Зиёли мардикорлар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Зиёли мардикорлар
Uznews.net сайтининг хабар қилишича, Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳри халқ таълимига қарашли 4-сонли умум — таълим ўрта мактаби ўқитувчиларини ФВВ(aавкулодда вазиятлар вазирлиги) нинг атрофини, мажбуран ишдан олиш тахдиди остида, тозалаш ишларига жалб килинди.
Бу манфур тузум Ўзбекистоннинг кайси вилоятида бўлишидан қатъий назар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига зиёли қатламдан, асосан ўқитувчи ва шифокорлардан бепул мардикор сифатида фойдаланишни одатий холга айлантириб бўлган. Бундай жалб қилинишлар иш вақти у ёқда турсин, хатто ўқитувчиларнинг меҳнат таътили вақтида ҳам амалга оширилмоқда. Масалан, Фарғона вилоят шаҳар қурилишига жалб қилинган ўқитувчиларнинг норозилигига қарши, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, ,”таълимда таътил йўқ”, деган жавобни берган.
Яна ҳам ачинарлиси, меҳнатларидан фойдаланаётгани етмаганидек, умумхашар ёки бунёдкорлик ишлари баҳонасида, хар бир ишчи ходимдан хар ойлик маошидан бир кунлиги ушлаб қолинмокда.
Бундай холатлар золим тузумнинг зулмларидан оддий бир кўриниш холос, чунки бунақа мисолларни юзлаб келтириш мумкин.
Агар биз ақидамиздан келиб чиқиб, ўз Исломий тузумимизга қайтмас эканмиз, бундай хорликлар бардавом бўлаверади.
Бизлар мусулмонлармиз, бизларнинг иймон келтирган Исломимизда бу каби зулмлар бутунлай йўқ, бунга тарих гувоҳ!
Ўзбекистон мусулмонлари, кўзларингизни очинг, уйғонинг, сизлар бундай хорлик, тубанлик учун туғилмагансиз! Сизлар бундай жирканч жамиятда яшаш учун келмагансиз!
Модомики ўзимизни мусулмон, Аллоҳга иймоним бор, деб хисоблар эканмиз, бу иймонимизни Унинг хукмлари билан яшашликка боғлиқ эканлигини Аллоҳ Ўз Қуръонида таъкидлаяпти,
فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجاً مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيماً
“Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин чиқарган ҳукмингга дилларида ғашлик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар!” (Нисо, 65)
Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирининг медиа офиси Умар
21.12.2013й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми