| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Озодлик ва Ўзгариш кучлари билан ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши ўртасидаги суякни синдириш кураши

Озодлик ва Ўзгариш кучлари билан ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши ўртасидаги суякни синдириш кураши

By htadmin
30.06.2019
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Озодлик ва Ўзгариш кучлари билан ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши ўртасидаги суякни синдириш (рақибнинг шавкатини синдириш) кураши

Ҳасбуллоҳ Нур қаламига мансуб

Ўтган ой охирларида Ҳарбий Кенгаш билан Озодлик ва Ўзгариш кучлари ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди. Аммо бу учрашув таранг вазиятни баттар таранглаштирди. Чунки учрашувдан кейин эртасигаёқ Ҳарбий Кенгаш баёнот чиқариб, унда келишмовчиликнинг асосий нуқтаси ҳануз муаллақ қолаётганини маълум қилди. Яъни, келишмовчилик асосан, Суверен кенгаш ва ундаги раисликнинг фуқаролар билан ҳарбийлар ўртасида тақсимланиши борасида кетмоқда. Масалан, музокаралар муваффақиятсиз бўлгани эълон этилиши ортидан Озодлик ва Ўзгариш кучлари музокараси аъзоси Россиянинг RT каналига – Суверен кенгашга фуқаро шахснинг раислик қилишига ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши рози эмас, деди. Таъкидлаш лозимки, шанба куни ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши аъзоси ҳам – армиямиз Суверен кенгашнинг аксар аъзолари фуқаролардан иборат бўлишига рози эмас, бу қизил чизиқни бузишдир, деди. (Sky News Arabia 2019 йил 4 май). Сайҳа газетасида ҳам дивизия командири Салоҳ Абдулхолиқнинг Озодлик ва Ўзгариш кучлари талабларига изоҳ сифатида – Кенгашимиз Суверен кенгашда фуқаролар билан ҳарбийлар сонининг тенг бўлишига рози, аммо аксар кишилар фуқароларни ташкил қилишига асло рози бўлмайди, деган сўзлари нашр қилинди. Ниҳоят, Ҳарбий Кенгаш овозини бир мунча баландлатиб, «аксар фуқароликка ўрин йўқ, Хавфсизлик аппаратига ўрин йўқ, муваққат раисликка ўрин йўқ», дея учта раддияни кўтариб чиқди.

Ҳарбий Кенгаш айни позициясини исботлаш учун бир неча ҳужжат-далиллар келтирди. Унга кўра, «Суверен Кенгаш ҳар бир шаҳар аҳолиси истагини ўзида тамсил этади. Бироқ Озодлик ва Ўзгариш кучлари эса, Судан аҳлининг умумий истакларини тамсил этмайди. Унинг режимни ағдаришга олиб келган ҳаракатга айнан етакчилик қилгани ва ҳамон етакчилик қилаётганининг аҳамияти йўқ. Шунинг учун бу иш ўз эгасига топширилади. Бу эса, бутун юрт аҳли истагини ўзида тамсил этувчи сайланган ҳукуматдир. Чунки Ҳарбий Кенгаш юртдаги ҳар бир партияларга нисбатан битта позицияни ушлаб келаётган бетараф томондир». Шунингдек, Ҳарбий Кенгаш келтирган ҳужжатлардан яна бири, «Судан танг ва фавқулодда хавфсизлик вазиятини бошдан кечирмоқда. Бутун юрт бўйлаб, урушлар кечмоқда, ичкарида қуролли ҳаракатлар кўпайиб кетган. Шу боис, етарлича тайёргарлик ва тезкор қарордан бошқа нарса буни бартараф этишга қодир эмас. Буни эса, Қуролли кучлар қўлидаги мустақил қарорсиз асло амалга ошириб бўлмайди». Ниҳоят, Кенгашнинг фикрича, ўтиш даври Ҳарбий Кенгашини ўзида акс эттирган қуролли кучлар собиқ режимни ағдаришда асосий куч вазифасини бажарди. Шу жиҳатдан у қарор қабул қилишда фаол иштирок этишга ҳақли бўлиб, Судан халқининг асл бир бўлаги ҳисобланади.

Озодлик ва Ўзгариш кучларига келсак, улар келтираётган ҳужжат-дастак шуки, фуқаролик бошқаруви учун ўтиш даврини жорий қилиш суданликларнинг асосий ва ягона талабидир. Шу талаб сабабли қўзғолон бўлиб ўтди, шу сабабли одамлар шаҳид бўлди, мана шу шаҳидлар туфайли ҳамон намойиш давом этяпти. Демак, шунча қурбонликлардан кейин бир ҳарбий бошқарувни бошқа бир ҳарбий бошқарувга алмаштириш нотўғри. Уларнинг шакли ва кўриниши бошқача бўлади, холос.

Аслида эса, хоҳ ҳарбийлар бўлсин, хоҳ фуқаролар бўлсин, улар кўтараётган нарсалар ва келтираётган ҳужжат-дастаклар ортида бошқа сабаблар ётибди ва шу сабаблар ҳар томонни ўз позициясини тиқиштиришга ундаяпти. Масалан, Озодлик ва Ўзгариш кучлари армиядагилар ҳокимиятга ёпишиб олишмоқда, регионал ва халқаро давлатлар уларни тарафини олиб, қўллаб-қувватлаяпти, деган фикрни қатъий айтишяпти. Сисий тажрибасидаги нусха кўчиришни улар кўз олдиларига келтириб олишган ва Ҳарбий Кенгашнинг эрта сайловлар дастурини таклиф қилаётгани айни нуқтаи назарларини қувватламоқда. Шу нуқтаи назарлари, Ҳарбий Кенгаш ҳокимиятни топширишни истамаяпти, деган мазмундаги кўплаб маҳаллий ва халқаро сиёсий таҳлилларга мос келяпти. Масалан, АҚШда чиқадиган Форин Полиси журналида айтилгани каби. «Башир кетди, унинг режими жанг қилишда давом этмоқда», дейди журналист Жестон Линч айни журналда чиққан ўзининг Судан тўғрисидаги ҳисоботида. Сўнг бу сўзларини – афтидан, Судан раҳбарлари ҳокимиятни фуқароларга топшириш тўғрисидаги ваъдаларидан воз кечишган кўринади, дея изоҳлайди. Журналист Атлантика кенгашидаги тадқиқотчилар раҳбарининг «Армия икир-чикир ишлар билан вақт ўтказиб, бошқаларни ўзаро курашишга қўйиб беришни Баширдан ўрганди», деган сўзини ҳам келтиради. У ўз ҳисоботида Ҳарбий Кенгашни қўллаб-қувватлаётган ва уни ҳокимиятни топширмасликка қаттиқ ундаётган Миср, Саудия ва Амирликлар позициясига ҳам тўхталиб ўтган. Айни ҳисоботда Американинг Озодлик ва Ўзгариш кучлари билан бўлган муносабати узлуксиз давом этмаётганлиги ҳам айтилган. Шунингдек, Озодлик ва Ўзгариш кучлари раҳбарларидан тўрттасининг АҚШ дипломатик миссиясининг Хартумдаги раиси Стивен Кутсис билан алоқа қилиш мушкул бўлаётгани ҳақида ҳам сўз юритилган. Ушбу раҳбарлардан бири Стивенни «мутакаббир ва димоғдор», деган бўлса, яна бири «Мен АҚШ элчихонасига бормайман, вақтимни бекор кетказишни истамайман», деди. Шу ишларнинг барчаси Озодлик ва Ўзгариш кучларини Ҳарбий Кенгашдан чўчийдиган ва суякни синдириш кураши бўйича ҳаракатланишга тайёрланадиган қилиб қўйди.

Ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши позицияси бўйича, у Озодлик ва Ўзгариш кучларининг Суверен кенгашни қўлга олишидан чўчимоқда. Чунки бу кенгаш реал нуфузга эга, баъзилар айтгандек «тантаналар учун чиқарилган кенгаш» эмас ҳамда миллий хавфсизлик кенгашидан жавобгар. Шу боис, Озодлик ва Ўзгариш кучлари бу Суверен кенгашни ўзига оғдириб оладиган бўлса, бу айни кучларнинг режим кучлари (армия, полиция, миллий хавфсизлик хизмати)ни қайта структурасини тузиб чиқишни англатади. Агар шундай бўлса, бу Ҳарбий Кенгашнинг Озодлик ва Ўзгариш кучлари кундасига бошини қўйишига олиб бориши мумкин. Шунинг учун ҳам Ҳарбий Кенгаш Суверен кенгаш раҳбариятини ўз қўлида ушлаб, бунга ўзи учун ҳаёт-мамот масаласи ўлароқ қараяпти, у ҳам суякни синдириш кураши бўйича ҳаракатланишга тайёр турибди.

Озодлик ва Ўзгариш кучлари босим қилиш услуби сифатида, сиёсий иш ташлаш шиоридан, кейин фуқаролар исёнидан Ҳарбий Кенгашга қарши қурол сифатида фойдаланмоқда. Бу бир оз машаққат талаб қилса-да, аммо тажрибадан ўтган, фаол, кучли қурол ҳисобланади. Шунингдек, Ҳарбий Кенгашнинг ҳам унга қарши қуроллари бор бўлиб, бу нарса унга манёвр имкониятини беради. У шунинг учун ҳам контрреволюцияни ҳаракатлантиришга таяниб, сайловларни эрта ўтказиш деган нарсани кўтариб чиқди. Касаба уюшмалари ва иттифоқлардан таъқибни олиб ташлаш ҳам мана шу контрреволюция ҳаракати учун алоҳида намуна ҳисобланади. Контрреволюция ҳаракатига яна бир мисол, Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раисини ҳибсга олишга ҳаракат қилган бош прокуратурага Ҳарбий Кенгашнинг қарши чиққанидир. Бундан ташқари, бошқа кўп услублар ҳам қўлланганки, уларнинг барчаси Ҳарбий Кенгашга мансуб услублар, деган гумонни келтириб чиқармоқда. Масалан, Озодлик ва Ўзгариш кучларига қарши бўлган барча сиёсий оқимларни контрреволюцияга ҳаракатлантириш ёки қўллаб-қувватлаш каби. Ҳақиқатдан ҳам, Ҳарбий Кенгаш бундай ҳолларда нопок ишларга қўл уриши ва хавфсизлик тизгинини қўлдан чиқариб, бошбошдоқликка сабаб бўлиши ҳам мумкин, масалан, Миср қўзғолонида бўлгани каби. Ёки Рамазоннинг саккизинчи қонли кечасида содир бўлган шубҳа остидаги амалиётлар каби. Бу ва бошқа ишлар Ҳарбий Кенгашга қўзғолонни жиловлаб олиш имконини беради.

Судан аҳли маҳаллий даражада ҳам, регионал даражада ҳам тўқнашув йўлидан юришни истамаяпти. Балки улар тўғри ечим қидирмоқдалар. Тўғри ечим эса, албатта тўғри мафкурадан олинади. Шу ўринда мен Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қуйидаги каломларини келтирмоқчиман:

}وَمَا اخْتَلَفْتُمْ فِيهِ مِنْ شَيْءٍ فَحُكْمُهُ إِلَى اللَّهِ{

«Сизлар ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми Аллоҳга (қайтарилур)»                                                                                                                                     [Шуро 10]

}مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ{

«Китобда бирон нарсани қўймай (ёзганмиз)»              [Анъом 38]

Бу ўринда Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу сўзларини келтирмоқ лозим:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ، قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ، وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

«Бани Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда: бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди».

Ислом салтанат Умматники, уни Уммат ўзи истаган кишига – Аллоҳ Таолонинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатлари асосида бошқариши шарти билан – беради. Ана шунда Аллоҳ, ва Росули рози бўладиган, зиён етказиш пайида юрганлар ғазабланадиган йўл билан ихтилоф ҳам албатта кўтарилади.

Роя газетаси сайтидан олинди

Tagsсуякни синдиришЎзгариш кучлариҲарбий Кенгаш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини имом-хатиблар ва муфтийларни ўз бурчларини адо этишга ва динларини ҳимоя қилишга даъват қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Ливан ечими» деган доира атрофида айланавериш ўрнига раббоний ечимга олиб борувчи йўлни тутмоқ лозим

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонлар янги йилни байрам қилишдек тубан аҳволга қандай тушиб қолдилар?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 20.06.2026

    Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/