| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ХАБАР ВА ИЗОҲ
Home›ХАБАР ВА ИЗОҲ›Франция президенти Эммануель Макроннинг Ўзбекистонга ташрифи: янги стратегик ресурслар талвасаси

Франция президенти Эммануель Макроннинг Ўзбекистонга ташрифи: янги стратегик ресурслар талвасаси

By htadmin
16.11.2023
0
Share:

Хабар ва изоҳ

Франция президенти Эммануель Макроннинг Ўзбекистонга ташрифи: янги стратегик ресурслар талвасаси

بسم الله الرحمن الرحيم

Хабар: Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макрон ўртасида тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида мамлакатимиз етакчиси Франция Президентининг Ўзбекистонга охирги 30 йилдаги илк ташрифи тарихий аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади. Етакчилар Франция билан Ўзбекистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар ҳамда икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олдилар. (president.uz 02.11.2023й)

Изоҳ: Дарҳақиқат, Ўзбекистонга 1994 йилда Франция президенти Миттераннинг ташрифидан сўнг қарийб 30 йил ўтиб, ҳозирги француз президенти бир қатор йирик компания раҳбарлари ҳамроҳлигида шахсан ўзи ташриф буюриши жиддий мулоҳазага молик иш бўлди. Биламизки, Франция Европа Иттифоқи етакчиси ва ривожланган еттиликка аъзо давлатлардан бири. Франция саноат индустрияси мустамлака юртлар – шимолий Африка мамлакатлари ва у ердаги арзон ишчи кучи бўлмиш мусулмон аҳолини эксплуатация қилиш сиёсатига қурилган давлат экани ҳаммага аён. Бугунги халқаро вазият ва охирги пайтларда Африка қитъасида бўлаётган қонли можаролар Францияга стратегик ресурслар етишмовчилиги жиддий хавф солаётганидан дарак бермоқда. Буни қисқача қилиб қуйидагича изоҳлаш мумкин. Охирги ўн йилликда Франция ЕИ етакчиси сифатида Германия билан биргаликда НАТО ҳарбий блоки таркибидан ажралиб чиқиш орқали Америка таъсир доирасидан қутулиш пайига тушиб қолган эди. Шу мақсадда Европанинг бу икки етакчи давлати “Умум Европа мудофаа армияси”ни ташкил қилиш ташаббусини илгари сура бошлади ва бу табиийки, Америка манфаатларига мос келмайдиган лойиҳа ҳисобланарди. Америка бунга жавобан Европани ўз “қучоғи”да ушлаб қолиш учун Украина урушини келтириб чиқарди. Албатта, бу урушдан ЕИ мамлакатлари иқтисоди, айниқса энергетика соҳаси қаттиқ зарбага учради ва улкан зарарга кирди. Чунки Европа давлатлари Россиянинг арзон энергоресурсларидан маҳрум бўлиб, унинг ўрнини ўта қиммат нархдаги альтернатив манбалардан тўлдиришга мажбур бўлди. Энг асосийси, Америка ЕИни яна ўз таъсир доирасига ишончли суратда қайтаришга эришди, десак муболаға бўлмайди. Бироқ Америка бунинг ўзи билан тўхтаб қолмоқчи эмас. У Франция учун янги муаммолар пайдо қилиш ва ЕИнинг АҚШ учун янада содиқ бўлиб қолишини таъминлаш чораларини амалга оширяпти. Охирги ярим йилликда Нигер ва бошқа бир қатор Африка мамлакатларида юз берган давлат тўнтаришлари сўзимизнинг ёрқин далилидир. Бу қўзғолонлар натижасида Франциянинг Африка мустамлака юртларидан келаётган ресурслар оқими истиқболига жиддий хавф туғилди. Жумладан, “Bloomberg”нинг Макронга яқин икки аноним манбага таяниб тарқатган хабарида шундай дейилади:

“Президент Эммануэль Макрон шу ҳафта энергияга бой Марказий Осиёга сафар қилиб, мамлакат ядровий реакторларини қувватлайдиган уран етказиб берувчи икки давлат – Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Таъкидланишича, Марказий Осиёнинг улкан нефть, газ ва фойдали қазилма захиралари унга интилишни янада оширган. Шунинг учун Макрон бу минтақада “янги дўстлар” орттириш ва уран захираларини етарли миқдорда қўлга киритиш йўлларини қидирмоқда. Қайд этиш жоизки, Нигерда ҳокимият ағдарилганидан сўнг, мамлакат Францияга уран ва олтин экспортини тўхтатди. Нигер жаҳонда уран қазиб олиш бўйича еттинчи ўринда туради. Францияда электр энергияси учун ишлатиладиган ураннинг 15-17 фоизи Нигер ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатда ҳокимиятга келган кучларнинг эса Франция билан алоқалари унчалик яхши эмас.

Демак, шулардан хулоса қилиш мумкинки, Франция Африкада қўлдан бой бераётган энергоресурслар ўрнини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳисобига тўлдирмоқчи бўляпти. Буни Макроннинг ташрифи бир қатор йирик компаниялар раҳбарларидан иборат делегация билан омалга ошгани ҳам тасдиқлаб турибди. Жумладан, Verona Евросиё иқтисодий форумида Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исломовнинг Spot'га маълум қилишича, юртимизда анча ўрнашиб олган уран қазиш билан шуғулланувчи Франциянинг Orano компанияси билан стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланди ҳамда у уран қазиб олиш ва қайта ишлашга 500 млн долларгача сармоя киритадиган бўлди…

Бундан ташқари, Макрон ташриф давомида авторитар режим эгаларига Ғарб демократик “қадриятлари” аталмиш “дин эркинлиги” ва “инсон ҳуқуқлари”нинг абгор ҳолати ҳақида лом-мим демади. Ваҳоланки, у ЕИнинг етакчи давлати раҳбари сифатида минтақа раҳбарлари билан биринчи навбатда айни шу масалаларни муҳокама қилиши керак эмасмиди?! Бу билан Франция каби капиталистик мустамлакачи давлатлар учун “манфаат” биринчи ўринда туриши ва керак бўлса бунинг учун демократиясига ҳам, инсон ҳуқуқларига ҳам тупуриб қўйишлари мумкинлиги яна бир бор исботини топди. Уларнинг ўз фойдаси учун ҳар қандай ёвузликдан-да тап тортмайдиган нақадар сурбет, иккиюзламачи эканликлари бугунги Фаластинда амалга оширилаётган геноциддан ҳам кўриниб қолди.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, Франция Ислом ва мусулмонларга бўлган адоватида Америка, Россия, Хитой каби мустамлакачилардан асло қолишмайди. Франция ўзининг мустамлакачилик босқинларида Африкадаги миллионлаган мусулмонларни қиличдан ўтказди – аҳолини аёллар, болалар ва қариялар аралаш қатлиом қилди, уларнинг бойликларини талон-тарож қилиб, дунёдаги энг қашшоқ ва энг қолоқ юртларга айлантирди. Бундан ташқари, президент Макрон Росулуллоҳ ﷺни таҳқирловчи карикатуралар ва уларнинг муаллифларини сўз эркинлиги баҳонасида ҳимоя қилиб келмоқда. Ана шундай ёзув давлат билан дўстона алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлик қилиш учун Мирзиёев бошлиқ Ўзбекистон ҳукумати Макронни қучоқ очиб кутиб оляпти ва улар билан юртимизнинг иқтисодий имкониятлари, уран каби стратегик бойликлари устида савдолашяпти. Кошки, бу ҳукумат раҳбарлари Франция каби мустамлакачи давлатларнинг на демократияси ва на бошқа нарсасига эҳтиёжимиз йўқлигини, аслида улар бизнинг ҳақ динимиз ва мўл-кўл бойликларимизга муҳтожлигини, шунингдек бизнинг ресурсларимизсиз уларнинг иқтисоди ҳам, шавкати ҳам мавжуд бўлолмаслигини тушунганда эди! Агар бу раҳбарлар мусулмон аҳолимизни Ислом асосида бирлаштириб, Халифалик давлатида Аллоҳнинг аҳкомлари билан сиёсат юритганларида, албатта Ислом Уммати уларни қўллаб-қувватлаб, ўз бағрига олган бўларди! Ана шунда Франция тугул ундан каттароғининг ҳам юртларимиз бойликларини талон-тарож қилишлари ва зулму зўравонликлар қилишларига чек қўйиларди! Бироқ бундай шарафли ва масъулиятли ишни Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандаларигагина насиб этиши ҳам бор ҳақиқат. Бундай иззат ва шарафга шунга лойиқ одамларгина эришадилар! Бас, ким Аллоҳнинг дини ғолиб бўлиши йўлидаги даъватчилар сафида ҳаракатини қилиб қолса ёки уларни қўллаб-қувватласа, албатта нажот топади ва беҳисоб ажр-мукофотларга эришади! Акс ҳолда зиён кўргувчилардан бўлиб қолади! Аллоҳ таоло дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَفَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَىٰ أَن تُصِيبَنَا دَائِرَةٌ ۚ فَعَسَى اللَّهُ أَن يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِّنْ عِندِهِ فَيُصْبِحُوا عَلَىٰ مَا أَسَرُّوا فِي أَنفُسِهِمْ نَادِمِينَ ‎  

– “Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга валий – дўст тутманг. Улар бир-бирларига дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас. Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: “Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз”, деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки Ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар”.                                                            (Моида:51-52)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил

TagsФранцияЭммануэль МакронҒарб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик яқинда Аллоҳнинг изни ила барпо бўлади…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Шом аҳли! Жиноятчи учлик давлатларига алданманг чунки улар сизга нисбатан на аҳда на бурчга боқишади

  • МАҚОЛАЛАР

    Россия-Озарбайжон зиддияти фонида Хива форуми

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/