Британия ва Америка Яман устидаги ўз ҳукмронликларини кучайтириш учун шиддатли пойгага киришишган
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Британия ва Америка Яман устидаги ўз ҳукмронликларини кучайтириш учун шиддатли пойгага киришишган
Доктор Абдуллоҳ Бозиб – (Яман)
2022 йил 8 декабр пайшанба куни Амирликлар билан Яман икки давлат ўртасида ҳарбий ва хавфсизлик ҳамкорлиги шартномасини имзолашди. Амирликлар томонидан адлия вазири Абдуллоҳ ибн Султон ибн Аввод Наимий, Яман томонидан мудофаа вазири генерал-лейтенант Муҳсин Муҳаммад Доирий имзолаган ушбу шартномада тенглик ва суверенитет тамойилларига содиқлик ҳамда Яманда хавфсизлик ва барқарорликни сақлашдан ҳар икки томон манфаатдорлиги айтилди. Шартномада бундай сўзлар келган: «Икки томон тенглик ва суверенитет тамойилларига амал қилган ҳолда, ҳарбий, хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар… Икки томон Яман Республикасида хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликни сақлашга ҳамда терроризмга қарши кураш соҳасида халқаро шартномалар, нормалар, принциплар ва халқаро ҳуқуқ қарорларига риоя қилишни муҳим деб биладилар…». (Амирликлар ахборот агентлиги (WAM)). Имзолаш чоғида Амирликлар мудофаа вазирлигининг катта офицерлари ва расмийлар ҳамда Яман мудофаа вазирига ҳамроҳлик қилган делегация аъзолари иштирок этдилар.
Бу шартнома Яман устидан васийлик ва ҳимоя шартномаси эканлиги маълум. У Амирликларга Ямандаги йирик ҳарбий иштирокида қонунийлик мақомини беради ҳамда унинг Саудия Арабистони билан бўлган Яманни қутқариш ва (қонунийлигини) қўллаб-қувватлашга қаратилган «Араб коалицияси»дан халос қилади. Айни шартномага кўра, Амирликлар Яманда бўлиш ва ҳарбий аралашиш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда Араб коалициясининг Саудия етакчилигидаги ҳарбий операциялари давом этиш ёки этмаслигидан қатъий назар Яманда бўлиш ёки чиқиб кетиш тўғрисидаги Саудия қарори Амирликларга таъсир қилолмайди. Ушбу шартнома билан Амирликлар Саудия васийлигидан узоқда Яман ичкарисидаги ҳарбий ҳаракатлар учун қонунийлик мақомини қўлга киритади. Бу Британия малайлари учун актив бир қадам бўлиб, уларга Саудияни ортда қолдирган ҳолда, Ямандаги катта ва муҳим ҳудудлар устидан назоратни кучайтириш имконини беради. Зеро, Саудия Ҳусийлар билан Ямандаги сиёсий ечимга оид тўғридан-тўғри очиқ муҳокамаларни бошлаб юборган ва бунга Амирликларни ҳам, ҳатто Яман ҳукуматини ҳам аралаштирмаган эди.
Яманда икки томон ўртасида давом этган икки ойлик сулҳ муддати тугаганига қарамай, Саудия Ҳусийларга қарши бирорта ҳам ҳарбий операция ёки ҳаво ҳужумлари уюштирмади, ваҳоланки, Ҳусийлар Рашод Алимий ҳукумати назорати остидаги Яман портларига учувчисиз бошқарилувчи самолётлар билан ҳужумлар қилишмоқда! Бу эса, Саудия билан Ҳусийлар ўртасида АҚШ ҳомийлигида келишув борлигига далолат қилади. Мақсад, сулҳ муддатини Ҳусийлар шартларига мувофиқ узайтириш бўйича келишув имзолаш учун Алимий ҳукуматига босим ўтказишдир. Ҳусийларнинг шартлари эса, портлар ва аэропортларни очиш, Ҳусий жангчилари маошларини тўлаш, уларнинг бошқарув ва назоратини қўллаб-қувватлайдиган бундан бошқа ишларни ҳам амалга ошириш, бинобарин, Ҳусийларга ҳукумат билан якуний ечим бўйича музокаралар олиб боришига ёрдам кўрсатишдан иборат.
Бироқ, Британия аслида ўзининг ҳарбий мудофааси остида турган регионал малайлари (Амирликлар) билан маҳаллий малайлари (Алимий ҳукумати ва унинг тарафдор партиялари) ўртасидаги ушбу шартнома ёрдамида Яман ичкарисидаги ҳарбий мавжудликларини мустаҳкамлашга муваффақ бўлди ва бу Саудия етовидаги Араб коалицияси доирасидаги мавжудлигидан бутунлай узоқда-алоҳида амалга ошмоқда. Бу билан Амирликлар Саудиядан мустақил равишда ҳарбий ва хавфсизлик ҳаракатларини бемалол амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади!
Шу нуқтаи назардан, Британиянинг Ямандаги элчиси Ҳусийларга ҳужумлари кўламини оширди ва Шабвадаги қонуний ҳукуматга қарашли портларга қилган Ҳусийлар ҳужумини террорчилик амалиёти, деб атади ва бунинг халқаро кемалар ҳаракатига таҳдид туғдиришини таъкидлади. Британия элчисининг бу баёноти кейинчалик Ҳусийларга қарши олиб бориладиган ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар учун асос бўлиши мумкин.
Яман парламенти спикери Султон Бурконий Яман кризиси бошлангандан бери биринчи марта бундай баёнот берди: «Ҳусийларни Америка қўллаб-қувватлаяпти, Америка эса, миллий армиянинг Ҳусийларни ағдариш учун Санъо томон муваффақиятли ҳаракатини тўхтатиб қўйди».
Бундан яққол кўриниб турибдики, Америка Ямандаги нуфуз ва бойликка эга чиқиш устида Британия билан кескин, аммо зимдан мусобақа олиб бормоқда. Мусобақанинг зимданлиги, унда регионал малайлар (Эрон, Саудия ва Амирлик) билан маҳаллий малайлар (Ҳусийлар, Рашод Алимий ҳукумати ва унинг президентлик кенгашидаги тарафдор партиялари) орқали бўлаётганидир.
Эй Яман аҳли!
Юртингиз устида халқаро кураш кетаётгани ҳаммага аён бўлиб бўлди, маҳаллий томонлар ўз малайликларини беркитолмай қолишди. Ҳатто уларнинг коррупцияга ботишгани, бойликларингизни талон-торож этиб, юртингизда кофир Ғарб қўлини узун қилишаётгани кундан-кунга очилиб бормоқда.
Эй Ямандаги куч-қудрат аҳли!
Бугунги кунда халқаро вазиятнинг шундай ҳолга келганлиги ва мустамлакачи давлатларнинг халқаро масалалар ҳамда ўзаро капиталистлар кураши билан овора бўлиб қолишлари сизга қулай имкониятдир. Сиз ушбу имкониятдан юртдаги вазиятни яхшилаш сари муҳим қадамларни ташлашда фойдаланиб қолишингиз керак. Бунинг учун, Аллоҳ Таоло юртингизда – Ғарб сизга ўзининг ёмон ниятли халқаро ташкилотлари қўли билан ташлаб бераётган ушоқлардан бутунлай беҳожат қилувчи – мўл-кўл бойликларни инъом этганига қарамай, сизни ҳаётингизда ҳар куни азоб-уқубатларга солаётган унинг маҳаллий малайлари билан дўстлашмаслигингиз керак бўлади. Улар билан алоқани узганингизден кейин, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали Аллоҳнинг шариати ва динини ҳоким қилиш учун фаолият олиб бораётган холис биродарларингиз ва фарзандларингиз билан дўстлик алоқаларини улашингиз лозим бўлади. Ана шунда бутун Ислом Умматининг сизни қўллаб-қувватлаганига гувоҳ бўласиз. Чунки у ўзининг улуғлик, ҳурмат-иззат ва ғолиблик айёмларини жуда қумсаган… Зотан, у куннинг келиши Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.
Роя газетасининг 2022 йил 14 декабр чоршанба кунги 421-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми