Марказий Осиёдаги Исломга қарши репрессиялар хақида
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Марказий Осиёдаги Исломга қарши репрессиялар хақида
Hizb-russia.info сайтида чоп этилган “Репрессии в Центральной Азии” номли мақолада гарчи муаллиф қирғизистонлик бўлгани боис, кўпроқ диққат-эътиборини ушбу республикадаги холатларга қаратган бўлса, биз ўзимизни воқелигимиздан келиб чиқиб, яъни Ўзбекистондаги холатни ёритишликни афзал деб билдик.
Американинг Freedom House – инсонлар хуқуқларини химоя қилиш ва ўрганиш билан шуғулланадиган ташкилотнинг айтишича, Марказий Осиё давлатлари бошлиқлари, ўз давлатларини кейинги 2 – 3 йил ичида ер курраси бўйича энг репрессив (зулм билан бошқариладиган) худудга айлантиришди.
Албатта бунга, ер юзи бўйлаб Ислом ва мусулмонларнинг дунёнинг сиёсий сахнасида тутган ўрни аввалгидан бошқача бўлиб бораётгани сабаб бўлмоқда дейишимиз мумкин. “Араб бахори” воқеалари, ушбу худуддаги бошқарувда ўтирган, асосан Россия ва Америка мустамлакаси бўлган малай бошлиқларни қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Бунга сабаб, ушбу худудда яшаётган халқнинг аксар қисми мусулмонлар эканлигидир. Албатта, бу мусулмонларга араб ўлкаларида бошқа мусулмонлар устида юргизилаётган тиғлардан оқаётган қонлар кўринмай қолмаслиги аниқ эди, шунинг учун, бу юртларда ўз вақтида бу ердаги мусулмонларни бир тизгинга солиб, ушлаб олиш кераклигини, акс холда бошқарув қўлдан чиқиши мумкинлигини, бу худуднинг устидаги етакчи хўжайинлар кўришди ва юқоридаги малай лайчаларни ўз вақтида бунга қарши чоралар кўришга чақиришди. Баъзилари айнан дунёда “Ислом халифалиги” деган сўз тарқаб кетган бугунги кунга келиб исломга қарши душманлигини кучайтирган бўлса, баъзиси аслида қони яҳудий бўлганлиги сабабидан “Араб бохори”дан бир неча йиллар олдин, исломга қарши адоватини секин асталик билан намоён қилиб келди.
Марказий Осиёдаги беш давлатнинг, булар Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистонларнинг бошқарувига назар ташлар эканмиз, буларнинг хаммасида зулмий истибдодга асосланган, ўзига фақат бошқарувдаги президент ёки шунга ўхшашларнинг фикрини асосий дастур қилиб олганлигини кўрамиз. Ва буларнинг хаммаси (Қирғизистонда баъзи истиснолар бўлиб ўтди, буни пастда шарҳлаймиз) тепаларидаги хўжайинларининг айтаётган талабларини яхши бажариб бораётганлари туфайли, ўзлари ўйлаб топган қонунларга биронталари хам амал қилмай, хоҳлаганча муддат бошқарувда қолишлари, хоҳлаган қонунга амал қилиб, хоҳлаган қонунга амал қилмасликлари, умуман олганда, оддий хол бўлиб қолди ва бунга хеч ким хеч нарса демайдиган бўлди (бу ҳам, инсонлар томонидан ўйлаб топиб, жорий қилинган қонунларнинг нақадар бўш ва саёзлигини кўрсатади).
Қозоғистон. Ахоли сони ва иқтисодий қуввати жиҳатидан ушбу худудда иккинчи ўринда турувчи давлат.
Қозоғистон дунё бўйича, Қуръонни расман тақиқлаб, уни “экстремистик адабиётлар” рўйхатига қўшган биринчи давлат бўлди. Шунингдек ушбу рўйхатда 207 та бошқа Исломий адабиётлар бор. 2011 – йилнинг декабрида, “қуролсиз нефтчиларнинг иш ташлаш митингларини давлат томонидан отиш” воқеасидан кейин, бу мамлакатда Исломга нисбатан зулмлар кўлами сезиларли даражада кучайган.
Шунингдек Қозоғистон, диний ибодатларни бажаришда жуда қаттиқ нормаларни жорий қилган бўлиб, агар улар бузиладиган бўлса, хукумат миллий хавфсизлик хизмати томонидан қаттиқ чоралар кўрилиши билан огоҳлантирилган.
2011 – йил ноябр ойида Қозоғистон тоғути Назарбоев, “”Диний фаолият ва диний уюшмалар” тўғрисида куфрий қонун чиқарди. Унда давлат идораларида намозхоналар бўлишини тақиқлаш, давлат рўйхатидан ўтмаган холда диний фаолият кўрсатишга қарши чоралар каби кўрсатмалар айтиб ўтилди.
Кейинги 10 йил ичида Қозоғистонда Исломга қарши репрессив, зулмий истибдод амалиётлари бир неча марта ўтказиб келинмоқда, кўп холларда мусулмонлар ушлаб қамалмоқда, баъзи холларда ўлдирилмоқда. Бу ишларга хукумат “махсус операция” ўтказилди, деб жавоб бериб бораяпти, уларни эса хеч ким жавобгарликка тортишни ўйламайди ҳам.
Бундай жирканч ва бехад уятсизликнинг энг катта намунаси, яқин кунларда, 2013 – йил, октябр ойида, 3 фарзанднинг онаси Войтенкова Наталья воқеасидир. Бу аёл эрининг давлат томонидан нохақ қамалиши, бунга қарши бир неча хуқуқий ташкилотларга мурожаат қилгани ва бу ишлар фойда бермагани тўғрисида, мусулмон умматига қилган мурожаати видео кўринишида интернетга тарқагани учун, Ислом умматидан ёрдам сўрагани учун, диктатор Назарбоевнинг жирканч куфрий тузуми, бу муслимани 5 йилга қамоқ жазоси тайинлаб, озодликдан махрум этди.
Қозоғистон ташқи сиёсий қарашлари юзасидан, Россияга қарам хисобланади.
Туркманистон. Ушбу худудда энг катта газ заҳирасига эга бўлган давлат. Совет шўролари парчаланган вақтдан бошлаб Сапармурот Ниёзов диктатураси остида бўлган. 2006 – йил тўсатдан бу золим хокимнинг вафотидан кейин, хозирда Қурбонгули Бердимухамедов томонидан истибдод қилиб, ушлаб турилибди.
2003 – йил Сапармурот томонидан ишлаб чиқилган, “диний уюшмалар ва эътиқод эркинлиги” тўғрисидаги қонунга амал қилина бошлангандан кейин, ушбу мамлакатда ҳам мусулмонлар устидан назорат турлари кенгайтирилди ва қаттиқлаштирилди.
Туркманистондаги масжидларнинг хаммасида, кириш қисмида албатта Туркманистон байроғи бўлиши ва ичкарида эса, кўринадиган жойда, Сапармурот томонидан ёзилган “Руҳнома” китоби албатта бўлишлиги жорий қилинди. Имомлар ҳам намозларни бошлашдан олдин, аввал туркманбоши (Сапармурот)га мақтовлардан кейин, намозни бошлаш буюрилди.
Туркманистондаги репрессив зулмларнинг энг ёрқин мисоли қилиб, 2004 – йил мартида, собиқ хукумат муфтийси Насруллоҳ ибн Ибодуллоҳ устидан олиб борилган жиноят ишини айтиш мумкин. У 2002 – йил, “Туркманбошига қарши суиқасд уюштиришда гумон қилинган шахсларга хайрихоҳ муносабатда бўлгани учун” деган гумон билан айбланиб, 22 йилга қамалган.
АҚШ нинг Туркманистондаги элчиси Трейси Энн Джейкобсон, Ниёзовни бу ишларини юқори бахолаб, уни мақтаган. Кўпроқ Америка таъсирига ўтиб бораётган Туркманистон президенти тўсатдан вафот этди ва унинг ўрнига, унинг шахсий врачи Қурбонгули Бердимухамедов “ўта адолатли” тарзда президент бўлиб қолди ва албатта бунинг натижаси Туркманистон ва Россиянинг ўртаси илиқлашишига олиб келди.
С. Ниёзовдан кейин, мамлакатда Исломга нисбатан зулмнинг савияси ўзгаргани йўқ. Хозирда ҳам мамлакат дунёдаги энг репрессив, зулм билан бошқарилаётган давлатлардан биридир.
Тожикистон. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам, Исломга қарши курашда атрофидаги қўшниларидан орқада қолишни хеч ҳам истамаётгани очиқ ойдин намоён бўлмоқда. Тожикистон қамоқларида минглаб зулм кўрган мусулмонлар, кундан – кун устиларидаги зулмдан азиятда қолиб кетишмоқда.
Дунё бўйлаб ислом имомларининг шариатни бутунича тўлиқ ҳаётга татбиқ қилишга қилаётган чақириқлари кундан – кун кўпайиб бораётгани, Имомалини ҳам тинчлигига путур етказмай қолмади. Албатта, бу каби даъватларни кўпчилик ёшлар араб давлатларида ўқиб келиши натижасида тушуниб бориши маълум. Бу нарсага эса, Имомали қандай чора кўришни ўйлаб, охири мамлакат худудидан араб юртларига ўқишга борган талабаларни қаттиқ назорат остига олишни йўлга қўйди, кейинчалик у томонларда ўқиш учун боришни тақиқлашга харакат қилди.
Ички сиёсатини хам яхши бошқара олмайдиган Тожикистон хукумати (бунинг сабаби, мамлакатда Имомалининг оилавий коррупцияси ва бутунлай хокимиятни эгаллаб олгани, ахолини ишга яроқлисининг 80 % га яқини Россияда мухожир бўлиб кун кўриши, мамлакатни иқтисодий жиҳатдан ўта саёз кучга эгалиги ва бошқ.) Исломнинг тарқалишига қандай чора кўришни ўйлаб, турли чораларни кашф қилди. Масалан, Тоғли Бадахшонда тинч ахолини қириб ўлдириш, интернет ресурсларни тўсиш, тўйларда, диний маросимларда келувчилар сонига чегара қўйиш каби муолажаларни жорий қилиб кўрди.
Яқинда бу тузум ҳам ўзининг асл башарасини бутун оламга кўрсатди. Холис исломга даъват қилгани учун 5 йилга қамалган, Ҳизб ут – Таҳрир йигитини, қамоқнинг ўзида яна суд қилиб, 23 йилга озодликдан махрум қилди. Бу билан Имомали режими аслида Исломга нисбатан қандай муносабатда эканини кўрсатди холос. Бошқа хеч нарсага эришгани йўқ.
Мамлакат худудида бу тоғут малайининг бундай разилликларига, бошқа давлатлардаги каби, албатта мамлакат имомлари ва диний раҳнамолари катта хисса қўшишди.
Қирғизистон. Бир қарашда Марказий Осиё худудида Исломга муносабати сал яхшироқ кўринадиган ва сиёсий режалаштириш холати хам энг саёз, мувозанатсиз давлат. Унинг Исломга муносабати яхши бўлиши ҳам аслида унинг сиёсий номувозанатлилигидадир. Бу мамлакатда 20 йил ичида, 2 та революция бўлди, 3 та президент алмашди.
Қирғизистон сиёсати бугунги кунда Россия сиёсий бошқаруви остида бўлгани учун, унинг Исломга нисбатан бўлган қараши ҳам шунга қараб шаклланади. Яъни хукумат Исломга ва унга холис даъват қилувчиларга нисбатан қаттиқ зулмли чоралар кўришни жорий қилиб бораётганилиги хаммамизга маълум.
Яқин кунларда Қирғизистон хукумати, “терроризм”га (аниқроғи Исломга) қарши кўриладиган чораларга ўзгартириш киритди ва бу сохада айбли деб топилганларга жазо муддати, умрбод қамоқ деб белгиланди. Экстремизм билан айбдор бўлганлар эса камида 15 йилга қамоққа тиқиладиган бўлди. Бу каби жиноятлар билан эса 90% холларда мусулмонлар дин сабабидан ушбу жазога тортилади.
2003 – йилда Акаев Исломга қарши курашни, экстремизм хақида қонунни ишлаб чиқариб, бошлаб берди. Лекин у бу қонунга тўлиқ амал қилишга бироз қўрқди, сабаби давлатнинг бошқарувга қийналиб турган бир вақтда аксар ахоли мусулмон бўлганлиги, бу амалиётга қарши одамларни қўзғатиб юбориши мумкин эди. Лекин ушбу қонунда давлат учун, Исломни хорлаш учун хар қандай манфаатлар етарли қилиб берилган эди.
2005 – йил хокимиятга Бакиев келиши билан, Акаев томонидан ишлаб чиқилган қонун қабул қилинди ва кучга киритилди.
Қирғизистон хукумати амалга оширган Исломга қарши ишлардан энг кўзга кўринганлари, Қорасув жомеъ масжиди имоми Рафиққори Камоловни Ўзбекистон МХХ ходимлари билан биргаликда отиб ўлдиришди. Имомларни ўлдириш бу билан тўхтамади. Ушбу Исломга холис даъват қилган, хақиқий Исломий ҳаётга чақирган имомни, давлат ходимлари Қирғизистон бош муфтийси Муротали Жумановдан, террорист деб эълон қилишни талаб қилишди, лекин бош муфтий шаҳид имомнинг жанозасида уни “шаҳид” деб номлаб, унга буюк унвон берди. Орадан кўп ўтмай, бу муфтий хам номаълум сабабларга кўра ўлдирилди.
2010 – йил июн ойида Россия томонидан уюштирилган оммавий қирғиннининг мақсади, миллатлараро этник низо чиқарилди деган даъво билан ушбу қирғинни, ушбу мамлакатда катта мавқега эришиб бораётган Ҳизб ут – Таҳрир устига юклаш ва бу билан Исломга катта зарба бериш бўлди, лекин Ҳизб ут – Таҳрирнинг ушбу қирғинда зулм кўрган ўзбекларга асосий ёрдам ташкил қилиш ва бошпана билан таъминлашда катта хизматлар кўрсатгани бу режани пучга чиқарди.
Хукумат устига Алмазбек Атамбаев келганидан кейин, у сиёсий бошқарувни Россия йўналишига мутлоқ ўгирди, пировардида Исломга нисбатан аввалгидан ҳам қаттиқ чоралар ва бошқа хийлалар тузиб, жорий қилина бошлади.
Ўзбекистон. Бу мамлакат бошқарувини 1989 – йилдан бери бўшатмай келаётган золим, қонхўр диктатор ва бошқа жирканч сифатларни ўзида жамлаган яҳудий Каримов, Исломга қарши курашда хаммадан ҳам олдинда десак муболаға бўлмайди. Чунки бу куфрнинг югурдак малайи, атрофидаги ҳамтовоқларидан фарқли ўлароқ, ўзи яҳудий бўлгани сабабидан, хукумат устига келиши биланоқ Исломга қарши курашни бошлаб юборди. Аввалда унинг қўлидаги мамлакат янги бошқарувда бўлганлиги, совет иттифоқининг парчаланиши вақтида ўрнида пайдо бўлган давлатчаларнинг сиёсий куч – қуввати жуда паст бўлганлиги сабабидан, то хукумат сифатида куч йиғиб олгунча, бироз муддат, Исломга қарши қонунлар мавзуси жим турди. Ва орадан 6 – 7 йил ўтиб, давлатнинг сиёсий куч – тизилмаларининг бошқарувини бирмунча қўлига ўтказиб олгандан кейин, тезлик билан Исломга қарши очиқдан очиқ уруш бошлади.
1999 – йилнинг 16 – февралида Каримов ва ИИ вазири хоин Алматов билан биргаликда ишлаб чиқилган сценарийлар бўйича Тошкентнинг бир нечта катта бинолари портлатилди. Масалан Вазирлар Махкамаси биноси, Миллий Банк биноси… ва х. ҳамда бу ишларни ўзи учун энг асосий рақиб деб билган Ҳизб ут – Таҳрирга юклади. Табиийки, Ҳизб ут – Таҳрир йигитлари ҳам буни бўйнига олишмади, чунки Ҳизб ут – Таҳрирнинг ўзи белгилаб олган низомида, хеч қандай куч ишлатиш, зўравонлик, жисмоний услуб қўлланишликни инкор қиладиган ташкилот, деб аниқ тиниқ қилиб кўрсатиб қўйилган бўлиб, алҳамдулиллаҳ, Ҳизб ут – Таҳрир шу кунгача бу йўлидан оғишмай келмоқда. Кофир Каримов эса ўзи қилган жирканчликни Ҳизб ут – Таҳрирга юклаш учун энг классик усулни қўллади. Ҳизб йигитларидан бир нечтасини ушлаб, олиб келиб, уларни инсон ақли сиғмайдиган азоблар билан азоблади, лекин Ҳизб йигитлари бу каби қийноқларни “Аллоҳнинг бераётган синови” деб мардона туриб беришди. Куфрнинг юзсизлиги эса аниқ ва равшандир. Улар энг қабиҳ йўл билан бўлса ҳам, энг жирканч усул билан бўлса ҳам, манфаатларини хамма нарсадан устун қўйганликлари учун, мақсадларига эришишни иложини қилишди, улар ўша қийноқдаги йигитларнинг оила аъзоларини, махбус йигитларнинг олдига олиб келиб, баъзиларини хатто номусларига тажовуз қилишгача боришди. Натижада Ҳизб йигитлари қилмаган ишларини “қилганмиз” деб имзо қўйиб беришди, давомига эса, иккиюзламачи, гапининг субути йўқ, фақатгина Каримов маъқул топган нарсани гапирадиган, телевидение ишга тушди. Ўзбекистон телевидениеси хаммага маълумки, фақатгина хукуматнинг ифлос ишларини тарақатишда хизмат қилишдан бошқа тайинлироқ, маънилироқ кўрсатув қилмаган. Каримовнинг Исломга қарши кураши шу билан жадал ривожланиб кетди, оммавий тарзда Ҳизб ут – Таҳрирнинг аъзолари йўқ қилина бошланди. Чунки бу вақтгача Ҳизб ут – Таҳрирни биронтаси чиқиб, бу ёмон деб эълон қилмаган ва Ҳизб ҳам ўзини яширмай бемалол фаолият олиб бораётган эди. Каримов ўзининг мақсадларига, гўёки етишаётгандек хис қила борди. Ҳизб ут – Таҳрир аъзоларининг аксарини қамади ёки ўлдирди, шундан кейин бу жирканч кофирнинг салибчилик харакати кейинги поғонага ўтди, энди навбат бошқа, Исломнинг хар қандай кўрнишини ифодаловчи мусулмонларни йўқотишга ўтилди. Давлат идораларида намоз ўқиш тақиқланди, бошқарув органида намоз ўқувчилар чиқиб қолса сўзсиз, хеч қандай савол-жавобсиз ишдан хайдалди, ошхоналарда намозхоналар йўқ қилинди, спиртли ичимликлар ичиш мумкин эмас, деган ошхоналарда мажбуран ароқ соттирилди, баъзи ерларда хатто тўйларга, агар у ерда спиртли ичимликсиз тўй бўлаётган бўлса МФЙ ходимлари томонидан ароқ олиб бориб тарқатилди. Телевизорда бир йигит давлат рўйхатидан ўтмаган масжидда намоз ўқигани учун қамалганини, катта террористик харакатни таърифлагандек қилиб вахималар билан кўрсатилди, Қуръон ўқитган хужраларни вахимали зиндон кўринишида, бутун халққа террорчи тайёрлаётган қилиб кўрсатилди, аёллар ўранишига қарши тарғибот бошланди, бозорларда ўраниш учун мос келадиган катта рўмол ва хижобларни сотиш тақиқлаш даражасигача боришди, (бу мавзуда алохида мақолалар ёзганмиз). Каримовнинг Исломга қарши қилган зарбалари кўплигидан хатто уларни мияга жамлаб олишга хам имкон бўлмай қолди.
2005 – йил май ойида Андижон шаҳрида, шаҳар марказига тўпланган бир минглаб аёллар, қариялар ва гўдагу бошқалар демасдан хаммасини битта қилиб умумий қирғин қилиб ўлдиртириб юборди. Бебурд Каримов ўшанда ҳам бутун дунё ОАВ вакиллари билан бўлган пресс-конференцияда “ Бу ишларни ортида Ҳизб ут-Таҳрир турибди” деб навбатдаги тухмат тошини отди. Лекин унинг бахтига қарши, дунёдаги барча нуфузли тахлилчилар ва тадқиқот марказлари бир овоздан Ҳизб ут-Таҳрир моддий услуб билан курашмаслигини айтиб чиққанларидан сўнг, Каримов ва унинг жиноятчи шериклари шарманда бўлишиб, иддаолари пуч бўлиб чиқди. Лекин ор-номус нималигини билмайдиган Каримов ва унинг хамтовоқлари пинагини бузмай секин аста курашни Исломнинг умуман сиёсий томони хақида ўйламайдиган, “тасаввуфчилар”га қаратди. Уларни янги гуруҳ, деган ном билан, жазолаш бошланди, соқол қўйиш йўқ қилинди, кўчада дўппи кийиб юриш “арабларнинг одати” деган янги жиноят турига киришлиги кашф бўлди, хукумат худудида умуман исломий кўринишда юрадиган шахсни жарималарга тортиб, баъзи холларда қамаб чора кўрилди. “Ваҳҳобий” деб қанча одамлар қамалди, кейин “Нурчилар” деган гуруҳ чиққанлиги кашф бўлди, бу каби хурмача қилиқлар хозиргача тўхтагани йўқ. Каримовнинг Исломга қарши қилган урушини энг кўзга кўринадигани деб алохида бир ишини айтиш мушкул чунки, бу кофир, манфур, жирканчнинг, Исломга қарши қилган хар бир қадами Ўзбекистон мусулмонлари қалбида оғир доғ бўлиб қолмоқда.
1999 – йили бошланган қамашлар мана бугунга келиб, хар ой камида 2 ёки 3та шаҳид чиқиши билан билан кўринмоқда. Ўзбекистоннинг қамашлар борасида тутган йўлини айтадиган бўлсак, 2006 – йилгача муддати етганлар қамоқдан келиш имконида бўлди, лекин 2006 – йилдан кейин Каримовнинг Ҳизб ут – Таҳрирга нисбатан душманлиги янада кучайди, шу йилдан бошлаб биронта ҳам Ҳизб ут – Таҳрир аъзоси қамоқдан чиқмайдиган бўлди, хеч қандай сабабсиз, қамоқнинг ўзида яна муддат қўшиб қўйиш одатий холга айланди.
Каримов холис мусулмонларни қамаш билангина чекланиб қолмади, балки унинг миясига Исломга қарши нимани қўллаш фикри келса уни албатта жорий қилди. 2010 – йилга келиб, махалла масжидлари ёппасига ёпиш бошланди, ёпилган масжидларни халққа бўлиб берилди, Наманганда хатто, бўлиб берилган уйни(масжидни) олган шахс, “бу ер масжид бўлган экан бу ерда яшашдан Аллоҳдан қўрқаман” деган сўзни айтганда, “кириб яшайсан, акс холда, ДЭО(диний экстремистик оқим)чи бўласан” деган жавобни олган холатлари бўлди. Бундан ташқари Каримов Исломга қарши курашни зулм билан давом эттиришда чарчамай келмоқда, масалан телевидениеда диний маънодаги кўринишлар нол даражага олиб борилди деса ҳам бўлади, исломга салгина холис даъват қилган, деб гумон қилинган Хайрулло Хамидов, хеч қандай сабабини кўрсатмасдан қамоққа ташланди, фақатгина Ислом университети ёки баъзи бошқа журналистлар томонидан чиқарилаётган кўрсатувлар эфирда қолди холос, бу кўрсатувларнинг хаммаси, ёки ДЭО чиларни танқид қилиш учун, ёки аёлларни Исломий кийинишдан қайтариш учун, ёки биронта халоқий сифатни тарғиб қилиш учун бўладиган бўлди. “Ислом ахлоқдан иборат холос, Ислом ахлоқ дини” деган тушунчага олиб борилди.
Бу каби мусулмонларни зулм билан хорлашларни тинимсиз санаб тугата олмайсиз, аммо бизни энг қаттиқ ачинтирган нарса шу бўлдики, куфр тузумига бу ишларни рўёбга чиқаришда энг катта ёрдамни ўзимизнинг мусулмон деб хисоблаб юрилган “олимларимиз”, “диний рахнамоларимиз” беришди. 1999 – йилгача хеч ким Ҳизб ут – Таҳрирнинг “хатоси”ни гапирмас, уни “адашган” деб хисобламас, ёки бу тўғрида гапирилмас эди. Қачон Каримов унга қарши уруш очгандан кейин, халққа диний одамлар оғзи билан Ҳизб ут – Таҳрир нотўғри деб уқтириш зарур бўлиб қолди, фитна илмида устаси фаранг Каримов хайдаб юборган диний “олим”ларни қайтариб олиб келтирди, ўзи томонидан зўр шароитлар яратиб берилди, эвазига Ҳизб ут – Таҳрирнинг адашганлигини халққа уқтириш, “Ислом ахлоқ дини” деган чегарадан ташқарини кўра олмайдиган ва онгсиз қилиб тарбиялаш керак эди ва албатта бу ишлар қойилмақом қилиб амалга оширилди.
Исломга қарши курашда, Ўзбекистоннинг деярли хамма, давлат назаридаги уламолари жуда катта “ҳиссаларини” қўшиб боришмоқда, хатто баъзилари телевизорга чиқиб “мен Аллоҳ олдида жавоб бераман, болаларинг масжидга кирмай мактабда ўқисин” деб баёнот қилди, баъзилари аёлларнинг ўраниб юришини арабларнинг миллий кийими, бизда ўранмай юрса ҳам Исломга амал қилиш мумкинлигини исботлаган бўлди, баъзиси Каримов юзага чиқарган қанақадир “Авесто” нинг пайғамбар бўлганлигини исботлади. Яна баъзиси Каримовни кофир эмаслигини исботлаш мақсадида, унинг Қуръонга қўлини қўйиб қасам ичганини зўр бериб овоза қилишга уринди. Шу ўринда шу масалага ҳам озгина назар ташлаб ўтсак, бизда, аҳли сунна вал жамоада, инсонни иложи борича куфрдан сақлаб, исломда олиб қолишга интилинилади. Каримов эса президентликни бошлагандаёқ куфрдан бошлади, яъни инсонлар томонидан чиқарилган қонунларни Қуръон билан тенглаштириб, ўзини қасам ичган қилиб кўрсатди вахоланки Исломда қасам ичиш фақатгина Аллоҳнинг номи билан бўлар эди. Бундан ташқари Саудия орқали Америка ўз кўрсатмаларини бериш учун Саудияга чақирганда, ўзини умра қилган қилиб кўрсатди, лекин бу кофир, хатто Каъбанинг ичига кириб ҳам ақалли бир ракаат намозга бошини қўя олмади, бундан ташқари бугунгача бирон марта оғзидан “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси чиққани кузатилмади ва шунча вақтдан буён, уни бир неча тур мусулмонлар гуруҳлари бир неч бор тинимсиз “кофир” деб келишмоқда, агар инсон мўъмин бўлса, биров уни “кофир” деганда, ақалли бир марта бўлса ҳам чиқиш қилиб, мен “кофир эмасман” деб айта олиши керак эди. Бундан ташқари 2005 – йилда Ўзбекистонни хайкалларга тўлдириб бораётган Каримов, яна бир ўзи сиғинадиган бутни, ўзи қурган “мустақиллик майдони” олдига қуриб битирди, бу “эзгулик аркаси” деб номланган бу хайкалнинг очилиш маросимида, тўғридан – тўғри узатилаётган телевизор унинг асли ким эканлигини фош қилиб қўйди, бу маросимда Каримов жумладан шундай деди, “Бу арка устидаги кўкка кўтарилаётган турналар, бизага илоҳий бир қуч қувват бағишлайди!” бу сўзлар билан Каримов очиқ ойдин ўзининг мутлоқ кофир эканлигини исботлаган эди ва бундан кейин биз бирон марта (бундан олдин ҳам) унинг “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтганини эшитмадик, бундан келиб чиқадики, Каримов асли, яҳудий масон эканлиги очиқ ойдиндир.
Яна мавзуга қайтсак, хулоса қилиб айтганда хозирда Марказий Осиё худудида, Исломнинг хукм эгаси кўринишидан, ушбу давлатларнинг устида мустамлака қилиб турганлар хамда бу мустамлакачиларнинг режасини жорий қилиб бераётган малай хокимлар, хаммаси бирдек қўрқишади ва бунга жон – жаҳдлари билан, бор имкониятларини ишга солиб қаршилик қилишлари аниқ, шунинг учун уларнинг бу борада қиладиган ишларини хеч ким таҳлил қилмайди, текширув ўтказмайди, жавобгар қилмайди.
Чунки бу жамият манфаатлар устига қурилган жамиятдир ва бу манфаат йўлида хар қандай қонун четлаб ўтилади ва бу четлаб ўтишга яна бир янги қонун ўйлаб топилади ва буни қисқача қилиб “демократия” – дейилади.
Лекин Аллоҳ ўз ишини жорий қилганда хар қандай инсон ҳам, унинг ўйлаб топган қонуни ҳам иш бермаслигини хаммалари яхши билишади ва албатта ўша кунлар етиб келди ин ша Аллоҳ, жуда оз муддатда, биз Аллоҳнинг иродаси билан, бу тоғут малайларнинг пароканда бўлиши ва мусулмонларнинг ўзларини Исломий давлатлари қад кўтариши гувоҳи бўламиз. Амиийн.
Лекин биз мусулмонлар бу каби холатлардан заррача ташвишга тушмай ўзмизнинг олдимизга қўйган олий мақсадимиз сари хотиржамлик билан интилишда давом этамиз, зеро суюкли Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам бизларга бу холатлар тўғрисида огоҳлантириб айтганлар ва бу ишларнинг охирида албатта Пайғамбарлик минхожи асосидаги халифалик яна ҳаётга қайтишини бизларга эслатиб ўтганлар.
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: تكون النبوة فيكم ما شاء الله أن تكون، ثم يرفعها الله إذا شاء أن يرفعها، ثم تكون خلافة على منهاج النبوة فتكون ما شاء الله أن تكون، ثم يرفعها الله إذا شاء أن يرفعها، ثم تكون ملكًا عاضًا فيكون ما شاء الله أن يكون، ثم يرفعها إذا شاء الله أن يرفعها، ثم تكون ملكًا جبرية فتكون ما شاء الله أن تكون، ثم يرفعها الله إذا شاء أن يرفعها، ثم تكون خلافة على منهاج النبوة، ثم سكت
“Росулуллоҳ صلى الله عليه وسلم : Пайғамбарлик сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича бўлади, кейин уни Аллоҳ хохлаган вақтда кўтаради, кейин Пайғамабарлик минҳожи асосидаги халифалик бўлади, у Аллоҳ хохлаганича бўлади, кейин уни Аллоҳ хохлаганида кўтаради, кейин зўравон подшохлик бўлади, у Аллоҳ хохлаганича туради, кейин уни Аллоҳ хохлаганида кўтаради, кейин золим, жабрий подшохлик бўлади, у Аллоҳ хохлаганича туради, кейин уни Аллоҳ хохлаганида кўтаради, кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги халифалик бўлади – дедилар. Сўнг жим қолдилар.” (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Баззор ривояти)
Ҳизб ут-Таҳрирининг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
27.11.2013й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми