Иттифоқлар йирик давлатларнинг ҳукмронлик ва нуфуз талашув воситаларидан биридир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Иттифоқлар йирик давлатларнинг ҳукмронлик ва нуфуз талашув воситаларидан биридир
https://www.alhurra.com/ веб-сайтининг (ҳижрий 1443 йил 16 зулҳижжа, милодий 2022 йил 15 июл пайшанба куни) нашр қилган хабарида бундай дейилади:
Пайшанба куни «АҚШ, «Исроил», Бирлашган Араб Амирликлари ва Ҳиндистон раҳбарлари «I2U2» гуруҳининг виртуал учрашувини ўтказдилар. Оқ уй томонидан нашр қилинган баёнотга кўра, учрашув дунёда гувоҳ бўлинаётган айрим йирик муаммоларга қарши туришда ушбу иштирокчи давлатлар жамиятларининг фаолиятини кучайтиришга қаратилган.
Учрашувда сув, энергетика, озиқ-овқат, транспорт, соғлиқни сақлаш, космонавтика соҳаларида қўшма инвестициялар ва янги ташаббуслар муҳокама қилинган».
Роя:
Бунга жавобан, устоз Аҳмад Хутвоний Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиосига берган изоҳида бундай деди:
«Ушбу давлатлараро янги гуруҳ уюшмасининг мақсади, тўрт давлат («АҚШ, «Исроил», Бирлашган Араб Амирликлари ва Ҳиндистон) ўртасида – эълон қилинганидек – қўшма инвестицияни ривожлантириш эмас. Мақсадлари бундан мутлақо бошқа. Масалан, Америка Ҳиндистонни Хитойга қарши кучли рақиб бўлиши учун ўз ёнига олмоқчи. Яҳудий вужудининг иттифоқда бўлиши эса, улар билан ҳиндулар ўртасида ўзаро ўхшашлик ҳақиқатларининг борлиги, яъни ҳар икки давлатнинг ҳам мусулмон юртларида босқинчилик қилаётганларидир. Яҳудий вужуди Фаластинни, Ҳиндистон Кашмирни босиб олган. Америка яҳудий вужудини иттифоққа қўшиш билан Ҳиндистонни ҳам қўллаб-қувватлаяпти ва худди яҳудийлар Фаластинга қилишгани каби ҳиндуларга ҳам Кашмирга тўп-тўп бўлиб кўчиб келишлари йўлларини ўргатяпти. Амирликларнинг иттифоқдаги роли эса, «Abraham Accords» (янги иброҳимий иттифоқи) деган нарсага раҳнамолик қилувчи давлат, деган баҳона билан Исломга қарши курашиш ва унга ҳиндуизм билан зарба беришдан иборат. Муҳаммад ибн Зойид, Биратниянинг малайи ва Америка гуруҳидаги жосуси бўлишига қарамай, ундан мусулмонларга тинимсиз ҳанжар уриш ва барча Ислом душманлари билан иттифоқчилик қилишда қурол сифатида фойдаланилмоқда».
Роя газетасининг 2022 йил 27 июл чоршанба кунги 401-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ