| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
17.11.2024
619
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (daryo.uz 11.11.2024й): Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитидаги нутқида маълум қилган.

Изоҳ: Мирзиёевнинг Фаластин масаласида сўз қотиши Ўзбекистондаги ва ундан ташқаридаги мусулмонларнинг Фаластин масаласига қизиқиши, айниқса, сўнгги бир йилда ниҳоят даражада ортиб бораётгани билан боғлиқ. Зеро, бутун Ислом олами ва шу жумладан халқимизнинг ҳам Исломий туйғулари жунбушга келиб, анави босқинчи яҳудларга нафрати ошиб, уларни лаънатлаб, дуоибад қилмоқда, кўпчилик фаластинлик биродарларига қўлидан келганича инфоқ-эҳсон қилишга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг ҳимояси учун, Ғазо ва Ақсони озод қилиш учун аксар мусулмон ёшлар – агар имконини топсалар – жиҳод қилишга ҳам тайёр туришибди. Мусулмон юртларидаги ҳокимлардан Фаластин учун армияларни ҳаракатга келтиришни, ҳарбий сафарбарлик эълон қилишни ҳам талаб қилишяпти. Шу қаторда халқимизни ҳам ўзбек ҳукуматининг Фаластин масаласига муносабати қизиқтирмай қўймайди, албатта. Шундан келиб чиққан ҳолда ўзбек ҳукумати халқимизнинг фикр ва туйғуларини эътиборсиз қолдиришга ботинмай, енгилгина қилиб яҳуд вужуди ва уни қўллаб-қувватлаётган Ғарб мустамлакачи давлатларини танқид қиляпти. Бироқ шу ҳам гўё “сих ҳам, кабоб ҳам куймасин” қабилида бўляпти. Яъни Ғарбнинг иккиюзламачилиги ва яҳуд вужудининг зўравонлиги Ғарб рухсат берган чегарада танқид қилиняпти. Шу билан бирга, ўзбек ҳукумати халқ орасида Фаластин борасидаги ўз фикрини очиқ айтмоқчи бўлганларнинг оғзини ёпяпти, хайр-эҳсон қилганларга терроризмни молиялаштириш айбини ёпиштириб, жавобгарликка тортган ҳолатлар ҳақида хабарлар чиқяпти. Мирзиёевнинг Фаластинда жабрланган аёллар ва болаларни Ўзбекистонда даволаш ҳақидаги таклифига келсак, буни билдириш учун ҳам нақд бир йилдан ошиқроқ вақт талаб қилинди. Аслида, у ердаги мусулмон биродарларимизга ёрдам бериш ҳамда Ғазо ва Ақсони озод қилиш учун фақат тиббий ёрдамнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки бундай ёрдам замирида гўё яҳудларга, сизлар хоҳлаганча ўлдириб, ярадор қилаверинглар, биз эса даволайверамиз, деган гап ётади. Демак, Фаластин мусулмонларига ҳақиқий ёрдам фақат қурол-яроқ ва аскарларни сафарбар қилиш ҳамда яҳуд вужудини муборак Фаластин заминидан қувиб чиқариш билан бўлади! Албатта, бу очиқ-ойдин баён қилинган қатъий шаръий ҳукм бўлиб, мана шу ягона тўғри ечим ва ҳақиқий ёрдамдир!

وَٱقۡتُلُوهُمۡ حَيۡثُ ثَقِفۡتُمُوهُمۡ وَأَخۡرِجُوهُم مِّنۡ حَيۡثُ أَخۡرَجُوكُمۡ

– “Уларни топган жойингизда ўлдиринг ва сизларни (қувиб) чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқаринг”.            (Бақара:191)

Хабар (qalampir.uz 11.11.2024й): Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган навбатдан ташқари Араб-ислом саммити доирасида Саудия Арабистони Валиаҳди, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.

Изоҳ: Учрашувда Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. “Яшил” энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. Россия-Украина уруши фонида МО минтақасига коллектив Ғарбнинг “иштаҳаси” тобора кучайиб бормоқда. Саудия давлати Америка таъсири остидаги давлат бўлганлиги туфайли ҳам, унинг МО минтақасидаги ҳаракатлари кўпроқ Америка қадамларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Америка Марказий Осиё минтақасига ўз таъсирини бевосита ва билвосита кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Ва бу стратегия янги президент Трапмнинг даврида яна ҳам кучайиши мумкин. The Diplomat сайтида Эрик Руденшиолднинг “C5+Trump: Getting the US Down to Business in Central Asia” номли мақоласи чоп қилинди. Э.Руденшиолд Caspian Policy Centre катта илмий ходими, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Марказий Осиё бўйича собиқ директори (Трамп ва Байден даврида ишлаган). Руденшиолд АҚШнинг Марказий Осиё учун амалдаги Миллий хавфсизлик стратегиясининг муаллифи. Экспертга кўра, Доналд Трампнинг қайтиши АҚШнинг Марказий Осиёдаги иштирокини кучайтириши мумкин. Хусусан, АҚШ иқтисодий ва энергетика лойиҳаларини кенгайтириш орқали ўз мавқеини мустаҳкамлайди ҳамда минтақанинг Россия ва Хитойга қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилади. Нима бўлганда ҳам Ўзбекистон хоҳ Америка билан, хоҳ Россия билан бўлмасин, қарамлик ва тенгсизликдан бошқа нарсага эришмайди. Бироқ бу очкўз мустамлакачилардан қутулиш ҳам осонликча кечмайди. Бунинг учун Ислом уммати миллийликка асосланган майда давлатчиликдан воз кечиб, Ислом ақидаси асосида бирлашишлари ва Халифалик давлатини тиклашлари лозим. Бу иш аввало ҳар бир мусулмон зимммасидаги вожиб амал бўлиб, бугунги хорлик ва қарамликдан қутулишнинг энг тўғри ечими ҳамдир.

Хабар (uzdaily.uz 13.11.2024й): Ўзбекистон ва AҚШ ўртасида тўртинчи йиллик Стратегик шериклик мулоқоти бўлиб ўтди.

Изоҳ: Ушбу мулоқот жорий йилнинг 13 ноябр куни Вашингтон шаҳрида AҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов ўртасида бўлиб ўтган. Хабарда айтилишича, ҳамкорликнинг янги йўналишлари, жумладан, муҳим фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва Ўзбекистоннинг табиий газ инфратузилмасини модернизация қилиш каби соҳаларда яқин маслаҳатлашувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган. Мана шу ҳамкорликнинг янги йўналиши деб айтилган соҳалар Россия ва Америка манфаатлари тўқнаш келадиган нуқта эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, Россия Ўзбекистоннинг газ соҳасини ўзиники деб билгани ҳолида Америка унга суқилиб киришга интиляпти. Бунга мисол сифатида Ўзбекистондаги эскириб кетган газ ташиш қувурларини Америка компанияси таъмирлаётганини келтириш мумкин. Америка ва Ўзбекистон ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқоти ҳали бу кураш авжига чиқишига далолат қиляпти. Ўзбек ҳукумати эса гоҳ ўрис оғасини, гоҳ “Сэм амаки”ни рози қилиш учун бўзчининг мокисидек уларнинг ўртасида сарсон-саргардон бўляпти. Ҳукуматдагилар бундай хорликка азбаройи ўзларининг курсиларини ва айрим тор манфаатларини сақлаб қолиш учунгина рози бўлишяпти. Уларга Исломдаги азизлик, мағрурлик, шараф, кофирларга кеккайиш каби олий тушунчалар бегона бўлиб қоляпти. Шунингдек, улар Ислом ва мусулмонлар манфаатини кўзлаб сиёсат юргизишдек улуғ насибадан ҳам ўзларини маҳрум қилмоқдалар. Улар нақадар адашмоқдалар-а! 

Хабар (uza.uz 13.11.2024й): Ўзбекистонда нега кредит фоизлари юқори – эксперт билан суҳбат.

Изоҳ: Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида Тошкент кимё халқаро университети доценти, иқтисодчи Фозил Додиев билан Ўзбекистонда кредит фоизлари борасида суҳбат ўтказилди. Мутахассиснинг айтишича, Ўзбекистонда кредит дунёдаги энг қимматларидан бири ҳисобланади ва ўртача 23,2-49 фоизни ташкил қилади. Бунинг асосий сабабини инфляциянинг юқори эканлиги билан изоҳлаган. Бироқ шуни ҳам айтиб ўтдики, расмий маълумотларда инфляция даражаси пасайиб бораётганига қарамай, кредит фоиз ставкалари шунга мос равишда пасаймаган. Албатта, Ўзбекистондаги статистика қўлбола эканлиги ва реалликдан узоқ бўлган маълумотларни ижод қилиб келиши ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам кредит фоизлари пасайишнинг ўрнига ўсган. Чунки аслида инфляция жуда юқори, буни одамлар ўз танасида ҳис қилиб турибди. Бунинг натижасида эса ҳозирда одамларнинг банклардан бўлган умумий қарзи – Марказий банк маълумотларига кўра – 490 триллион сўмга, долларга ҳисоблаганда 38,8 миллиард долларга етган. Мана шундай астрономик суммалардан  кредитларнинг фоизи даҳшатли даражада эканлигини тасаввур қилиб олаверинг. Капиталистик тузумда мана шундай бўлади, юлғич банклар Аллоҳ ҳаром қилган риболи кредитлар эвазига бойиб бораверади ва улкан сармоялар ҳам уларнинг қўлида тўпланиб қолади. Бечора халқ эса умрининг охиригача қарздан боши чиқмай, қашшоқлашиб кетаверади. Аллоҳнинг қонунлари татбиқ этилмаётгани учун одамлар ҳаёти ниҳоят даражада издан чиқиб кетди. Айниқса, миллионлаган одамлар иқтисодий жиҳатдан танг аҳволга келиб қолди. Афсуски, рибо деган бало кирмаган жой қолмади. Исломий бошқарувни ҳокимият тепасига олиб келиш билангина мусулмонларнинг даромадини ҳаромдан буткул тозалаб, иқтисодни кўтариш мумкин холос.

وَأَحَلَّ اللّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

– “Аллоҳ савдони ҳалол, рибони ҳаром қилди”.  (Бақара:275) 

Хабар (озодлик радиоси 13.11.2024й): Бойсун фалокати: қиш яқин, халқ сарсон, беморлар аросатда номли видео озодлик телеграм каналида эълон қилинди.

Изоҳ: Аввал биринчи, сўнг иккинчи марта портлаш бўлиб, фалокат юз берганига мана икки ойдан ошиқ вақт ўтди ҳамки Бойсун ва унинг ён-атрофидаги ерлар аҳолисининг аҳволи фақат ёмонлашяпти холос. Хўш, шунча вақтдан бери ўзбек ҳукумати нима қилди?! Ёки унинг вазифаси амалда бирор нарса қилмай, зиёнларни санашдан иборатми?! Ёки энергетика вазири қилганидек, одамларга умуман қизиғи йўқ бўлган минтақани тавсифловчи узундан узоқ баёнотни ўқиб беришми?! Халқимиз шуни тушуниб етиши зарурки, бу ҳукуматни одамлар тақдири ташвишлантирмайди, уларни чиройли бошқариш қизиқтирмайди. Агар улар яхши бошқаришни ўйлаганда қандай бўлиши керак эди? Аввало, бу кон қурилишида ана шу ерда истиқомат қилаётган аҳоли хавфсизлиги биринчи ўринда бўларди. Шундай қилиши шарт эди. Фалокат юз берган тақдирда эса масъул идораларнинг бунга ечимлари тайёр туриши керак эди. Бироқ ўзбек ҳукумати на униси ва на бунисини қилмаганини ушбу ҳодиса кўрсатиб қўйди. Қаердан ҳам эътибор берсин, унинг одамлардан солиқ йиғишдан ўзга ғам-ташвиши йўқ бўлса. Ҳа, бугунги мусулмон юртларидаги раҳбарларни барчасининг аҳволи мана шу. Уларда Умар р.а.нинг масъулияти йўқ. Чунки улар ғайриисломий тузум тарбиясини олганлар. Умар р.а.дек раҳбар бўлиш учун эса Ислом билан тарбияланиши зарур. Мана шундагина “Фурот қирғоғида битта қўй қоқилиб кетса ҳам, қиёмат кунида Аллоҳнинг мендан, эй Умар, нега йўлни текислаб қўймадинг, дея сўрашидан қўрқаман” деган тақволи раҳбарлар етишиб чиқади иншаАллоҳ.

Хабар (gazeta.uz 13.11.2024й): Ўзбекистон 2030 йилгача Европага 10-15 млрд кВт/с электр энергияси экспорт қилиши мумкин, – деди энерговазир ўринбосари Умид Мамадаминов.

Изоҳ: Энерговазир ўринбосарига кўра, 2030 йилда электр энергиясига бўлган эҳтиёж 120-125 млрд кВт/соат атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, кўплаб генерация объектларидан 135 млрд кВт/соат тахмин қилинмоқда. Унга кўра, инфратузилма тайёр бўлиши билан электр энергиясини Европага экспорт қилиш мумкин бўлади. Қизиғи шундаки, август ойида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон электр энергиясига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаганини, шунга кўра, мамлакат Европага 2 дан 5 ГВтгача энергия етказиб беришга тайёрлигини айтганди. Вазир ва ўринбосардан икки хил баёнот. Бироқ биз бу масалани муҳокама қилмоқчи эмасмиз, чунки энерговазир Мирзамаҳмудов каби расмийлар аллақачон ёлғон баёнотлари билан танилиб бўлган. Бу ўринда аҳамиятли  нарса, Европага “яшил энергетика йўлаги”нинг қиймати 2 млрд доллардан ортиққа баҳоланаётганидир. Албатта, бундай катта маблағни кундан-кун камомади ошиб бораётган бюджетдан қоплаш амримаҳолдир. Хабарда бу маблағ манбалари ҳақида лом-мим дейилмаган бўлса-да, у инвестиция ёки кредит сифатида олиниши деярли аниқ. Демак, ўз-ўзидан бунинг юки ҳам иқтисодий аҳволи танг бўлиб турган бечора Ўзбекистон мусулмонларининг гарданига тушади. Электроэнергия эскпортининг “роҳат”ини эса кўпроқ Мирзиёев бошлиқ ҳукуматдагилар кўради. Аслини олганда, бошқа табиий бойликлар масаласида ҳам халқимиз иқтисодий томондан шу кунгача рўшнолик кўрмади. Исломда эса халқни электроэнергия билан тўлиқ таъминлаш давлат зиммасидаги вожибдир. Ортган қисми эскпорт қилинадиган бўлса, ундан тушган маблағ уммат манфаати учун ишлатилади. Чунки электроэнергия умумий мулк жумласидандир. Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилдилар: “Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

18.11.2024й

 

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    АҚШ геноцидни ва том маънодаги террорни молиялаштирмоқчи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими зулм, адашиш ва залолатда ҳаддан ошгандан ошиб, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олишда давом этмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти рамка шартномасини қораловчи откриткалар тарқатди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/