Судандаги ҳукмдорлар ва сиёсатчилар кофир Ғарбга қадамма-қадам эргашишмоқда!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Судандаги ҳукмдорлар ва сиёсатчилар кофир Ғарбга қадамма-қадам эргашишмоқда!
Устоз Абдулхолиқ Эбдун Али
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги
матбуот бўлими аъзоси
Иттиҳод газетаси 2022 йил 23 сентябрда бундай хабар тарқатди:
«Судан Суверен кенгаш раиси генерал-лейтенант Абдулфаттоҳ Бурҳон БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида қилган маърузасида Суданда шаффоф сайловлар орқали демократияга ўтишга ваъда бериб, жумладан бундай деди: «Биз адолатли ва шаффоф сайловлар орқали демократик ўзгаришларга эришиш учун тинчликни рўёбга чиқариш устида ишлаш ва тинч ўтиш даврини мустаҳкамлаш тарафдоримиз… Биз фуқаролик кучларининг ҳукумат тузишига йўл бериш учун ҳарбий муассасани мулоқот ва ҳокимиятдан чиқаришга қарор қилганмиз».
Демократик ўзгаришлар тушунчаси мусулмон юртларда демократияни мустаҳкам ўрнатиш қуролига айланди. Бу тушунча эгаларининг фикрича, ўзгаришлар жараёни аввалги сиёсий тузум асосларини бузиш ва кейинги сиёсий тузумни ўрнатиш босқичи ўртасидаги ўтиш давридир. Улар шунингдек, ушбу ўзгаришлар авторитар режимнинг парчаланиш жараёнининг бошланиши билан, иккинчи томондан эса, демократиянинг қандайдир шакли ўрнатилиши билан… ёки авторитар режим шаклининг қайтиши билан… ёхуд инқилобий альтернативнинг ёки аралаш (гибрид) режимнинг пайдо бўлиши билан ва ёки анархияга тўлиқ тушиб қолиш билан белгиланади, деган фикрни билдирадилар. Демократик ўзгаришга келсак, Шмиттер унга қуйидагича таъриф берган: «Демократик ўзгариш, бу демократик қоидаларни – илгари муассасаларда татбиқ қилинган ёки қилинмаганидан қатъий назар – татбиқ қилиш жараёнидир. Ёки ушбу қоидаларнинг илгари киритилмаган шахслар ёки субъектларни қамраб олишидир. Демак, у нодемократик тузумдан барқарор демократик тузумга ўтиш учун олиб бориладиган жараёнлар ва тартиблардир». Росто бундай таъриф берган: «Демократик ўзгариш, бу қарор қабул қилиш жараёнидир. Бу жараёнда турли сабабларга эгa учта куч: режим, ички мухолафат ва ташқи кучлар иштирок этади ҳамда ҳар бир томон бошқа томонларни заифлаштиришга ҳаракат қилади ва якуний натижа кейинроқ ушбу курашдаги ўзгарувчан томонга қараб аниқланади». Росто яна шуни таъкидлайди: «Демократик ўзгариш, бу aвторитар режимларнинг барҳам топиши билан бошланадиган, сўнг ўз тузумларини мустаҳкамлашга интиладиган замонавий демократик давлатлар пайдо бўладиган алоҳида жараёнлар мажмуидир. Бу жараён ҳокимиятнинг қайта тақсимланишини акс эттиради. Шунда давлатнинг улуши фуқаролик жамияти институтлари фойдасига камайиб, давлат ва жамият ўртасидаги ўзига хос мувозанатни таъминлайди. Давлат ва жамият ўртасидаги ўзига хос мувозанат, бу кўплаб куч марказларининг кристаллашишига ва сиёсатчиларнинг қарама-қаршилигига рози бўлишни англатади».
Бу демократик ўзгариш атамаси Судан ҳукмдорлари ва сиёсатчилари оғзидаги сақичга айланиб, улардан аксари шу билан мақтанадиган бўлиб қолишди. Ҳизбул Уммат раиси Барма Носир ҳақида – 2022 йил 10 сентябрда «nabdsudan.com»нинг хабарида – бундай дейилади: «Ҳизбул Уммат раиси Фазлуллоҳ Барма Носирнинг таъкидлашича, ҳарбий бошқарув билан фуқаролик бошқаруви ўртасидаги яхши муносабат уларни Судандаги сиёсий кризисни бартараф этишга яқинлаштирмоқда. Ҳирок сиёсий газетасининг шанба кунги сонида Ҳизбул Умматда ечим назарияси мавжудлиги таъкидланган бўлиб, айни назарияни юртнинг ўнгу сўлидаги барча демократик ўзгаришга ишонувчи кучларга тақдим этилгани айтилади». Шунингдек, 2022 йил 11 сентябрда «Slma.net»да «Биз Озодлик ва Ўзгариш кучлари демократик ўзгариш ва юрт барқарорлиги йўлида фаолият қиламиз» сарлавҳали мақола нашр қилинган. Унга кўра, Озодлик ва Ўзгариш кучларининг 1 сентябр пайшанба куни ўтказилган форумида маъруза қилганлар инқилобга нисбатан позициялари аниқ эканини, демократик ўзгариш Судандаги фуқаролик давлати учун ягона йўл эканини таъкидлаганлар.
Миллий Ҳизбул Уммат етакчиси муҳандис Сиддиқ Содиқ Маҳдий бундай деди: «Судандаги кураш моҳияти суданликлар истаги устидан назорат ва ҳукмронлик қилишни истаётган тоталитар кучлар билан демократик ўзгаришни истаётган фуқаролик кучлар ўртасида кетмоқда… АҚШнинг Африкадаги Саҳрои Кабир режаси демократик ўзгариш, хавфсизлик ва барқарорликка қаратилган». Озодлик ва Ўзгариш кучларининг марказий кенгашидаги етакчиси Ёсир Ирмон Озодлик ва Ўзгариш кучларининг парчаланиш тарафида эмас, балки қуролли кучлар фарзандлари ва унинг ислоҳоти тарафида эканини таъкидлаб, «қуролли кучлар халқ дўсти бўлиб, ватан мудофааси, озодлик ва демократик тузум учун ҳаракат қилмоқда», деди. Унинг таъкидлашича, ташқи ишлар масаласини муҳокама қилиш ва ташқи ишлар фаолиятини амалга ошириш зарур. Бу глобал кун тартибининг биринчи ўрнида фуқаролик ва демократик бошқарувни ўрнатишни талаб қилади. Бу эса, декабр инқилоби мақсадларига эришишдаги сиёсий жараёндир.
Мустамлакачиларнинг қуллари ва малайлари бўлмиш бу ҳукмдору сиёсатчилар оғзидан шундай гапларнинг чиқаётгани ажабланарли ҳол эмас. Чунки улар шу хўжайинларининг этагини маҳкам ушлаган ҳолда қадам ташлашяпти. Зеро, хўжайинлари уларнинг шундай бўлишига, улар айтган гапларни тўтиқуш каби тинмай такрорлашларига иттифоқ қилишган. Масалан, TAСС ахборот агентлиги сайти 2021 йил 26 октябрда бундай хабар нашр қилган: «Британиянинг БМТдаги доимий вакиласи Барбара Вудворд Хавфсизлик Кенгаши Судандаги демократик ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлаш йўлларини муҳокама қилиши кераклигини таъкидлади. У Хавфсизлик Кенгашининг Судан бўйича ўтказган сешанба кунги йиғилишидан олдин журналистларга «Хавфсизлик Кенгаши сал аввалроқ кoнституциявий кeлишувларни ва демократик ўтиш даврини қўллаб-қувватлашимизни аниқ эълон қилган эди», деди. Кейин «бугунги мунозараларимиздан мақсад – буни қандай илгари суриш ва ўртамиздаги келишув масалаларини аниқлашдан иборат», дея қўшимча қилди. «Rasd-news» веб-сайтида ҳам 2022 йил 27 сентябрда Годфрининг «АҚШ билан Судан ҳукуматлари ўртасида янада кенгроқ ҳамкорлик эшикларини очадиган калит бу фуқаролик бошқарувидаги янги ҳукуматни ҳамда Суданда демократик ўтиш даври жараёнини тиклайдиган ўтиш даврини ташкил қилиш», деган сўзлари нашр қилинган. Шунингдек, Индепендент газетасининг 2022 йил 5 сентябрдаги сонида ҳам Годфри ҳақида бундай дейилган: «АҚШнинг Судандаги элчиси Годфри юртнинг Озодлик ва Ўзгариш кучлари коалицияси делегацияси билан учрашди. Коалициянинг фейсбукдаги саҳифасида нашр қилинган баёнотга кўра, Годфри ўз юртининг Судандаги демократик фуқаролик ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган».
Демократия куфр низомидир. Уни қабул қилиш ҳам, татбиқ этиш ҳам, унга чақириш ҳам ҳаромдир. У ҳаётни динни давлатдан ажратиш ақидаси асосида ўрнатиб, қонун чиқаришни инсонга топширади, Аллоҳ Субҳанаҳунинг аҳкомларига қарши уруш қилиб, унинг давлат ва жамиятда татбиқ этилишини тақиқлайди. Аммо Ислом ҳаётни Аллоҳ Субҳанаҳунинг шариати билан бошқаришга буюрган. Аллоҳ Таоло бундай дейди:
﴿وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ﴾
«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритинг ва уларнинг ҳавои нафсларига эргашманг» [Моида 49]
Эй Судан аҳли!
Кофирларнинг ҳукмдорлар ва сиёсатчилар орқали тузаётган режаларига қарши онг билан қуролланинг. Бу ҳукмдорлару сиёсатчилар кофирларнинг орқасидан эргашиш билан Аллоҳга, Росулига ва Умматга хиёнат қилишди. Кофирлар эса, Ислом аҳкомларини ўчириш ва ўзларининг юрту фуқарони қашшоқ қилган илмоний тузумларини татбиқ қилишга кечаю кундуз ҳаракат қилишяпти. Бас, сиз уларнинг томоқларига тиқилган суяк бўлинг ва ёлғонларига алданманг. Чунки биз Халифалик давлати ағдарилгандан буён мана шу илмоний тузум оловида жизғинак бўлмоқдамиз. Энди ўз сўзимизни айтиш, демократияни рад этиб, Ислом тузумини талаб қилиш вақти келди. Чунки Аллоҳу Роббул оламин рози бўладиган ва Пайғамбаримиз Росули акрам ﷺ асос солган тузум мана шудир.
Роя газетасининг 2022 йил 26 октябр чоршанба кунги 414-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ