Аллоҳнинг нусрати итоатда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Аллоҳнинг нусрати итоатда
Ислом тарихига назар ташлар эканмиз, 1300 йил давомида, яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асрларидан то 1924 – йил, Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган, яхудий, кофир, ғарб малайи Камол Отатурк томонидан Исломий Халифалик давлати ағдарилгунига қадар, мусулмонлар азиз ва мукаррам бўлиб яшадилар. Ушбу давр мобайнида, хорлик нималигини билмадилар. Бутун дунё, мусулмонлар салтанатидан қўрқар, у билан хисоблашар ҳамда мусулмонларга қарши куч ишлатиш хақида ўйлаб ҳам кўрмас эдилар. Мусулмонлар шундай олий даражага етиб келишига сабаб бўлган нарса, мусулмонлар Роббисининг ушбу сўзларини қонун қилиб олган эдилар,
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган бошлиқларга итоат қилинг. Бирор иш устида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Росулга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир” (Нисо, 59)
Ва шу бўйича хаётдаги турмуш тарзларини шакллантирар эдилар. Натижада, Аллоҳ мусулмонларни ер юзида азиз ва мукаррам қилди.
Исломнинг дунё бўйлаб етакчи бўлишига энг асосий сабабларидан бири, Исломда бир шахсни бошлиқ билиб унга хамма ишда эргашиш бор эди. Ва у шахс (мусулмонлар халифаси) умматни бошқаришда Аллоҳнинг буйруқ ва таъқиқларидан четга чиқмас, агар бирон ишда иккиланиш, муаммо чиқса, албатта уни Аллоҳга ва Унинг Росулига қайтарар, яъни муаммо ечимини шариатдан ахтарар эди.
Мусулмонлар ҳам устиларидаги бошлиққа итоат этишда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ушбу васиятларини ўзларига қонун қилиб олган эдилар
مَنْ كَرِهَ مِنْ أَمِيرِهِ شَيْئًا فَلْيَصْبِرْ، فَإِنَّهُ مَنْ خَرَجَ مِنَ السُّلْطَانِ شِبْرًا مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّة
“Ким устидаги амиридан бирон номақбул ишни кўрса, унга сабр қилсин, чунки ким устидаги бошлиғининг хукмидан бир қарич чиқса, жоҳилият ўлимини топибди” (Бухорий ривоят қилган)
Мусулмонлар шариатга шундай ишонч билан амал қилган вақтларида дунёнинг энг олий, етакчи уммати бўлдилар.
Аллоҳ Таъоло бандаларинг икки дунё бахт саодатига эришишлари учун, айнан устиларида исломни жорий қилиб турган (бизнинг холатда шунга харакат қилаётган) бошлиққа итоат қилишликни асосий шартлардан бири қилиб қўйди,
قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ ۖ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْكَافِرِينَ
“Аллоҳга ва Расулга итоат қилинг. Агар (итоатдан) ортга қайтсангиз, Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас” (Оли – Имрон, 32)
Ва бунинг ортидан, ким Аллоҳ ва Унинг росулига итоат қилса, унга бериладиган ажру мукофотларни хам ваъда қилди
وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَأُولَٰئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ مِنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ وَالصَّالِحِينَ ۚ وَحَسُنَ أُولَٰئِكَ رَفِيقًا
“Ким Аллоҳга ва Росулга итоат қилса, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг (ушбу) хамроҳлари қандай ҳам яхши!” (Нисо, 69)
Қайси даврга назар соладиган бўлсак, мусулмон уммати мағлубиятга учрашининг асосий сабаби итоатсизлик эканлигини кўрамиз. Уҳуд жангида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг ичидан бир гурух камончиларни Ухуд тоғига қўйиб, қандай холат бўлишлигидан қатъий назар ўзлари рухсат бермагунларича, бу ерни тарк этмасликни буюрдилар. Аммо мужохидларнинг ғалабасини кўрган камончилар, ўлжа илинжида тоғни тарк этиб итоатсизлик қиладилар, натижада душман тоғ орқасидан келиб мусулмонларга хужум қилиб, ғалаба қозонади. Ислом тарихида, айнан манашу Уҳуд ғазотида, кўплаб сахобалар шаҳид бўлишларига сабаб бўлди.
Қолаверса Умар розияллоҳу анҳу бир жангда камончиларга айтдики, “Мен сизларга бир, икки, уч деганимда камонни отасизлар” – деб тайинлади, аммо камончилар, хазрат Умар “Бир, икки” – дейишлари билан, камонни отиб юборишди. Шунда Умар (р.а.) йиғлаб, Аллоҳдан “Роббим булар менга итоатсизлик қилди, гуноҳларини мағфират қилгин, ҳамда шу итоатсизликлари туфайли бизларни мағлуб қилмагин” – деб истиғфор сўраб дуо қилдилар.
Агар ахволимизга бир қараб мулохаза қиладиган бўлсак, Аллоҳ ва Росулининг айтган сўзларига, ҳамда ўзимиздан бўлган, яъни мусулмонлардан бўлган ишбошчиларимизга қанчалик итоатда бўлаяпмиз? Бизларнинг итоатсизлигимиз туфайли, Аллоҳнинг нусрати кечикмаяптими? Қилаётган яхши амалларимизни итоатсизлигимиз туфайли, саробга айлантириб қўймаяпмизми? Эртага Аллоҳнинг Охиратида қуруқ қўл билан турмаймизми? Шунинг учун Аллоҳнинг розилиги итоатда экан, Аллоҳга унинг Росулига ҳамда мусулмон иш бошчиларимизга итоатда бўлишликка харис бўлайлик.
Шу ўринда айтишингиз мумкин, “Сизлар тинимсиз, Каримов ва унинг атрофидаги Ўзбекистон мусулмонлари устидан бошлиқ бўлиб турган ишбошиларни танқид қиласиз ва яна ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг демоқдасиз” – деб айтишингиз мумкин. Лекин юқоридаги оятда ўзларингиздан бўлган ишбоши деганда, Ислом хукмларини инсоният учун олий қонун деб биладиган ва бунга харакат қиладиган ишбошилар назарда тутилган. Бу харакатни эса, Каримов атрофидагилар фақатгина тўсаяптилар холос.
Аллоҳ ҳаммаларимиздан рози бўлган холимизда, Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргаштириб ва итоат қилган холатимизда, Ўзига рўбарў бўлишлигимизни насиб қилсин. Амин!
Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирининг медиа офиси Зайниддин
19.12.2013й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми