Ҳар ишда Аллоҳга боғланиш… биз хозир шундай қилаяпмизми?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳар ишда Аллоҳга боғланиш… биз хозир шундай қилаяпмизми?
Мўъмин инсон ўзининг ҳаёти давомида, унга Роббиси томонидан бериладиган имтиҳонлар, турли балолар, мусибатлар ва шунга ўхшаш қийинчиликларни енгиб ўтиш, уларга чиройли сабр кўрсатиши учун, ўзига бир суянса орқа тутиши аниқ бўлган, сўраса ёрдам бериши аниқ бўлган, ишларни унга топширса (таваккул қилса), топширган ишида унга энг яқин ёрдамчи бўладиган, хар доим унинг нидоларини ва илтижоларини эшитадиган ва албатта жавоб қайтарадиган бир кучга муҳтож бўлади. Мўъмин ҳар бир ишида ўзини Аллоҳга боғлиқлигини шу билан ҳис қилади, мана шу ҳиссиётни идрок қилиш, уни ҳар қандай қийинчилик ва мусибатларда сабот билан, ўзи тутган қоим – мустақим бўлган ҳақ йўлда, сабр билан туришга туртки бўлади.
Лекин бугунги кунга келиб, мусулмонлар ҳар бир ишда Аллоҳга боғланиш деган сўзни, ё эсдан чиқаргандек, ёки умуман унутгандек гўё.
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ ۚ هَلْ مِنْ خَالِقٍ غَيْرُ اللَّهِ يَرْزُقُكُمْ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ ۚ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ فَأَنَّىٰ تُؤْفَكُونَ
“Эй одамлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг! Аллоҳдан бошқа сизларга осмон ва ердан ризқ берадиган холиқ борми? Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаёққа кетмоқдасиз?!” (Фотир, 3)
Қаёққа кетмоқдамиз?
Бугунги Ўзбекистон ёки умуман, аксар халқи мусулмонлар яшайдиган ерлардаги одамлар, шу давлатлар тутган йўлни таҳлил қилиб, қаёққа кетаётганини, хеч бўлмаса тахмин билан бўлса ҳам айтиб бера оладиларми? Қаёққа кетмоқдамиз?
اللَّهُ الَّذِي خَلَقَكُمْ ثُمَّ رَزَقَكُمْ ثُمَّ يُمِيتُكُمْ ثُمَّ يُحْيِيكُمْ هَلْ مِن شُرَكَائِكُم مَّن يَفْعَلُ مِن ذَلِكُم مِّن شَيْءٍ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ
“Сизларни йўқдан бор қилган қилган, сўнгра ризқингизни берган, кейин ўлдирадиган ва яна тирилтирадиган зот Аллоҳдир. Сизнинг (Аллоҳга келтирган) шерикларингиздан қайсиниси ана шу юқоридаги ишлардан биронтасини қила олади?! У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олийдир” (Рум, 40)
Мусулмонлар шу ақида бўйича, шу сўзларга ишониб яшаб келдилар. Нима талаби бўлса, нима муаммо бўлса, қандай ҳожат бўлса, Аллоҳдан, Унинг шариатидан қидирдилар ва албатта қидирганларини топдилар ҳам. Лекин вақтлар ўтиши билан, уларни динига амал қилишлари сусайиб борган сари, уларнинг дунёга муҳаббатлари, ўлимдан қўрқинчлари ортиб борди, ишларини Аллоҳдан бошқага боғлаш, ўша ишга масъул бўлган шахсларнигина шу ишга ҳақиқий хоким, деб тушуниш, хар қандай муаммоларни фақат моддий йўллар билан хал қилиш мумкин холос, деган тушунчага бора бошладилар. Мусулмонлар ўзларининг Пайғамбарини(соллаллоҳу алайҳи васаллам) ушбу васиятини зеҳнларидан ўчириб юборишди,
عن عبد الله بن عباس -رضي الله عنهما- قال: كنت خلف رسول الله -صلى الله عليه وسلم- يوماً فقال : يا غلام إني أعلمك كلمات: احفظ الله يحفظك، احفظ الله تجده تجاهك، إذا سألت فاسأل الله، وإذا استعنت فاستعن بالله، واعلم أن الأمة لو اجتمعت على أن ينفعوك بشيء لم ينفعوك إلا بشيء قد كتبه الله لك، وإن اجتمعوا على أن يضروك بشيء لم يضروك إلا بشيء قد كتبه الله عليك، رفعت الأقلام، وجفت الصحف
Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳума) айтадилар: “Бир куни Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг орқаларида бирга кетаётган эдим, шунда у зот менга: Эй йигитча, кел сенинг учун энг керакли сўзларни ўргатиб қўяман – дедилар ва Аллоҳни муҳофаза қил (Унинг буйруқларини ҳимоя қил, унга хар – ҳил ўзгаришлар келишидан ҳимоя қил), У ҳам сени Ўзи ҳимоя қилади. Агар сен Аллоҳнинг буйруқларини ҳимоя қилсанг, сен Уни рўпарангда топасан (яъни ҳар бир ишингда Уни кўрасан), сўрасанг Аллоҳдан сўра, ёрдам керак бўлса, Аллоҳдан сўра. Ва билгинки, агар бутун дунё уммати сенга бирон фойда келтиришга жамлансалар, Аллоҳ сенга қазо қилганидан ортиғини сенга етказа олмаслар. Агар бутун дунё уммати сенга бирон зарар етказишга жамлансалар Аллоҳ сенга қазо қилганидан ортиғини сенга етказа олмаслар. Қаламлар кўтарилган. Саҳифалар қуриган.”
Мусулмонлар Пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтган бу насиҳатни фақатгина масжидларда маъвизаларда айтиладиган сўзлар ўрнида кўрадиган бўлишди, бу насиҳатларни ҳаёт тарзлари учун шиор, деб тушунмай қўйишди.
Лекин инсонларда Исломий фитрат бўлганлиги учун, қачон уларга бирон – бир мушкул холат рўбарў бўлса, кейин Аллоҳни эсга оладиган бўлишди
وَإِذَا غَشِيَهُم مَّوْجٌ كَالظُّلَلِ دَعَوُا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ فَلَمَّا نَجَّاهُمْ إِلَى الْبَرِّ فَمِنْهُم مُّقْتَصِدٌ وَمَا يَجْحَدُ بِآيَاتِنَا إِلَّا كُلُّ خَتَّارٍ كَفُورٍ
“Қачон уларни тўлқин тоғдек ўраб қолса, Аллоҳнинг динига ихлос билан дуо қилдилар(Эй Аллоҳ! агар нажот берсанг ундоқ қиламан, бундоқ қиламан, деган сўзлар билан). Қачонки уларни қуруқликка, нажот бериб, чиқарганимизда, уларнинг баъзилари (берган ваъдаларида) тежамкорлик қилдилар. Бизнинг оятларимизни фақат ўта хоин ва ўта кофирларгина инкор этурлар” (Луқмон, 32)
Мусулмонлар бугунга келиб, Аллоҳга боғланиш деганда, шу каби, бошига бирон иш тушганда уни эслашнигина тушунадиган бўлишди. Ва албатта ўша мушкулотни Аллоҳ уларнинг бошидан кетказса, яна аввалги ҳаётларида давом этадиган бўлишди.
Фарғона водийсига бир иш билан борганимда, бир ерда бир одам билан учрашган эдим, у қизиқ воқеа айтиб берган эди.
“Соғлигим сабабидан Тошкентдаги катта касалхоналардан бирида даволанишга ётдим, бу ерда кўкрак қафаси касалликларини операция қилинар эди. Бизнинг хонамизда 5 та эркак бўлиб, 3 тамиз намоз ўқир эдик. Бўлимдаги бир кишилик, люкс хонада, бир бой йигитнинг гўдак чақалоғини онаси олиб ётарди. Бир кун ўша чақалоқни операция қилишга тайёрлаш хақида айтилди. Буни қарангки, кийиниши, ўзини тутиши ва бошқа хамма жиҳатларида ўзини Европа аёлларидек, ярим – яланғоч тутадиган бу ёш келинчак, тўсатдан бизнинг хонамизга келиб, “Акажон илтимос, агар мумкин бўлса жойнамозингизни бериб турсангиз майлими?” — деб сўраб қолди. Мен “Албатта” – дедим ва жойнамозни бердим. Халиги келинчак фарзанди операцияга тайёрлашни бошлагандан хар намоз вақтида биздан жойнамоз сўраб, 5 вақт намоз ўқишни бошлади. Чақалоқни 16 соатга яқин операция қилишди ва охирида гўдак вафот этди. Болани онасига қайтариб бергунгача бўлган муддатда бир неча намоз вақтлари ўтди, лекин халиги она, боласи ўлгандан кейин, қайтиб жойнамоз сўрамади. Мен шунда ўйлаб қолдим, инсонлар намозни ҳам ўзининг манфаати учун ўқир экан, мусибат тушса Аллоҳ керак, мусибатни ўша инсон хоҳлагандек хал қилиб бермаса, Аллоҳнинг кераги йўқ (наъузубиллаҳ).” “Бу тушунчанинг христианликдан нима фарқи бор?” – деб қўшиб қўйди, гапининг охирида ўша суҳбатдошим.
Афсуски, бугунги кунда аксар мусулмонларнинг тушунчалари айнан шундай. Бизлар, мусулмонлар, ҳар бир ишда Аллоҳга боғланиш деганда, нимани тушунишимизни аниқ бирон тафсилот билан тушунтириб бера олмаймиз. Ҳар бир ишда Аллоҳга боғланиш қандай бўлади, қанақа қилиб боғланади? Деган саволларни ўзимизга бериб кўрмаганмиз.
Бу мавзуда чиройли маъвиза қилган домланинг илми зўрлигини мақташдан бошқа бирон арзигулик фикр йўқ.
Афсуски мусулмонлар фақатгина қорин тўйдириш, яхши уй – жой ва кийим кийиш каби ташвишлардан нарига ўта олмай қолдилар, сабаби уларнинг дини, асли уларга берилишида ҳаёт дини, деб берилган эди ва бу дин мусулмонлар ҳаётида жорий бўлиб, равнақ топган ҳам эди, хозирда мусулмонларнинг ҳаётида Ислом кўринмай қолди. Давлат куфрий қонунлар билан уларнинг ҳаётидаги қонунларни бузиб бориб, хозирга келиб бутунлай “Исломий қонун” деган сўзни эшитганда ёки нафратланадиган, ёки қўрқадиган қилиб тарбиялади. Натижада ҳаёт дини бўлган Ислом, инсонларнинг ҳаётидан бир четга, масжид ёки уйдаги жойнамознинг ўзига суриб қўйилгандан кейин, Аллоҳга боғланишни ҳам фақат ўша жойларнинг ўзида қидирадиган бўлишди.
Эй мусулмонлар, агар сизлар ўзингизни ва қилаётган амалларингизни Аллоҳга боғлаш ҳақида ўйласангиз, билиб қўйинг сизнинг бутун ҳаётингиз Аллоҳга боғлиқ холда ўтиши керак эди ва бунга хар бирингиз харакат қилишингиз керак эди, лекин хозир, бугун ҳаётингизни Исломга монанд қилиш учун, ўзингизни Аллоҳга боғлаш учун нима қилдингиз? Агар ўзингизни ҳақиқатдан ҳам мўъмин, деб ҳисобласангиз ҳаётингизни Аллоҳ буюргандек қилишга ўзингизни ҳисса қўшгувчилардан, деб биласизми?
Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирининг медиа офиси Муслим
29.12.2013й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми