Фаластин аҳлига қилинаётган зулм жаҳон чемпионати камераларидан узоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фаластин аҳлига қилинаётган зулм жаҳон чемпионати камераларидан узоқда
Ал-Ваъй уюшмаси Қуддус университетида «Фаластин аҳлига қилинаётган зулм жаҳон чемпионати камераларидан узоқда» номли маъруза тадбири ўтказди.
Уюшма аъзоларидан бири ўз маърузасида қуйидагиларни таъкидлади:
«Бутун мусулмон юртларидаги режимлар ва уларнинг ахборот воситалари жаҳон чемпионати ўйинлари билан бутунлай машғул бўлиб ётган бир пайтда, яқинда босқинчи яҳудий кучлари бир нечта фаластинлик йигитларни шаҳид қилди. Зеро, бугун Фаластин аҳлининг қони оқизилаётган бир пайтда, футбол ўйинлари ва араб жамоаларининг ғалабалари билан халқларни чалғитиш сиёсати олиб борилмоқда.
Фаластин аҳли Қатардаги футбол мухлисларининг трибунадан туриб уларга ҳамдардлик билдиришларига, мустамлакачилар зўрлаб тиқиштирган Фаластин байроқларини кўтариб, фаластинликларни олқишлашларига муҳтож эмаслар. Улар жуда муҳтож бўлиб турган нарса сон-саноқсиз армияларнинг казармаларда ўтириб олиб, жаҳон чемпионати ўйинлари ва хабарлари билан банд бўлиш ўрнига, ҳаракатга келиб, бундай вазиятни остин-устун қилиш ва муборак Фаластин заминини озод этишдан иборатдир!
Модомики, исломий юртлар армияларини ҳаракатга келтиришга қодир томон Уммат экан, демак, агар бу Уммат оёққа туриб, фанатлик ва хоинликдан бошқа нарсани билмайдиган бу хоин режимларни қулатса ва ўз қўшинлари билан биргаликда буюк маъракага шўнғиса, албатта Ақсони озод этади ва Фаластин аҳлини қатл ва вайрона машинасидан қутқаради.
Роя газетасининг 2022 йил 14 декабр чоршанба кунги 421-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ