“Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш стратегияси учун жадидчилик ҳаракати ғоялари нега муҳим?
“Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш стратегияси учун жадидчилик ҳаракати ғоялари нега муҳим?
بسم الله الرحمن الرحيم
Шу кунларда Ўзбекистон ҳукумати 1938 йилларда ўриснинг НКВД қаттоллари томонидан отиб ташланган жадидларни янада кўпроқ “йўқлаб” қолди. Ш. Мирзиёев таъбири билан айтганда, гўё “Жадидлар ғоялари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳамоҳанг” эмиш. Президент матбуот хизмати хабарида: “Шавкат Мирзиёев мамлакат ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда, бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарурлигини таъкидлади”, — дейилади. Президентнинг бу сўзлари жадидлар қотили бўлмиш ўриснинг айрим сиёсатчиларини бироз хавотирга солиб қўйган ҳам кўринади. Жумладан, россиялик ёзувчи, “Путин жамоаси” ижтимоий ҳаракати аъзоси, россгвардия полк командирининг ҳарбий ва сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Захар Прилепин, собиқ СССР ҳудудларини Россия Федерацияси таркибига қўшиб, уларнинг аҳолисига рус тилини ўргатиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда у 20 декабр куни “Россия Сегодня” халқаро мультимедиа марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз очди. Шулардан келиб чиқиб, “хожа билан қул” ўртасида дастлабки даҳанаки жанг бошланган бўлиши эҳтимол, деган фикр туғилиши мумкин. Ўзи аслида Мирзиёев аждодларимиз обрўсини – улар мусулмон бўлганликлари эътибори билан – тиклаш ва бу ҳақда ғам-ташвиш чекиш каби ҳислардан анча йироқ. Мирзиёевни бунга ундаётган нарса Ғарбнинг демократия, гендер тенглиги, инсон ҳуқуқлари каби бузуқ ғояларини томир оттиришдир. Буни унинг конференцияда айтган: “Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий. Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир”, — деган сўзлари тасдиқлаб турибди. У: “кимгадир ёқадими ёки йўқми” деган сўзлари билан мазкур рус сиёсатчиларига ишора қилган бўлиши мумкин. Аммо унинг бу сўзлари, аввало, демократия куфр низоми эканини айтиб чиқаётган мусулмонларга қаратилгани аниқ. Агарда у ушбу сўзлари билан рус сиёсатчиларига ишора қилган тақдирда ҳам, бу унинг Россиядан юз ўгирганини англатмайди. Чунки воқелик бунга ҳали эрта эканини кўрсатиб турибди. Мирзиёев кўп векторли сиёсатни олиб бормоқда. Яъни Россияни ҳам, Ғарбни ҳам рози қилмоқчи. Буни унинг: “Биз бугунги кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб беряптими? Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар. Агар биз бу ёруғ дунёда “ўзбек”, “ўзбекистонлик”, “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади” ва “Ўзбекистонга Ғарб илмини ўрганган ёшлар керак” деган сўзларидан тушунса бўлади.
Шу ўринда жадидлар кимлар, уларнинг ғоялари қандай бўлганига қисқача тўхталиб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлади. Маълумки, рус босқинчилари аҳолиси мусулмон бўлган Туркистон ўлкаларида доимий қаршиликларга дуч келиб, тинка-мадорлари қурий бошлаган эди. “Босмачи” дея халқимизга танитиб келинган мужоҳидлар билан ўрис босқинчилари ўртасидаги шиддатли жанглар – тўғри ном билан айтилса – иймон билан куфр ўртасидаги жанг эди. Узоқ йилларга чўзилиб бораётган қонли тўқнашувлар шароитида ўрис ва ғарб гумашталари ўзларининг жирканч ҳазорати ва маданиятини тиқиштиришда маҳаллий кадрларга, зиёли қатламга муҳтож эди. Бу борада турли босим ва алдовлар қаршисида тизгинланиб улгурган жадидлар уларга бир мунча қўл келди. Ислом Халифасидан узилиб қолган Туркистон мусулмонлари эътиқодига уларнинг саъй-ҳаракатлари билан турли зарбалар берилди. Уларнинг ёзган асарлари, романлари ва шеърларини ўқиган синчков мусулмонлар айнан бугунги ғайриисломий сиёсатга мос келадиган миллатчилик ва ватанпарварлик ғояларини кўради. Уларнинг асарларида кўзга ташланадиган яна бир нарса – мусулмонлар қалбида ўрнашган Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатни, ғарб асарларидаги каби аёлларга буриб ташланганидир.
Биз хон ва беклар даврини Исломий турмуш тарзи тўлиқ ҳукм сурган давр эди, демоқчи ва уларни оқлаб ҳимоя ҳам қилмоқчи эмасмиз. Зеро, ҳар қандай оқил киши Исломни танимоқчи бўлса, яқин ёки узоқ тарихдан эмас, балки унинг ақидаси ва фикрий етакчилигидан танимоғи лозим.
Мавзуга қайтсак, бугун Ўзбекистон жадидлар ғоясини дастак қилишдан мақсад, юқорида айтганимиздек, Исломга зид бўлган демократияни томир оттиришдир. Буни Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида: “Биз Асосий қонунимизда миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча фуқароларнинг тенглиги, инсон ҳуқуқлари, сўз ва виждон эркинлиги принципларига садоқатимизни яна бир бор тасдиқладик. Мана шундай ҳуқуқий асосда “Ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегиясини қабул қилдик. Бу стратегия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га уйғун бўлиб, биз ўз зиммамизга олган барча мажбуриятларни тўла ва қатъий бажармоқдамиз”, — деб сўзлаган нутқи кўрсатиб турибди.
Қолаверса, ўша жадидлар ғоялари бугунги ҳукумат талпинаётган ғарб ғоясининг ўша даврдаги меваси эди. Биз юқорида, Мирзиёев мусулмон халқ фарзандлари бўлмиш аждодларимиз обрўсини тиклаш ва бу ҳақда ғам-ташвиш чекиш каби ҳислардан йироқлигини айтдик. Бу асло туҳмат ёки ёлғон эмас. Чунки бугунги кунда заҳматкаш халқнинг аввалги яҳудий золим Каримов тарафидан 1998-99 йилларда қамаб юборилган мард ўғлонлари ҳануз қамоқларда сақлаб келинмоқда. Уларнинг биргина “айби”, олам аҳлини капитализм ва диктаторлик режимлари туфайли қулаб бораётган инқирозлар жарлигидан қутқара оладиган ягона халоскор бу – Ислом эканини баралла айтганлари эди, холос. Гарчи бу президент аввалги яҳудийдан фарқли ўлароқ, Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий партияси аъзоларидан аксарини озодликка чиқараётган бўлса-да, лекин зиндонларда ҳануз қолиб кетаётганлари ҳам талайгинадир. Улардан озод қилинганлари эса зиндонларда ёшлиги ўтиб, қариликда соғлигини йўқотган ҳолда оиласига қайтмоқдалар. Сўзимиз охирида, халқимизга уйғониш учун тўғри йўлни ўзларининг нажотга олиб борувчи фикрларни кўрсатишдан ожиз китоблари билан танилиб, сўнггида қатл қилинган жадидларнинг тор ва ноаниқ ғояларидан эмас, балки ўн тўрт аср давомида азизликни таъминлаган ўз динидан изламоқларини тавсия этамиз. Бу борада халқимизни олам бўйлаб фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир чорлаётган Исломий Халифалик давлатини ҳаётга қайтариш ишига ҳисса қўшишга ва бу қисқа ўткинчи дунёда малай ҳокимлар ваъдаларига яна алданмасликка чақирамиз. Аслида бугунги танг, муаммоларга тўлиб-тошган ҳаётга тушиб қолганимизнинг бирдан-бир сабаби ҳам айнан мана шу илоҳий манҳаждан маҳрум қилинганимиз эди. Аллоҳ таоло дейди:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا
– “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур”. (Тоҳа:124)
Зеро, Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннати асосида ҳаёт кечирмоқ нафақат бу ўткинчи ҳаётимиз, балки абадий охират ҳаётимизнинг ҳам ободлиги кафолатидир. Бугунми, эртами – У зотнинг ҳузурига, албатта қайтамиз. Қандай қонун асосида яшаганимиз ҳақидаги ҳисоб эса ўта оғирдир.
اِلَى اللّٰهِ مَرۡجِعُكُمۡۚ وَهُوَ عَلٰى كُلِّ شَىۡءٍ قَدِيۡرٌ
– “Аллоҳнинг Ўзига қайтишингиз бор. У ҳар бир нарсага қодир Зотдир”. (Ҳуд:4)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
02.01.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми