| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Марказий Осиёнинг Америка учун аҳамияти

Марказий Осиёнинг Америка учун аҳамияти

By htadmin
03.01.2025
748
0
Share:

Марказий Осиёнинг Америка учун аҳамияти

بسم الله الرحمن الرحيم

Американинг Марказий Осиёга қараши бошқа Исломий юртларга умумий қарашидан айтарли фарқ қилмайди. Яъни бу – Марказий Осиё Американинг геосиёсий манфаатлари ва хавфсизлиги учун нима бера олади, деган қарашдир. Марказий Осиёнинг Америка учун аҳамияти мана шу қарашдан келиб чиқади. Умуман олганда, минтақа стратегик жиҳатдан муҳимлиги, хилма хил ва ноёб қазилма бойликларга эгалиги, энергетика манбаларига бойлиги, Россия ва Хитойнинг геосиёсий манфаатларни қўлга киритиш ҳаракатларини чеклаш имконини бериши билан Америка учун жозибали кўринади.

Шу эътибордан, айниқса, Россия-Украина уруши фонида қатор таҳлил марказлари Америка ҳукуматига Марказий Осиёга кўпроқ эътибор қаратиш бўйича ўз тавсияларини бериб келмоқда. Улар ўз тавсияларини бир нечта омиллар билан боғлашмоқда. Масалан, Американинг Responsible Statecraft (Масъулиятли Давлат Бошқаруви) таҳлил маркази АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампни иккинчи муддати бошланишида Марказий Осиёга эътиборини қаратишга чақирмоқда. Бу ҳақда таҳлил марказининг ҳисоботида қайд этилган. Унга кўра, глобал кун тартибида Украинадаги можаролар, Тайвань муаммоси ва савдо можаролари бор бўлса-да, Марказий Осиё Америка манфаатлари учун муҳим роль ўйнаши мумкин.

Таҳлилчиларга кўра, АҚШ Россия ва Хитой фаол бўлган бу минтақа билан ҳали мустаҳкам алоқалар ўрнатмаган. Марказий Осиёда катта ресурслар ва стратегик аҳамиятга эга транспорт коридорлари мавжуд. Трампнинг рамзий ташрифи Вашингтоннинг минтақадаги мавқеини мустаҳкамлаш йўлидаги қадам бўлиши мумкин, бу эса глобал таъминот занжирлари ва энергия алмашинувига таъсир қилади. “Президент Трамп Марказий Осиёга нисбатан нима қилиши керак? Аввал у жойга боринг!”, дея сайланган президентга таклиф берган таҳлилчилар. Улар таъкидлаганидек, дипломатлар қанчалик моҳир бўлмасин, музокаралар муваффақиятига раҳбарлар ўртасидаги шахсий учрашувдан-да кўра кўпроқ ҳеч нарса ёрдам бермайди.

АҚШнинг Трансафғон темирйўли қурилишидаги иштироки Афғонистонни барқарорлаштириш ва қўшни давлатлар иқтисодиётини ривожлантиришга ёрдам бериши, Америка бизнеси учун янги имкониятлар яратиши ва Вашингтоннинг минтақадаги таъсирини ошириши мумкин. Ушбу лойиҳа Марказий Осиёни Покистоннинг Карачи, Гвадар ва Қосим портлари билан боғлаб, минглаб иш ўринларини яратади ва экстремистик гуруҳларни қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий базасини қисқартиради.

Ўзбекистон ҳисоб-китобларига кўра, Афғонистон орқали ўтадиган 760 км темирйўл Покистонга юкларни етказиб бериш муддатини тақрибан беш кунга, транспорт харажатларини эса камида 40 фоизга қисқартиради. Тахминларга кўра, қиймати 6 миллиард долларгача бўлган лойиҳа 2027 йил охиригача якунланади, 2030 йилгача поездлар Трансафғон темирйўли бўйлаб йилига 15 миллион тоннагача юк ташиш имкониятига эга бўлади. Янги темирйўл йўналиши Европа Иттифоқи мамлакатлари, Россия, Ўзбекистон ва Афғонистонни Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига товарлар экспорт қилиш учун Араб денгизидаги Покистон портлари билан боғлайди.

Бундан ташқари, Марказий Осиё “яшил” технологиялар учун зарур бўлган марганец, хром, қўрғошин, рух ва титан каби муҳим минералларга бой. Хитой томонидан ушбу фойдали қазилмаларни экспорт қилиш бўйича сўнгги чекловлар АҚШни ушбу ресурслардан узоқ муддатли фойдаланишни таъминлаш учун С5+1 платформаси орқали минтақалар билан мулоқотни фаоллаштиришга ундаши мумкин.

Шунингдек, 1974 йилда қабул қилинган ва ҳалигача Марказий Осиёнинг тўрт давлати (Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон) учун амал қилиб келаётган Жексон-Вэник тузатишини бекор қилиш чақириқлари ҳам бор. Американинг Савдо қонунига киритилган мазкур тузатишга кўра, бозор иқтисодиётига эга бўлмаган мамлакатлардан АҚШга олиб кириладиган товарларга нисбатан алоҳида тарифлар ва божлар қўллаш, шунингдек, давлат кредитлари ва кредит кафолатлари беришни тақиқлаш назарда тутилган.

Таҳлилчилар фикрича, шу каби тўсиқлар Американи Марказий Осиёнинг катта потенциалидан тўлиқ фойдаланиш ва минтақада кучли таъсирга эга бўлиш имкониятларини пасайтиряпти.

Марказий Осиёнинг Америка учун аҳамияти ҳақида гапирганда, Россия ва Хитойнинг геосиёсий ҳаракат эркинлигини чеклашдаги ролини алоҳида қайд этиш лозим. Бу ҳозирда Россияга қарши қўлланган санкцияларни айланиб ўтишда Кремлга мазкур минтақа давлатлари ҳукуматлари зимдан ёрдам бераётганида яққол намоён бўлмоқда. Россия учун кўплаб савдо йўллари ёпилган пайтда у айнан Марказий Осиё орқали бирмунча “нафас олиш”га эришяпти. Хитой эса шу минтақа орқали ўтадиган “бир камар – бир йўл” йирик лойиҳаси учун миллиардлаб доллар сарфлашга тайёр турибди. Кўриниб турганидек, агар Америка Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтира олса, Россия ва Хитойга анчагина муаммо туғдиришга эришиши мумкин.

Яна бир омил сифатида Марказий Осиё Ислом оламининг ажралмас бир қисми эканлигини қўшиш ҳам ўринлидир. Тарихдан маълумки, бу тупроқдан оламга машҳур олим ва уламолар, кофирлар қалбига даҳшат солган ҳарбий қўмондонлар униб чиққан. 1990 йилларнинг бошида, худосиз коммунистик тузум қулаганидан сўнг мусулмон аҳоли Исломий бошқарув бўлишини хоҳлаб, ўша пайтдаги ҳукуматлардан буни қаттиқ талаб ҳам қилганди. Бугун эса Яқин Шарқдаги ва мана энди Суриядаги вазият Марказий Осиё мусулмонларига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Қолаверса, минтақадаги зўравон режимларнинг ўз халқлари устида юргизаётган адолатсиз ва золимона сиёсатлари натижасида одамларда жуда қаттиқ норозилик кайфияти яширин ва ошкора ўсиб боряпти. Табиийки, мавжуд режимлар ҳамда Америка ва Россия каби мустамлакачилар учун кутилмаган оқибатларга олиб бориши мумкин бўлган бундай “порох бочка”нинг қачон портлашини олдиндан билиш мушкул иш. Чунончи, бу “порох бочка”нинг портлаши Марказий Осиёнинг ўзигагина чекланиб қолмаслиги мумкин. Яна Исломий шиорлар, такбиру таҳлиллар баралла янграйдиган бундай шиддатли исён Афғонистон ва ҳатто Покистонга қадар уланиб кетишдек сценарий ҳам йўқ эмас. Албатта, Америкадек узоқни кўзлаб сиёсат юритадиган давлатнинг Марказий Осиёнинг бундай салоҳиятини ҳисобга олмаслиги мумкин эмас. 

Марказий Осиёнинг Америка учун аҳамиятини қисқача шундай ифодалаш мумкин: гарчи Марказий Осиё Америка учун ҳаёт-мамот масаласи бўлмаса-да, бироқ у минтақага ўзининг геосиёсий манфаатларини қўлга киритиш ва хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим стратегик минтақа сифатида қарайди.

Марказий Осиё Ислом диёри ва Ислом Умматининг ажралмас бир қисми бўлиб, бу ернинг мусулмон аҳолиси ўз Исломини қаттиқ севадиган, у билан яшашни хоҳлайдиган ва унинг учун жон фидо қилишга тайёр бўлган мард эр йигитлари бор бўлган юртдир. Яқинда тикланажак Халифалик давлатига қўшиб олинадиган бу юртлар, Аллоҳнинг изни ила, Исломнинг ишончли қўрғони ҳамда Россия ва Хитойни қамал қилишда муҳим рол ўйнайдиган қалқонга айланади.

 لِلَّهِ الْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ ۚوَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ 

‎– “Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”.    (Рум:4-5)

 

Роя газетасининг 2025 йил 1 январ чоршанба кунги 528-сонидан

 

+3
0

Related posts:

No related posts.

TagsМарказий Осиёнинг Америка учун аҳамиятиС5+1
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими юртдаги улкан потенциалларни АҚШнинг Афғонистондаги нуфузини сақлаб қолишга совурмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўған қимори ва 2019 йилги сайловлар

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Эй Масъуд Пезешкиян! Мусулмонларни очликка маҳкум қилган айнан сизларсиз!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • 10.05.2026

    Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • 10.05.2026

    Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/