| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›“Зиндон хотиралари” тукумидан

“Зиндон хотиралари” тукумидан

By htadmin
28.08.2023
0
Share:

“Зиндон хотиралари” тукумидан

Чиқмади…

بسم الله الرحمن الرحيم

(Ушбу ҳикоямиз қаҳрамони 2000 йилдан бери ҳануз қамоқда бўлгани боис исмлари келтирилмади. Зийрак ўқувчимиз бунинг сабабини тўғри англайди деб биламиз)

Жўралар гурунги авж палласига чиқиб, гулдурос кулгудан тишлар зуҳур қиладиган пайтларда, шунчаки табассум билан кифояланиб қўядиган Андижонлик маҳбуб йигитимиз – шаҳардаги устоз олимлардан бирининг укаларидан эди. (Бугун телефондаги суҳбатдошимдан ўша укамиз ҳақида сўраган эдим, жавоб ўта қисқа ва оғриқли бўлди:

– Ҳали чиқмади!

Бу жавобдан кейинги гапларни “эшитмадим”, тўғрироғи, қулоққа кирмади…

Демак, у йигитимиз йигирма икки йилдан бери ҳамон қамоқда. Мен у билан охирги марта Навоийдаги 64/46-зона изоляторида ўта қисқа салом-алик қилгандим.

(Ўша 2007 йиллар юртимизнинг зиндони-ю ташқарисида саждага бош қўйгувчи ёшлар таъқиб остида қолган даврлар эди. Масжид дарвозалари олдида ИИБ ходимлари қаторида ўқитувчилар ҳам жума намозига келувчи ёшларни рўйхатга олиб сўроққа тутишарди… “Кўча” шундай бўлганидан кейин зиндон қандай бўлсин энди?! Шундай эмасми азизлар?! “Дўппини бошдан олиб” ўйлаб қарасак, юрт аҳолиси асосан мусулмонлардан ташкил топган, раҳбарлар эса кичигидан тортиб то каттасигача мусулмонлик даъвосидаги кишилардан иборат бўлса – бу нима деган гап?! Тўғри, ўша пайтлари халқимиз Каримовнинг “барака топгур”ларига, “ҳожи”лигига чалғигандир ёки шафқатсиз зулмларидан қўрққандир, аммо нима бўлганда ҳам… Ҳа майли, яхшиси мулоҳазани сиз азизларга қолдириб “хотира”ларимизни варақлаганимиз маъқул).

Аслида, изолятор (тартиббузарлар сақланадиган ички ҳибсхона)га тушган маҳкумлар бир-бирлари билан алоқа қилолмайдилар. Лекин, ўша куни зона бўйича умумий шмон (тинтув) бўлгани сабабли барчани камералардан чиқариб ташқарига ўтиргизиб қўйишганди. Кун иссиқ, ҳатто жазирама қайноқ эди. Соя йўқлиги етмаганидай, чанқоқдан шикоят қилсак, ҳимматли соқий топилмасди. Қайсидир маҳкум бақириб, сув бер ёки бўлмаса… ўлдириб қўяқол, деганди, режим бошлиғи Салим ўша маҳкумнинг “ёки…”сига киришиб кетди-ю, лекин унинг “талаби” тўлиқ бажарилмай тирик қолди.

“Ҳа, деган туяга мадад” деганларидай, юзлаган маҳкумлар “ҳай-ҳай”и биланми ёки бошқа сабаблими – ҳар ҳолда катта бачокда сув келтиришди. Чанқоғи қонган аристонлар “ие, сан ҳам шу ердамисан”га тушиб бир-бирлари билан суҳбатлаша кетдилар. Мен анави сув навбатига энг охирда боргувчига қараб, “сабрингга қойилей” дея кузатарканман, у менга кимнидир эслатиб, этимни жимиратиб юборди. Сув ичиб ортига қайтаётганида имлаб, ёнимга чақирдим. Чап ёнимга ўтирган укамиз “ака, ҳечам ўзгармабсиз” деб гап бошлади. У юзимга қарамай секин гапирарди. Чунки уни зонага келганидаёқ, бошқалардан алоҳида ушлашар ва назорати ҳам анча кучли эди. Ёнимга келганидаёқ бағримга босиб кўришмоқчийдим, лекин у этагимдан тортиб, “чўктириб” қўйди ва “ака, анавиларнинг эътиборини тортмайлик” деди, мен аранг ўзимни босдим. Укамизнинг “зонада нима гап, нега биродарларни “массовый” изоляторга тиқишди” деганига жавобан, гўё буюк жиҳодлардаги жангдан ҳикоя қилувчидек “сайраб” кетдим.

– Зонада намозга қарши “ломка” бўлди. Биродарлардан ким намоз ўқиса ёки таҳорат қилса, шу ерга тиқяпти. Кеча “хозяин”дан ибодатимизга қарши курашни тўхтатишини талаб қилиб очлик эълон қилувдик. Бошлиқ “қаёққа шикоят қиласанлар манга фарқи йўқ, бу ернинг ўзига хос ички тартиби бор. Кўчага чиқиб ўқийверасанлар” деди. Кейин гап охирида “ким очликни бас қилмаса ўзидан кўрсин” деди. Мен сўзимни тўхтатиб унга қараб: “Худо хоҳласа, намозимизни тиклаб олсак, қолганларини аста-аста ўрнига қўйиб оламиз” дегандим, у бироз жим турди-да, кейин ўта паст овозда шундай деди:

– Намоз кимнингдир рухсати билан ўқиладиган нарса эмас. Бу Оламлар Роббиси тарафидан фарз қилинган амал, унинг ҳақиқий, тўлақонли барпо қилиниши Халифаликни қайта тиклаш билан амалга ошади. Ибодатларга тиш-тирноғи билан қарши бўлишса, тоғут рухсат бермаса ва намозни қоим қилишнинг умуман иложиси бўлмаса, у ҳолда имо-ишора билан адо этилади. Аллоҳ таоло бундоқ дейди:

فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ

– “Бас, Аллоҳдан кучларингиз етганича қўрқинглар”. (Тағобун:16)

Шайтон ва одам фарзандлари ичида унга малай бўлганлари мусулмонлар қалбидан ўз Роббиларига қиладиган ибодатларининг асл қийматини ўчиришни хоҳлайдилар. Улар барча Аллоҳ фарз қилган ишларни – намозни ўқишни ҳам, аёлларимизнинг ҳижоб ўрашларини ҳам уларнинг рухсати билан қилишларини хоҳлайдилар. Сиз ака, намозни тўлиқ адо этинг, қийноққа солсалар хавф намозини ўқинг, аммо барча яхшиликларни ҳаётга қайтаришликнинг асоси бўлган ҒОЯдан манавиларнинг курашига чалғиб қолманг, чунки Халифаликни қайта тиклаш фарзларнинг гултожиси бўлади.

Укамизнинг бу гапидан кейин гўё бир ёғоч отни чоптираётган гўдакка ўхшаб қолдим. Укамни менинг ёнимдан топган СПП “сан бунга нималарни пичирлаяпсан” деб уни бизлардан ажратиб алоҳида жойга ўтиргизди…

Мен шу суҳбатни қайта хотирлар эканман, беихтиёр юртимизнинг бугунига назар ташладим. Ҳукумат мусулмонларни, укам айтганидек, асл Ғоя – фарзлар гултожисидан чалғитиш учун ҳижобга, соқолга қарши курашни авж олдирмадими?! Ва гоҳида ўзимизда газ бўла туриб, унинг етишмаслигини “таъминлаб” эл тилига “газ қани”, “свет қани” деган нолаларни жойлаб чалғитмаяптими?! Гоҳида эса, автомонополияга эътиборни кучайтирмаяптими?!

Йигирма беш йиллардан буён зиндонда қолаётганларни хотиралардан ўчириш мақсадида бошқа турли маҳкумлар, уларнинг терговда қийноққа солиниши ва ўлимлари масаласини кўтар-кўтар қилинмаяптими? Тўғри, ўша блогерлар ҳам, мухолиф фикр эгалари ҳам шу халқ фарзандлари. Аммо кечаги йиллар терговларда тирноқлари суғурилиб, зоналарда қайноқ сувларда қатл қилинганларни ва уларнинг кўплари ҳануз тиконли симлар ортида ўтирганларини гўё халқ хотирасидан юлиб олиш учун шу каби “чалғитувчи” муаммолар атай зўр бериб овоза қилинаётгандек туюлади. Ўйлаб кўрсак, бутун оламда чалғитув сиёсати авж олиб бораётганига гувоҳ бўламиз. Яҳудийларнинг Фаластин ерларидаги хунрезликлари, Хитой нажасларининг уйғурлар устидаги геноциди, ҳинду мушрикларининг Кашмир ва Ҳиндистондаги ваҳшийликлари, Башар Асаднинг Шом аҳлига қилаётган ғайриинсоний зулмлари – буларнинг баридан чалғитиш учун  Россия-Украина урушини оламдаги энг шов-шувли глобал воқеа қилиб кўрсатаётгандек туюлади менга. Халифалик давлатини ҳаётга қайтариш ишларидан бўлган хитоблар ва талаби нусралардан чалғитиб, уммат нигоҳини Швецияга ўхшаш бир қатор Ғарб юртларида содир этилаётган Қуръонни ёқишларга қаратишмоқда гўё…

Азиз ўқувчи! Биз ўша укамиз билан бўлган суҳбат хотирасига қайтиб сизга шуни айтамизки, Ўзбекистон ҳукумати зиндонларда сиз азиз халқнинг аввалги азизликка қайтишингиз учун курашган йигитларни ушлаб ўтирибди. Ўша азизлар халқимиз ёшларидан тобора узоқлашаётган  фазилатларни пайдо қилувчи асос – Ислом шариатини ҳаётга қайтиши учун курашгани сабаблигина зиндонларда қолмоқдалар. Улар ўзларининг номларини қаҳрамонлар сифатида қолдириш учун эмас, балки ҒОЯнинг амалга ошиб, барҳаёт бўлиб қолишини дуо қилиб сўрамоқдалар. Ва билингки, эй халқ! Бугунги танглик, хорлик ва хўрликлардан нажот топиб, азизликка эришишингиз фақат ўша зиндон аҳлининг буюк ҒОЯси ортидан келур ва буни ўз кўзларингиз билан гувоҳига айланганингизда бутун вужудингиз шодликка тўлур, ин ша Аллоҳ.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ ‎﴿٤﴾‏ بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”.  (Рум:3-4)‎

(Бир жумла сўзи аҳмоқни доно этишга қодир укамни эслаганим – ўша хотиралардан)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

28.08.2023й

TagsЧиқмади“Зиндон хотиралари” тукумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Марокаш ҳукмдорлари яҳудийларни жиноятлари учун мукофот сифатида улар билан муносабатларни нормаллаштиришмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мустамлакачилар ечимини рад этмоқ ва бир-бирига қарши жанг қилаётган нодонларни тийиб қўймоқ вақти келди

  • МАҚОЛАЛАР

    Янги ўқув йили – яна рўмол муаммосими?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/