Куфр, мусулмонлар бирдамлигини мусулмонлар қўли билан бўлмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Куфр, мусулмонлар бирдамлигини мусулмонлар қўли билан бўлмоқда
Хеч қайси мусулмон бошқа бир мусулмон шаънига айтилган маълумотни, айниқса гап Исломий даъватни кўтариб чиқаётан жамоат хақида бўлса, тўғрилигини текширмай туриб, қабул қилиши тўғри эмас,
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن جَاءكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَن تُصِيبُوا قَوْماً بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
“Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ сизларга хабар келтирса, (аввал) аниқлаб, текшириб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, (кейин) қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Хужурот, 6)
Аллоҳ Таъолонинг ушбу оятига мувофиқ Ҳизб ут – Таҳрир Исломий жамоасига тухмат қилинаётган бугунги кунда, ушбу жамоага таъна қилинаётган баъзи бир гапларнинг бир неча нуқталарини таҳлил қиламиз.
Хозирги вақтда Ҳизб ут – Таҳрирнинг шаънига айтиладиган туҳматлардан биринчиси, Ҳизб ут – Таҳрирни Британия махсус хизмати томонидан, мусулмонлар орасида, уларнинг онгига таъсир қилиб, сиёсий қарама – қаршилик келтириб чиқариш учун тузилган – деб даъво қилинади. Лекин бу жамоавий ҳаракатнинг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уни Қуддусда 1953 – йил, шариъатнинг қазоат илмлари бўйича мутахассиси Тақийюддин Набаҳоний томонидан ташкил этилганини кўрамиз. Яъни Ҳизб ут – Таҳрирга тухмат қилмоқчи бўлган одам, Британия махсус хизмати томонидан ташкил қилинганига саёз бўлса ҳам, аризигулик далил бўлмай туриб, бир неча минглаган мусулмонларнинг шаънига бундай тухмат қилишда Аллоҳдан қўрқиши керак. Ва яна, танқидлар орасида шундай гап бор, “Масжидларда сиёсий гапларни гапириб, ибодат қилинадиган жойни сиёсий трибуна қилиб олинаяпти” (бу Ўзбекистон худудида ғалати эшитилиши мумкин, лекин баъзи давлатларда масжидларда даъват қилинаётган жойлар ҳам бор). Вахоланки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларига назар ташлайдиган бўлсак, масжидлар нафақат намоз ўқишнинг ўзи учун хизмат қилган, балки у ерда саҳобалар бир – бирлари билан кундалик воқеалар хусусида маълумот алмашганлар, билимларини ўртоқлашганлар, шахсий ва ижтимоий муаммоларини масджидда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида ечганлар.
Ҳизб ут – Таҳрир йигитлари масжидларда чақираётган даъватга қарайдиган бўлсак, уларнинг қилаётган ишлари, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида масжидлар нима учун хизмат кўрсатган бўлса, ундан бошқа нарсага ишлатаётганлари йўқ. Хусусан ушбу жамоа аъзолари гапираётган мавзулар, дунё бўйлаб мусулмонларни оммавий зулм билан хорлаш, Қуръонни давлат томонидан тақиқлаш каби долзарб муаммоларни кўтаришмоқда, шунингдек, Исломга доғ бўладиган амаллардан сақланишга, шариат бўйича яшашга чақиришмоқда.
Бу нарсаларнинг хаммасини жамлайдиган бўлсак, бу каби туҳматларни гапираётганларнинг гаплари асоссиз ва ёлғонлигига гувоҳ бўламиз. Биз бу ерда Ҳизб ут – Таҳрирга қарши таъна қилинадиган фиқҳий ихтилофли масалаларни баён қилмадик, чунки Ҳизб ут – Таҳрир мусулмонларнинг фикрини Исломий ақидага бирлаштирадиган, Исломий ҳаёт учун харакат қиладиган гуруҳдир, унинг фаолиятида, фиқҳий бахслар билан шуғулланиш кўрсатилмаган, яъни жамоага аъзо бўлган инсон, ўзини қайси мазҳабга аъзо деб билса, ўша мазҳаби бўйича амалини қилиб юраверади.
Ҳизб ут – Таҳрир чақираётган нарса фақатгина, мусулмонлар бир – бирлари билан бирлашиб, бутун уммат бир бўлиб куфр бошқарувидаги тузумга қарши турсаларгина, ана ўшанда улар ўзларининг Исломий давлатларига эришадилар, деган тушунчани мусулмонлар онгига сингдириш холос.
Умумий қилиб айтадиган бўлсак, бу каби туҳмат ва таъналарнинг ўзи, аслида Ислом умматининг бирлашишига, мусулмонларнинг бирдам бўлиб, бир – бири билан урушмасдан куфрга қарши сиёсий жанг қилишига қаршилик қиладиган, мусулмонларни тарқоқ, пароканда қилиш учун хизмат қиладиган, айнан ўша Британия ва АҚШ томонидан мусулмонлар ичига киргизилаётган тушунчалардир.
Буларнинг энг ачинарлиси, бу каби фитналарни мусулмон олимлари тарқатаётгани, жуда афсусланарли холатдир.
Кейинги вақтда исломий ҳаёт мавзуси тез – тез гапирилиб қолгани сабабидан, буни кўриб турган куфр олами, бу холатга қарши курашни, мусулмонларнинг ўзини қўли, ўзининг тили билан берилса, натижа яхшироқ бўлиши кўриб, шу каби тухмат ва фитналарни ўз ичига тўлдирган мақола ва китобларни кўпайтиришга харакат қилаяпти.
Мусулмонлар бундай алдовлардан огоҳ бўлинг, куфр аниқ, Ислом аниқ ўратада мунофиқлар эса … Исломга энг катта зарар келтираётганлар аслида шулардир.
وَقُلْ جَاء الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقاً
“Ва: “Ҳақ келди ва ботил йўқ бўлди. Албатта, ботил доимо йўқ бўлувчидир” – деб айт.” (Исро, 81)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин
13.12.2013й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми