Ҳижрат ва унинг Халифалик давлати заруратини ёдга солишдаги ўрни
Ҳижрат ва унинг Халифалик давлати заруратини ёдга солишдаги ўрни
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Мана, Муҳаррам ойи кириб келиши билан ҳижрий тақвим бўйича 1444 йил ниҳоясига етиб, янги 1445 ҳижрий йил бошланди. Лекин айтиш мумкинки, янги ҳижрий сананинг бошланганидан кўпчилик мусулмонларнинг хабари ҳам йўқ. Масалан, милодий янги йилнинг бошланиш кунини ҳамма билади ва афсуски, аксар мусулмонлар бу кунни байрам сифатида нишонлайдилар ҳам. Бироқ мусулмонларнинг кўпчилиги Исломдан узоқлашиб кетгани сабабли ҳижрий тақвим қандай жорий бўлгани ва унинг қандай аҳамиятга эга эканлигини ҳам унутиб қўйишди. Аслида ҳижрий тақвимнинг жорий қилиниши мусулмонлар наздида жуда эътиборли ва муҳим воқеа ҳисобланади. Чунки унинг бошланиш вақти айнан Расулуллоҳ ﷺнинг ҳижратлари билан боғлиқдир. Ибни Асир роҳимаҳуллоҳ ҳижрий тақвим қайси кундан бошланиши хусусида ушбу воқеани келтиради:
“Абу Мусо ал-Ашъарий р.а. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуга “бизга сиз томондан йўлланаётган хабарлар, вақти белгиланмаган ҳолатда келяпти” дея мактуб юборади. Шундан сўнг Умар р.а. буни саҳобалар билан маслаҳат қилади. Уларнинг баъзилари мусулмонлар тақвимини Росулуллоҳ ﷺ пайғамбар қилиб юборилган кундан бошлаб ҳисоблайлик деса, бошқалари Росулуллоҳ ﷺнинг ҳижрат қилган кунидан бошлайлик дейишди. Шу маслаҳатга кўра, Умар р.а. ҳижрий тақвимни Росулуллоҳ ﷺнинг ҳижрат қилган кунларидан бошлашни буйруқ қилади ва сабаб сифатида, Росулуллоҳ ﷺнинг ҳижратлари ҳақ билан ботил орасини ажратган кун эканини таъкидлайди. Албатта, бу ҳижратнинг Исломдаги ўрни буюк эканлигини кўрсатади. Бу қарор ҳижратнинг 16 йили Рабиул аввал ойида қабул қилинди. Йил боши қилиб арабларнинг истеъмолидаги Муҳаррам ойи белгиланди”.
Маккадан Мадинага қилинган ҳижрат инсоният тарихидаги энг буюк Ислом давлати пайдо бўлишига асос бўлди. Дарҳақиқат, ушбу ҳижрат сўнггида Ислом шундай бир давлат тимсолига айландики, бу давлат мана шу динни ичкарида татбиқ қилди ва ташқарига бутун оламга раҳмат ўлароқ олиб чиқди. Ҳижрат билан Исломнинг инсонларни Аллоҳ нозил қилган аҳкомларга мувофиқ бошқарадиган давлати пайдо бўлди. Бу аҳкомлар мўминлар ўртасидаги ва мўминлар билан бошқа халқлар ўртасидаги муносабатларни ҳамда янги давлат билан бошқа давлатлар, халқлар ва умматлар ўртасидаги алоқаларни тартибга сола бошлади. Ҳижрат сабабли Ислом шундай бир вужудга ва нуфуз минтақасига айландики, у ерда мукаммал куч-қудрат, азизлик ҳукм сурди, адолат тантана қилди, Ислом мабдаси ҳеч ўзгартирилмасдан – бирон нарса қўшилмаган ва ундан ҳеч нарса қисқартирилмаган ҳолда намоён этилди.
Бугун биз мусулмонлар ҳам худди Макка даврида бўлганидек, ғариб ҳолатдамиз. Бизнинг устимизга биринчи рақамли террорчи давлат Америка бошлиқ куфр давлатлари оч бўридек ташланиб, тилка пора қилиб ташлаш учун тиш-тирноғи билан кураш олиб боряпти. Орамиздаги фидоий, жасур эр кишиларни таъқиб қиляпти, қамаб ҳатто ўлдириб юборяпти. Холис мусулмонлар оммасини таҳдид остига олиб, оғизларини очса, уларнинг ҳам бошига турли балолар ёғилиши билан қўрқитяпти… Буларнинг барчаси Макка даврининг айнан ўзгинаси бўлиб, ҳеч шубҳа йўқки, Мадинага қилинган ҳижратдан кейин бошланган Ислом ва мусулмонлар буюклик даври ҳам яна қайтиб келади. Бу – Аллоҳнинг ваъдаси ва албатта бўладиган иш. Ана шунда – аввалда Форс ва Рум империялари парча-парча қилинганидек – анави Америка, Европа, Россия ва Хитой каби барча душманларни тиз чўктирамиз ҳамда бутун оламни уларнинг зулм ва зўравонлигидан халос этиб, Ислом адолати ва азизлигига олиб чиқамиз, инша Аллоҳ.
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا ۚ وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
– “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (Ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам Ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир”. (Нур:55)
Бас, шундай экан, Росулуллоҳ ﷺнинг ҳижратлари қалбларимизда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш сари қайта умид уйғонишига туртки бўлсин!
Эй аҳли Ислом, ушбу ҳижрат сизга яна ўз елкангиздаги буюк масъулият – бутун инсоният устидан жавобгарлик ҳиссини чуқур англашингиз учун бир туртки бўлсин!
Эй ёшлар, эй Исломнинг ишонган тоғлари, ушбу ҳижрат сизнинг ғайрат ва шижоатингиз ниҳоятда зарур саналадиган Ислом давлатини қайта тиклаш ишида сиз учун тоабад ёдингизга муҳрланган ибрат манбаингиз бўлсин!
Эй уламолар, эй Ислом қўриқчилари! Ушбу ҳижрат мусулмонлар учун нақадар муҳимлиги ва унинг инсоният тарихида эгаллаган ўрни қанчалар эътиборли эканлигини тушунтириш сизнинг вазифангиздир! Ушбу вазифангизни адо этинг, зеро Ислом Уммати сизнинг ўз вожибингизни Аллоҳдан қўрққан ҳолда бажаришингизга ўта муҳтождир!
Эй куч-қудрат эгалари, эй қўлидан иш келадиган қудрат соҳиблари! Ушбу ҳижрат борасида фикр юритинг, Росулуллоҳ ﷺга нусрат-ҳимоя ёрдамини берган ансорлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) қўлга киритган улкан шараф ва савобни эгаллаш фурсатини қўлдан бой берманг! Имкониятингиздаги барча таъсир воситалари – молу жонингизни Халифалик давлатини яна ҳаётга қайтариш йўлида сарф қилинг! Зотан, бу шунга арзигулик энг шарафли ишдир!
Эй мусулмонлар, эй одамлар учун чиқарилган энг яхши Уммат! Сиз аслида ушбу ҳижрат туфайли ҳозир мусулмонсиз, буюк Ислом неъмати айни шу ҳижрат ортидан сизгача етиб келди! Бас, сиз ҳам бугун бошқа халқ ва умматларга Аллоҳнинг бу буюк неъматини етказиш тариқати бўлмиш Халифалик давлатининг шонли армияси сафида бўлишни орзу қилмайсизми, ахир?! Ўша ҳижратдан сўнг иймон аҳли азиз ва қудратли бўлганидек, сиз ҳам бугунги хорлик ва қолоқликдан қутулиб, азиз ва қудратли бўлишни хоҳламайсизми, ахир?!
Ким икки дунё саодатини хоҳласа, Ҳизб ут-Таҳрирнинг ушбу чақириғига лаббай деб жавоб берсин. Аллоҳ Таоло айтади:
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ العَزِيزُ الرَّحِيمُ
– “Ўша кунда мўминлар шодланурлар. Аллоҳ мадад-нусрат бергани сабабли. (У) хоҳлаган кишига мадад-нусрат берур. У қудратли ва раҳмлидир!” (Рум:4-5)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
20.07.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми