Дуо – ибодатнинг энг муҳим нуқтаси
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Дуо – ибодатнинг энг муҳим нуқтаси
Аллоҳ Таъоло мусулмонларга Ислом динини нозил қилар экан, бу динни уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммоларига ечим қилиб бериш билан бирга, уларга Роббиси билан алоҳида розилашиш, дардлашиш, қалбидаги бор туйғуларини тўкиб – солиш учун имкониятлар берди. Бунинг учун намоз ва дуо каби ибодатларни ибодатларнинг энг олийларидан деб баҳо берди. Биз хозир дуонинг мусулмонлар ҳаётида қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўриб чиқсак.
Дуо хақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : الدعاء مخ العبادة
“Дуо ибодатнинг илигидир”, яъни уни ушлаб турадиган асосий устунидир.
Ва яна Аллоҳ Таъоло бандаларини хар бир ишида Унга дуо қилиб, Ундан ёрдам сўрашга чақирди
وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ
“Роббингиз: “Менга дуо қилинг, Мен сизга ижобат қиламан. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр қилганлар, жаҳаннамга хор бўлган холатида кирадилар” – деди” (Ғофир. 60)
وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُواْ لِي وَلْيُؤْمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ
“Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар”. (Бақара. 186)
Бу оятлардан билинадики, дуо қилиш ҳам Аллоҳга ибодат қилиш экан. Модомики дуо ибодат экан, демак дуо қилганни Аллоҳ Таъоло яхши кўради.
Ва яна Аллоҳ Таъоло Қуръоннинг кўп ерларида бизларга қандай дуо қилишни ҳам Ўзи таълимини бериб ўтган,
وَمِنْهُمْ مَنْ يَقُولُ رَبَّنَا آَتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآَخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ
“ Уларнинг(мўъминларнинг) ичида “Роббимиз бизга бу дунёда яхшиликни бергин ва охиратда хам яхшиликни бергин ва бизларни дўзаҳ азобидан сақла” дегувчилари бор” (Бақара. 201)
رَبَّنَا لاَ تُؤَاخِذْنَا إِن نَّسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا رَبَّنَا وَلاَ تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْراً كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِنَا رَبَّنَا وَلاَ تُحَمِّلْنَا مَا لاَ طَاقَةَ لَنَا بِهِ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا أَنتَ مَوْلاَنَا فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ
“Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизларни афв эт, мағфират қил ва раҳм қил. Сен ҳожамизсан. Ва кофир қавмлар устидан бизни ғолиб қил”. (Бақара. 286)
رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَاماً
“Эй Роббимиз, Ўзинг бизларга кўрганда кўзларимиз (ҳурсандликдан) қувонадиган жуфти ҳалоллар ва фарзандлар бергин. Ва бизларни тақводорларга йўлбошчи қил” (Фурқон. 74)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
أقرب ما يكون العبد من ربه وهو ساجد فأكثروا الدعاء
“Банданинг Роббисига энг яқин пайти сажададир, бас унда дуони кўпайтиринглар.” (Муслим ривояти)
Бундан ташқари дуоларни қайси вақтларда ижобатга яқин бўлиши хақида ҳам бир неча хадислар келган, масалан хар қандай намознинг охирида, ташаҳҳуддан кейин, саломдан олдин дуо қилиш машруъ қилинган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга ташаҳҳудни ўргатиб туриб,
ثم ليختر من الدعاء أعجبه إليه فيدعو
“кейин ўзига ёққан дуони танласин” дедилар.
Уламолар намоз ичидаги бу дуони Қуръонда ва суннатда келган дуолардан бўлишини тавсия қилишган.
Лекин инсонларда хозирги вақтда дуони ҳам бошқа Ислом амаллари каби нотўғри тушуниш кенг тарқалди. Масалан, кўпчилик хозирги вақтдаги дунё мусулмонлари бошида содир бўлаётган турли мусибатларни дуо қилиш билангина ёрдам бера оламиз, бошқа илож – имкон йўқ, деган тушунчага бориб қолганлар. Аслида эса дуо мўъминнинг қилаётган амалини холис Аллоҳ учун бўлишлигини илтижо қилиб сўралиши, деб тушунсак яхши бўлади. Ва банда учун Ислом ривожи йўналишида хеч қачон фақатгина дуонинг ўзи билан кифояланиш, бошқа амалларни вақти келса қилишни кутиб туриш, жоиз бўлмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига назар ташлар эканмиз, бунга амин бўламиз. Масалан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Маккадан Мадинага ҳижрат қилишга рухсат бўлгач, инсон қўллаши мумкин бўлган хар қандай тадбирларни қўлладилар, хазрат Алини ўрниларига қолдирдилар ва бошқа ишларни қилдилар ва айни пайтда Қурайш мушрикларидан зарар кўрмасликни сўраб Аллоҳга илтижо қилиб, дуо ҳам қилдилар.
Умар ал — Форуқ розияллоҳу анҳу қачон жангга тайёргарлик кўрсалар, аскарларни аслаҳалари ва отларнинг эгар ва шунга ўхшаш буюмларини алоҳида – алоҳида диққат эътибор билан, бирма – бир кўздан кечириб чиқар эдилар. Буни кўриб турган саҳобалар : “Умар бунча бу нарсаларга эътиборни кўп қаратмаса, Аллоҳни эсдан чиқарди шекилли” деган гумонга борар эдилар. Хазрат Умар эса, бу ишларнинг ортидан тиз чўкиб олиб, Аллоҳга шу даражада кўп ва узун дуо қилардики, уни кўрган саҳобалар “Умарни дунё эсидан чиқиб кетди шекилли” дейишар эди.
Бу холатлардан бизга шу нарса аниқ бўладики, модомики бизлар Исломни мусулмонлар ҳаётига яна қайтаришга харакат қилар эканмиз, бизлар доимо Аллоҳга дуода ва илтижода бўлишимиз керак.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
15.01.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми