Диний эркинликлар Американинг босим ўтказиш қуролидир

بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва Изоҳ
Диний эркинликлар Американинг босим ўтказиш қуролидир
Хабар: 27 март куни Тошкентдаги АҚШ элчихонасида БМТнинг диний эркинликлар бўйича собиқ махсус маърузачиси Аҳмад Шахид Ўзбекистондаги сўнгги 5 йилликка оид ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда БМТ махсус маърузачисининг 2018 йилда Ўзбекистонга амалга оширган сўнгги ташрифидан кейинги даврдаги ўзгаришлар, ютуқ ва муаммолар тилга олинган. “Сўнгги ташрифимдан сўнг ўтган даврда айрим масалаларда ижобий силжишлар бор. Бироқ аксарият муаммоларнинг ўзгармай қолаётгани хавотирлидир", деб айтган Аҳмад Шаҳид АҚШ элчихонасидаги тақдимот маросимида.
Изоҳ: Маълумки, Америка диний эркинликлардан давлатларнинг, хусусан мусулмонлар юртларининг ички ишларига аралашиш, ўз нуфузини ёйиш ва босим ўтказиш учун бир қурол сифатида фойдаланади. БМТнинг диний эркинликлар бўйича собиқ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг ана шу хисоботини шундай босим сифатида баҳолаш мумкин. Президент Мирзиёев ҳам йирик давлатларнинг босим ўтказаётганини тан олишга мажбур бўлиб 13 мартда қуйидагиларни айтди: “Катта катта давлатлар айтяпти: Ўзбекистон сен ким томондасан? Нейтрал бўлиб юришинг етар энди. Ё у томонга ўт ёки бу томонга…” Мирзиёев бу сўзларни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 1 март куни Ўзбекистонга келиб кетганидан кейин ва 6 март куни Россия президенти Путин Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилганидан кейин айтди. Ҳозирда Ўрта осиё, хусусан Ўзбекистон устида Америка билан Россия, Хитой ўртасида кураш кетмоқда. Бу мустамлакачи давлатларнинг энг биринчи мақсади турли воситалар ва йўллар билан, жумладан фикрий, сақофий ва сиёсий хужум билан Исломни ҳаётимиздан узоқлаштиришдир.
Президент Мирзиёев ҳокимиятда қолиш учун албатта Америка билан Россияни рози қилишга ҳаракат қилади. Шунинг учун у кўп векторли сиёсат олиб бормоқда, яъни икки қайиққа қадам қўймоқда.
Эй Ўзбекистон мусулмонлари!
Мустамлакачи давлатлар ва уларнинг бошчиси Америка диний эркинликлар, инсон хуқуқлари ниқоби остида динингиз Исломга қарши кураш олиб бормоқда. Бундан мақсадлари сизларни фикрий, сақофий, сиёсий жиҳатдан ҳам қашшоқ қилиш ва бойликларингизни талаб моддий жиҳатдан ҳам қашшоқ қилишдир. Устингиздаги ҳокимларнинг эса ўз мансаб курсиларини сақлаб қолишдан бошқа ғамлари йўқ. Бу аҳволдан чиқишнинг фақат битта йўли бор. У ҳам бўлса Пайғамбарлик минҳожидаги рошид Халифаликни тиклашга ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам қўлини чўзишингиздир. Зеро, Халифалик бу мустамлакачи давлатлар босимларига ва зўравонлигига чек қўяди.
﴿لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ﴾
“Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат) учун амал қилсинлар!” (Соффат: 61).
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ