Халқаро Валюта Фонди Танзания иқтисодини мақтаб, ўзининг нопок ниятини яширмоқда!

Матбуот баёноти
Халқаро Валюта Фонди Танзания иқтисодини мақтаб, ўзининг нопок ниятини яширмоқда!
Яқинда Халқаро Валюта Фондининг Африка департаментини назорат қилиш бўйича ижроий директори Вилли Накунянда (Willie Nakunyanda) ушбу Фонднинг Вашингтондаги қароргоҳида Танзания делегациясига ўз баённомасини ўқиб эшиттирди. Баённомада Танзания иқтисодиётини ёлғондан кўкларга кўтариб мақтаб, ҳайратланарли эканини билдирган бу сўзлари Танзания, унинг халқи ва умуман ривожланаётган давлатлар учун масхара ва нафратдан бошқа нарса эмас. Бунинг ортида Бреттон-Вудс ташкилотлари (Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банки)нинг ғаразли, мустамлакачилик ва репрессив мақсадлари ҳамда кун тартиби яширинган.
Дарҳақиқат, молия вазири доктор Мвигулу Нчемба раислигидаги ушбу Танзания делегацияси «Африка гуруҳи»даги бошқа Африка давлатлари молия вазирлари билан бирга Вашингтонга борди. 1963 йил Халқаро Валюта Фонди томонидан тузилган ушбу гуруҳ ҳар йили Вашингтондаги айни Фонд қароргоҳида йиғилади ва Халқаро Валюта Фонди билан Жаҳон Банкидан иқтисодий ва молиявий сиёсатга оид кўрсатма ва буйруқлар олади. Бас, шундай экан, қандай қилиб бу давлатлар, шу жумладан Танзания мақтов ва ҳайратга лойиқ мустақил иқтисодиётга эга бўлиши мумкин?!
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин АҚШ етакчилигидаги капиталистик давлатлар томонидан Бреттон-Вудс ташкилотлари (Халқаро Валюта Фонди билан Жаҳон Банки)нинг ташкил этилиши Американинг глобал иқтисодиёт ва молиявий сиёсат устидан улкан назоратни қўлга киритишига имкон берди. Буни олтин стандартидан воз кечиш ва қоғоз пул (фиат пул) тизимини жорий қилиш орқали амалга оширди. Бу ўз навбатида, жаҳон иқтисодиётининг долларлашувига олиб келди.
Бошқа томондан, Бреттон-Вудс ташкилотларининг тузилиши билан ижтимоий ва иқтисодий фалокатлар ҳам келиб чиқди. Масалан, ривожланаётган давлатларни, шу жумладан Танзанияни заифлаштириш ва структуравий ислоҳот дастурлари доирасида тўлай олмайдиган кредитларни бўйнига илиш каби. Зотан, структуравий ислоҳот дастури деган нарса Танзания ва бошқа давлатларда ортиқча тежамкорлик ва иқтисодий заифлик келтириб чиқарди.
Бреттон-Вудс ташкилотларининг бундай капиталистик воситалари орқали кенг ёйилаётган ёвузлик, шубҳасиз, ҳар ерда, айниқса, ривожланаётган давлатларда очиқ кўриниб турибди.
Ҳа, бугун ривожланаётган давлатлар, шу жумладан Танзания учун капитализм ва унинг мустамлакачилик қуроллари бўлмиш Бреттон-Вудс ташкилотларидан воз кечиб, муқобил иқтисодий ечим топмоқ ҳамда буларнинг ҳаммасидан қутулиб чиқиб, Исломнинг адолатли ва инсофли мабдасини қабул қилмоқ вақти келди. Чунки ушбу мабда иқтисодда ва бошқа барча соҳаларда эксплуатация ҳам, зулм ҳам қилмайди.
Масъуд Мусаллим
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Танзаниядаги матбуот бўлими раиси



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ