Ҳамма қатори экансиз…

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Ҳамма қатори экансиз…
بسم الله الرحمن الرحيم
Сиз ўқувчиларга бу хотираларга гувоҳ бўлиш қанчалар оғирлигини билсак-да, яна ўша мавзуга киришмоққа ўзимизда бир зарурат ҳис қиламиз. Чунки, афсуслар бўлсинки, бунда эслаб ёдга олинаётган иймон аҳли 1999 йилдан шу кунларгача Ўзбекистон зоналарида озодликдан маҳрум ҳолатда ушлаб турилибди. Аввалги президент Каримов қамаб қатл қилганидан омон қолган биродарларимизни ҳозирги раҳбар маълум қисмини озод қилган бўлса-да, аксар биродарларимиз ҳануз зоналарда қолмоқда. Озод қилинганлари ҳам устиларида бўлиб ўтган йигирма йилдан ортиқ зулм тегирмони таъсирида ўз йигитлик даврларидан, соғликларидан айрилди. Айрилиқдан изтироб чеккан оилалари дийдордан қанчалар қувонмасин ўз жуфтларидаги зона асоратларини гувоҳи бўларкан, қувончлари тўлиқ бўлмади. Нима ҳам дердик. Бу улкан камомадни охиратда яхшилик маконларида тўлдириб беришини Робул аъламиндан тилаб дуо қиламиз. Ва сиз ўқувчилар ҳам ўз юртингиз мазлумлари ҳаққига дуо учун қўл кўтаришингизга умид қиламиз.
Ассаламу алейкум вароҳматуллоҳи вабаракатуҳ.
Зона. 2010-11 йиллар. Зарафшон 64/48. Ҳизб йигитлари кучли назорат остида. Бир-бирларимиз билан гаплашиш у ёқда турсин, кўз-кўзга тушгани учун калтакланадиган оғир йиллар. МХХ тарафидан қўйилган сунъий “положенец” (ўғрибоши) Эдик (арман) нинг шафқатсиз қаттоли Бек (бекзод ташкенский) асосий жаллодлар эди. Уларнинг югурдак (васёк)лари, уларга хизмат қилувчи спп (аристонлар ичидаги хоинлар) арзимас чой ва чекиш илинжида бизларни ўшаларга етказиб турувчи хоин маҳкумлар эди. Бундан ташқари, Эдикнинг талаби билан бизлардаги бирор ишни (намоз, тасбеҳ айтиш ва бошқа ҳаракатлар)ни ўшаларга кўриб туриб етказмасалар, бошқа маҳкумларни ҳам қийноққа солина бошлаган оғир кунлар эди.
Ўқувчимиз ишонмаса керак, аммо суриштириб билиб олар, дея ўша жирканч режимни баъзи кўринишига чизги бераман.
Кечқурун уйқуга ётиш эълон қилингач, васёк ва спплардан қўйилган тунги айғоқчи исқиртлар кўзингиз юмуқ ҳолда бўлиб ухламаётганингизни, бир тарафдан иккинчи тарафга ўгирилганингизни, неча бор йўталганизи, уйқусираб алахсиганизни, сўрамасдан ҳожат учун қўзғолганизни, қашинганизни, қўйингки, барча ҳаракатингизни дафтарчасига соат минутларигача ёзиб, тонгдаёқ барашник (ётоқхона ўғрибаччаси)га топширади. Рўйхатда камида бешта ҳизб йигити бўлиши шарт. Камроқ бўлса, анави тунги лайчалар ўзи сўроққа тортилиб жазоланади. Ўша рўйхатдаги азизлар эрталабки проверка (саноқ текшируви)дан кейин “уй”га (положенец ва итларини ётоғи, қатлхонаси жойлашган барак)га олиб кетилиб қийноққа солинади. Қўйилган айбнинг энг кичигини айтсам: назоратчи спп ёки ўғрибаччалардан рухсат олмасдан чўнтагидан гугурт олган биродарни ўша куниёқ албатта исқиртлар “уйи”га олиб бориб калтаклайдилар. Аслида Зарафшон зонаси МХХ учун шундай қийноқлар услубини эксперимент қилинадиган тажриба майдони бўлган. Янги услубдаги қийноқлар, қатллар натижа берса, яъни бирорта биродар “қайтдим” деса, ўша услуб бошқа зоналарга таклиф қилинган. Бошқа зонадаги ўғривачча шилталар бундай янгича қийноққа киришолмаса, МХХ дарҳол Зарафшондан тажрибали қассобларни ўша ерга этап қиларди, яъни жўнатарди.
Мана, азиз ўқувчимиз, сизларга 2015 йилдаги зулмнинг чўққисига чизгилар. Бир неча ўнлаб қатллар шу зонада уюштирилган. Қишда бассейнга ташлаб қийнаш, орқага ёғоч тиқиш, кўкрак қафасини арматурада уриб синдириш, боғлаб ётқизиб кўпчилик бўлиб тепкилашлар, тиш синдириш, суғуриш, елка суягини бир тарафини синдириш… каби қийноқлар шу зонада синалган. Бу қаттоллар тарбиясида Ҳилол зубтехник, Акбар комолон, Жаҳон пискалар етишиб чиқиб, бошқа зоналарга командировка қилинган.
Мен сиз ўқувчимизга мана шундай зулм машинасини чорасиз ҳолга келтириб, бироз енгилланишига сабаб бўлган шаҳид укамиз Расулжон билан сўнгги суҳбатдан икки оғизини айтиб беришни ният қилгандим.
Укам сизга маълум жирканч қаттолликларни шаҳидлик билангина синдириш мумкин, деб ҳисобларди. 2010 йил шаҳид кетишидан бир кун аввал Аллоҳнинг берган қисқа беш дақиқалик имкони билан суҳбатлашдик. Укам:
– Ака, манавиларни тўхтатишни ҳукми вожиб. Уларни шаҳидларгина тўхтатадилар. Сиз шунга нима дейсиз?
– Мен ўзимни шунга тайёрладим. Фикризга қўшиламан, деб жавоб бердим.
– Тайёр бўлсез ҳамма қатори экансиз, деди укамиз. Аммо бу ишни уддасидан шаҳидликни севиб, уни интизор кутганларгина чиқа оладилар.
Укамнинг сўнгги гаплари шу бўлди. Эртаси куни намойишкорона тик туриб намоз ўқиди. Ва золим яҳудий Каримов зиндонидаги МХХ лайчалари бўлган лохмачлар қўлида – сиз ўқувчига раҳм қилиб сўзлашдан тийилганим – аввалда қўлланилмаган янги қийноқлар ортидан шаҳид бўлди.
Мен укамнинг “ҳамма қатори экансиз”ини кўп ўйладим, аммо укамдек шаҳидликни севиб, уни интизор кутиш даражасига етказувчи гўзал фалсафани англадим, аммо укамга берилган МАҚОМни Аллоҳ субҳанаҳу танлаган бандаларигагина бераркан.
مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
– “Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”. (Аҳзоб:23)
Каминани бир армон бетоқат қиларди холос. Бу шаҳид укам билан бўлган сўнгги суҳбатни ширин-шакар ўғилларига ва барча оиласига етказолсам эди. Умидворманки, мана шу хотираларни ўқиган азизлар ичида эҳтимол укамнинг яқинлари ҳам бордир.
(Ўқиш ва эшитиш оғир бўлса-да, сиз азизлар билан дардлашганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
17.05.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ