| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Эроннинг минтақадаги ролига оид саволига жавоб

Эроннинг минтақадаги ролига оид саволига жавоб

By htadmin
20.11.2016
1550
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Mais Baderнинг Эроннинг минтақадаги ролига оид саволига жавоб 

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, жаноб улуғ шайх, сизни Аллоҳ ҳимояси ва паноҳида асрасин. Шундай савол бермоқчиман: Нега АҚШ Эроннинг турли ҳарбий имкониятлари бунчалик тез юксалишига йўл қўйиб берди. Чунки, Эрон ҳозирда Ироқ, Сурия, Кўрфаз ва умуман олганда аланга олаётган минтақадаги ҳодисаларнинг боришига таъсир кўрсатувчи ролларни ўйнаш жиҳатидан минтақадаги энг муҳим давлатлардан бирига айланиб қолди? Америка чангалидан чиқиб кетаётган бу ролни чангалдан чиқармасликда америкаликлар сиёсати нимадан иборат? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин…

Жавоб:

1 –    Эрон минтақада чангалдан чиқиб кетувчи ролни ўйнаяпти деган гап ноўриндир. Чунки, Эрон минтақадаги барча масалаларда Америка билан бирга ҳаракат қиляпти… Эрон Американинг бу минтақадаги сиёсатида марказий ўринни тутадиган давлатдир. Америка Ироқда, Сурияда, Яманда, Афғонистонда, Ливанда ва бошқа юртларда унга таянмоқда… Эроннинг ишларига чуқурроқ назар ташлаган киши буни аниқ кўради. Қолаверса Эроннинг бир неча етакчилари унинг Америка билан ҳамкорлик қилиши Америкага Афғонистон ва Ироқни босиб олиш имконини берганини айтишган… Бошқа масалаларда ҳам шундай.

2 –    Биз ҳижрий 1434 йил ўн тўртинчи шаввол, милодий 2013 йил 21 августда «Эроннинг Америка сиёсатига нисбатан воқеси?» номли саволга жавобни чиқариб унда Эроннинг Америка билан алоқасининг асл моҳияти ва Эроннинг Америка билан минтақадаги масалалардаги ҳамкорлигини батафсил баён қилган эдик. Шунинг учун ўша жавобда келган нарсалардан воқиф бўлиш учун унга мурожаат қилишингиз мумкин, мен сизга ундан қуйида баъзиларини келтираман:

( – Бу минтақада Эрон амалга оширган барча сиёсий ишлар Америка лойиҳаларига мос ва уйғун ҳолда амалга оширилди:

–     Масалан Ливанда Эрон ўз мазҳаби тобеларидан ўзининг ҳизбини таъсис этди ва уни қуроллантирди. Натижада бу ҳизб Ливанда Ливан армиясидан алоҳида бир махсус армияга айланиб қолди. Ливан режими уни ва унинг қуролланишини тан олди. Маълумки Ливан режими илмоний режим бўлиб, у Америка сиёсатига тобедир. Ливан режими бу ҳизбдан бошқа ҳизбларнинг қурол кўтариб юришига рухсат бермади ва бошқа ҳизбларнинг қуролланишини тан олмади. Ливандаги Эрон ҳизби (Ҳизбуллоҳ) Америкага қарам бўлган Сурия режимини худди Эрон каби қўллаб-қувватлади. Америка Ливан режимининг Эрон ҳизбининг Сурияга у ердаги Башар Асаднинг илмоний режимини қўллаш учун аралашишига рухсат беришига тўсқинлик қилмади. Аксинча бу Американинг зимдан розилиги билан бўлди. Америка бу ҳизбнинг Сурияга Ливан армиясининг тўсқинлигисиз аралашувига зимдан розилик берди.

–     Америка Ироқни босиб олган пайтда қаршиликка дуч келди. Америка буни кутмаган эди. Шунинг учун Америка Эронни Ироққа – у ердаги ўз мазҳаби тобеларига таъсир ўтказиб, уларнинг босқинчига қарши ҳаракат қилишларига йўл қўймаслиги учун – киритди. Эрон Америкага фақат шу хизматнигина қилиб қолмади, балки ўз мазҳаби тобеларини қаршилик ҳаракатига қарши турадиган, босқинчига ҳамда бу босқинчи Ироқда ўрнатиб қўйган режимга қонуний тус берадиган кимсаларга ҳам айлантирди. Айниқса 2005 йилдан кейин шундай бўлди. Ўша йили Америка Эронни қўлловчи партиялар коалициясининг ҳокимиятга келишига йўл очиб берди. Иброҳим Жаъфарий бошчилигидаги, кейин эса Моликий бошчилигидаги ҳукумат ҳокимият тепасига келди. Бу ҳукуматлар Америка томонидан тузилган ва Америкага қарам ҳукуматлардир. Эрон қўллаётган Моликий ҳукумати босқинчи Америка Ироқдан расмий равишда чиқиб кетганидан кейин ҳам Америка нуфузини сақлаб қолиш учун Америка билан хавфсизлик ва стратегик келишувларни имзолади. Бу эса Американинг Эрон ролидан рози эканига далолат қилади. Эрон масъуллари Америкага Ироқни босиб олишида ва Ироқда Америка нуфузини мустаҳкамлашни таъминлашда ёрдам беришганини тан олишди. Эрон Ироқда Америка бу юртни босиб олганидан кейиноқ ўз элчихонасини очди. Жаъфарий сайланиши биланоқ ўша пайтдаги Эрон ташқи ишлар вазири Камол Харрозий 2005 йилда Бағдодга келди. Ҳолбуки у босқинчилик чўққисига чиққан пайт эди. Америка ҳам, Эрон ҳам босқинчига қарши олиб борилаётган қаршилик ҳаракати амалиётларини «Ироқда терроризмни қоралаш» деган баҳона остида қоралаб чиқди. Жаъфарий Эронга бориб бир неча келишувларни, жумладан хавфсизликни мустаҳкамлаш, ўтиш йўлларини ва чегараларни назорат қилиш, Басрани Эрон электр тармоғига боғлаш, Басра билан Абадон ўртасида нефт қувурларини ётқизишга оид икки мамлакат разведкалари ўртасидаги ҳамкорлик келишувини имзолади…

–     Эроннинг Сурия режими билан бўлган алоқасига келсак, бу алоқа эски бўлиб, у ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошида аланга олган биринчи қўзғолондан буён давом этиб келяпти. Ўша вақтда Эрон Сурия режимининг Сурия аҳли бўлган мусулмонларни репрессия қилишини қўллаб-қувватлади. Бундан мақсад Асад оиласи бошчилигидаги Сурия режимини уни қўллаётган Америка лойиҳаси доирасида сақлаб қолиш бўлди. Ҳолбуки, Сурия режими миллатчи, баасчи илмоний режим ва у Эрон унга қарши уруш олиб борган Саддам режимининг эгизагидир. Сурия режимининг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ, аксинча Ислом ва унинг аҳлига қарши уруш олиб бормоқда. Буларни Эрон яхши билади. Шунингдек, бу режимнинг Америкага қарам экани ҳам унга маълум эди. Шунга қарамай Эрон мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилмади, аксинча мусулмонларга қарши кураш олиб борди, жиноятчи куфр режимига ёрдам берди ва ҳамон шундай қилиб келмоқда. Эрон режими Сурия раҳбарияти билан ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий алоқаларини мустаҳкам сақлаб келмоқда. Эрон Асад режимини қўллаб-қувватлаш учун унга кўп миқдорда қурол-аслаҳаларни етказиб берди, бу режимга Сурияда энергия эҳтиёт заҳиралари йўқлигини ҳисобга олиб паст нархларда нефт ва газни ҳам етказиб берди. Эроннинг Сурия қўзғолонига аралашувида Асад режими қулашга яқин турган бир пайтда ўзига хос сиёсий алоқаларни кузатиш мумкин. Шунинг учун агар Эроннинг инқилоб соқчилари кучларини, Эрон ҳизби кучларини ва Эронга тобе Моликийнинг қуролли тўдаларини юбориш орқали аралашуви бўлмаганида эди, Башар ва унинг режими албатта қулаган бўларди.  Қусайр ва Ҳимсдаги қирғинлар, бугун эса Ғута ва бошқа жойлардаги кимёвий қирғинлар мана шу аралашувга гувоҳлик берувчи далиллардир.

–     Афғонистонда ҳам Эрон босқинчи Американи қўллаб-қувватлади. Америка ишлаб чиққан конституцияни ва Карзай бошчилигида тузилган ҳукуматни қўллаб-қувватлади. Буларнинг барчаси Америкага хизмат қилиш учун бўлди. Эрон Америка Толибонни енга олмагач мамлакат шимолини таъминлашни ўз бўйнига олди. Шунинг учун ҳам Эрон жумҳуриятининг собиқ президенти Рафсанжоний: «Агар бизнинг кучларимиз Толибонга қарши урушда ёрдам бермаганида америкаликлар афғон ботқоғига албатта ботишган бўларди» деган эди. (Шарқул Авсат газетаси, 2002 йил 9 феврал). Эроннинг собиқ президенти Хотамийнинг юридик ва парламент ишлари бўйича ўринбосари Муҳаммад Али Абтаҳий эса 2004 йил 13 январда амирликларнинг Абу Даби шаҳрида ўтказилган «Кўрфаз ва келажакдаги хавфлар» конференциясида қуйидагиларни айтган эди: «Агар Эрон ёрдам бермаганида Қобул ва Бағдод бунчалик осон қуламас эди. Лекин биз бунинг эвазига «мукофот»га сазовор бўлдик ва ёвузлик ўқи доирасида бўлиб қолдик!» (Ислом онлайн.нет, 2004 йил 13 январ). Президент Аҳмади Нажод ҳам худди шу сўзларни БМТ йиғинларига қатнашиш учун Нью-Йоркка борган пайтида 2008 йил 26 сентябрда «Нью-Йорк Таймс» газетаси билан бўлган мулоқотда такрорлаб бундай деган эди: «Эрон Афғонистонда Қўшма Штатларга ёрдам қўлини чўзган эди, бунинг натижаси эса Америка президентининг бизга қарши бевосита ҳарбий ҳужум қилиш ҳақида таҳдидларни йўллаши бўлди. Бизнинг мамлакатимиз Америкага Ироққа тинчлик ва барқарорликни қайтаришда ҳам ёрдам кўрсатди».) Тамом.

3 –    Юқорида айтиб ўтилган барча нарсага ядровий программа бўйича музокаралар иши етиб борган нарса ва Американинг бу ишни ёпишга қаттиқ туриб уринаётгани далил бўла олади, Американинг бундан мақсади Эрон билан ошкор алоқаларни яхшилашдир. Чунки шунда Эрон ўзига Америка шу минтақада чизиб берган ролни илгаригидек ниқоблаб, яшириб ўтирмасдан ижро эта олади. Эрон бу ролни «муштарак манфаатлар» деган баҳона билан ижро қилади! Америка президенти Оқ уй олдида Эрон билан тузилган охирги ядровий келишувга бағишлаб сўзлаган нутқида бу келишувни «Бизнинг асосий мақсадларимизга жавоб берадиган яхши келишув» деб атади, Обама «Эрон халқига келсак, биз муштарак манфаатлар учун ҳамкорлик қилишга тайёрмиз» деди (Американинг «Сава» радиоси, 2015 йил 2 апрел)… Демак Америка президентининг сўзларида унинг Эрон билан муштарак манфаат деган ниқоб остида ҳамкорлик қилишни истаётгани аниқ кўриниб турибди! Энг катта шайтон билан муштарак манфаат Американинг бу минтақадаги режаларини амалга оширишдир, холос, бундан бошқа қандай муштарак манфаат бўлиши мумкин, ахир?!

4 –    Яман ҳодисаларида ҳам Америка билан Эрон, Ҳусийлар ўртасида бир-бирига мос режалар бўлди ва бўлмоқда! Ҳусийларнинг Эрон билан алоқада эканлигига ҳужжат келтиришнинг ҳеч бир ҳожати йўқ, чунки бу алоқа кундек равшандир… Американинг Ҳусийларни қўллаб-қувватлаётганига келсак кўзи ва фикри бор ҳар бир одам буни аниқ билиб турибди. Чунки Америка Яманда ўзининг ҳаммага маълум аҳмоқона гердайиши билан, яъни қурол кучи ва зўравонлик билан иш юритмоқда. Шунинг учун Ҳусийлар Санъони ва бошқа жойларни босиб олишди, улар одамларни «халқ қўзғолони ва халқ қўмиталари…» деган ниқоб остида қамоққа ташлашмоқда ва қатл этишмоқда. Америка Ҳусийларнинг бу хатти-ҳаракатларини сиёсий ва хавфсизлик жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келмоқда. Сиёсий жиҳатдан Америка Ҳусийларни ал-Қоида каби террорчилар деб ҳисобламади, аксинча уларни бир сиёсий ҳаракат деб ҳисобламоқда! Масалан Америка элчиси Мэтью Тьюллер ўзининг 2014 йил 18 сентябрда ўтказган матбуот конференциясида бундай деди: «Биз сиёсий амалиётда иштирок этган ана шу жамоатларни бир-биридан фарқлаймиз, масалан Ҳусийлар ҳаракати миллий диалог конференциясида иштирок этди ва бунинг натижаси ўлароқ кўпгина ижобий натижаларга эришилди, Ҳусийларнинг ўз сиёсий позициялари ва қонуний интилишлари бор… Шунга биноан биз Ҳусий ва унинг ҳаракатининг бошқа сиёсий жамоатлар ва партиялар амалга ошираётган ишларнинг ўзини амалга оширишини қўллаб-қувватлаймиз» (Пресс кузатувчилари сайти). Хавфсизлик жиҳатидан эса, Ҳусийлар Санъога кирган пайтда армия ва полиция уларга қаршилик кўрсатди ва 2014 йил 9 сентябрда Ҳусийлардан еттитасини ўлдирди. Бунинг натижасида «тарози палласи» Ҳодий фойдасига оғай деб қолди, лекин Америка шошилинч тарзда БМТ вакили, аслида эса Америка вакили ибн Умарни юборди. Бу малай вакил Ҳодийга босим ўтказди, музокарага чақириб масалани яна юзага кўтарди. Америка Ҳусийларга музокаралар чоғида ҳаракатни авж олдиришлари тўғрисида «яшил чироқ» ёқиб берди. Бунинг оқибатида югурдак вакил ибн Умар тимсолида Ҳодийга ўтказилган ва Америка босимлари билан қувватланган Ҳусийлар кескинликни авж олдирди.

5 –    Қолаверса охирги ҳодисалар бу қўллаб-қувватловни тасдиқламоқда. Мен сизга бу масала хусусида 2015 йил 27 мартдаги варақамизда келган баъзи нарсаларни келтириб ўтаман: (… Америка Ҳусийларга – улар Яман устидан ўз назоратларини куч билан ўрната олишлари учун – Эрон орқали турли қурол-аслаҳа ва техникалар билан ёрдам берди. Чунки Америка Ямандаги сиёсий доиранинг асосий кўпчилиги инглизларнинг қўғирчоқлари эканини яхши билади… Шундай қилиб Ҳусийлар ўзларини Яман устидан ҳукмрон бўлишларига эриштирадиган кучга эга деб ўйлашди. Шунинг учун улар президентни – ўзлари истаган қонунларни чиқартириб олиш учун – қамалга олишди, президент бунга бошида розилик бергандек бўлди. Бироқ буни бажаришни пайсалга солди, охири Ҳусийлар уни мажбурий уй қамоғига олишди. Шундан кейин президент уларнинг чангалидан қочиб қутулишга муваффақ бўлди ва Аданга кетди. Ҳусийлар уни таъқиб қилди. У улардан иккинчи марта қочиб қутулди… Америка ўзининг югурдакларига айланган Ҳусийларнинг қийин аҳволга тушиб мамлакат бўйлаб ёйилиб кетишганини тушунди. Чунки улар ўз ҳукмронликларини ҳам ўрната олишмади ва ўзларининг «уя»ларида ўзлари эга бўлган илгариги куч-қувватга ҳам қайта эга бўлишолмади. Шунинг учун Америка уларни чекланган ҳарбий амалиёт йўли билан қутқазиш фикрига тушди. Америка шу орқали битта ўқ билан икки қуённи урмоқчи. Шу мақсадда Америка Ҳусийларни тажовузга учраган жабрдийда қилиб кўрсатиш йўлига ўтди. Чунки одамлар зеҳнида Ҳусийларнинг тажовузкорлиги ўрнашиб қолди. Америка ёлғиз ўзи амалга оширолмаётган ишга нисбатан ўртача ечимга эришиш учун музокара билан боғлиқ босимли муҳит яратмоқчи… Бу ҳол юз берган ва юз бераётган ишларни кузатиш орқали аниқ кўзга ташланмоқда. Масалан, Саудия ана шу ҳарбий амалиётдан олдин Америка билан маслаҳатлашди. Фаол ҳарбий ролни бажараётганлар Американинг малайларидир, айниқса Саудия подшоҳи Салмон ва Миср президенти Сисий шундай малайдир. Кўрфаз давлатлари, Иордания ва Мағриб эса Британиянинг Америка билан рақобатлашиш бўйича одатидаги сиёсий ролга яқинроқдир. Британия ўзини кўрсатиш, ўтказиладиган музокараларда «ўлжа»дан улушга эга бўлиб қолиш учун, нуфуз деган «ширинлик»ни бўлишиш учун Америка билан шундай рақобатлашади… Босим ўтказувчи ҳарбий амалиётлар гоҳида музокараларга йўл очишда муваффақиятли бўлса ҳам лекин улар бошқа пайтларда барбодлик ҳам келтиради. Бунинг натижасида ишлар яна беқарор тус олади ва Яман бунинг оловида жизғинак бўлиб бахтсиз бўлади. Ваҳоланки, Яман яқин ўтмишда, малайлар ва мустамлакачи кофирлар ифлос қадамлари унинг покиза тупроғини топтамаган кунда саодатли эди). Тамом.

Юз бераётган воқеалар жараёнини ва унинг натижаларини атрофлича диққат билан кузатилса Американинг ишлар жараёнига ўз ҳукмини ўтказаётгани аён бўлади. Масалан Саудия зўр бериб қуролли ҳужум қилмоқда, бунинг тўловини эса мусулмонлар тўлашмоқда, қурбон бўлаётганларнинг жуда кўпчилиги тинч фуқаролардир, улардан бир озгинасигина Ҳусийлардир… Эрон эса аралашмай узоқдан кузатишда давом этмоқда, ҳолбуки Ҳусийлар бошига ёғилаётган «Қатъийлик бўрони» бомбалари товушлари гумбурлаб эшитилиб турибди!

Бу эса ҳаракатлар «маэстро»си Ҳусийларни ҳалок қилмасдан уларни қутқазадиган, уларни бир четга суриб қўймасдан уларга бир салмоқли улушни берадиган ечимларга эришиш учун «оҳанг»ни тартибга солиб турганига далолат қилади… Саудия буни тушуниб турибди, шунинг учун у ўзининг «Қатъийлик бўрони ва орзусини» шу «оҳанг» бўйича олиб бормоқда… Эрон ҳам буни тушуниб турибди, шунинг учун ҳарбий жиҳатдан аралашмай шу «оҳанг» бўйича кузатиб турибди! Кузатибгина қолмай балки Эрон Яманга «ёрдам» олиб кетаётган кемаларини – улар ҳали Яман портларига етиб бормай туриб – тафтиш қилинишига розилик берди. Чунки Америка шуни истади, натижада Эрон Америка истагига бўйсунди! Шундай қилиб демак Саудия ўзининг «Қатъийлик ва умид бўрони»ни Америка кўрсатмалари бўйича тартибга солаётган бўлса Эрон ҳам худди шундай қилмоқда. Чунки иккаласи (Саудия ва Эрон) ҳам биз баён қилиб ўтган бу «қайноқ» амалиётлардан асл мақсад нима эканлигини яхши билади. Бу малайлар мана ҳозир совуқ ечимлардан олдин бўладиган «қайноқ» тинчлик сари йўналишмоқда!

6 –    Хулоса шуки, Эрон Америка сиёсати чангалидан «қочиб чиқиб кетаётгани» йўқ, аксинча Эрон бу чангалдан чиқмайди, буларнинг барчаси энг катта шайтон билан муштарак манфаат деган баҳона остида амалга оширилмоқда!

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта                                  

15 шаъбон 1436ҳ

2 июн 2015м

TagsАҚШЭронҳарбий имкониятлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Американинг жинояткорона сиёсий ечимидан кўзланган айрим мақсадлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жўлоний ҳайъати разведкасининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан навбатдаги зўравонлиги

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон хукуматининг Исломга қарши курашида сарой олимлари жонбозлик кўрсатмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/