Озарбайжондаги учлик саммити ортида нималар турибди!

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Озарбайжондаги учлик саммити ортида нималар турибди!
Савол: 2016 йил 8 августда Озарбайжон пойтахти Бокуда илк марта Россия, Эрон ва Озарбайжон раҳбарлари тўпланган учлик саммити бўлиб ўтди. Якуний баёнотда айтилишича уч давлат ўртасидаги алоқалар, иқтисодий ҳамкорлик, шимол-жануб коридори, терроризмга қарши кураш, Сурия ва Афғонистон кризиси, гиёҳванд моддалар савдоси, экстремизм, транснационал жиноятчилик, ноқонуний қурол савдоси, одам савдоси каби бир неча мавзулар муҳокама қилинган… Буларнинг барчаси бир кунда муҳокама қилинган! Бу шунчаки оммавий ахборот воситаларида жар солиш учунми ёки бу ерда асосий эътибор қаратилган бир мавзу бор бўлиб, қолганлари ранг-баранглик тусини бериш учунми? Шуниси ҳам маълумки Эрон ва Озарбайжон Америка сиёсатига мос ҳаракат қилмоқда. Демак бу йиғинда Американинг роли борми? Агар бор бўлса Американинг бундан кўзлаган мақсади нима?
Жавоб: Тўғри, битта ёки иккита йиғинда ва бир кунда ёки ярим кунда мавзуларнинг бунчалик кенг спектрига бутун асосий эътиборни қаратиш маъқул эмас! Лекин бу саммитдан мақсад иқтисодий мавзу эканлиги, айниқса «шимол-жануб коридори» номли иқтисодий коридорни бунёд қилиш эканлиги кўриниб турибди… Америка эса бунда асосий ролни ўйнайди. Бу рол Россияни Хитойдан йироқлатиш ва иқтисодий жиҳатдан ҳолдан тойдиришдан иборатдир. Бу эса Россиядан Озарбайжонга сўнгра Эрон ва Кўрфазга ўтиб борадиган мана шу коридор билан Россияни банд қилиб қўйиш орқали амалга оширилмоқчи… Буни тиниқ тушуниш учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:
Биринчи: Якуний баёнотда айтилган бошқа ишлар саммит ўтказиб муҳокама қилинадиган муҳим ишлар эмас. Уларни қуйида батафсил айтиб ўтамиз:
1 –Афғонистон ҳақида айтсак, бу уч давлатдан ҳеч қайсиниси Афғонистон ишидан ҳеч бир нарсага эга эмас. Аксинча бунда кучли таъсир ўтказувчи давлат Америкадир. Чунки Америка Афғонистон ҳукумати устидан ҳукмрондир. Шунинг учун демак баёнотда Афғонистоннинг тилга олинганлиги бир четдаги иккиламчи масалалардандир!
2 –Транснационал жиноятчилик ва одам савдосига келсак, булар мазкур давлатлар биргаликда аҳамият берадиган ва бир алоҳида саммит ўтказишга арзийдиган бирламчи масалалардан эмас.
3 –Сурия кризиси ҳақида айтадиган бўлсак, Россия ва Эрон Сурия хусусида у ердаги мағлубиятни ўнглаб бартараф этиш учун бир-бири билан ҳамкорлик қилишга муҳтож албатта. Лекин Озарбайжоннинг Сурия кризисида ҳеч бир роли йўқ эканлиги саммит бу мақсадда ўтказилмаганлигини билдиради. Айниқса бу саммитни ўтказишга чақирган Озарбайжон эканлигини эътиборга олсак уни ўтказишдан мақсад бошқалиги аён бўлади: «Шуниси диққатни тортадики, душанба куни ўтказиладиган бу учлик йиғини Озарбайжон президенти ўзининг рус ҳамкасби билан ўтган феврал ойида олиб борган телефон орқали сўзлашув чоғида таклиф қилган шу мазмундаги илк саммитдир». (Манба: i24news 2016 йил 8 август). Бу эса Озарбайжон ўтказишга чақирган бу саммит Сурия кризисига бағишланмаганлигини англатади. Чунки айтиб ўтганимиздек бу кризисда Озарбайжоннинг ҳеч бир роли йўқ.
4 –«Терроризм»га қарши кураш, гиёҳванд моддалар савдоси, қурол-аслаҳа ва қуролли жангариларни транзит қилиш амалиётлари, айниқса Озарбайжон билан Россия ўртасида йигирманчи асрнинг тўқсонинчи йилларида Чеченистон урушлари чоғида бўлганидек мужоҳидларнинг Кавказга ўтиш йўли каби масалаларга келсак, «Русиял Явм» бу ҳақда 2016 йил 8 августда қуйидагиларни тарқатди: «Президент Владимир Путин ўзининг эронлик ва озарбайжонлик ҳамкасблари Ҳасан Руҳоний ва Илҳом Алиев билан биргаликда учала давлат орқали бўладиган қурол-аслаҳа, қуролли жангарилар ва гиёҳванд моддалар транзити амалиётларига тўсиқ қўйиш зарурлигини таъкидлади. Президент Путин 8 август душанба куни учала давлат ўртасида террорчи ташкилотлар фаолияти ҳақида ўзаро маълумотлар айирбошлашни кучайтиришга чақирди». Гарчи Россия бу масалаларни саммитда тилга олган бўлса-да лекин бундай масалаларни Россия Озарбайжон билан ўзаро ҳал қила олади. Бунда Эрон президенти ҳам қатнашадиган саммит ўтказишга ҳожат йўқ. Чунки «қуролли жангарилар ва қурол-аслаҳа транзити» масаласи Россия-Озарбайжон муаммосидир. Чунки «қуролли жангарилар» одатда Озарбайжон орқали ўтишади… Афғонистондан Эрон ва Озарбайжон орқали келувчи гиёҳванд моддалар мавзусининг ҳам қайсидир даражада таъсири бор. Лекин у ҳозирги шароитларда бу давлатлар наздида саммит ўтказишга арзийдиган бирламчи масала эмас…
Иккинчи: Шундай қилиб демак юқорида айтилган ишлар гарчи қайсидир даражада таъсирга эга бўлса-да лекин улар бу уч давлат ўртасида саммит ўтказилишига асосий сабаб эмас. Демак бу саммитни ўтказишга сабаб бўлган асосий мақсад иқтисодий мавзудир, хусусан иқтисодий коридор «шимол-жануб коридори»ни бунёд қилиш мавзусидир… Буни тиниқ тушунтириш учун иқтисодий ишлар ҳақида баёнотда келган нарсаларни ҳамда шу мавзу хусусида айтилган сўзларни баён қилиб ўтамиз:
1 –Якуний баёнотда қуйидагилар келган: «Россия, Эрон ва Озарбайжон алоқа коммуникацияларини ривожлантириш, жумладан «шимол-жануб» коридорини ривожлантириш чораларини кўришга қарор қилди. Бу борада учала тараф регионал юк ташиш имкониятини бирлаштириш мақсадида куч сарфлашга ҳаракат қилади. Мақсад экологик жиҳатдан хавфсиз ва фойдали иқтисодий боғланишлар структураларини бунёд этишдир… Учала давлат «шимол-жануб» халқаро транспорт коридори орқали сайёҳлар ва товарларни ташиш учун ҳозирги имкониятларни яхшилаш мақсадида боғланишлар структурасини ривожлантириш учун қадамларни ташлаш ниятидадир»… Баёнотда Москва, Теҳрон ва Бокунинг «темир йўл линияларини бир-бирига боғлаш учун янги лойиҳаларни амалга оширишда биргаликда ҳисса қўшишни давом эттиравериши, бу иш «шимол-жануб» халқаро транспорт коридори лаёқатини ривожлантириш ва яхшилаш режалари доирасида амалга оширишилиши» ҳам кўрсатиб ўтилган. (Русиял Явм 2016 йил 9 август).
2 –Эрон президенти Руҳоний бу саммитдан кўзланган мақсад ҳақида қуйидагиларни айтди: «Мақсад бу давлатлар ўртасидаги кенг доирадаги ривожланиш имкониятларини мустаҳкамлашдир». (Олам канали сайти 2016 йил 8 август).
3 –Рус оммавий ахборот воситалари бу саммитдан энг кўзга кўринган мақсад ҳақида қуйидагиларни тарқатди: «Рус спутник ахборот агентлиги 2016 йил 8 августда Россия-Эрон улкан лойиҳаси ҳақида сўз юритди. Бу лойиҳа Мисрдаги Сувайш канали билан рақобатлашади. Рус агентлиги қуйидагиларни билдирди «саммитда муҳокама қилинадиган энг муҳим мавзу шимол билан жанубни бир-бирига боғлайдиган халқаро коридорни бунёд қилишдир. Бу лойиҳа қайсидир даражада Мисрдаги Сувайш канали билан рақобатлашадиган бўлади. Чунки бу коридорнинг узунлиги 7200 км.га етади. У Европа шимолини Эрон, Россия ва Озарбайжон орқали Ҳиндистон ва Кўрфаз давлатлари билан боғлайди. Эрон ташқи ишлар вазири бу лойиҳа Эрон, Озарбайжон ва Россия халқлари манфаатларига ва бутун минтақа манфаатларига хизмат қилади. Чунки бу лойиҳа сарф-харажат ва вақт жиҳатидан Сувайш канали орқали ўтадиган денгиз йўлининг ўрнини босадиган бир кучли альтернатив ҳисобланади» деб билдирди».
4 –Русиял Явм ҳам 2016 йил 8 августда қуйидагиларни билдирди: «Рус президенти саммит чоғида Россия, Эрон ва Озарбайжон ўртасидаги учлик ҳамкорлиги Каспий минтақасида бир неча янги лойиҳаларни амалга ошириш имконини беришини таъкидлади. Путин: «Олдимизда учлик форматида муҳокама қилинадиган бир неча мавзулар бор…» деди».
Шундай қилиб демак бу саммитдан кўзланган асосий мақсад иқтисодий ҳамкорлик, хусусан шимол-жануб коридорини бунёд қилишдир. У Каспий денгизи бўйича иқтисодий лойиҳаларнинг энг бошида турибди. Чунки бу денгиз бўйида жойлашган қолган давлатлар бу саммитга таклиф қилинмади. Шунинг учун демак бу мавзуни саммитда муҳокама қилиш уни амалга ошириш учун бўлмади, у кўпроқ келажакда муҳокама қилинади. Бу муҳокама то шу денгиз соҳилида жойлашган бошқа давлатлар билан тил топишишга эришилгунига қадар узоқ бўлиши мумкин. Аммо коридор мавзуси шу уч давлатга тегишлидир. Бу тўғрида рус ахборот воситаларининг бу коридорни ва унинг Сувайш канали билан рақобатлашишини алоҳида кўрсатиб ўтганини таъкидлаш мумкин.
Учинчи: Американинг ролига келсак, бу рол ҳақиқатдан ҳам мавжуд. Бу рол орасида чуқур фикр юритишга ҳожат бўлмагани ҳам ва чуқур тадаббур қилишга ҳожат бўлгани ҳам бор... Биринчи қисми ҳақида айтадиган бўлсак, уни бу уч давлат воқеси бир-биридан фарқли эканлигидан осон тушуниб олиш мумкин. Масалан, Россия мустамлакачи давлатдир ва унинг ўз регионал ва халқаро сиёсати бор. Эрон ва Озарбайжон эса Америка сиёсати чизиғи бўйлаб ҳаракат қиладиган давлатлардир. Бундай давлатларнинг ташқи сиёсати Америка сиёсатидан айри бўлмайди. Бошқача айтганда шимолдан жанубга қарата то Эрон соҳилларидаги Кўрфазга қадар коридор ётқизиш Америка сиёсатидан айри бўлмайди. Буни чуқур фикр юритиб ўтирмасдан осонлик билан тушуниб олиш мумкин. Иккинчи қисм, яъни чуқур тадаббур қилишга муҳтож бўлинадиган қисмни эса қуйидаги ишларни ҳисобга олиб тушуниб олиш мумкин:
1 –Америка Россиянинг оғир иқтисодий аҳволини сезди. Шунинг учун Озарбайжон ва Эронга Россияни рус иқтисодини ҳолдан тойдирадиган бир йирик иқтисодий лойиҳа билан авраб қизиқтиришни буюрди. Бу Американинг Хитойга нисбатан юргизган сиёсати каби бир сиёсатдир. Чунки Америка Хитойни Покистон орқали Хитой иқтисодий коридори каби улкан лойиҳаларга маблағ сарфлаш билан банд қилиб қўйиш сиёсатини юргизди. Америка Россияни ҳам янги «шимол-жануб» коридорига маблағ сарфлашга ундамоқчи. Мақсади рус иқтисодини ҳолдан тойдириш ва Америка ҳукмрон бўлган Халқаро Валюта Фонди ва Халқаро Банкдан қарзлар олишга мажбур қилишдир. Шу мақсадда Америка Эрон ва Озарбайжонга ҳам мана шу «коридор» лойиҳасига маблағ сарфлашни буюрди. Америка шу орқали Россияни бу лойиҳа бўйича қадам ташлашни давом эттиришга ва унга кириб боришга қизиқтирмоқчи.
2 –Америка Хитойнинг кўзга кўринган бир оламий кучга айланишига йўл қўймаслик учун Узоқ Шарқда ўз сиёсатини жадаллаштираётган бир вақтда Хитой теварагидаги кескинлик ўчоқларини ҳам қўзғамоқда. Чунки Америка Россиянинг Осиё сари интилишидаги энг хатарли нарса Россиянинг Хитой сари интилиши эканини аниқ тушунади. Америка сиёсати Хитойни бошқа йирик давлатлар билан кучайишдан ажратиб ташлашга асосланган экан демак Америка Хитой билан яқинлашиш масаласида ана шу давлатларнинг энг хатарлиси Россия эканлигини яхши тушунади. Шунинг учун Россияни Хитойдан йироқлатиш доирасида Америка Россияни мана шундай «шимол-жануб» коридори билан авраб қизиқтирмоқда. Хусусан Озарбайжон ва Россия орқали ўтувчи бу иқтисодий коридор бамисоли Эрон-Ҳинд иқтисодий коридорининг «эгизаги»дир. Маълумки Эрон-Ҳинд иқтисодий коридори Ҳиндистонни Эроннинг Чахбехар портида Эрон билан денгиз орқали, шунингдек Эронни Афғонистон билан қуруқлик орқали боғлайди. Яъни Россияни босиб ўтувчи «шимол-жануб» янги коридори Ҳинд иқтисодий коридорига – уни Европа шимоли билан боғлаб – янада муҳимлик бағишлайди. Натижада Россия Хитойнинг жанубий Осиёдаги анъанавий душмани Ҳиндистон томонида бўлиб кўриниб қолади. Натижада Россия билан Хитой ўртасига раҳна тушади. Бошқа томондан эса Россиянинг мана шу иқтисодий коридор сабабли Эрон ва Озарбайжон билан бирлашиши Россиянинг «ипак йўли» каби Хитой иқтисодий коридорлар лойиҳаларига қўшилишига аниқ чек қўяди… Қисқа қилиб айтганда Америка Россиянинг Хитой сари ташвишга соладиган интилишини кўриб турибди. Шунинг учун Америка ўзининг Эрон ва Озарбайжондаги тобеларини Россияни бу икки давлат билан тузиладиган муштарак лойиҳалар билан қизиқтиришни буюрди. Мақсади Россияни Хитойдан, Хитойни Россиядан йироқлатишдир.
Тўртинчи: хулоса:
1 –Бокуда 2016 йил 8 августда ўтказилган учлик саммитидан мақсад иқтисодий мақсаддир, хусусан шимол-жануб коридоридир.
2 –Бунда Американинг саммитда Озарбайжон ва Эрон орқали таъсирли роли бор. Бу рол Россияни шимол-жануб коридори лойиҳасига олиб киришдир. Бундан мақсад ҳозирда кризисни бошдан кечираётган рус иқтисодини ҳолдан тойдириш ва Россияни унинг Озарбайжон ва Эрон сари йўналган жанубий ғарбий йўналишидаги лойиҳалар билан банд бўлиб қолишга мажбур қилишдир. Шунда Россия ўзининг жанубий шарқидаги Хитой сари йўналиш ўрнига шу йўналиш билан банд бўлиб қолади ва шундан кейин Россия Хитойдан аста-секин ажралади.
11 зул-қаъда 1437ҳ



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ