| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
30.01.2026
1309
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (upl.uz 23.01.2026й): 2025 йилда Тошкент МИБ томонидан қарздорлардан “Veolia Energy” фойдасига 195 миллиард сўм ундирилди.

Изоҳ: Хабарга кўра, йил давомида “Veolia Energy Tashkent” иссиқлик таъминоти корхонаси фойдасига фуқаролардан қарздорликни ундириш бўйича 73 мингдан ортиқ ижро варақаси келиб тушган. Умумий ҳисобда аҳолидан 195,9 миллиард сўм мажбурий тартибда ундириб олинган. Ҳозирда яна 7 827 нафар қарздорнинг ойлик иш ҳақидан 30,7 миллиард сўмни ундириш ишлари давом эттирилмоқда. Бу рақамлар шунчаки статистика эмас, балки пойтахт аҳолисининг иқтисодий аҳволи ҳақидаги хавотирли сигналдир. 73 мингта ижро иши Тошкентдаги ўн минглаб хонадонларнинг бирламчи эҳтиёжлари, яъни уйни иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун тўловни ўз вақтида амалга ошира олмаётганини кўрсатади. Бу ҳолат халқнинг тўлашни истамаслигидан эмас, балки кундалик харажатлар ва коммунал тўловлар ўртасидаги номутаносибликдан келиб чиқмоқда. Инфляция ва нархларнинг тинимсиз ошиши оқибатида кўпгина оилалар иссиқлик таъминоти учун пул ажратиш ва рўзғор тебратиш ўртасида танлов қилишга мажбур бўлмоқда. “Veolia” каби очкўз хорижий компаниялар учун давлатнинг мажбурлов аппарати (МИБ) бу қадар фаол хизмат қилиши капиталистик тузумнинг асл қиёфасини очиб беради. Давлат бу ерда ҳимоячи эмас, балки “инвестор” номи остидаги очкўз компания фойдасини таъминлайдиган “ундирувчи” ролида намоён бўлмоқда. Айниқса, қарздорликни одамларнинг ойлик иш ҳақидан тўғридан-тўғри қирқиб олиниши уларнинг асосий даромад манбаига ҳам чанг солишдир. Бу ўринда хизмат кўрсатиш сифати (қишда уйларнинг етарли даражада исимаслиги ёки тизимдаги авариялар) иккинчи планга ўтиб, фақатгина “тўловни ундириш” биринчи даражали вазифага айланган. Мазкур ҳолат ҳам бу МИБ деган ташкилот мазлумлар ҳақини золимдан олиб бериш учун эмас, балки аксинча оддий одамлардан золимона солиқлар, кредит қарзлари, хусусий компанияларга пул ундириш учун ўйлаб топилганига ёрқин мисол бўла олади. Албатта, бу капиталистик тузумнинг ҳақиқий башараси бўлиб, унда кучли заифни эзиши оддий ҳолдир. Бунинг акси ўлароқ, Ислом тузумида мазлумнинг ҳақи золимдан олиб берилади ва хорижий компанияларнинг мусулмонлар ҳисобига бойишига асло йўл қўйилмайди. 

Хабар (kun.uz 24.01.2026й): 2025 йилда Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш 30 фоизга ошди.

Изоҳ: Халқаро энергетика агентлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 2025 йилда Россия “Марказий Осиё – Марказ” қувури орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини тахминан 30 фоизга ошириб, 7 млрд куб метрга етказди. Шу билан бирга, Марказий Осиёдан Хитойга газ экспорти тахминан 5 фоизга ёки 2,5 млрд куб метрдан кўпроққа камайган. Ўзбекистоннинг ўз ички қазиб олиш ҳажми эса 2025 йилнинг дастлабки 11 ойида йиллик ҳисобда 4,5 фоизга (2 млрд куб метр) камайган бўлиб, бу соҳадаги инфратузилманинг ишончлилиги пасайиб бораётгани билан изоҳланмоқда. Энг эътиборли жиҳати, 2024 йил якунлари бўйича дастлаб 44,6 млрд куб метр деб эълон қилинган газ қазиб олиш кўрсаткичи кейинги ҳисоботларда бирдан 41,3 млрд куб метрга ўзгариб қолган ва бу 3,3 миллиард куб метрлик тафовут бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ берилмади. Бу рақамлар Ўзбекистонни энергетик жиҳатдан Россияга қарамлиги тобора кучайтирилаётганини кўрсатади. Статистикадаги 3,3 миллиард куб метрлик тафовут шунчаки техник хато эмас, балки қазиб олиш сунъий равишда пасайтириб борилаётганини англатади. Бу эса Россиядан газ импортини ошириш ҳақидаги иқтисодий жиҳатдан зиёнли қарорни халқ олдида ягона чора ва зарурат сифатида оқлаш учун хизмат қилади. Ўзбекистон газга бой давлат бўла туриб, ўз конларидаги қазиб олишнинг камайиши ва инфратузилманинг эскириши – соҳанинг нақадар нотўғри бошқарилаётгани ёки атайлаб инқирозга етакланаётганидан далолат беради. Қолаверса, 2025 йилда бюджетдан газ импорти учун 1,6 млрд доллар сарфланган. Бироқ шунча сарф-харажатларга қарамай, халқимизни газ билан таъминлашда ижобий ўзгаришлар кузатилмаяпти. Бундай давомли муаммолар ва зулмдан қутулишнинг ягона ечими – инсонлар томонидан ўйлаб топилган сохта қонунлардан воз кечиб, Ҳолиқнинг илоҳий низомига, яъни Исломга қайтишдир. Ислом низоми татбиқ қилинсагина табиий газ конлари умумий мулк деган эътиборда яна мусулмонларга қайтарилади ва уларнинг манфаатлари учун сарф қилинади.

Хабар (kun.uz 25.01.2026й): Марказий Осиё ва Россия энергетика бўйича ишчи гуруҳ тузмоқда.

Изоҳ: Бугунги кунда Марказий Осиёнинг энергетик харитаси улкан геосиёсий ўйинлар ва тўқнашув майдонига айланди. Россия Энергетика вазирлиги вазир ўринбосарлари даражасидаги “ишчи гуруҳ” орқали минтақанинг ёнилғи-энергетика комплексини Москва билан “олти томонлама формат”да жиловлашга киришди. Россиялик мулозим Роман Маршавин таъкидлаганидек, бу “тизимли иш” 2025-2027 йилларга мўлжалланган стратегик режани ижро этишга қаратилган бўлиб, аслида минтақанинг энергия тизимини Россиянинг сиёсий ва техник назорати остида сақлаб қолишга уринишдир. Россия расмийлари, хусусан, Сергей Лавровнинг “ташқи кучлар аралашуви” ҳақидаги доимий хавотирлари бежиз эмаслигини Жаҳон банкининг ҳаракатлари тасдиқламоқда. Зотан, Жаҳон банки “REMIT” дастури доирасида Марказий Осиёда илк бор “электр энергияси бозори”ни яратиш учун 143,2 миллион долларлик грант ва имтиёзли кредитлар ажратишни бошлади. Европа Иттифоқи, Швейцария ва Британия томонидан молиялаштирилаётган бу лойиҳа минтақа энергетикасини капиталистик бозор қоидаларига мослаштиришни ва уни Ғарбнинг иқтисодий стандартларига боғлашни мақсад қилган. Россия минтақани “сиёсий кишан” ва тарихий инфратузилма орқали ўз таъсир доирасида сақламоқчи бўлса, Жаҳон банки уни “иқтисодий жилов” орқали халқаро капиталистик тизимга бўйсундиришга интилмоқда. Россиянинг мақсади – энергияни сиёсий босим қуролига айлантириш ва минтақани ўзининг “эксклюзив таъсир ҳудуди” сифатида сақлаб қолиш бўлса, Ғарбнинг мақсади – ресурсларни сотиладиган ва фойда кўриладиган товарга айлантириш ҳамда хусусийлаштириш орқали стратегик назоратни қўлга олишдир. Бу рақобатда Марказий Осиё давлатлари субъект эмас, балки икки мустамлакачи куч ўртасидаги талаш майдонига айланиб қолмоқда. Минтақа ҳукуматларининг бир вақтнинг ўзида бир-бирига зид келадиган бундай лойиҳалар кетидан эргашаётганлари уларда сиёсий ироданинг йўқлиги ва ўз ишларини бошқаришдан нақадар ожиз эканликларини кўрсатади. Энг ёмони, мустамлакачи давлатларнинг бу каби манфаат талашувлари жабрини минтақанинг мусулмон халқлари тортади. Аслида, энергетика каби стратегик соҳалар ташқи аралашувларга барҳам берилиб, Ислом аҳкомлари асосида тартибда солинсагина умматнинг туб манфаатлари ҳақиқатда таъминланади.

Хабар (vaqt.uz 26.01.2026й): Евроосиё тараққиёт банки(ЕОТБ)нинг маълум қилишича, Марказий Осиё мамлакатларида мавжуд сув ресурсларининг 85 фоизи Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон ҳудудларида асосан суғориш эҳтиёжлари учун сарфланади.

Изоҳ: Таҳлилчилар Марказий Осиёнинг чекланган сув ресурслари тақсимоти ўта нотекис эканини алоҳида урғулайдилар: йиллик сув оқимининг 77 фоизи юқори оқимдаги Тожикистон ва Қирғизистонда ҳосил бўлса-да, унинг 85 фоизи қуйи оқимдаги Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон томонидан суғориш учун истеъмол қилинади. ЕОТБ ушбу мураккаб вазиятда кўп томонлама тараққиёт банкларини “боғловчи бўғин” сифатида майдонга чиқишга ва минтақавий муаммоларни ҳал қилиш учун молиявий назоратни ўз қўлига олишга чақирмоқда. Ушбу ҳисоботнинг асл воқелигига назар ташласак, халқаро молиявий институтларнинг “ҳакамлик” роли ортида яширинган стратегик мақсадлар намоён бўлади. ЕОТБ каби ташкилотларнинг ўртага тушиши минтақа давлатларининг ўз табиий ресурслари устидан мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини йўққа чиқаришга қаратилган. Биринчидан, банк томонидан таклиф этилаётган “комплекс ёндашув” сув ва энергия ресурсларини бошқариш тизимини халқаро кредит шартларига боғлаб қўяди. Бу дегани, сув тақсимоти эндиликда минтақа халқларининг эҳтиёжига кўра эмас, балки қарз берувчи донорларнинг иқтисодий талаблари ва сиёсий қизиқишлари асосида амалга оширилади. Иккинчидан, банкларнинг “умумий боғловчи бўғин” бўлиши минтақадаги давлатлараро муносабатларни ташқи кучларга қарам қилиб қўяди. Сув тақсимотидаги зиддиятларни ҳал қилишни бегона институтларга топшириш – минтақавий хавфсизлик калитини ўз қўли билан мустамлакачи кучларга бериш билан баробардир. Банклар сувни “иқтисодий самарадорлик” ниқоби остида бозор товарига айлантиришни кўзлайди. Бу эса, капитал манфаатини биринчи ўринга чиқаради. Натижада, минтақавий ҳамкорлик давлатларнинг ўз иродаси билан эмас, балки ташқи босим ва молиявий занжирлар остида шакллантирилади, бу эса сув ва энергияни минтақани бошқаришнинг янги дастагига айлантиради. Тўғри ечим шуки, Исломий юртлардаги сув тақсимоти каби нозик масалалар улар ўртасига тортилган сохта чегараларни олиб ташлаб, Ислом аҳкомлари асосида тартибга солиниши лозим. Бу эса, намоз каби шаръий ҳукм бўлган Рошид Халифалик Давлатини барпо қилиш билангина амалга ошади.

Хабар (qalampir.uz 26.01.2026й): Чиқиндиларни бошқариш агентлигининг хабар беришича, қарздорлиги мавжуд 151 мингдан ортиқ абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилишига вақтинча чеклов ўрнатилди.

Изоҳ: Жорий йилнинг 16 январ ҳолатига кўра, 873 мингдан ортиқ фуқарога SMS-хабарнома орқали огоҳлантириш юборилган бўлиб, қарздорлик суммаси 87,5 миллиард сўмни ташкил этган. Бундай чорани айнан қаҳратон қиш мавсумида қўллашдан мақсад одамларни қарзини тезроқ узишга мажбурлашдир. Қишнинг чилласида, ҳаво ҳарорати пасайиб, иссиқлик ва ёруғликка бўлган эҳтиёж энг юқори нуқтага чиққанда, давлатнинг чиқинди тўлови учун электрни шантаж қуроли қилиб олиши бориб турган инсофсизликдир. Аслида, ўша чиқиндидан тозалаш хизмати ҳақиқатда сифатли ва вақтида кўрсатилганми, бу миллиардлаган қарздорликлар тўғрими-йўқми – булар алоҳида кўриб чиқилиши керак бўлган масала бўлишига қарамай, ҳукумат осонгина қарзни халқ бўйнига илди-қўйди. 87,5 миллиард сўмлик қарздорлик халқнинг тўлов қобилияти нақадар пасайганини кўрсатса, қиш ўртасидаги бу тақиқ ҳукуматнинг ўз фуқароларига нисбатан шафқатсиз ёндашувини яққол кўрсатади. Агар бу умумий қарздорлик суммасини ҳукуматнинг бемаъни сарф-харажатлари, талон-тарожлар, яна йилни охирига келиб бюджетга тиқиб юбориладиган яширин ва номаълум харажатлари билан солиштирсак, арзимас рақам. Ҳукумат эса уялмай шу арзимас пулни ҳам халқдан ундириш учун ўзини худди товламачидек тутмоқда. Аммо у бундан бошқачароқ, олийжаноблик ва ғамхўрлик йўлини тутиши, бу қарзни ўзи қоплаши ҳам мумкин эди. Албатта, бунга давлатнинг имконияти етади, хоҳиш бўлса бўлгани. Исломда эса, айниқса иссиқ-совуқ каби машаққатли пайтларда инсонни ўз зарур эҳтиёжларини қондиришдан қасддан чеклаш ва тарифларни аҳолига оғирлик қиладиган даражада ошириш оғир зулм ҳисобланади. Шариатда давлатнинг вазифаси халқни совуқда ва зулматда қолдириб қўрқитиш эмас, балки унинг юкини енгиллатиш, ҳар бир жоннинг иссиқ бошпана ва ёруғликка бўлган ҳаққини кафолатлашдир. Мусулмон халқимиз ўз бошидаги мана шундай аламли ишларга назар ташлаган пайтда, илоҳий адолатни таъминловчи Халифалик давлати тикланиши учун ҳаракат қилишнинг нақадар муҳим иш эканини англаши зарур.

Хабар (president.uz 27.01.2026й): Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Изоҳ: Расмий хабарларга кўра, Мирзиёев йиғилиш аввалида тизимдаги коррупция ва бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатларига тўхталиб, “Бюджет пули – халқнинг ризқи, уни ўғирлаган ҳар қандай амалдор қонун олдида жавоб беради”, дея таъкидлади. Натижада Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М. Мирзаев, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. Ортиқов, Ички ишлар вазири ўринбосари Б. Абдуллаев, Р. Турсунов каби юқори мартабали мулозимлар лавозимидан озод этилди. Ушбу жазо чоралари шунчаки тасодиф эмас, балки йил бошида эълон қилинган “коррупцияга қарши қаттиқ кураш” кампаниясининг бир қисми бўлиб, мавжуд режимнинг омон қолиши учун зарур бўлган ички фильтрация жараёнидир. Ҳукумат ўзининг ижрочи бўғинларидаги амалдорларни алмаштириш орқали жамиятдаги норозилик кайфиятини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда ва аҳолининг диққатини тизимли муаммолардан “айбдорларни жазолаш” жараёнига чалғитиш стратегиясини қўлламоқда. Кутилганидек, бу каби “тозалаш” ишлари фақат ижрочи мулозимлар ва ўрта бўғин раҳбарларини қамраб оляпти, аммо қарорлар қабул қилинадиган энг юқори доиралар ва мавжуд чирик тузум жараёнлардан четда қолмоқда. Бу ҳолат худди дарахтни вақти-вақти билан бутаб туришга ўхшайди. Дарахт танасини соғ сақлаш учун ўсиб кетган шохлари буталганидек, ўзбек режими ҳам ўз бошқаруви ва амалда татбиқ қилаётган бузуқ тузумни асраш учун баъзи юқори лавозимли шахсларни хўжакўрсинга жазолаб қўйяпти. Бошқачасига айтганда, режим ва тузум учун қурбонлик қилиняпти. Бироқ мусулмон халқимиз ҳукуматнинг бундай манипуляцияларига алданмаслиги лозим. Зеро, аввалдан таъкидлаб келаётганимиздек, коррупцияга қарши кураш деган нарса одамлар умидини қайта жонлантиришга қаратилган бўлиб, уларнинг ҳис-туйғулари билан ўйнашишдан бошқа нарса эмас. Коррупцияни илдизи билан йўқ қилишнинг ягона йўли – унинг “она”си бўлган капиталистик демократия тузумидан бутунлай воз кечиб, Ислом тузумини ҳаётга қайтаришдир!

Хабар (qalampir.uz 28.01.2026й): 2025 йилда Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Изоҳ: Статистикага кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 884 500 бола туғилган – бу 2024 йилга (926 400) нисбатан 5,3 (аслида, бу рақам хато, тўғриси 4,5% – таҳр.) фоизга кам. Бу пасайиш деярли барча ҳудудларда кузатилган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда никоҳлар сони ҳам камайган. 2025 йилда 267 100 та никоҳ қайд этилган – бу сўнгги 15 йилдаги энг паст кўрсаткич бўлган 2024 йилга (271 800 та) нисбатан 1,7 фоизга кам. Гарчи туғилиш ва никоҳлар сонининг камайиши арзимасдек кўринса-да, аввалги йилларга нисбатан таққосласак вазият янада ойдинлашади. Масалан, энг юқори кўрсаткич бўлган 2023 йилдаги 968 100 та туғилишлар сонига нисбатан олсак, атиги икки йил ичида камайиш 8,6%ни ташкил қилади. Бу эса қисқа вақт учун салмоқли камайиш бўлиб, келажакда юзага келиши мумкин бўлган жиддий муаммоларга ишора қилмоқда. Балки туғилиш ва никоҳлар сони озгина камаяётганига ваҳима қилишни кераги йўқ, дейишингиз мумкин. Бироқ бугун ўзбек ҳукуматининг мусулмон халқимизга, айниқса аёлларимизга тиқиштираётган фасод Ғарб қадриятларига асосланган сиёсати жуда қаттиқ хавотир уйғотмоқда. Чунки гендер тенглик, аёллар ҳуқуқи, эрта никоҳ каби оила институти ҳамда эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларни тубдан вайрон қилувчи дунёқарашни сингдириш объекти ёш авлодлардир. Шунинг учун кураш бугунимиз учун эмас, балки келажак устида кетмоқда. Агар ўзбек режимининг гендер сиёсати ҳозиргидек ёки бундан-да кучлироқ давом этадиган бўлса, яна 5-10 йилдан кейин биз жиддий демографик муаммоларга дуч келишимиз ҳеч гап эмас. Буни жуда кўп давлатлар мисолида ҳам кўриб турибмиз. Шунга кўра, мусулмон халқимиз учун мазкур статистик рақамлар огоҳлик сигнали бўлиши зарур. Мусулмонлар ёш авлодимизни заҳарлаётган ва секин-асталик билан муаммолар уруғини экаётган ҳукуматнинг бугунги ғайриисломий сиёсатини рад этиши ва унга қарши туриши вожибдир! Бунинг учун ўз Исломимизни ўрганиш ва унинг илоҳий низомини олға суришимиз талаб қилинади. 

 

Салоҳиддин  

31.01.2026й

+2
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмон юртларидаги мавжуд режимлар таянчини қурт кемириб, тикланажак Халифалик қаршисида дош беролмас ҳолатга етиб келган

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғарбий Саҳро масаласида воқеалар ривожи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом тоғути билан бўлган ўтиш йўлакларидан фойдаланаётган кимсалар Суриядаги уруш тужжорларидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/