| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Халифалик — мусулмонлар ва бутун инсоният учун нажотдир

  • Нетаньяху ва Катснинг Шайх тоғидаги такаббурлигини фақат Ислом қўшинлари сафлари бартараф этади 

  • Уруш яқин орада тўхтайдими ва Америка билан Эрон ўртасида келишув бўладими?

  • Судандаги сиёсий инқироз ва уни ҳал қилиш истиқболлари

  • Жакартада намойишлар тўлқини ва Прабово ҳукуматига нисбатан норозилик аломатлари

  • Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

  • Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Модининг Тошкентга ташрифи кўпроқ кимнинг манфаатларига хизмат қилади?

Модининг Тошкентга ташрифи кўпроқ кимнинг манфаатларига хизмат қилади?

By htadmin
02.09.2026
0
Share:

Модининг Тошкентга ташрифи кўпроқ кимнинг манфаатларига хизмат қилади?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасида «Кўксарой» қароргоҳида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни «кенг қамровли стратегик шериклик» даражасига олиб чиқишга келишиб олинди ва Томонларнинг Қўшма баёноти ҳамда 12 та асосий ҳужжатни ўз ичига олган салмоқли пакет имзоланди. Имзоланган битимлар иқтисодиёт, инвестиция, геология ва минерал ресурслар, транспорт-логистика, маданият, туризм, архив иши ҳамда таълим соҳаларини кенг қамраб олди. Шунингдек, Андижон ва Гужарат, Фарғона ва Ҳарьяна, Самарқанд ва Агра ўртасидаги ҳудудий шериклик битимлари ҳам расмийлаштирилди.

Музокаралар якунида расмий доиралар томонидан айтилган баёнотларда икки томонлама алоқаларнинг келажаги жуда юқори баҳоланди. Мирзиёев ўз нутқида: «Дунёда беқарорлик ва иқтисодий хавф-хатарлар ортиб бораётган бир шароитда, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги синалган дўстлик ва стратегик шериклик минтақавий барқарорлик ва тараққиётнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда», — дея таъкидлади ва ўзаро савдо айланмасини яқин йилларда 1 миллиард доллардан ошириш ҳамда 2030 йилгача 5 миллиард долларга етказиш режаларини билдирди.

Нарендра Моди эса ўз навбатида: «Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни қайта тиклаш умумий устуворлигимиздир. Эроннинг Чабаҳор порти ва ‘Шимол-Жануб’ халқаро транспорт коридори минтақавий савдонинг янги артериясига айланиши лозим», — деб қайд этди ва Ҳиндистон Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон билан барча соҳаларда кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Ушбу ташрифни ва расмий баёнотларни тўғри баҳолаш учун Ҳиндистоннинг бугунги дунё ва Осиё геополитикасидаги ўрнини атрофлича тушуниш лозим. Ҳиндистон АҚШнинг Индо-Тинч океани минтақасидаги бош стратегик шериги ва Хитойни жиловлашга қаратилган QUAD блокининг асосий устунидир. АҚШ Миллий хавфсизлик стратегиясида Нью-Деҳли минтақадаги «энг муҳим ва тенгсиз шерик» сифатида эътироф этилади. Шу билан бирга, Деҳли БРИКС ташкилотининг етакчи аъзоси бўлса-да, бу тузилмани Хитой, Россия ёки Эрон каби давлатлар томонидан АҚШга қарши ўта радикаллашган блокка айланишига йўл қўймайдиган «мўътадил куч» ҳисобланади; Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманям Джайшанкар таъкидлаганидек: «Ҳиндистон Ғарбга қарши давлат эмас, у шунчаки Ғарбга тегишли бўлмаган кучдир ва БРИКС АҚШга қарши фронтга айланмаслиги керак». Осиё Сиёсати Институти (Asia Society Policy Institute) вице-президенти С. Ража Мохан қайд этганидек, Деҳлининг БРИКСдаги иштироки — Пекин ва Москванинг бу ташкилотда ўз монополиясини ўрнатишига халақит берувчи «табиий мувозанатловчи тўсиқ»дир. «Connect Central Asia» (Марказий Осиё билан боғланиш) расмий доктринаси орқали эса, Нью-Деҳли минтақани ўзининг «кенгайтирилган қўшничилик» (extended neighbourhood) ҳудуди деб билади. АҚШ Тинчлик институти (USIP) ва Chatham House таҳлилчилари таъкидлаганидек, Ҳиндистон бу майдонда ҳарбий босим ўтказмасдан, IT, фармацевтика, олий таълим ва рақамли инфратузилма каби «юмшоқ куч» механизмлари орқали Марказий Осиёга Пекин ва Москвага муқобил куч сифатида кириб келмоқда.

Расмий доиралар иқтисодий кўрсаткичларни таъкидлаётган бўлса-да, жараёнларни Вашингтон–Деҳли–Пекин–Москва квадрати ва глобал манфаатлар фонида ўрганиш ҳақиқий геосиёсий манзарани очиб беради. Географик жиҳатдан Марказий Осиёга бевосита инфратузилма ташлай олмаётган АҚШ минтақада Деҳлининг имкониятларидан воситачи куч сифатида фойдаланмоқда. Эроннинг «Чабаҳор» порти орқали Марказий Осиёга чиқиш лойиҳасини Ҳиндистон молиялаштирмоқда. Теҳронга нисбатан шафқатсиз санкциялар режимини қўллайдиган АҚШ Давлат департаменти Ҳиндистоннинг Чабаҳор портидаги фаолияти учун махсус вақтинчалик истисно ажратган. АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси расмий баёнотида таъкидланганидек:«Вашингтон Марказий Осиё мамлакатларининг савдо йўлларини диверсификация қилишини ва муқобил коридорларга эга бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди». Атлантика Кенгаши (Atlantic Council) ва CSIS маркази таҳлилчилари алоҳида қайд этганидек, АҚШ учун Чабаҳор порти Эрон ҳудудида жойлашганига қарамай, Хитойнинг Покистондаги Гвадар портига (CPEC) ва Пекиннинг «Бир макон, бир йўл» ташаббусига қарши жуда муҳим геостратегик жиловловчи манзил ҳисобланади. Шу сабабли, Вашингтон Ҳиндистонни ушбу порт орқали Марказий Осиёнинг иқтисодий томирларига уланишига замин яратиб бермоқда.

АҚШнинг Тинчлик институти (USIP) ва CSIS маркази ҳисоботларига кўра, Марказий Осиё Пекин ва Москва босимидан чиқиш учун муқобил куч изламоқда. Ташрифда имзоланган «Геология ва минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида»ги меморандум айнан шу рақобатнинг марказида туради. Қўшма баёнотда таъкидланганидек, томонлар «муҳим минералларни қидириб топиш ва саноат учун манбаларни диверсификация қилиш»га келишиб олдилар. Ҳозирда нодир металлар бозорининг 70-80 фоизи Хитой назоратида ва Ҳиндистон Ғарб билан биргаликда бу қарамликни камайтириш учун Ўзбекистон ресурсларига эга чиқишга интилмоқда.

Россия–Украина уруши ортидан Москва минтақада аввалгидек ягона кафил бўла олиш мақомидан тушмоқда. Россия ТИВ (хусусан, вазир ўринбосари М. Галузин) ўз чиқишларида: «Марказий Осиё хавфсизлиги ва барқарорлиги — энг аввало минтақадаги давлатларнинг ўз вазифасидир, минтақадан ташқаридаги ўйинчиларнинг эмас» деб огоҳлантирса-да, Москва пайдо бўлган вакуумни тўхтатиб қола олмаяпти. Деҳли Тошкент билан молиявий ва иқтисодий мулоқотни фаоллаштириб, фармацевтика, энергетика ва саноат бозорларида пайдо бўлаётган бўшлиқни эгаллашга интилмоқда.

Шунингдек, ЖИДУ ва Сушма Сварадж институти ўртасидаги меморандум, 2026-2030 йилларга мўлжалланган маданий дастурлар ва Сурхондарёдаги Фаёзтепа ҳамда Қоратепа ҳудудларида археологик тадқиқотлар ўтказиш тўғрисидаги баённома имзоланди. Таълим ва тарихий-археологик меросни ташқи марказларга очиб бериш минтақанинг интеллектуал ва маданий мустақиллигини сусайтиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, музокараларда «стратегик шериклик» ва «барқарорлик» ҳақида бонг урилганига қарамай, Нью-Деҳлининг Кашмирда олиб бораётган сиёсати, мусулмонларга нисбатан зулм ва босимлар ҳақида атайлаб сукут сақланди. Расмий Тошкент геосиёсий ва иқтисодий манфаатлар сабабли бу омилларни эътиборсиз қолдирди.

Ушбу ташриф ва имзоланган келишувлар таҳлили шуни кўрсатадики, ўзбек режими ташқи сиёсатда мусулмон халқларнинг асл манфаатларини эмас, балки ташқи кучлар томонидан белгилаб берилган конъюнктурани устувор қўймоқда. Стратегик геология манбаларини, логистика занжирларини ва таълим тизимини мустамлакачи кучлар ва уларнинг яқин иттифоқчиларига топшириб қўйиш шаръан асло жоиз эмас. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўминларни золим кучларга суянмасликка буюрган:

وَلا تَركَنوا إِلَى الَّذينَ ظَلَموا فَتَمَسَّكُمُ النّارُ وَما لَكُم مِن دونِ اللَّهِ مِن أَولِياءَ ثُمَّ لا تُنصَرونَ

«Зулм қилган кимсаларга суянмангиз (мойил бўлмангиз), акс ҳолда сизга олов тегади. Сиз учун Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай дўст-ҳимоячи йўқдир, сўнгра ёрдам ҳам ололмайсиз».  (Ҳуд:113)

Исломга кўра, мусулмон юртларининг бойликлари ва инфратузилмаси йирик давлатлар ўртасидаги геосиёсий манфаатлар ва рақобат майдонига айланмаслиги лозим. Минтақанинг ва мусулмон халқларнинг ҳақиқий мустақиллиги ва азизлиги — ташқи кучлар билан имзоланадиган меморандумларда эмас, балки Ислом аҳкомларига қайтиш ва Иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш орқали мусулмон юртларининг ягона Давлатда бирлашишидадир:

وَاعتَصِموا بِحَبلِ اللَّهِ جَميعًا وَلا تَفَرَّقوا

«Барчангиз бир бўлиб(яъни жамоа бўлиб) Аллоҳнинг арқонини (динини) маҳкам тутинггиз ва бўлинманггиз…».  (Оли Имрон:103)

Хулоса қилиб айтганда, Нарендра Модининг Тошкентга ташрифи ва имзоланган келишувлар — АҚШ ва Ҳиндистоннинг Хитойни жиловлаш, Россия томонидан бўшатилган геосиёсий вакуумни тўлдириш ва Марказий Осиёнинг стратегик ресурсларини Ғарб-Ҳинд орбитасига йўналтиришга қаратилган узоқ муддатли геосиёсий стратегиясининг амалий ифодасидир.

Салоҳиддин

02.09.2026й

TagsмузокараларНарендра Моди
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон-Саудия яқинлашуви Нетаньяху учун «STOP» белгисидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Марокаш саҳроси масаласини халқаро миқёсда ёпиш ва тўлиқ ҳал этиш жараёни бошландими?

  • МАҚОЛАЛАР

    Зўравон юлғучлар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига пенсия ёшини эркаклар учун 63, аёллар ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 9 сентябрда Гонконгда ўтказилган ўн биринчи “Бир макон — бир йўл” саммити доирасида Ўзбекистон Миллий банки Хитойнинг Чегаралараро ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: