| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Яман ва унинг минтақа воқеаларидан таъсирланиши

  • Миср армияси ўз юртини қурғоқчиликдан ва халқини сувсизликдан ҳимоя қилиш учун ҳаракатга келиши шарт!

  • Тунис тупроғида Америка ҳарбий иншооти:  олийжаноб эр-рижоллар қаерда қолди?!

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

  • Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

  • Яҳудий вужуди билан алоқа боғлаш ва учрашувлар ўтказиш – ҳар қандай важ-карсонлар келтирилмасин, – катта жиноят ва Шом аҳлининг инқилобий мақсадларига хиёнатдир

  • «Геосиёсат»га бир назар

  • Ислом Уммати рижолларга муҳтож эмас, балки у Ислом билан ҳукм юритишга муҳтождир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистондаги суд тизими: Судялар аввалдан тайёрлаб қўйилган ҳукмларни ўқимоқда

Ўзбекистондаги суд тизими: Судялар аввалдан тайёрлаб қўйилган ҳукмларни ўқимоқда

By htadmin
24.07.2024
0
Share:

Ўзбекистондаги суд тизими: Судялар аввалдан тайёрлаб қўйилган ҳукмларни ўқимоқда

بسم الله الرحمن الرحيم

Маълумки, ҳар қандай тузумда судлар мустақил бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. У мавжуд ҳокимият назоратидан холи ва қайсидир томоннинг манфаатларига хизмат қилмайдиган алоҳида мустақил тизим сифатида шаклланиши лозим. Суднинг ишлари одамлар ҳаёти, ор-номуси, мол-мулкига бевосита алоқадор бўлгани учун, мавжуд тузум ва ҳокимиятга бўлган ишончни таъминлашда муҳим, балки ҳал қилувчи рол ўйнайди. Демак, суднинг ҳукми инсонлар ҳаётига бевосита таъсир кўрсатар экан, бу таъсир ижобий ҳам, салбий ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам суд тизимининг мустақиллигини таъминлаш, унинг ишларига ҳар қандай аралашувларга йўл қўймаслик ҳукумат олдидаги энг бирламчи вазифалардан ҳисобланади. Ҳа, бундай даъволарни дунёдаги ҳар бир ҳукумат қилади. Бироқ ҳозиргача бирор давлатда, ҳатто энг демократик деб эътибор қилинадиган Америка, Англия, Франция кабиларда ҳам суд тизимига ҳокимият ва бошқаларнинг у ёки бу даражада таъсири бор. Судларнинг ҳукмига сиёсий ва иқтисодий вазиятлар ҳам таъсир кўрсатади ва ҳоказо. Диктаторлик режимларида эса суд тизими ҳеч қачон мустақил бўлолмаслиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Шу жумладан, Ўзбекистондаги Каримов режими даври театрлаштирилган ва юқорининг манфаатларига хизмат қиладиган судларга бой бўлганини халқимиз ҳали унутмаган бўлса керак. Ўша вақтда хавфсизлик хизматлари илгари сурган барча айбловлар деярли ўз тасдиғини топиб, “жиноятчи”ларга айнан улар томонидан белгилаб берилган ҳукмлар ўқиларди. Бир сўз билан айтганда, суд тизими хавфсизлик идораларининг бир бўлаги бўлиб қолгану, уларнинг кўрсатмаси суд қарори ўлароқ ўз аксини топарди. Суд жараёни эса расмиятчилик учунгина ўтказиларди. Хавфсизлик идораларининг одамлар юрагига қўрқув солиб, ҳатто ҳар қандай беайбни ҳам жиноятчига чиқарувчи жирканч қийноқ услубларига келсак, бу энди алоҳида катта мавзу. Хуллас, ушбу қонхўр режим дастидан турли тоифадаги минглаган одамлар таъқиб-тазйиққа учрагани, ноҳақдан қамоққа ташлангани, қанчаси юртдан бош олиб чиқиб кетгани, қанчадан-қанча оилалар пароканда бўлиб, ёстиғи қуригани – буларнинг бари исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатлардир…

Каримов вафотидан кейин иқтидорга келган Мирзиёев, суд ва хавфсизлик тизимидаги мана шу вазиятни танқид остига олиб, бунга асло йўл қўйиб бўлмаслигини ва уни ўнглаш учун изчил ислоҳотлар ўтказилишини эълон қилди. Масалан, у ўз чиқишларидан бирида шундай деган эди: “Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу –   Президент  талаби!” Ушбу сўзлар амалда ўз исботини топиши учун ҳукумат томонидан қатор қонунлар қабул қилинди, чора-тадбирлар кўрилди ва ҳоказо. Буни бирма-бир санаб ўтирмаймиз, чунки ОАВ уларни ўша вақтда жуда шов-шувли хабар қилиб тарқатишган. Бироқ бу ишлар аслида Ғарбдаги “хожа”ларига Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар бошланганини кўрсатиб, халқаро майдонда ёмонотлиққа чиққан ўзбек ҳукумати имижини яхшилаш учун қилинган эди. Бундан эса халқаро молиявий ташкилотлар ва инвесторлар ишончига кириб, мамлакат иқтисодига четдан инвестиция жалб қилишга эришиш кўзланганди. Шунингдек, Каримов режимининг шафқатсиз сиёсатидан безиган халқнинг ўлиб бўлган умидларини яна қайта жонлантириш мақсади ҳам йўқ эмасди. Албатта, баъзи бир ўзгаришлар бўлганини инкор қилиб бўлмайди. Масалан, Каримов режими даврида Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланиб қамоққа ташланган, қайта-қайта жазо муддатлари қўшиб берилиши ортидан 18-20 йилдан бери ноҳақ қамоқда ўтирган мазлумлар жазо муддати тугагач, озодликка чиқарилди. Ҳукумат уларга яна жазо муддати қўшиб беришдан озгина бўлса ҳам тийилган кўринди.

Бироқ орадан кўп ўтмай бундай баландпарвоз гапларнинг миси чиқди, “ислоҳот”ларнинг охири кўриниб қолганлиги аён бўла бошлади. Халқимиз яна ўша тергов жараёнларидаги қийноқлар, ҳатто калтаклаб ўлдириб қўйишлар ва театрлаштирилган суд жараёнларига гувоҳ бўла бошлади. Мана шундай ноҳақ ишлардан бири Тошкентда содир бўлди. Шу йилнинг январ ойида 23 нафар собиқ сиёсий маҳбуслар қайта қамоққа олиниб, маҳкамага тортилди. Уларни қўлга олиш ва тергов ишлари хавфсизлик идораларининг “ахлат тузум” дея танқид қилинган режим даврида қўллаган жирканч услублари билан олиб борилди. Суд фақат хўжакўрсинга ўтказилгани ҳам, судда ўқилган ҳукмлар аввалдан тайёрлаб қўйилгани ҳам ҳеч кимга сир бўлмади. Бу юридик билимга эга бўлмаган одам ҳам тушуна оладиган даражадаги оддий ҳақиқатдир. Агар ўзбек ҳукумати чиндан ҳам демократияни татбиқ қилганда эди, аввало, Ҳизб ут-Таҳрирни – хоҳ экстремистик, хоҳ террористик ташкилот сифатида – қора рўйхатга киритмаган бўларди. Шунингдек, унинг аъзоларини ҳам фақат фикр ва эътиқоди бошқача бўлгани учунгина қамашга бирор асос топа олмасди. Демак, ҳукумат ҳатто ўз қонунига риоя қилмай, бегуноҳ одамларни туҳмат ва ёлғонлар билан айблаш ва маҳкамага тортиш орқали собиқ режим йўлини тутганини кўрсатди холос. Суд тизими ҳам ҳануз ўша эски хаммом, эски тослигича қолганлиги халқимизга яна бир бор фош бўлди. Аслида, демократик тузумга кўра, тергов ва суд жараёнлари қонуний асосда ўзининг табиий йўлида кетиши, ҳукм ҳам ана шу жараён якунида юзага чиққан ҳаққоний хулосаларга таяниб ўқилиши керак. Агар жараён мана шундай ўз ўрнига қўйилган бўлсагина суд мустақил ишлаяпти, деб айтиш мумкин. 

Суд тизими ҳукм ишларидан бўлганлиги учун Исломда бунга жуда жиддий қаралади. Исломда ҳукмни қозилар чиқаради. Уларга ҳукм чиқаришда жуда хушёр бўлиш, ҳоким ва фуқаро ўртасини ажратмаслик, сиёсий ва иқтисодий вазиятлардан таъсирланмаслик каби талаблар қўйилган. Қозиларга ҳатто ғазабланган ҳолатида ҳукм чиқариш ман қилинади. Агар қози шундай ҳолатда ҳукм чиқарса, у бекор қилинади. Хуллас, қозининг ҳукми адолатсиз бўлиб, зулмга олиб борадиган ҳар қандай таъсирлардан холи бўлиши ҳисобга олинган. Масалан, Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий ﷺ бундай деганлар: “Қозилар уч хил бўлади: Уларнинг икки хили дўзахда ва бир хили жаннатда бўлади. Ҳақни билиб туриб, ноҳақ ҳукм этгувчи қози дўзахда бўлади. Ҳақни билмай туриб, аммо инсонлар ҳуққини поймол этгувчи ҳукмни чиқарувчи қози ҳам дўзахдадир. Ҳақ ҳукм этувчи қози эса жаннатда бўлади”. Шунингдек, Исломда қози адашиб жазога ҳукм қилганидан кўра, адашиб озод қилиш ҳукмини чиқаргани яхшироқдир каби инсон қадр-қимматини юксак даражага кўтарувчи амалий гаплар ҳам бор.

Таъкидаш лозимки, жамиятда демократик тузум татбиқи давом этар экан, у “ахлат тузум” бўладими ё “Янги Ўзбекистон” бўладими, улардан ҳақ ва адолатли суд-ҳуқуқ тизими барпо бўлишини умид қилиш нодонликдан бошқа нарса эмас! Бинобарин, Ислом низоми ва унинг қозилик тизими татбиқ қилинсагина, юртимизда яна қайта ҳақ тантана қилади ва адолат қарор топади. Аллоҳ таоло дейди:

‎وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْمًا لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ‏

– “Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан-да гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”  (Моида:50)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

24.07.2024й

TagsСудьяларЎзбекистондаги суд тизими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Босқинчи яҳуд вужудини тийиб қўйиш йўли қандай?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Озодлик ва Ўзгариш кучлари билан ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши ўртасидаги суякни синдириш кураши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Воқеа-ҳодисалар демократиянинг носозлигини, қадрият ва идеалларининг сохталигини кундан-кунга фош қилмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Геосиёсат»га бир назар

    «Геосиёсат»га бир назар (2-қисм) بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳозирги даврда дунёда устувор бўлган қарашга кўра, «геосиёсат» атамаси икки қисмдан таркиб топган: Geo — география, Politic эса сиёсат маъносини англатади. Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Мўжиза содир бўлмайди»

    «Мўжиза содир бўлмайди» بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ     Капиталистик тузум ва унинг маҳсули бўлган демократик ҳуқуқшунослик тизимлари бугунга келиб инсон қадрини, шаънини, адолат ва инсонийлик мезонларини ҳимоя қилишда бутунлай ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Астрономик қарзлар ва қарз ботқоғига ботаётган жамият

    Астрономик қарзлар ва қарз ботқоғига ботаётган жамият بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда аҳолининг банклар ва молия ташкилотлари олдидаги қарздорлиги мисли кўрилмаган даражага етди. Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида маълум қилинишича, ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: