| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Марокаш саҳроси масаласини халқаро миқёсда ёпиш ва тўлиқ ҳал этиш жараёни бошландими?

Марокаш саҳроси масаласини халқаро миқёсда ёпиш ва тўлиқ ҳал этиш жараёни бошландими?

By htadmin
28.08.2025
397
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Марокаш саҳроси масаласини халқаро миқёсда ёпиш ва тўлиқ ҳал этиш жараёни бошландими?

Устоз Мунажий Муҳаммад

Мағриб юртларидаги Саҳро масаласи мустамлакачилар чизиб кетган «ўлим хариталари» ва «қонли чегаралар» стратегиясининг амалий кўриниши ҳамда мусулмонлар юртларини парчалаш мақсадида ўрнатиб қолдирилган миналанган низо ўчоқларининг яққол намунасидир.

Саҳро масаласи Америка учун Ислом оламининг ғарбий ҳудудига кириб бориш ва уни Европа мустамлакачилари таъсиридан суғуриб олиш воситаларидан бирига айланди. Шу билан бирга, у хавф ва беқарорлик манбаи сифатида хизмат қилиб, АҚШга ўз мустамлакачилик нуфузини турли баҳоналар остида кенгайтириш имкониятини берди. Шу маънода, Саҳро муаммоси 1970-йиллар ўрталарида тўлиқ Америка маҳсули сифатида шаклланди. Вашингтон унинг сиёсий ричагларини БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали назоратга олиб, масалани «де-колонизация» банди доирасига киритди ҳамда БМТнинг Тўртинчи қўмитаси (де-колонизация қўмитаси) муҳокамасига олиб чиқди. Ҳарбий жиҳатдан эса бу масала Полисарио ҳаракати ва Саҳрода жойлаштирилган MINURSO миссияси орқали юритилди.

Саҳро масаласи Америка қўлида Европага қарши мустамлакачилик курашининг асосий воситаларидан бири сифатида хизмат қилди. Трампнинг биринчи президентлик даврида эса у минтақани тўғридан-тўғри ва кучли сиёсий, иқтисодий ҳамда ҳарбий воситалар билан ёриб киришга қаратилган янги услубни жорий этди. Бу эса Марокаш саҳросини — Саҳро ва Африкага очилган эшик, Исломий Мағрибга йўл очувчи дарвоза сифатида — ўз таъсир доирасига олиш орқали амалга оширилди. Сиёсий жиҳатдан Америка Марокаш, Саҳро ва Жанубий Саҳродаги мустамлакачилик масалаларини юритиш учун консулликлар очди. Иқтисодий жиҳатдан эса ўша бокира ҳудуддаги фосфат, газ, нефть, турли металлар ва нодир конлар каби улкан бойликларни ўз компаниялари орқали талон-торож қилишни назорат қилди. Ҳарбий жиҳатдан эса Африкадаги ҳарбий қўмондонлиги «Африком» учун асосий база яратиш, шунингдек, Марокаш ва қўшни давлатларда мунтазам ўтказиб келинадиган «Африка шерлари» ҳарбий машқлари орқали ўз нуфузини мустаҳкамлади. Бундан ташқари, бу масала яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш орқали уни бутун минтақа таркибига киритишга қаратилган «Иброҳим келишувлари»га ҳам хизмат қилди. Саҳро бўйича Америка стратегиясидаги бу бурилишга Ливия ва Саҳро ҳудудлари — Исломий Мағрибнинг эшиклари — устидан АҚШ мустамлакачилик нуфузининг кенгайиши ҳам туртки бўлди. Ниҳоят, 2020 йил 10 декабр куни Трамп расман Саҳронинг Марокашга тааллуқли эканини эътироф этди ва Оқ уй орқали расмий баёнот эълон қилинди. Европанинг бу тан олишга қарши қатъий позицияси эса икки томон ўртасидаги мустамлакачилик курашининг яққол ифодаси бўлди. Бироқ Африкада АҚШ берган зарбалар ва Европанинг Америка мустамлакачилик юришига қарши ягона ташқи сиёсатдан маҳрумлиги туфайли, бу қаршилик қисқа вақт ичида сукунатга юз тутди. Трампнинг яна президентликка қайтиши эса ушбу ҳолатни янада равшан тасдиқлади.

Шу тариқа, халқаро майдонда таъсири кучли бўлган йирик Ғарб давлатлари – Германия, Франция, Италия ва Испания – Марокаш суверенитети доирасидаги автономия режасини қўллаб-қувватлаш позициясини бирин-кетин намоён қилдилар. Шунингдек, Европа Иттифоқининг фаол аъзолари – Нидерландия, Белгия ва Португалия – ҳам ушбу йўналишда қўллаб-қувватловчилар сафидан ўрин олди. Натижада, 2025 йил 1 июн куни Британия ўзининг аввалги қўллаб-қувватловчи позициясини яна бир бор тасдиқлади. Ташқи ишлар вазири Дэвид Ламмийнинг Рабат шаҳрига ташрифи чоғида у ўзининг марокашлик ҳамкасби Насир Бурита билан қўшма баёнот имзолади. Мазкур баёнотда Британия Марокаш суверенитети асосидаги автономия режасини «низони ҳал қилиш учун энг ишончли, амалий ва барқарор асос» сифатида қўллаб-қувватлашини расман эълон қилди.

Марокаш саҳроси масаласи бўйича халқаро позиция Лаъюн ва Дахла шаҳарларида 29 та консуллик очилиши орқали Марокаш суверенитетини амалда эътироф этиш билан намоён бўлди. Шу билан бирга, MINURSOнинг вазифалари қайта кўриб чиқилиб, автономияни ягона ечим сифатида қабул қилишга йўналтирилган янги сиёсий стратегияга уйғунлаштирилди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2756-сонли қарор қабул қилиб, MINURSO мандатини 2025 йил 31 октябрга қадар узайтирди. Ушбу қарорда «амалий ва икки томон учун мақбул сиёсий ечимга эришиш» зарурлиги алоҳида қайд этилди. Бу эса аввал таклиф этилган референдум эмас, балки сиёсий ечим йўлини назарда тутади. 2025 йил апрел ойида АҚШ, Франция, Буюк Британия ҳамда бир қатор Африка давлатлари вакиллари Марокаш суверенитети доирасидаги автономияни «ягона жиддий ва амалий вариант» сифатида эътироф этдилар. Мазкур баёнотлар MINURSO вазифаларини янгилаш бўйича муҳокамалар жараёнида билдирилди. Натижада, БМТнинг расмий баёнотлари аввалги референдум ғоясидан бутунлай воз кечиб, қатъий равишда автономия лойиҳасига уйғунлашди.

Шундан сўнг, Трамп ўзининг амалдаги президентлик даврида 2025 йилдаги Тахт байрами муносабати билан қирол Муҳаммад VI номига йўллаган расмий табрик хат орқали Америка Марокашнинг саҳро устидан суверенитетини яна бир бор тасдиқлади ҳамда автономия режасини ягона амалий ечим сифатида қўллаб-қувватлашини билдирди. Мазкур хатда бу позиция «Америка ва Марокаш ўртасидаги кучли ва барқарор шериклик»нинг ифодаси сифатида таъкидланди. Шунингдек, ушбу ҳамкорлик тинчлик ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, терроризмга қарши кураш, шу билан бирга «Иброҳим келишувлари» доирасида савдо муносабатларини кенгайтиришни ҳам ўз ичига олиши алоҳида қайд этилди.

Саҳро масаласига оид Америка стратегиясидаги мазкур бурилиш, фаол Европа давлатларига кўрсатилган таъсир ҳамда Марокаш ва Жазоирда нуфузга эга Британиянинг тўлиқ қўллаб-қувватлаши натижасида Марокаш саҳроси муаммосини халқаро даражада ёпиш ва уни тўлиқ ҳал қилиш жараёнига йўл очди. Бу ҳолат Марокаш қироли Муҳаммад VIнинг охирги тахт байрами нутқида ҳам ўз ифодасини топди. Қирол шундай деди: «Биз Марокаш саҳросига оид низони ҳал қилиш учун ягона ечим сифатида автономия ташаббусини қўллаб-қувватлаётган халқаро ҳамжамиятнинг ортиб бораётган ёрдами билан фахрланамиз. Шу муносабат билан дўст мамлакатлар Британия ва Португалияга Марокашнинг саҳро устидан суверенитети доирасидаги автономия ташаббусини қўллаб-қувватлаб, конструктив позиция намоён этганлари ва шу орқали жаҳоннинг кўплаб давлатлари мавқеини мустаҳкамлаганлари учун чуқур миннатдорчилик ва юксак эҳтиром изҳор этамиз». Қирол яна қўшимча қилди: «Мен ҳар доим Жазоирдаги биродарларимизга қўл чўзишга интилиб келганман ва Марокаш очиқ ҳамда масъулиятли мулоқотга тайёр эканини билдирганман». Бу баёнот масалага дахлдор маҳаллий тарафлар, яъни Марокаш ва Жазоирнинг низони тугатиш жараёнига фаол равишда киришганини намоён этди. Бироқ ушбу жараён, аввало, ҳар икки режимнинг ташқи сиёсатини йўналтираётган мустамлакачи Британия манфаатларига хизмат қилди.

Жазоирда сиёсий майдон халқаро босим ва дипломатик яккаликни баҳона қилиб, ўз йўналишини аста-секин ўзгартиришга киришди. Бу жараён 2024–2025 йилларда ташқи ишлар вазирлиги баёнотларида расмий нутқнинг юмшатилиши орқали яққол кўзга ташланди. Илгариги «де-колонизация ва тажовузни тугатиш» шиорлари ўрнини эса «тўлиқ ва адолатли сиёсий ечимни қўллаб-қувватлаш» ҳақидаги расмий баёнотлар эгаллади. Шу билан бирга, 2025 йил июл ойида Қатар томонидан ҳам, БМТнинг собиқ дипломати Жамол ибн Умар раҳбарлигида ҳам дипломатик воситачилик ва ярашув ташаббуслари намоён бўлди. Шунингдек, 2021 йилдан буёнги дипломатик узилишларга қарамасдан, сўнгги пайтларда Ужда ва Касабланка шаҳарларига икки консул тайинланди. Барча ушбу қадамлар Жазоир режими Саҳро масаласини ҳал этиш жараёнига босқичма-босқич қўшилаётганини кўрсатмоқда. Бу йўналиш 2025 йил молия қонуни лойиҳасига кўра, Полисарио учун ажратилган маблағнинг 2025 йилда 180 миллион доллардан 120 миллион доллардан камроққа туширилиши, яъни 30 фоиздан ортиқ қисқартирилиши билан янада кучайди. Бу эса Саҳро масаласини тугатиш ва унга киришиш ҳақидаги қарор нуфузли кучлар томонидан қабул қилингани ва уни амалга ошириш вазифаси функционал режимлар зиммасига юклатилганини англатади.

Эй мусулмонлар! Бизнинг масалаларимиз бугун энг ашаддий душманларимиз қўлига ўтиб қолди. Рувайбиза раҳбарлар сабабли улар мустамлакачиликка хизмат қиладиган лойиҳаларга айлантирилди, Исломга қарши урушда савдолашиш воситаси сифатида ишлатилди, «Иброҳим келишувлари» орқали босқинчи яҳудий вужуди олдида бўйсундирилди ҳамда «савдо-сотиқни кенгайтириш» баҳонасида бойликларимизни талаш воситаси бўлиб қолди.

Роя газетасининг 2025 йил 27 август, чоршанба кунги 562-сонидан

 

0
0

Related posts:

Муҳсин Фикрийнинг ўлдирилиши режимнинг ҳамма нарсага такаббурлик билан қарашига яна бир далилдир Марокашдаги норозилик намойишлари буюк иш, бироқ унда катта хатолик бор Ғарбий Саҳро масаласида воқеалар ривожи Жазоир билан Марокаш ўртасидаги муносабатларнинг таранглашиш сабаблари
TagsМарокашсаҳро масаласи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Жамиятнинг тузалиши Ғарбга тақлид қилишда эмас

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурияда Исломий Давлат ташкилоти роли тугадими?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/