эргашган. Шунда бу етакчилик капиталистик тузум асосида Ғарб давлатларининг ҳозирги моделини барпо этган. Бугунги кунда сиёсий етакчилик ролини амалдаги сиёсий партиялар бажармоқда. Одамлар айни партияларни қўлидаги лойиҳа ва дастурларга биноан сайлашяпти.
Ислом Уммати эса, унинг сиёсий етакчилиги Росулуллоҳ ﷺ эдилар. Ул зот кенг қамровли ўзгариш жараёнига раҳбарлик қилиб, 13 асрдан зиёд ҳукм сурган Ислом давлати қасрини бунёд этдилар.
Пайғамбаримиз ﷺдан сўнг Умматнинг сиёсий етакчилигини Умматни буюкликка кўтарган халифалар тамсил этарди. Яъни ичкарида Исломни татбиқ қилиш, ташқарида уни бутун оламга жиҳод орқали олиб чиқиш билан Ислом давлатини бир неча аср мобайнида умматлар эҳромининг чўққисида ушлаб турдилар. Ўша вақтда ер юзининг иккита йирик давлати бўлган буюк Форс ва Рум давлатлари мағлубиятга учратиб, йўқ қилинди.
Бу ҳол фақат ушбу Уммати Каримага чекланиб қолмаган, балки Исломдан олдинги умматларда ҳам бўлган. Масалан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:
«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمْ الْأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لَا نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ» قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: «فُوا بِبَيْعَةِ الْأَوَّلِ فَالْأَوَّلِ، أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Саҳобалар бизни нимага буюрасиз? – деб сўраган эди, айтдиларки: Энг биринчисининг, яна биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини ўзларига беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди». (Муттафақун алайҳи).
Кейин кофир Ғарб Уммат фарзандлари орасидан ўзига малайлар чиқариб, Исломни бошқарувдан четлатиш ва мусулмонлар ҳаётидан ажратишда улар билан ҳамкорлик қилгач, уламолар ва машойихлар Умматнинг сиёсий етакчиларига айланиб қолди. Шунда золим режимлар муфтиларни ўзларига яқин қиладиган, машойихлар тайинлаб, уларни режим сафига олиб кирадиган бўлишди. Чунки одамларнинг шу уламо ва машойихларга эргашишини билар эди. Шунинг учун жобир подшоҳлик асрида мусулмонларни сиёсий жиҳатдан етаклаш учун сарой уламолари синфини пайдо қилишди. Бу жинояткор режимлар Исломга қарши курашиш билан бир вақтда, покиза атқиё уламоларга ҳам қарши кураш олиб боришди.
Кўп замонлар мана шу золим режимлар бошқаруви пайтида одамларни «тарбиялаш»да сарой уламолари ката роль ўйнади. Бу Саудия, Миср ва бошқа исломий юртларда яққол кўзга ташланар эди.
Аммо Уммат ўз ҳаққини танийдиган ва ўн йилдан бери бу жиноятчи ҳукмдорларга қарши қўзғаладиган бўлгач, қўзғолон аҳли улардан бир нечтасини тахтдан йиқитишга, баъзиларининг тахтини ларзага келтиришга муваффақ бўлди. Бироқ, Уммат Афғонистон, Яман ва Ироқ каби юртларимизда улкан қурбонликлар берганига қарамай, исталган ўзгаришга эришолмади. Ҳатто баъзи давлатларда натижа том маънода ҳалокатли бўлди. Нега, чунки бунинг сабаби битта, у ҳам бўлса, Умматнинг нусратга олиб борадиган ва исталган ўзгаришни рўёбга чиқарадиган холис онгли сиёсий етакчиликни ўзига раҳбар қилиб олмаганидир.
Кейин Шом қўзғолони аланга олди. Бутун куфр давлатлари унинг хавфли эканини, хатарли йўналиш бўйича кетаётганини ҳис қилишди. Буни ҳис этишгач, дарҳол конференциялар ўтказишга шошилишди ва қўзғолоннинг қонхўр режимни йўқ қилишдек ўз мақсадига етиб бормасидан олдин уни бўғизлаб ўлдириш учун унга етакчиларни пайдо қилишди.
Америка бу нопок вазифани бажаришда айни давлатларга ролларни бўлишиб берди. Уларнинг ҳар бири ўз роли билан шуғулланиб, миллий кенгаш ташкил топди. Кенгаш муваффақиятсизликка учрагач, миллий коалиция тузишга ўтишди ва ўзлари унинг етакчиларини тайинлашди.
Кейин АҚШ Разведкаси Иордания ва Туркияда ҳарбий операциялар марказини тузди. Икки мамлакатдаги бу икки марказ Шомдаги жангчи гуруҳларнинг қўллаб-қувватланиш йўлларини назорат қилишга ҳамда ораларидан агентлар сотиб олишга муваффақ бўлди.
Шу йўсинда тил бириктирувчи давлатлар Шом урушига аралашиб, жангчи гуруҳлар тепасига ўзлари рози бўлган етакчиларни тайинлашди ва уларни ўзларига мустаҳкам боғлаб олишди.
Шу тарзда бу икки ҳарбий операциялар маркази жангчи гуруҳлар учун сиёсий етакчиликка айланиб қолди. Гуруҳ раҳбарлари Женева, Вена, Остона, Риёз ва Қоҳира конференцияларига олиб борилди. Шу нарса аён бўлдики, гуруҳлар қўзғолонга гўё сиёсий жиҳатдан етакчилик қилаётган бўлиб кўринсалар-да, бироқ, уни нусратга эмас, балки нопок шартномаларни бажариш орқали тиз чўктириш, оёқ-қўлини кишанлаб, йўқ қилиш ва қонхўр режимни қайта жонлантириш сари олиб кетаётганди. Зеро, гуруҳ раҳбарлари ифлос сиёсий пулларни олганларидан сўнг ушбу нопок шартномаларга имзо чекишди. Оқибатда, минтақаларни тинимсиз бўшатиб бериш, гуруҳлар бир-бири билан қирпичоқ бўлиш ҳодисалари юз берди. Қўзғолончилар қўлида жуда оз минтақалар қолди. У ҳам бўлса, қочқинлар лагерлари билан тўла эди. Кейин одамларга бир бурда нонлари ва яшаш шароитлари хусусида босим ўтказилди. Буларнинг барчаси қўзғолончиларнинг ҳалокатлари, чекинишлари ва мағлубиятларини акс эттирди.
Булардан ташқари, махфий қамоқхоналар очилиб, мухолафатчилар ва аҳдларида содиқ турган қўзғолончилар ҳибсга олиниб, ўша ерларга ташланадиган бўлди. Уларни ўлдириш ва суиқасд қилиш ҳоллари кўпайди.
Уммат жангчи гуруҳларнинг хавфли роль ўйнаётганини англаб етиб, улардан қўлни ювиб-қўлтиққа урди. Уларнинг ўрнига, нусрат олиб борадиган йўлни чизиб, ёритиб берадиган онгли холис сиёсий етакчиликни қидириб топишга киришди.
Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир бутун Умматда, айниқса, араб баҳори қўзғолонларида сиёсий етакчилик ишларини жуда маҳорат билан олиб борди. Бу унинг Миср, Тунис, Ливия, Яман ва Судандаги қўзғолонлар билан ҳамқадам бориб, кўрсатган ғайратларида яққол намоён бўлди. Ҳизб ҳозиру нозир, тинимсиз кузатувчи ва ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган етакчи вазифасини ўтади. Умматни ҳар бир кризисдан юз бермасдан олдиноқ огоҳлантирар, улардан сақланиш йўлларини кўрсатар ва уларнинг ечимларини тақдим этар эди.
Хусусан, Шом қўзғолонида уни қадамма-қадам кузатиб борди. Бошданоқ, Араб давлатлари Лигаси билан Форс давлатлари вазифаларидан огоҳ этди. Қолаверса, Сурия халқининг «дўстлари», деб аталган давлатлар қўйган тузоқлардан, Туркия режимининг қўзғолонда ўйнаётган ролининг хатаридан, донор давлатлар берувчи пуллардан, бу давлатлар билан гуруҳ етакчиларининг алоқа қилаётганидан, уларга қарам-тобе бўлиб қолишдан, ҳамма-ҳаммасидан огоҳлантирди.
Ҳизб ут-Таҳрир 2012, 2014 ва 2021 йиллари қўзғолоннинг ўз мақсадларига етиши учун йўл харитаси сифатида хизмат қиладиган учта сиёсий ҳужжат тақдим этди. Шунингдек, 2017 йил қўзғолончилар, ҳарбийлар ва халқ фаолларига очиқ хат йўллаб, унда жангчи гуруҳларнинг қилмишлари нақадар хавфли эканини ёритиб берди.
Бутун Умматга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Ислом давлатини барпо этиш учун унинг ақидасидан балқиб чиққан лойиҳани тақдим қилди ҳамда Уммат қўлига Ислом давлати дастури лойиҳасини топширди.
Лекин жинояткор режимлар ва уларнинг гумашталари содир этган қилмишлар, жангчи гуруҳлар қилмишлари, шунингдек, куфр давлатлари ўзларининг малайлари қўли билан Ҳизб ут-Таҳрирга қарши амалга оширган ташвиқотлари, барча-барчаси Умматнинг Ҳизбни ўзига сиёсий етакчи қилиб олишига тўсқинлик қилди.
Шундай бўлгач, Ислом Уммати ўз ишларини тартиблаштириб, кимни ўзига холис омонатгўй етакчи бўлишини танламоғи даркор. Чунки у яхшилик Умматидир. Бундай сиёсий етакчиликка Исломнинг муфассал ва тиниқ-шаффоф лойиҳасига эга даъват аҳлидан бошқаси яроқли эмас. Уммат ўзининг давлат барпо этиш ғоясини амалга ошириш учун шундай етакчилар билан Аллоҳнинг изни ила келаётган нусрат ва ғолиблик сари қадам ташламоғи даркор. Умматнинг динини қоим қиладиган ҳамда унинг куч-қудрати ва умматлар орасидаги етакчилик мақомини қайта олиб берадиган ушбу давлат шубҳасиз, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидир.
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]
Роя газетасининг 2021 йил 24 ноябр чоршанба кунги 366-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ