Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва Ўрта Осиё билан яқинлашиш ҳаракатлари давом этмоқда

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва Ўрта Осиё билан яқинлашиш ҳаракатлари давом этмоқда
بسم الله الرحمن الرحيم
Европа кенгаши президенти Шарл Мишел 27 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ташрифнинг эртаси куни президент Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралардан сўнг, Шарл Мишел Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги "янги офиси" очилишида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Европа Иттифоқида умумий сиёсий ирода, мақсадларга эришиш ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича жуда катта режалар мавжуд. Ўзбекистон ва Ўзбекистон президентининг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим ролини юқори баҳолаймиз. Европа Иттифоқи ҳар доим шерик бўлишни, барқарорлик ва фаровонлик учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашга тайёр. Тарихда биринчи марта шундай форматда Остонадаги саммит бўлиб ўтди. Бу жуда яхши ва самарали учрашув бўлиб, бир-биримизни тинглаш имкониятини берди. Марказий Осиё табиий ресурсларнинг катта захирасига ва фавқулодда географик жойлашувга эга. Бу аслида Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўприкдир, деди Европа кенгаши президенти Шарл Мишел.
Дарҳақиқат, Остонадаги саммит Европа Иттифоқини Ўрта Осиёдаги манфаатларга шерик бўлишга очиқ чорловчи тадбир бўлди. Остона саммитида Шавкат Мирзиёев минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамкорликнинг муҳим йўналиши эканини таъкидлади. У Европа Иттифоқининг «терроризм, радикализм, экстремизм» (Ислом ва мусулмонлар) ва бошқа умумий хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича қўшма дастурлар доирасидаги амалий кўмагини юқори баҳолади.
Шунингдек, Мирзиёев глобал ва минтақавий вазият тубдан ўзгариб, бугунги кунда Марказий Осиёдаги интеграциялашув (боғлиқликни шакллантириш) жараёнининг европалик ҳамкорлар томонидан фаол қўллаб-қувватланишини талаб қилаётганини (икки карра таъкидлаб) айтди.
Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг географик ўрни ва ресурсларидан имкон қадар кўпроқ фойдаланиш мақсадида Американинг геосиёсий услубига тақлид қилиб минтақа лидерлигига интилаётган Ўзбекистонга диққат қаратяпти. Ўзбекистон учун 2021−2027 йилларга мўлжалланган ЕИнинг молиявий-техник кўмагига доир кўп йиллик индикатив дастури маъқуллангани ҳам бу фикрни тасдиқлаб турибди. Бундан ташқари, жорий йилнинг 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида «ЕИ – Марказий Осиё» форматида ўзаро боғлиқлик бўйича «Барқарор тараққиёт учун глобал дарвоза» конференциясининг ўтказилишига Евроиттифоқ катта аҳамият қаратяпти.
Айтиш керакки, Остона шаҳрида ўтказилган биринчи «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити ва Тошкентдаги музокаралар «Марказий Осиё – Россия» анжумани ортидан амалга ошди. Ўзбекистон тарафи иқтисодий манфаатларни қўлга киритиш учун халқаро қонун-қоидаларнинг мажбурияти сабаб Европа Иттифоқи билан яқин ҳамкорлик қилишга мажбур бўляпти. Тошкентдаги анжуманда Мирзиёев «Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар» темир йўлини қуриш Европа Иттифоқи учун ҳам катта манфаат келтиришини урғулади. Украинадаги уруш сабаб Россиянинг нефт ва газидан маҳрум бўлаётган Европа Иттифоқи учун бундай йўлак зарурий масалага айланган. Ўзбекистон олға сураётган мазкур транскаспий мультимодал маршрути Евроиитифоқ учун Россиядан ташқари Хитой маҳсулотларини ҳамда Каспий нефть ва газини қўлга киритиш имконини беради. Мазкур лойиҳа томонларга бирдек манфаатли бўлгани учун эндиликда бу йўлакка эгалик қилиш устида кураш бориши кутилади. Бу ўринда Ўзбекистон қўлга киритадиган нарса Хитой, Россия ва Ғарб ўртасидаги савдо алоқаларидан тушадиган арзимас чақалардир. Ўзбекистон ҳукумати мана шу чақаларни қўлга киритиш учун халқининг эътиқоди ва яшаш тарзини тубдан ўзгартирувчи демократик тамойилларни ривожлантиришни ўз зиммасига оляпти. Мусулмонларга Аллоҳни ва Қиёмат кунини эслатиб, уларни Исломга амал қилишга чорлаётган даъватчиларни эса, террорист, экстремист деб айблаб, уларга қарши халқаро миқёсда курашиш учун Европа Иттифоқидан мунтазам кўмак оляпти.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон ва минтақа давлатларининг Европа Иттифоқи билан тузаётган бугунги келишувлари савдо-иқтисодий масалалардан иборатдир. Европа Иттифоқининг етакчи давлатлари ҳисобланган Германия ва Франция Ўрта Осиё бойликларидан ўз улушига эга бўлишни кўзлаётганлари очиқ кўриниб турган ҳақиқатдир. Шунинг учун улар томонидан тузилаётган келишувларнинг биринчи талаби демократик ислоҳотлар бўлиб қоляпти. Зеро, демократия мустамлакачилар таъсирининг сақланиб қолишини, мусулмонларнинг ўзлигидан кечишини ва озгина моддий манфаат билан кифояланиб қолишини таъминлайди. Мусулмонлар четдан киритилаётган бузуқ маданият ва қонунлардан қутулиши ҳамда ўз динига тўлиқ амал қилиб, дунё бўйлаб ўз сўзини айта олиши учун демократик тузумга қарши курашиб, Рошид Халифаликни тиклашлари зарур. Шунда Ислом диёрларидан ўтувчи битта поезд йўлини қуриш учун мустамлакачиларнинг қош-қовоғига қараб, дастагини олишга мажбур бўлинмайди. Аксинча, барча Ислом ўлкалари битта қудратли давлатда жамланиб, у ердаги бойликлар Ислом Уммати манфаатлари учун сарфланади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
10.11.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ