Божхона иттифоқига аъзо бўлишда Қирғизистон аҳолиси учун нажот борми?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Хабар ва таҳлил
Божхона иттифоқига аъзо бўлишда Қирғизистон аҳолиси учун нажот борми?
Хабар: (www.24kg.org) ахборот агентлигининиг хабарларига кўра, Қирғизистон жумҳуриятининг иқтисод вазири Темир Сариев матбуот конференциясида шундай деди: “Қирғизистонни божхона иттифоқига қўшилмаслиги мамлакат учун жуда кўп қийинчиликларга олиб келади”. Ва яна шуларни таъкидлади:
“Қирғизистонни божхона иттифоқига аъзо бўлишлиги умумий иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш орқали, малакатимиз фуқароларини божхона иттифоқи таркибидаги давлатларга ишлаш учун боришларига боғлиқ бўлган кўплаб муаммоларни ечишга ёрдам беради”.
СНГ давлатлари учун энг муҳим ютуқ, бу транспорт ва умумий темир йўли бозори атрофида бирлашиш, ягона божхона тарифини жорий қилиш, техника бошқаруви учун ягона қонунни ташкил қилишдир.
Шарҳ: 1995 йилда Қозоғистон, Россия ва Белорусия раҳбарлари биринчи марта Божхона иттифоқини тузиш хақидаги шартномани имзоладилар, кейинроқ унга Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон рахбарлари ҳам қўшилдилар. Бу шартнома кейинчалик Евроосиё иқтисодий ҳамкорлигига айланади. Божхона иттифоқи Евроосиё иқтисодий иттифоқининг таркибига киради. У Белорусия билан Қозоғистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий интеграция (бир бутун холда бирлаштириш) ва тижорат турларидан биридир. У ягона божхона минтақасини ўз ичига олади. 2007- йили Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Белорусия, Қозоғистон ва Россия ўртасида ягона божхона минтақасини тузиш ва Божхона иттифоқини тузиш хақидаги шартнома бўлиб ўтди. 2009- йилда эса Белорусия пойтахти Минск шаҳрида Россия, Белорусия ва Қозоғистон рахбарларининг ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда 2010- йилнинг бошидан ягона божхона минтақасини ташкил қилишлик ҳақида шартнома тузилди. 2011- йилнинг ёз ойларидан буён, Россия, Қозоғистон ва Белорусия чегараларидаги божхона текширувлари бекор қилинди. 2011- йилнинг октябрь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқиининг мажлисида Қирғизистон жумҳуриятининг Божхона иттифоқига қўшиб олинганлиги эълон қилинди.
Аслида Қирғизистоннинг қўшилиши, Россиянинг таъсири остида бўлган эди. Бу фақатгина мамлакатни мустамлака қилиш учунгина холос. Бошқа нарса учун эмас. Россия мана шу йўл билан ўзининг Қирғизистондаги нуфузини кучайтирмоқчи. Шунингдек, Америка ва Европани нафақат Қирғизистондаги, балки бутун Ўрта Осиёдаги нуфузини заифлаштиришни кўзламоқда. Шуни ҳам эслатиб ўтиш зарурки, Кремль етакчиси Путин, 2013- йилнинг апрель ойида Госдума олдида Россиянинг бутун оламдаги ва айниқса Ўрта Осиё минтақасидаги мавқеини кучайтириш хақидаги режаларини очиқ ойдин эълон қилди.
Юқорида баён қилинганлардан, бу иттифоққа қўшилишлик Қирғизистон фуқаролари учун аниқ ва равшан хавф-хатар борлиги маълум бўлади. Чунки бу иттифоқ кофир давлатларнинг манфаатларига хизмат қилади. Бунинг устига Россия мамлакат ичкарисида ва яна муборак Шом ўлкаларида ҳам мусулмонларга қарши уруш эълон қилди, яъни тоғут Башар Асадга Шом аҳлини қириб ҳалок қилиши учун қурол-яроқ етказиб бермоқда.
Эй, мусулмонлар! Бизнинг роббимиз, у Аллоҳдир, динимиз эса Ислом, пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, шариатимиз эса яратувчи Азза ва Жалладан келган хукмлардир, давлатимиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тиклаган Ислом Давлатидир, тариқатимиз эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган тариқатдир. Бу бизнинг қудратимиз ва ягона Аллоҳ Таъолога берган аҳдимиздир!
Эй, мусулмонлар! Аллоҳга берган аҳдингизни янгилашга шошилинглар! Пайғамбарлик минҳожи асосидаги, рошид Халифалик давлатида исломий ҳаётни янгидан бошлашлик учун фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Тахрир сафига келиб қўшилинглар!
Ҳизб ут-Тахрирнинг марказий матбуот бўлимининг аъзоси 26 мухаррам 1435 й
Элдор Ҳамзин 30.11.2013 й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ