Демократия одамларга бизнинг ақида ва мазҳабларимизни аниқлаш ва белгилаш ваколатини беради!

Матбуот баёноти
Демократия одамларга бизнинг ақида ва мазҳабларимизни аниқлаш ва белгилаш ваколатини беради!
Парламентга киритилган 2024 йилги федерал ҳудудлар муфтийси тўғрисидаги қонун лойиҳаси бутун Малайзияда қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Бу қонун парламентда июл ойидан бери муҳокама қилинмоқда ва тез орада тасдиқланиши кутиляпти. Ушбу қонуннинг пайдо бўлиши Малайзияда сўнгги пайтларда кучайган диний мунозаралар билан чамбарчас боғлиқ. Фаластин Аллоҳ лаънатлаган яҳудийларнинг даҳшатли ҳужумларига дуч келаётган ушбу оғир даврда Малайзиядаги диний идоралар ва гуруҳларнинг ақидавий масалалар бўйича баҳс-мунозарага киришиб кетгани ва қонунчилар тегишли қонунларни тасдиқлашга ҳозирлик кўраётгани ҳақиқатдан ҳам ташвишлидир.
2024 йилги федерал ҳудудлар муфтийси тўғрисидаги қонун лойиҳаси катта аҳамиятга эга. Чунки у «аҳли сунна вал жамоа» тушунчасини қонуний жиҳатдан белгилаб қўйишга ҳамда унинг талқинини муайян ақидавий қоидалар билан чеклашга қаратилган. Хусусан, ушбу қонун лойиҳасида (3-қисмида) «аҳли сунна вал жамоа» атамаси ақидавий масалаларда Ашъарий ва Мотуридий мазҳабларига, фиқҳда Шофеий мазҳабига (баъзи махсус ҳолларда Ҳанафий, Моликий ёки Ҳанбалий мазҳабига ёки фатво қўмитаси белгилаб берган раъйга), тасаввуф масаласида имом Жунайд Бағдодий ва имом Ғаззолийга эргашганлар билан чегараланади. Бу матнда юқоридаги ақидалардан фарқ қилганларни «аҳли сунна вал жамоа»дан чиқди деб ҳисоблаш ва амалда уларга адашганлар дея сифат бериш мумкин, дейилган.
Мусулмонларни қонунан «аҳли сунна вал жамоа»га чеклаш, шубҳасиз, мусулмонлар бирлигига хавф туғдиради. Афтидан, бу лойиҳани тузган диний ҳокимият илми калом каби масалаларда ўтмишда юз берган бўлинишлардан ҳамда халифа Маъмуннинг имом Аҳмадни қамоққа ташлаш орқали ўз қарашларини мажбурлаб ўтказган мунозарали қароридан ҳеч қандай сабоқ олмаган кўринади. Бу каби тор доирадаги чоралар диний идора ичкарисида мустабидликнинг кучайишидан бошқа нарсага хизмат қилмайди.
Аниқки, бу лойиҳадан кўзланган мақсад ҳар қандай мухолиф ақидавий раъйларни бостиришдир. Ҳокимиятдагилар айни масалани қонунийлаштириш билан халқни нафақат битта мазҳабпараст ақидага мажбур қилишяпти, балки шу билан бирга, бунга бўйсунмаганларни жазолаш билан ҳам зимдан таҳдид қилишмоқда. Бундан ташқари, қонун лойиҳасининг 32-моддасида муфтийга, муфтий ўринбосарига, диний маслаҳатчига ва шунга алоқадор диний қўмиталарга ҳар қандай қонуний ҳаракатлардан дахлсизлик берилган. Бинобарин, мазкур шахслар ушбу лойиҳа доирасида қилган ишлари учун юридик жавобгарликка тортилмайдиган бўлди. Наҳотки, бу кимсалар ўзларини қонундан устун бўлган элита сифатида кўрсатишга ҳамда қилмишлари учун жавобгарликдан қочишга ҳаракат қилаётган бўлсалар?! Бу имтиёз шаффофлик ва жавобгарлик принципларига зид келади. Ваҳоланки, Набий ﷺ ўзининг бир ҳадисларида заиф ва кучли ўртасида адолатни жорий қилишдаги тенгсизликдан огоҳлантирганлар.
Лойиҳанинг яна бир ташвишланарли жиҳати шундаки, баъзи аҳкомларга нисбатан, айниқса, фатво бериш билан боғлиқ масалаларда ўзбошимчалик характери мавжуд. Мисол учун, 10-моддада фатво бериш тартиб-қоидалари мавжудлиги айтилган. Бироқ фатво қўмитаси бирор шахс ёки жамоани «аҳли сунна вал жамоа»дан ташқарида ёки бидъатчи деб таснифласа, тегишли томонлардан тушунтириш ёки тасдиқ олиш мажбурияти йўқ. Тегишли томонларнинг фикрлари билан маслаҳатлашмасдан фундаментализмни аниқлаш ваколатидан бир томонлама фойдаланиш адолат ва суд жараёнини эътиборсиз қолдиришга олиб келади.
Бундан ташқари, 16-моддада «шаръий аҳкомлар тўғрисида фатволар чиқариш фақат шофеий мазҳабига амал қилишга чекланади, агар фатво жамоат манфаатига зид чиқарилган бўлса, истисно қилинади ва бундай ҳолатда бошқа мазҳабларга мурожаат қилиш мумкин бўлади», дейилган. Ваҳоланки, фатволар ёки шаръий аҳкомларнинг табиати аслида далилнинг кучлилигига қараб қабул қилишни талаб қилади, битта мазҳабга амал қилишни талаб қилмайди. Уламоларнинг ўзлари битта мазҳабга чекланишга эмас, балки энг кучли раъйга амал қилишга тарғиб қилганлар. Бас, бу қонун лойиҳаси муаллифлари ушбу асосий принципларни билмайдиларми?! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан кенг қилиб берилган Исломни нега торайтиришга уринишяпти?!
Бироқ энг катта ташвиш қўзғатаётган нарса демократик тузумнинг ўзида. У ақидаси ёки дини қандайлигига қарамасдан, инсон томонидан бизга диний ақида ёки мазҳабнинг белгилаб берилишига имкон беради. Бу тузум парламент аъзоларига, жумладан, ғайримусулмонларга ҳам Уммат қайси ақида ва мазҳабга амал қилиши кераклигини аниқлаш ва қонунийлаштириш ваколатини беради. Исломга кўра, демократик тузумнинг асосий нуқсони мана шудир. Демократияда суверенитет (қонун ишлаб чиқиш… ҳуқуқи) халққа тегишли бўлиб, бу уларга ақида ва шариат масалаларида қонун чиқариш ҳуқуқини беради. Демократик тузумда парламент аъзолари – дини, диний билими, жоҳиллиги ёки атеист бўлишидан қатъий назар – тенг ҳуқуқ ва овоз бериш ҳуқуқига эга. Шунинг учун ҳар бир мусулмоннинг ақида ва амалларини белгилаш ваколатига эгадирлар.
Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия шуни таъкидлайдики, давлат ўз фуқароларига муайян мазҳабни белгилаб бермаслиги керак. Аксинча, мазҳабни мусулмон киши далилнинг кучлилигига қараб белгилаши лозим. Маълум ақидаларни давлат сиёсати сифатида қонунийлаштириш Ислом динини чеклаш хавфини туғдиради. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ашъарий ақидаси, мотуридий ақидаси, салафий ақидаси, таҳовий ақидаси, васатийя ақидаси каби айрим имомларга нисбат берилган «ақида» сўзи аслида нотўғри ва ноўрин бўлиб, мусулмонлар ўртасида чалкашлик ва бўлинишга сабаб бўлмоқда. Бунинг сабаби шундаки, мазҳабларнинг ақидага оид масалалардаги қарашлари ақида бўла олмайди, аксинча, ақида шариатда қатъий далиллар билан белгилаб берилган Ислом ақидаси бўлиб, унда ихтилоф қилиш ҳаром ҳисобланади.
Қачон жамоага ёки шахсга исломий ақидада адашган, деган ҳукм бериш керак бўлса, буни албатта шаръий маҳкамада Қуръон ва Суннатдан аниқ далиллар билан исботлаш шарт. Агар муртадлиги исботланса, албатта ундан сўралади ва тавба қилиши учун имкон берилади. Бунга рози бўлмаса, унга Ислом нусусида белгиланган жазо қўлланади, яъни қатл қилинади.
Ҳозирги демократик тузум диний эътиқодлар устидан ҳатто ғайримусулмонлар томонидан овоз берилишига имкон бергани учун ўзининг иймонга зарарли эканини кўп марта исботлади. Ақида ва шариат масалалари асосий ишлар бўлиб, парламентнинг ратификация қилиши орқали эмас, балки Қуръон ва Суннатга мувофиқ мусулмонлар ва давлат томонидан татбиқ қилиниши шарт. Кўриниб турибдики, Уммат шаръий ечим ўлароқ, Халифаликка жуда муҳтож. Халифалик фуқарога Қуръон ва Суннатни татбиқ қиладиган ва бўлинишларга асло йўл қўймайдиган бошқарув тузумидир. Зотан, бўлинишларни озиқлантираётган нарса мана шу диний ихтилофлар ҳамда мутакаллимлар томонидан узоқ замон аввал бошланган бўлинишдир.
Абдулҳаким Усмон
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Малайзиядаги расмий нотиғи



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли